Ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ: “ўпоқ” ва “сўпоқ” нима?
#Сўраган_эдингиз
Халқ тилида тез-тез ишлатилиб турадиган бу иборанинг умумий маъноси маълум: ҳар бир ҳаракатидан айб топиш, айб топиб камситавериш.
Қўчқор бечорани ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ деб ораларига совуқлик солди.
С. Анорбоев, Оқсой.
Иборада қатнашган ўпоқ сўзи мустақил ишлатилмайди. Изоҳли луғатга кўра, ўпоқ-сўпоқ жуфт сўзи нотўғри шаклдаги, қинғир-қийшиқ, кўримсиз, хунук деган маъноларни англатади: ўпоқ-сўпоқ пиёлалар, ўпоқ-сўпоқ нонлар.
Сўпоқ сўзи эса ясси ва чўзиқ маъносида келади ва асосан бош ва юз тузилиши, бичимини ифодалаш учун ишлатилади: сўпоқ бош.
Ўпоқ сўзининг этимологияси бўйича тахминим бор. Бу сўз ўпқон, ўпқин, ўпирмоқ каби сўзларнинг ўзаги – ўп сўзидан ясалиб, кемтик, бир томони йўқ деган маънони англатган бўлиши мумкин.
@oriftolib

Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
42%
Нур устига аъло нур | Nur ustiga aʼlo nur
16%
Нур устига нур | Nur ustiga nur
42%
Иккови ҳам тўғри.
Рақобатбардош ва рақобатбардошлик
Рақобатбардош сўзи рақобат ва бардош сўзларидан ясалган, рақобатлаша оладиган, рақобатга чидайдиган деган маънони англатади:
Бу ерда йилига 4,5 минг тонна рақобатбардош калава ишлаб чиқарилади.
Газетадан.
Рақобатбардошлик эса рақобат қила олиш, рақобатга чидаш; рақобатга кириша олиш қобилиятини англатади:
Ўзбекистондаги кичик қишлоқ корхоналари маҳсулотларнинг юқори даражада рақобатбардошлигини таъминлай олади.
Газетадан.
Рақобатбардош ўзи сифат, унга яна сифат ясовчи -ли қўшимчасини қўшиш ортиқча. Бу сўздан -лик қўшимчаси ёрдамида ясалган рақобатбардошлик сўзи ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.
📌 Демак:
Рақобатбардош, рақобатбардошлик ✅
Рақобатбардошли, рақобатбардошлилик ❌

Ўзлашма сўзлар: имиж
Имиж сўзи изоҳли луғатга киритилмаган. Миллий энциклопедияда ҳам алоҳида изоҳланмаган, лекин ундаги мақолалар ичида учрайди.
Имиж инглизча image сўзидан, аслиятда тасвир, сурат, ифодалаш каби маъноларни англатади. У шахс ёки жамият онгида бирор шахс, ташкилот ёки давлат ҳақида шакллантирилган тимсолдир. Имиж пиар, тарғибот, реклама кабилар воситасида ҳосил қилинади. У шахс ёки ташкилотнинг ҳақиқий хусусият ва жиҳатларига мос келиши ҳам, мос келмаслиги ҳам мумкин.
Имиж давлатлар, йирик халқаро ташкилотларда ҳам бўлади. Бирор ножўя ҳаракат ёки сўз ижобий имижни йўққа чиқариши ҳеч гап эмас.
Бу сўзни ўзбекчада қиёфа дейиш мумкин.
❗️ Имиж кўп ўринларда русча имлога тақлидан имидж кўринишида хато ёзилади. Ўзбекчада имиж деб ёзиш керак. Бизнинг имлода жўра, жасур, жой каби сўзлардаги қоришиқ ундош ж ҳарфи билан ифодаланади, дж билан эмас.
📌 Демак:
Имиж ✅
Имидж ❌

