Forwarded from HIKOYALAR, VOQEALAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эронлик режиссёрнинг бир дақиқалик фильми дунёни ларзага солди
НАФС ТОМОШАСИ
Бой камбағал, ўғиллари ҳаммактаб эдилар. Тушликда бойнинг ўғли ҳолва, камбағалнинг ўғли қуруқ нон ер эди. Бир куни бойнинг ўғли деди:
- Агар ҳолва ейишни хоҳласанг, менинг итим бўл.
- Мен сенинг итингман.
- Ит бўлсанг, ҳурмайсанми?
Бечора ит бўлиб ҳургач, бойвачча бир бўлак ҳолва берди.
У доим ит бўлиб ҳурар ва эвазига ҳолва оларди.
Бу воқеага гувоҳ бўлган Шайх Шиблий деди:
- Кўринглар, қаноатсизлик ва тамагирлик кишининг бошига қандай савдоларни солади. Агар шу йигит қуруқ нонга қаноат қилиб, ҳолва тиламаса, ўзидек бир йигитнинг ити бўлмас эди.
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

АКАЖОНИМ
Акажоним, кечиринг мени,
Дилингизни оғритган бўлсам.
Одам бўлиб англадим шуни,
Ака туғиб бермаску онам!
Отамдан сўнг бош бўлмоқ учун,
Кўзу қулоқ, қош бўлмоқ учун,
Душманимга тош бўлмоқ учун
Ака туғиб бермаску онам!
Хабар олиб сингилдан аввал,
Ибратдирсиз мен учун ҳар гал,
Сизга тенгмас на тилло, на зар,
Ака туғиб бермаску онам!
Ёлғиз, қадди долларни кўрдим,
Меърос талаш ҳолларни кўрдим,
Юзкўрмас не дилларни кўрдим,
Ака туғиб бермаску онам!
Хун бўлган дил ёзилур бир кун,
Орзули том ёпилур бир кун,
Молу дунё топилур бир кун,
Ака туғиб бермаску онам!
Сўксангиз гар, сўк оши бўлсин,
Урсангиз гар, ун оши бўлсин,
Ҳакимжон дер, кўнглингиз тўлсин!
Ака туғиб бермаску онам!
Ҳакимжон СОДИҚОВ.
t.me/otajonlar
Акажоним, кечиринг мени,
Дилингизни оғритган бўлсам.
Одам бўлиб англадим шуни,
Ака туғиб бермаску онам!
Отамдан сўнг бош бўлмоқ учун,
Кўзу қулоқ, қош бўлмоқ учун,
Душманимга тош бўлмоқ учун
Ака туғиб бермаску онам!
Хабар олиб сингилдан аввал,
Ибратдирсиз мен учун ҳар гал,
Сизга тенгмас на тилло, на зар,
Ака туғиб бермаску онам!
Ёлғиз, қадди долларни кўрдим,
Меърос талаш ҳолларни кўрдим,
Юзкўрмас не дилларни кўрдим,
Ака туғиб бермаску онам!
Хун бўлган дил ёзилур бир кун,
Орзули том ёпилур бир кун,
Молу дунё топилур бир кун,
Ака туғиб бермаску онам!
Сўксангиз гар, сўк оши бўлсин,
Урсангиз гар, ун оши бўлсин,
Ҳакимжон дер, кўнглингиз тўлсин!
Ака туғиб бермаску онам!
Ҳакимжон СОДИҚОВ.
t.me/otajonlar
Telegram
Otalar so‘zi
Sizniki
Forwarded from "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тоҳир Маликнинг китоб ўқиган ва ўқимаган инсонлар ҳақидаги юмор ҳиссига бой суҳбатидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг!
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
Forwarded from "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
ДАВЛАТНИНГ ТЕКИНХЎРЛАРИ
Ҳар бир давлатнинг ўз текинхўрлари бўлади. Улар беш тоифага бўлинади. Агар ҳукмдорлар бундай кимсаларни таг-томири билан йўқотиб, рисоладагидай фуқароларни тарбиялай билмасалар, оламда ҳалокатга маҳкум давлатлар сони кўпаяверади.
Ҳар қандай давлатга таҳдид солувчи ўша беш тоифа қуйидагилардир:
1. Аввалги ҳукмдорларнинг яхши фазилатларини рўкач қилиб, уларнинг тутган йўлини мақтовчи; уст-бошига зеб бериб, маҳорат билан сўзланган баландпарвоз маърузалари воситасида обрў қозонишни кўзловчи; тартиб-қоидага зид амаллари билан халқда мавжуд қонунларга нисбатан шубҳа уйғотувчи; ғараз маслаҳатлари билан ҳукмдорнинг қалбида иккиланиш туйғусини туғдирувчи олимлар.
2. Тилда қонунларни рўкач қилиб, амалда уларни бузувчи; ўз қудрати орқали халқ билан ҳукмдор ўртасига тўсиқ қўювчи вазирлар.
3. Ўз ишига совуққонлик билан қараши оқибатида одамлар орасида ҳукуматга нисбатан ишончни сўндирувчи; ташқи кучларга таянувчи; ўзининг шахсий манфаатини халқ манфаатидан устун қўювчи; юртга садоқати йўқ амалдорлар.
4. Иш битириш учун ҳар амалдорга пора берувчи; ҳар амалдор қаршисида қуллуқ қилувчи лаганбардорлар.
5. Халқни қалбаки моллар ва тарозидан уриб қолиш билан алдайдиган; деҳқонларнинг фойдасини тортиб олиш учун пайт пойлайдиган; маҳсулотларни сероб вақтида арзонга сотиб олиб, кейинроқ қимматга сотиш учун омборларда асрайдиган олибсотарлар, савдогарлар.
Милоддан аввалги 288-233 йилларда яшаб ўтган Хитой файласуфи Хан Фэй Ханнинг «Беш текинхўр» асаридан Шаҳина ЮСУФ таржимаси.
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇

#Ана_шунақа
Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар. Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва:
- Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ шекилли. Айилчи уста ўлди, - деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади.
- Ўлган бўлса нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми?– деди.
- Ие, нега байрам қилмайлик? – деди ёш эшак ҳайратланиб. – Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди!
- Тавба-тавба! Озод эмишлар! – киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди:
– Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ. У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиган албатта топилади!..
Турк тилидан Дилфуза Комил таржимаси

“Ko‘r hassasini bir marta yo‘qotadi” – Islom Karimovning SSSR haqidagi bayonotlari | Kun. uz
🔹 Facebook
🔹 Twitter
🔹 Instagram
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali