Otalar so‘zi
45 subscribers
404 photos
129 videos
15 files
1.28K links
Sizniki
Download Telegram
​​«Тимсоҳ оғзини очади, тишлари атрофида узун-узун қуртлар бор. Қушлар бу ризқни кўриб, у тобутни ўтлоқ деб ўйлайдилар. Оғзи қушларга тўлиши билан тимсоҳ шартта уни ёпади... Бу оламни ўша тимсоҳнинг оғзи деб бил. Ҳайвонлардаки юзлаб ҳийлалар бор экан, ҳайвонлардан устун бўлганларда қандай ҳийлалар бўлишини тасаввур қил».

Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ
t.me/otajonlar
#Жума_ўгити

​​ОЛАМ ҚЎЙГАН ТУЗОҚЛАР

Эй сен, баҳор гўзаллигига кўнгил қўйган йигит! Кузнинг хазонлари ва қишнинг совуқлари борлигини ҳам унутма!

Тонг чоғида қуёш чиқишини кўрганда, оқшом пайтида унинг ўлимни билдирадиган ботишини ҳам унутма.

Бу моҳтобли бир кечада ойнинг тўлин ҳолдаги латофатини кўрганингда, унинг ой сўнгида кичик ва кўримсиз ҳолга тушишини ҳам унутма.
Инсон тақдири ҳам айни шундай: камоли ва жамоли заволга маҳкумдир.

Барно ёш йигит, бир қарасанг, халқнинг суюкли ўғлонига айланади. Орадан кўп ўтмай, қари чолга айланиб, қилиқлари билан элу халққа кулги бўлади.

Агар кумуш танли гўзаллар сенга тузоқ қўядиган бўлса, қарилик келганда уларнинг шудгорга айланган вужудига боқ. Кўзгу каби наргиз боқишли кўзларни, охир-оқибат мунгли ва ёшга тўлган ҳолда кўрасан. Ақлу ҳушларни бошдан учирган хушбўй ҳидли сумбул сочнинг, қариликда эшакнинг думи каби бўлганини кўрасан.

Арслонлар сафидан ўрин олган бир йигитнинг кун ўтиб, сичқонга мағлуб бўлганини кўрасан.

Истеъдодли бир санъаткорни қўлидан иш келмайдиган, ночор ҳолида кўрасан.

Гўзаллиги билан ифтихор этадиган ой каби порлоқ гўзалларнинг юзига боқ. Фақат ёшлигини кўрганинг каби, қарилик ҳолига ҳам назар солки, шайтон каби бир кўзли, яъни нарсанинг дунё томонини кўриб, охират томонини кўрмаслик ҳолатидаги аҳмоқликка тушмагайсан.
Бу нарсаларнинг ёш ва латофатли вақтига боқ. Кейин уларнинг асл қиёфасини йўқотиб, не ҳолларга тушганлигини кўр!..

«Маснавийи маънавий»дан

t.me/otajonlar
Оғир юк елкадан тушган кун!

"Дадажон, мени бўғизлашдан олдин арқон билан яхшилаб боғлаб қўйингки, жон ширинлигидан қаршилик қилиб қўймайин, ажрим камаймасин. Чунки ўлим жуда қаттиқ ва қийиндир. Пичоқ танамга текканида типирчиламаслигимга амин эмасман. Пичоқни яхшилаб чархланг, тез кесиб ўтсин, осон жон берай.

Дадажон, пичоқ тортишдан олдин юзтубан ётқизинг, пешонам ерга қараб турсин. Ёнбошлаб ётқизманг, кўзимга қараганингизда шавқатга келиб Аллоҳнинг амрини бажаролмай қолишингизга сабабчи бўлишдан қўрқаман. Агар куйлагимни онамга бериб қўйишни маъқул кўрсангиз, шундай қилинг. Балки шу билан бироз таскин топар, ўзини овутиб юрар".

Бу сўзлар Исмоил (ас)нинг Иброҳим (ас)га қурбонлик вақтида айтган гапидир. Ҳар Қурбон байрамида ўғилнинг ўз отасига айтган гаплари эсимга тушаверади.

Лекин меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ бир отага ўз ўғлини пичоқлашга қўйиб берармиди? "Ўғлингни эмас, мана буни қурбонликка келтир" деган амр билан қўчқор туширилади. Кўзлари жиққа ёшга тўлган отанинг шодлигини тасаввур қила олармикансиз? Ўша кундан бошлаб Қурбонлик байрам қилинади.

