Orif Tolib
10.6K subscribers
969 photos
91 videos
5 files
1.72K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://bit.ly/3nHSpI6
Murojaat uchun:
👉 @oriftolib_xatlar_bot
Donat:
👉 8600572904072506
👉 tirikchilik.uz/oriftolib

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
Yondashmoqmi yoki yondoshmoq?

Yondosh degan soʻz bor. Yonma-yon, bir-biriga bogʻliq, parallel kabi maʼnolarni anglatadi: yondosh qishloq, bir-biriga yondosh.

Yondashmoq esa yonma-yon kelmoq, yaqinlashmoq, maʼlum bir nuqtai nazardan qaramoq degani: yondashib oʻtirmoq, muammoga jiddiy yodashmoq.

Imlo lugʻatida yondoshmoq soʻzi berilmagan. Izohli lugʻatning oldingi nashrlarida yondoshmoq yondashmoqning koʻrinishi sifatida koʻrsatilgan edi. Olti jildda va lotin imlosida bosilgan yangi nashrida bu xato toʻgʻrilanibdi va soʻz yondashmoq shaklida berilibdi. Demak, feʼlning faqatgina yondashmoq varianti toʻgʻri.

❗️ Yonma-yon maʼnosidagi yondosh soʻzini yondash shaklida qoʻllab boʻlmaydi. Feʼl boʻlganda esa ishlatish mumkin (yaxshiga yondash).

📌 Demak:

Yondosh uy
Yondash uy

Yondashmoq
Yondashmoq

Yondashuv
Yondoshuv

👉 Toʻliq oʻqish

@oriftolib
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
80%
Узилиш
20%
Узулиш
Калиш

Сал ғалатироқ эшитилиши мумкин, лекин калиш миллий кийим эмас. Ҳа, шундай. Бунга унинг этимологияси ҳам гувоҳлик беради.

Калиш тилимизга рус тилидан кирган. Руслар уни калоши ёки галоши деб атайди. Русчага француз ёки немис тилидан ўтган.

Калиш сўзининг этимологияси ҳақида турли қарашлар бор. Биринчи фикрга кўра, у юнонча kalopodionёғоч бошмоқ сўзидан; бошқа версияга кўра, лотинча caligaэтик сўзидан; учинчи қарашга кўра эса, лотинча gallicaгалл пойабзали сўзидан келиб чиққан.

Ўрганишларимга кўра, калишларнинг ўлкамиздаги тарихи 100-150 йилни ташкил этади. У Туркистонда XX аср бошларида оммалаша бошлаган. Бошида уни халқ, айниқса, косиблар яхши кутиб олмаган. Калиш совет даврида рус маданияти белгиси сифатида тарғиб ҳам қилинган.

Хўш, калиш бизники эмас экан, олдин ота-боболаримиз калиш ўрнида нима кийишган? Жавоб оддий – кавуш кийишган. Бугун кавуш кийиш ёши катталар орасида яна оммалашиб боряпти. Уни маҳси билан ҳам, маҳсисиз ҳам кийса бўлади.

Калиш замонавий кийим саналмаса-да, оммабоплиги рост. Оммабоплигининг асосий сабаби эса – арзонлиги. Олдин жуда арзон ва захни кўп ўтказадиган қуйма калишлар ҳам бўларди. Ҳозир эса Қамчиқ довонида инсталляцияси қўйилган ва кейин олдириб ташланган калишга ўхшашлари ишлаб чиқарилади, холос.

@oriftolib
Hotamtoy

Oʻzbek tilida saxovatli, qoʻli ochiq, oliyjanob maʼnolarida qoʻllanuvchi hotamtoy va hotam soʻzlarining ildizi tarixiy shaxsga – Hotam Toiyga borib taqaladi. U Yamandagi toy qabilasining boshligʻi, mashhur lashkarboshi va shoir boʻlgan. Adolatu insofi, saxiyligi va yaxshiligi bilan dastlab atrofdagi qabilalar, keyin butun Arabiston va Sharq xalqlari orasida shuhrat qozongan. Baʼzi manbalarda uning nomi Hotim shaklida berilgan. Toʻliq ismi – Abu Safona Hotam ibn Abdulloh ibn Saʼd Toiy.