“Карл, сен ҳақингда тилшунослар ҳам ёзишди. Тилчилар, Карл!” – блогерлар ва мемчиларнинг севимли қаҳрамони Карл ҳақида
Бугун бирор блогернинг ёзганларида Карл исмли номаълум қаҳрамонга мурожаат учраса, бу ерда киноя, ҳайрат, ҳаяжон, луқма борлигини яққол сезамиз. Узнетда бу қаҳрамон қатнашган мемлар камроқ. Бизда у асосан матнда кўпроқ эсланади. Интернетнинг инглиз ва рус тилли фойдаланувчилари орасида эса Карл қатнашган мемлар анча машҳур. Хўш, у ким? Нимага унга мурожаат қилинади?
Карл исмининг кечмиши қизиқ. Блогерлар тез-тез мурожаат қилиб турадиган Карл меми ҳам кутилмаган тарихга эга. Унинг келиб чиқиши ҳажвий китоб, кўрсатув ёки фильмга эмас, зомбилар ҳақидаги сериалга бориб тақалади...
Мақолани “Дарё”да тўлиқ ўқишингиз мумкин:
👉 http://dy.uz/SrMTT

“Стакан” – аслида ўзбекча сўз
Ол-е, обқочиш ҳам эви билан-да, деворишингиз мумкин. Лекин ростдан шундай. Фақат сал дунё кезиб келгани учун танимай турибсиз, холос. Бугун шу сўз ҳақида тўплаган маълумотларимни сиз билан баҳам кўрмоқчиман.
Сўзлашувда одамлар стаканни истакан дейиши бежиз эмас. Чунки сўз бошида икки ундошнинг ёнма-ён келиши ўзбек тилига хос эмас. Стакан рус тили таъсирида шундай кўриниш олган, холос. Эски ўзбек тилида, яъни чиғатойчада тўстуғон, тустиғон, тўстуған шаклида қўлланган бу сўз русчада товуш ўзгаришларига учраган: достоканъ > стокан > стакан.
“Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати” тўстуғон ва тустиғон сўзини қимиз қуйиб ичиладиган идиш; ёғоч коса деб изоҳлаган:
Ҳалол она сутидекдур гар ўзбеким тутса,
Тобуқ қилиб юкуниб тустиғон ичинда қимиз.
Алишер Навоий, Хазойинул-маоний.
“Девону луғатит турк”да бу сўз учрамайди.
Тўстаған сўзи ҳозирги қозоқ, қирғиз, татар, бошқирд тилларида баъзи талаффуз ўзгаришлари билан ишлатилади.

Бинонинг лойиҳаси – ...
Anonymous Quiz
50%
Бинонинг тарҳи | Binoning tarhi
50%
Бинонинг тархи | Binoning tarxi
Fikr hamma narsaning boshidir. Fikrlarni boshqarish mumkin. Shu bois ham barkamollikka erishishda eng muhimi – fikrlar ustida ishlashdir.
Lev Tolstoy
@oriftolib
Lev Tolstoy
@oriftolib
“Ажрим” сўзини тўғри қўллаш керак
Ажрим сўзи икки хил маънога эга:
1️⃣ Икки ўртадаги иш юзасидан хулосавий натижа; келишув, келиштирув: муаммо бўйича ажримга эришилди.
2️⃣ Суд қарори: суд ажримни эълон қилди, ажримдан норозилар йўқ.
Ажрим қилмоқ ибораси ҳам икки хил маънода қўлланади:
1️⃣ Келишмовчиликни, низоли ҳолатни бир ёқлик қилиш: ўзаро ажрим қилиб олинди.
2️⃣ Томонлар иши юзасидан ҳукм чиқариш: буни суд ажрим қилади.
❗️ Бу сўзни ажрашиш маъносида ишлатиш жуда кўп учрайди. Ҳатто оммавий ахборот воситалари, расмий сайтларда ҳам бу каби ҳолатлар учраб туради. Бироқ бу хато, чунки сўзда бундай маъно йўқ.
Қуйида ажрим сўзи ажралиш, ажрашиш маъносида янглиш қўлланган жумлалардан мисоллар келтирилади:
Ёшлар ўртасида оилавий ажримларнинг олдини олиш масаласига эътибор қаратилади. ❌
Ёшлар ўртасида оилавий ажралишларнинг олдини олиш масаласига эътибор қаратилади. ✅
Ажрим масалалари қандай кўриб чиқилади? ❌
Ажралиш масалалари қандай кўриб чиқилади? ✅
Ажримлар сони кўп бўлган ҳудудлар маълум қилинди ❌
Ажралишлар сони кўп бўлган ҳудудлар маълум қилинди ✅
Фарзанд бўлмаса, ажрим қандай амалга оширилади? ❌
Фарзанд бўлмаса, ажрашиш қандай кечади? ✅
Мазмунга қараб ажралиш сўзи ўрнида никоҳни бекор қилиш, никоҳни тугатиш, никоҳни бузиш, қўйди-чиқди каби ибораларни ишлатиш мумкин.