Агар ўша пайтда амр бекор қилинмаганида эди, ҳар бир ота диний маросим деб ўз фарзандини қурбон қилишга тўғри келарди балки. Тасаввур қиляпсизми? Ўз суюклигингизнинг бўғзига пичоқ тортишни?

Бу кун Оталар ўз Фарзандларини ўлдирмасликлари шартлиги амр этилган кундир.

Бир одамнинг ўғли йўқолиб қолса, топганга фалон пул суюнчи эълон қилишади, ҳамма жойга хабарлар юборишади. Агар ўғли бирон касал бўлиб қолса, фалон миқдорда пул сарфлашга тайёр туришади. Муҳими боласи топилсин ёки тузалиб кетсин. Боласини касал кўришни қўя туринг, кимдир бир шапалоқ тортворса, жазавага тушадиган оталар бор. Энди тасаввур қилинг, шундай яхши кўрадиганингиз фарзандингизни Аллоҳ учун қурбонлик қилишингиз керак...

Тасаввур қилиш қийин а? Ана шу қарорга келинмагани учун ҳам байрам қилинади. Наслимиз давомчисини бизга қайтариб бергани учун бугун биз Аллоҳ йўлида бошқа барча нарсаларимиздан воз кечишга тайёр турамиз. Ўғлимизни қайтариб бергани учун бошқаларга эҳсонлар улашамиз, қурбонлик молларини сўямиз, оила даврасида нишонлаймиз.

Бугун ёнингиздаги фарзандингизга қаранг ва фикр қилинг... "Ўшанда иш тескари кетганида ҳозир сени қурбонлик келтиришга мажбур бўлардим" деб ўйланг. Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ бизга шундай шодликни инъом қилибди, нега хурсанд бўлмаймиз? Нега байрам қилмайлик?

Назаримда, бу кунни қандай шодиёналигини тушунтиролдим шекилли... Ҳаммамизга ушбу кун муборак бўлсин! Аллоҳнинг меҳрибонлиги, елкамиз кўтаролмайдиган оғирликни бизга раво кўрмагани учун Унга шукрлар қиламиз! Бандаларига эҳсонлар қиламиз, уммат давомчилари болажонларга ҳайитлик улашамиз.

Барчангизга Қурбон байрами муборак бўлсин, ҳурматли кузатувчим. Ушбуни тарқатингки, ўз фарзандларини ўлдириб юбораётганлар Қурбон байрамининг моҳиятини тушуниб етсинлар. Аллоҳ қайтарган ишга қўл урмасинлар. Ҳеч қайси ота ўз фарзандини йиғлаб кузатиб қолмасин, балки фарзандлар ўз оталарини елкаларида кўтарсинлар.

"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум".
Байрам муборак, ҳурматли кузатувчим!

Баҳодир Элибоев каналидан олинди.
t.me/otajonlar
Дўстлар!

Бир куни ўғил уйланиш мақсадида тўй бошлабди, тўйга тайёргарлик кўрар экан ишлари кўпайиб кетибди. Ҳолдан тойган ўғил отасига илтимос қилибди:
— Отажон, илтимос, мана дўстларимнинг телефон рақамлари уларга телефон қилиб тўйга таклиф қилинг, —  дебди.
— Яхши ўғлим, албатта, қўнғироқ қиламан, — жавоб берибди ота.

Тўй куни куёвнинг бор-йўғи икки дўсти келибди. Ўғилнинг жаҳли чиқиб:
— Ота сизга барча ўртоқларимга қўнғироқ қилишни сўраган эдим-ку, — дебди. Шунда ота:
— Ўғлим, мен сен айтгандай қилдим, лекин уларга сен катта бир муаммога ўралашиб қолганингни, айнан бугун шу соатда шу жойга ёрдамга етиб келишларини сўрадим. Кўриб турибмизки, барча ДЎСТЛАРИНГ шуерда, қолганлари бегоналар. Биз ҳам уларга бегонамиз, — дея жавоб берибди

Инсон умри давомида бир ёки икки нафар ҳақиқий дўст топади. Агар шундай дўстларингиз бўлса, сиз бахтли инсонсиз. Ҳозироқ улардан хабар олинг ва ушбу ҳикояни улар билан ҳам ўртоқлашинг, токи улар ҳам сизнинг борлигингизни сезиб туришсин.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
t.me/otajonlar
Forwarded from salohiddin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Джамалова Мавлюда Тургуновна
​​#мазмунли_сатрлар

Бирор кун истаган нарсангни қўлга кирита олмасанг , буни омадсизлик дема !
"Аллоҳ менга бундан ҳам афзалини истабди" дегин

Мавлоно Румий
ТЎРТКУМ

1.
Кимлардир бу йўлдан
югуриб ўтар,
Кимлардир йўлларни
супуриб ўтар.
Кимлардир ҳаммани
ҳайрон қолдириб,
Ўтганлар ортидан
тупуриб ўтар.

2.
Қаерга борсанг ҳам,
йўлдан борасан,
Хоҳласанг ўнгидан,
сўлдан борасан.
Ҳаётдан кўз юмиб,
юролмай қолсанг,
Йўлнинг ўртасида
илдам борасан.

3.
Йўллар бор овулда,
қишлоқ, шаҳарда,
Йўллар бор сиёсат,
мазҳаб, сафарда.
Бир-бирин излаган
бўлса икки шахс,
Шубҳасиз учрашар
чорраҳаларда.

4.
Йўллар бор, илму фан,
адабиётда,
Йўллар бор касбу кор,
амалиётда.
Шоирсан, камтар бўл,
бўлсин ўз йўлинг,
Учсанг ҳам юксакда,
самолётда.

Муҳиддин ОМАД.
Forwarded from Moy Mp3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЁТИМИЗ ЎТИБ ТУРИБДИ

Қуёш чиқиб-ботиб турибди,
Тирик одам ётиб-турибди.
Биров ундай, бирови бундай,
Ўз юкини тортиб юрибди.

Қолмади ҳеч оила сири,
Маникенлар очиб юрибди.
Бири бахтдан қувонса, бири
Ғам-ғуссага ботиб юрибди.

Олғир билан сирдош муттаҳам,
Бир-бирини «отиб» юрибди.
Топганини кўришиб баҳам,
Фирибгарлар қочиб юрибди.

Йиққан-терган молини бола
Истаганча сочиб юрибди.
Ота уйи битмаган, чала
Ўзга юртда ётиб юрибди.

Кўча-кўйда қолмади тартиб,
Машиналар «чопиб» юрибди.
Ишбилармон йўлини топиб,
Ҳамюртини сотиб юрибди.

Билмам энди, бизни эртага
Не кўргулик кутиб турибди?
Яшаяпмиз беғам, жўрттага
Ҳаётимиз ўтиб турибди.

Муҳиддин ОМАД.
t.me/otajonlar
— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...

— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.

— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.

— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.

— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.

— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Ўткир ҲОШИМОВ.
t.me/otajonlar
Forwarded from HAYOTIMSAN
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабр! Савол-Жавоби.

1) Роббинг ким..?
1) Роббимиз Аллоҳ...!
2) Дининг қайси..?
2) Диним Ислом...!
3) Пайғамбаринг ким..?
3) Пайғамбарим Муҳаммад(с.а.в.)...!
4) Китобинг қайси..?
4) Китобим Қуръони Карим...!
5) Тилагинг нима..?
5) Тилагим Иймон...!
6) Қибланг қайси..?
6) Қиблам Кабатуллоҳ...!
7) Миллатинг қайси..?
7) Иброҳим Ҳалилуллоҳ милатти...!
8) Мазхабинг қайси..?
8) Имоми Аъзам Абу Ханифа Мазхаби...!
9) Дўстларинг ким..?
9) Дўстларим Чоҳор ёрлар...!
10) Улар кимлар..?
10) Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар,
Ҳазрати Усмон, Ҳазрат Алидир...!
11) Қачондан бери мусулмонсан..?
11) Ал-Мисоқдан бери...!
12) Алмисоқ нима..?
12) Аллоҳ таоло руҳимизни яратиб улардан
фада олган кун...!
13) Этиқодин қайси..?
13) Аҳли суннат вал жамоат этиқоди...!
14) Кимни яхши кўрасан..?
14) Аллоҳ таолони...!
15) Ундан кейинчи..?
15) Пайғамбаримиз Муҳаммад
Алайҳиссаломни...!
16) Ундан кейинчи..?
16) Ота Онамни...!
17) Ундан кейинчи..?
17) Барча Мўминларни...!
18) Сени ким яратган..?
18) Аллоҳ таоло...!
19) Нима учун яратган..?
19) Ўзига ибодат қилиши учун...!
20) Ибодат дигани нима..?
20) Ибодат Аллоҳнинг айтганлари учун...!
21) Иймон калимасини айтгин...?
21) Ла илаҳа илла Аллаҳ Муҳаммадур
Расуллоҳ...!
22) Маъноси нима...?
22) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ Муҳаммад
алайҳиссалом унинг элчиси...