Kishilar nomi soʻz va iboralarga, atamalarga aylanib ketishi tilda bor hodisa. Garchi Hotam Toiy milodiy VI asr oxiri – VII asr boshlarida yashagan tarixiy shaxs boʻlsa-da, u koʻpincha afsonaviy qahramon sifatida talqin qilinadi. Sharq xalqlari ogʻzaki ijodi va yozma adabiyotida Hotam Toiy haqida koʻplab afsona va rivoyatlar, qissa va dostonlar, hatto “Hotamnoma” kitobi yaratilgan.

Maʼlumot uchun: Hotam Toiyning oʻgʻli Adiy ibn Hotam Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallamning sahobalaridan boʻlgan.

@oriftolib
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
59%
Хайрия | Xayriya
41%
Ҳайрия | Hayriya
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
11%
Усти-бош
70%
Уст-бош
18%
Устбош
Sh, Ch ёки SH, CH

Нуқсонли лотин алифбомизнинг хомсемиз ҳарфларидан Sh ва Ch кўп ноқулайлик ва чалкашликлар туғдиради. Бу ҳарфлар қисқартма ва ҳамма ҳарфи катта билан ёзилган сўзларда қандай ёзилиши бўйича аниқ кўрсатма йўқ. Шу сабабли кўпчилик ўз тушунчаси ва асосларига кўра қоида тузиб олади. Менда ҳам шундай қоида бор: бу ҳарфлар гап бошида, атоқли отлар бошида Sh ва Ch шаклида ёзилиши керак, қисқартмаларда ва ҳамма ҳарфлари катта ёзилган сўзлар таркибида эса SH ва CH шаклида ёзилиши керак. Нега?

1. Мантиққа кўра. Бу икки ҳарф битта товушни ифода этади. Гарчи бош ҳарф шакли Sh ва Ch бўлса-да, қисқартма ва фақат бош ҳарфли сўзларда SH ва CH ёзилиши зарур. Чунки бундай сўзларнинг барча ҳарфлари катта ёзилади: AQSH, MASHGʻULOT, SHAMOL, KECH, OCHIQ, CHODIR ва ҳоказо.

2. Диграф бўлгани учун. Бир товушни билдирувчи жуфт ҳарфдан иборат белги диграф дейилади.

Биз Sh ва Ch ҳарфларини инглиз тили алифбосига қиёсан олганмиз. Инглиз тилида сўз катта ҳарфлар билан ёзилганда диграфлар ҳам тўлиқ бош ҳарфларда ёзилади: ENGLISH, FRESH, FISHING, CHAIRMAN, LUNCH, TEACHER ва ҳоказо. Чех тилида ҳам шундай экан.

3. Шунчаки чиройли кўриниши учун. AQSh, MAShGʻULOT, ShAMOL, KECh, OChIQ, ChODIR шаклида ёзиш кўзга хунук кўринади.

📌 Демак,

AQSH, SHHT
AQSh, ShHT

MASHGʻULOT, SHAMOL, KECH, OCHIQ, CHODIR
MAShGʻULOT, ShAMOL, KECh, OChIQ, ChODIR

Sh. Ch. Shamsiddinov
SH. CH. Shamsiddinov

Shom payti Shahrisabzga qarab yoʻlga chiqdim.
SHom payti SHahrisabzga qarab yoʻlga chiqdim.

👉 Тўлиқ ўқиш

@oriftolib
Булдуруқ

Сўнгги кунларда дарахтлару буталарни қиров қоплади. Қировни булдуруқ ҳам дейишади.

Бадиий адабиётда сочнинг оқи қировга ўхшатилгани каби булдуруққа ҳам менгзалади.

Булдуруқ омоним сўз, яна иккита алоҳида маънода ишлатилади: чўл қуши, қорабовур; балиқ тухуми, увулдириқ.