Чунки: вергул керакми ёки йўқ?
Таҳрир ва корректура жараёнида энг кўп кўзга ташланадиган хатолардан бири чунки сўзидан сўнг вергул қўллашдир.
❗️ Чунки боғловчиси ўзидан сўнг вергул талаб қилмайди. Икки гапни боғлаб, жумла ичида келганда эса ундан олдин вергул қўйилади. Бу вергул икки гапни ажратишга хизмат қилади.
Қоракўз дадасини жуда яхши кўради. Чунки унинг саволларига дадажониси эринмай жавоб берарди.
“Саодат”.
Чунки аёллар жангу жадалдан жуда безган эдилар.
П. Қодиров, Юлдузли тунлар.
Янги сўзлар жуда кўп чиқди, чунки халқ оғзаки ижоди ниҳоятда бой.
Газетадан.
Ҳусайн оқариб кетди-ю, лекин индамади, чунки бўрилар орасида эканини яхши биларди.
Ойбек, Нур қидириб.

53%
Нақ йиқилай дедим | Naq yiqilay dedim
24%
Нақд йиқилай дедим | Naqd yiqilay dedim
23%
Иккови ҳам тўғри.
Алишер Навоий ҳикматларидан
🔹 Билки, гадодур тама этган киши.
🔹 Ёлғон айтқучи ғафлатдадур.
🔹 Ёмонларға лутфу карам – яхшиларға мужиби зарару алам.
🔹 Кулгу адаб таркига белгу дурур.
🔹 Кўп деган кўп янгилур.
🔹 Мазлумға бахшойиш кўргузки, золимдан осойиш кўргайсен.
🔹 Телба қулоғиға панд – қуюн оёғиға банд.
🔹 Улки буюруб, ўзи қилмағай – ҳеч кимга фойда ва асар анинг сўзи қилмағай.
🔹 Хўб йиртуқ тўн била ҳам хўб, гул ямоғлиқ чопони била маҳбуб.

Увулдириқ нима?
Баъзан ўз сўзимиз бўла туриб, чет сўзни маъқул кўрамиз. Ўз сўзимиздан камдан-кам ёки фақат ёзма тилда – адабиёт ва публицистикада фойдаланамиз. Увулдириқ ана шундай сўзлардан. Изоҳли луғатга кўра, у балиқ ва бошқа баъзи сувда яшовчи жониворларнинг тухумчалари, уруғини англатади. Амалиётда асосан балиқ уруғи маъносида қўлланади:
Босилиб, увулдириғи ситилиб чиққан балиқлар.
Қовоқ хумчадаги сутдан оқлаб, увулдириқ суркалган кулчани синдириб, меҳмоннинг олдига қўйди.
А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси.
Қадимги туркий тилда майдаламоқ, парчаламоқ маъносидаги увмоқ сўзи бўлган. Ҳозирги ўзбек тилида қўлланадиган ува, увада, уват, увоқ каби сўзлар ана шу ўзакдан ясалган. Фикримча, увилдириқ ҳам худди шу ўзакдан. Чунки у ҳам майда бўлади.
📌 Демак:
Увулдириқ ✅
Увилдириқ, увилдуруқ, увилдуриқ, увулдуруқ, увулдуриқ ❌

28%
Гина-кудрат | Gina-kudrat
34%
Гина-кудурат | Gina-kudurat
38%
Гина-қудрат | Gina-qudrat