#Жума_ўгити
ОЛАМ ҚЎЙГАН ТУЗОҚЛАР
Эй сен, баҳор гўзаллигига кўнгил қўйган йигит! Кузнинг хазонлари ва қишнинг совуқлари борлигини ҳам унутма!
Тонг чоғида қуёш чиқишини кўрганда, оқшом пайтида унинг ўлимни билдирадиган ботишини ҳам унутма.
Бу моҳтобли бир кечада ойнинг тўлин ҳолдаги латофатини кўрганингда, унинг ой сўнгида кичик ва кўримсиз ҳолга тушишини ҳам унутма.
Инсон тақдири ҳам айни шундай: камоли ва жамоли заволга маҳкумдир.
Барно ёш йигит, бир қарасанг, халқнинг суюкли ўғлонига айланади. Орадан кўп ўтмай, қари чолга айланиб, қилиқлари билан элу халққа кулги бўлади.
Агар кумуш танли гўзаллар сенга тузоқ қўядиган бўлса, қарилик келганда уларнинг шудгорга айланган вужудига боқ. Кўзгу каби наргиз боқишли кўзларни, охир-оқибат мунгли ва ёшга тўлган ҳолда кўрасан. Ақлу ҳушларни бошдан учирган хушбўй ҳидли сумбул сочнинг, қариликда эшакнинг думи каби бўлганини кўрасан.
Арслонлар сафидан ўрин олган бир йигитнинг кун ўтиб, сичқонга мағлуб бўлганини кўрасан.
Истеъдодли бир санъаткорни қўлидан иш келмайдиган, ночор ҳолида кўрасан.
Гўзаллиги билан ифтихор этадиган ой каби порлоқ гўзалларнинг юзига боқ. Фақат ёшлигини кўрганинг каби, қарилик ҳолига ҳам назар солки, шайтон каби бир кўзли, яъни нарсанинг дунё томонини кўриб, охират томонини кўрмаслик ҳолатидаги аҳмоқликка тушмагайсан.
Бу нарсаларнинг ёш ва латофатли вақтига боқ. Кейин уларнинг асл қиёфасини йўқотиб, не ҳолларга тушганлигини кўр!..
«Маснавийи маънавий»дан
t.me/otajonlar