1. Эрталабки туман тарқалиб, дарахт шохларига ёпишган булдуруқ зарралари гавҳардай ялтирай бошлади.
А. Мухтор, Чинор.

2. Юртга куз келганин аста билдириб,
Дарахтлар шохидан учар булдуруқ.

Х. Салоҳ, Излар ва ҳислар.

3. Дастурхон кўнгил тусаган нарсаларга тўла: қора, қизил булдуруқлар, қовурилган беданаю ранг-баранг узум, олма, каржланган қовун-тарвузлар...
“Ёшлик”

Изоҳли луғат асосида тайёрланди.

@oriftolib
Ўзбек адибларининг ҳикоялари турк тилида

Туркиянинг “Hece Yayinlari” нашриётида “Günümüz özbek öyküsü” (“Бугунги ўзбек ҳикоялари”) номли тўплам нашр этилди. Шоир ва таржимон Ҳамза Ўзтуркчи нашрга тайёрлаган ушбу китобдан ўттиз нафар ўзбек адибининг ҳикоялари ва иккита адабий суҳбат ўрин олган.

Тўпламга Эркин Аъзам, Ўткир Ҳошимов, Нурали Қобул, Назар Эшонқул, Луқмон Бўрихон, Улуғбек Ҳамдам каби таниқли ёзувчилар, Жасур Кенгбоев, Нодирбегим Иброҳимова, Жавлон Жовлиев каби ёш ижодкорларнинг ҳикоялари киритилган.

@oriftolib
Расул Ҳамзатов

***
Ташқарида ёмғир. Туман ўрмалар,
Томчилар дарчамга урилар бир-бир.
Олис ўнгирлару яқин кулбалар –
Барини эринмай ювади ёмғир.

Атрофга ёйилган қалин бир парда,
На яқин, на йироқ кўринар аён.
Кўзимни юмаман. Хаёлда бирдан
Яшаб ўтган умрим бўлар намоён.

Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси

👉 Русчасини ўқиш

@oriftolib
Айниқса: вергул керакми, керакмасми?

Айниқса сўзи билан вергул ишлатиладиган ва ишлатилмайдиган ҳолат бор.

Вергул керак:

Айниқса модал сўз бўлиб келиб келса. Бунда у хусусан сўзига маънодош бўлади. Икковини бемалол алмашлаб қўллаш мумкин:

Ёрматни, айниқса, Гулсумбибини ўйлаб, уларга ачинди.
(Ёрматни, хусусан, Гулсумбибини ўйлаб, уларга ачинди.)
Ойбек, Танланган асарлар.

Вергул керак эмас:

Айниқса сўзи жуда ҳам, ғоят даражада, бениҳоят маъноларини англатса.

Атом энергиясидан фойдаланишнинг истиқболи айниқса кенгдир.
(Атом энергиясидан фойдаланишнинг истиқболи жуда ҳам кенгдир.)
“Фан ва турмуш”.

❗️ Бир чалғитувчи ҳолат бор. Айниқса сўзи таъкид, кучайтириш маъносида келганда китобларда, жумладан, изоҳли луғатда ҳам баъзан вергул ишлатилган, баъзан ишлатилмаган. Мен вергул қўйилмаслиги тарафдориман. Чунки бунда вергул гапдаги куч, мантиқий урғуни сусайтиради:

Бу гаплар айниқса сиз билан менга келишмаса ҳам, азбаройи мени ёлғиз ташлаб қўйганингиздан айтдим.
А. Қодирий, Ўтган кунлар.

👉 Тўлиқ ўқиш

@oriftolib
#Сўраган_эдингиз

“Путур кетмоқ”: путур нима?

Путур сўзи футурнинг сўзлашув тилидаги шаклидир. Футур арабчадан кирган, аслиятда бўшашиш, ожизланиш; ҳолсизлик маъноларини билдиради. Ўзбек тилида эса зиён, шикаст маъноларида ишлатилади.