МEН СИЗЛАРГА БУ САВОЛ-ЖАВОБНИ ИЛИНДИМ.
Ёд Олиш эсдан чиқмасин.
СИЗ ҲАМ МЎМИН ДЎСТ-У БИРОДАРЛАРИНГИЗГА ИЛИНИНГ.

«Аллоҳ розилиги учун»...


Янада кўпроқ👇🏼
http://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw
Оломон
Қодирийни отди, Усмонни сотди,
Муқаннани ёқди, Машрабни осди,
Ғанимлар топтади, топтади, босди,
Гулдурос қарсаклар чалди оломон.

Ажабо, ўзингга ўзинг тош отиш,
Душманга дўстларни пинҳона сотиш,
Авжига чиқсада буюк йўқотиш,
Гулдурос қарсаклар чалди оломон.

Чимматга қўшилиб ёнди ҳаёлар,
Маддоҳлик касбида булбулгўёлар,
Бандасига боқиб, Ҳақ ҳам уялар,
Гулдурос қарсаклар чалди оломон.

Еттинчи осмонга учганингда ҳам,
Юзтубан заминни қучганингда ҳам,
Атрофинг ўрашиб яна ўша дам,
Гулдурос қарсаклар чалар оломон.

Нақадар аянчли, жирканч нақадар,
Халққа айланмаса бир умр улар,
Наҳот, шундай кетар то рўзи маҳшар,
Гулдурос қарсаклар чалар оломон.

Абдулла Орифнинг фарёди ҳамон,
Юракда садолар беради ҳар он,
"Қачон халқ бўласан сен эй, оломон?! "
Гулдурос қарсаклар чалар оломон.

Жаҳонгир Фозил Бахтиёрзода

Ўзбекистон 💖🇺🇿💖
t.me/otajonlar
Юракдаги оғриқ

Ўтмишда ҳам шундай, шундай ҳозир ҳам,
Шундай бўлиб қолар келажак сайин.
Ҳақ сўзни айтиши керак бўлган дам,
Тилсизларга навбат бериши тайин.

Ноҳақлик азалдан дунё учун зеб,
Ачингум, манглайи буткул шўрларга.
Ҳақиқатнинг ранги рўйидир шу деб,
Кўрсатилар фақат аҳли кўрларга.

Ким нуқта қўяди бу ҳолатга, ким?
Наҳот давом этар қиёмат қадар?
Бошин сарак-сарак этганича жим,
Ҳақиқатни тинглаб ўтиради кар!

Жаҳонгир Фозил Бахтиёрзода

Ўзбекистон 💖🇺🇿💖

08.08.2022 йил.

t.me/otajonlar
...Парижда мен тасодифан бир  доғистонлик мусаввирни учратиб қолдим. Инқилоб йиллари у Францияга кетган ва ўша ерда бир италиялик аёлга уйланиб қолиб кетган экан. Мен ундан сўрадим:
– Нима учун ватанга қайтишни истамайсиз?
У жавоб берди:
– Энди жуда кеч, ёшликда у ердан ўтли қалб билан чиққандим, энди қуруқ суякнинг ўзини ватанга қандай қайтараман? 
Уйга қайтгач, мен ўша парижлик ватандошимнинг қариндош-уруғларини излай бошладим. Буни қарангки, мени ажаблантириб, ўша одамнинг жудаям кексайиб қолган онаси ҳалиям ҳаёт экан.
– Сизлар авар тилида гаплашдингларми? - деб қўқисдан сўради кампир мендан.
– "Йўқ, биз таржимон орқали гаплашдик, мен рус тилида, у эса француз тилида" деб жавоб бердим мен.
Онаизор ўйчан, анча муддат жим сукут сақлади. У қора рўмоли билан юзини ёпди, аёллар фарзандлари ўлса шунақа қиладилар. Яна бироз жим тургач, у кескин тарзда деди:
– Расул, сен адашибсан, ўша одам менинг ўғлим эмас, у аллақачон ўлиб кетган. Менинг ўғлим ўзим ўргатган она тилини, авар тилини унутиши мумкун эмас.

Расул ҲАМЗАТОВнинг "Менинг Доғистоним"
асаридан
.

t.me/otajonlar