Путур етмоқ (футур етмоқ) – зарар етмоқ.

Путур кетмоқ (футур кетмоқ) – кучсизлашиб қолмоқ, аввалги мавқеини йўқотмоқ.

Файз-футур кетмоқ ибораси ҳам футур кетмоққа маънодош.

У бир оз тўлишибди. Лекин бундан ҳуснига заррача путур етмабди.
“Ёшлик”.

У замонларда ҳунардан футур кетган эди, – деди Йўлдошев. “Шарқ юлдузи”.

Сўнгра сотиб ейишдан бошқани билмаган бойваччанинг шу вақтларда анча футури кетган эди.
Ойбек, Танланган асарлар.

Навоий кетди – Ҳиротдан файз-футур кетди.
Ойбек, Навоий.

📖 Изоҳли луғат асосида тайёрланди.

@oriftolib
Юрий Дуд: зўр интервю олиш сирлари

“Яндекс. Дзен”даги “Муҳаррир нимани ўқиши керак?” канали машҳур блогер Юрий Дуднинг “Тайм код 2016” ёш журналистлар фестивалида қилган маърузасидан энг муҳим қисмларни матн кўринишида тақдим этган экан.

“Дарахтни қандай гапиртириш мумкин?” деб номланган бу маърузада интервю олиш сирлари, унда нималарга эътибор бериш керак, нималар мумкину нималар мумкин эмаслиги ҳақида қизиқарли, асосли фикрлар айтилган. Бўлажак ва фаолиятдаги журналисту блогерлар, шу соҳага қизиққанларга фойдаси тегар деган ниятда маъруза матнини ўзбекчага ўгирдим.

Маъруза ҳали “вДудь” канали ишга тушмаган ва Юрий Дуд интервью устаси сифатида шуҳрат қозонмаган пайтларда ўқилган. Балки, унда айтилган тартиб-қоидаларга амал қилгани учун ҳам Юрий интервю борасида катта ютуқларга эришгандир.

👉 Телеграфда ўқиш
👉 Сайтда ўқиш

@oriftolib
Энг муҳими ҳақида лонгрид

Бир сафар public toilet – жамоат ҳожатхоналари мавзусида пост ёзаман деб ваъда берган эдим. Янги йилни шу мавзудан бошлаш бироз ноўнғай-ку, аммо қачондир кимдир барибир ёзиши керак.

Хизмат сафарлари ва оилавий борди-келдилар тақозоси билан республика бўйлаб кўп саёҳат қилишга тўғри келади. Мени таъбимни кўп хира қиладиган, ҳар сафар жиғибийронимни чиқарадиган нарса – магистрал йўлларда, жамоат жойларида ва ҳатто ишхоналарда ҳожатхоналар камлиги, бўлса ҳам, оёқ босишга жой топилмаслиги...

Водий перевалининг Тошкентга қайтиш йўлида жуда чиройли масжид қурилган. Ҳар куни ўн минглаб йўловчилар ўтади. Табиийки, аёллар масжид таҳоратхонасига киришга истиҳола қилишади. Масжид чап томонида яқин йилларда қурилган (аввал йўқ эди) ҳожатхонага ўғлим ва ўзим учун 2 минг сўм тўладим. Ҳожатхонага қадар пуллик бўлишини кўпчилик ёқтирмайди. Аммо мен тўлиқ қўллаб-қувватлайман, агар у шунга яраша ОЗОДА, ИССИҚ-СОВУҚ суви, шароити бўлса! Хуллас, ўша туалетга кириб чиқдиму жоним чиқди: мендан пул олган амакининг олдига қайтиб бордим. “Пуллик хизмат кўрсатиляптими, шунга яраша сал-пал тозалаб турилса бўлмайдими?! Кўзларим ачишиб кетди ахир!”

Амакиям “одамларнинг ўзи ифлос қилиб ташлайди” деб дийдиёсини бошлаб “ман битта ўзим нимаям қила оламан” деб тугатди. Одамларимизга уйидан бошқа ҳамма жойни “мусорить” қилиш одатий ҳол эканини менам биламан ва туалет бизнесидагиларга осон тутмайман. Аммо жамоат ҳожатхонасидан даромад топиш бўйича иш бошладими, ички туризмни ривожлантириш (2018 йилда туалет қурадиганларга имтиёзлар берилиши ҳақида смслар юборилганда айримлар роса майна қилганди, аслида заҳар танг қилганда, ҳеч куладиган жойи йўқ!) бўйича чиққан ҳужжатга кўра, имтиёзларга эга бўляптими, марҳамат қилиб вазифасини бажариб қўйсин.

Яқинда водий перевалида калишга қўйилган ҳайкал омма ичида кулгига сабаб бўлгани ва ҳамма интернетда майна қилиб ёзгани учун реклама инсталляцияси Наманган вилоят (Поп тумани) маҳаллий ҳокимияти томонидан олиб ташланди. Перевал йўлларида битта тузук ҳожатхона учрамаслиги (заправкадаги сал тузукроқ) ҳақида кўпроқ пост ёзсак, балки кўнгли нозик водий волийлари ундан анча савоблироқ ва фойдалироқ иш – замонавий ҳожатхоналар қуриш, мавжудларини таъмирлаш, ҳеч бўлмаса, озодалигини сақлаш бўйича жиддий ўйлаб кўришар?

Самарқанд йўлида (ҳали тўлиқ йўл дейишга анча бор) ҳам рисоладагидек туалетлар кам. Ҳар ҳолда то Сирдарё вилояти бўйлаб Жиззахга етгунча шундай.

Яқин 10 йилдан бери фаол вилоятлараро кезаётган бўлсам, тан оламан, анча ўзгариш бор. Бензин/газ заправкалари олдида пуллик бўлса ҳам ҳожатхоналар кўпайди. Лекин охирги пайтда сифатли ҳожатхона, узр, маданийроқ тилда ёзсак, сифатли санитария-гигиена шохобчаларини кўпайтириш ёки яхшилаш ташаббуси камайди. 2 йил аввал қурилганлари эскиряпти, пул топаётган бўлса ҳам яна “эски тос, эски туалет” ҳолига тушмоқда.

Мен-ку йўллардаги жамоат туалетларини айтяпман. Ҳали туппа-тузук ишхоналардаги, айниқса давлат идораларидаги ҳожатхоналар аҳволини ёзмадим. Ҳудудлардаги, пойтахтдаги ташкилотларга ҳатто иш билан борсанг ва туалетга йўлинг тушса, раҳбарини “ўзиям шу ерга кирармикин” деб ичингда камида яниб ўтасан.

Макаренко бир ёзганди: “идорасидаги туалетига қараб раҳбарнинг қандайлигини билсанг бўлади” деб. Бирор жойга раҳбар бўлган одам ўз кабинетини ясатиш-таъмирлашдан аввал ходимлар фойдаланадиган туалетни тартибга келтириб қўйса эди, мансабдан кетса ҳам одамлар узоқ йиллар “барака топсин” деб эслашарди.

Хонадонлардаги туалет мавзуси эса китоб бўлади, агар ёзса. Айниқса, ҳожатхона қуриш ишига жиддий қарамайдиган, ҳовлисининг бир чеккасига ҳар еридан шамол гувиллайдиган туалетларни қўққайтириб, омонат қуриб қўйиб, битта ҳаммомни ҳам эплаб қилиб бермай, кейин яна “нега кўп касал бўлаверасан, нега сариқ касал бўлаверади, доим цистит, доим қиз туғади” деб аҳли аёлларини, болаларини маломат қилаверадиган оила бошлиқлари учун ҳам бир кун алоҳида пост ёзаман...

Азиза Қурбонова

@oriftolib
#Эслатма

Фатҳ
Фатх

Fath
Fatx
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
71%
Ҳиқичоқ | Hiqichoq
29%
Хиқичоқ | Xiqichoq