Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
20%
Тузикмисиз? | Tuzikmisiz?
67%
Тузукмисиз? | Tuzukmisiz?
13%
Иккови ҳам тўғри.
Маддоҳ
Бугун маддоҳ сўзи фақат салбий маънода қўлланяпти. Қадимда унинг ижобий ёки нейтрал маъноси ҳам бўлган.
Араб тилидан кирган бу сўз аслиятда мадҳ қилувчи; Худога ҳамду сано айтувчи маъноларини билдиради.
Ўтмишда бозор ва кўча-кўйларда одам тўплаб, ваъз-насиҳат айтувчи кишилар ҳам маддоҳлар дейилган. Чунки улар ўз маърузаларида диндан, шариатдан гапирганлар, Аллоҳни улуғлаб, мадҳ этганлар.
Сўз мақтовчи, мадҳ қилувчи; хушомадгўй маъноларида қадимда ҳам ишлатилган. Бу унинг кўчма маъносидир. “Душман фирибин кўп ема ва маддоҳ хушомадин чин дема”, дейди Навоий ҳазрат. Менимча, маддоҳнинг маъноси бора-бора фақат шахсларни мақтовчиларга нисбатан ишлатила бошлаган.
Бугунги жонли тилда бу сўз тилёғламалик қилувчи, хушомад орқали кимгадир яхши кўринишни истовчи деган мазмунни ташияпти. Бундай маддоҳлик ҳамма замонларда қораланган, динимиз қатъий қайтарган тубан ишдир.
@oriftolib

Четдан сўз олиш тилни бойитадими, камбағаллаштирадими?
Ахир тил ўз имконияти билангина бойимайди, чет тиллардан ҳам сўз кириши керак, деган мулоҳаза ҳам бор. Тўғри, шундай. Лекин битта нарсани фарқлаб олиш керак. Агар бирор-бир тушунчани билдирувчи сўз тилда йўқ бўлса ва унинг ўрнини чет сўз тўлдирса, бу бойишдир. Ҳатто тилда бор сўз билан ёнма-ён, маънодош бўлиб қўлланишини ҳам ижобий қабул қилиш мумкин. Аммо хорижий сўз ўзи тилда бўлган, ишлатилган ёки ишлатилаётган бирор сўзни сиқиб чиқарса, бу бойиш эмас, камбағаллашишдир.
Бу қоида фақат русча сўзларга эмас, араб, форс тилидан кирган сўзларга ҳам тегишлидир. Ўзбекча тотув, иноқ каби сўзлар ўрнини арабча аҳил эгаллаб олса; олдин, илгари, бурун каби сўзларимизни қўйиб, ҳар жойда аслан арабча аввални ишлатсак, ўзбекча бошлиқ ўрнига форсча раҳбар оммалашиб кетса, бу тилнинг заифлашишидир. Аслида, аҳил, аввал ва раҳбар ўзбекчалашиб бўлган, уларнинг бегоналиги сезилмайди ҳисоб. Бироқ шунда ҳам улар асосий сўзга айланмаслиги, ўзбекча маънодошларидан бироз қуйида туриши керак. Тилнинг кучи шунда кўринади.

Тилга муносабат
Руслардаги тил ғурурига ҳавасим келади. Зиёлиларини қўя туринг, ижтимоий тармоқлардаги оддий фойдаланувчилар ҳам деярли хатосиз ёзади. Бирор сўз ёки иборада янглишсангиз, дарров тўғрилашади. Албатта, интернет тилида хос сўзлар ва жаргонлар кўп учрайди. Лекин умумий савия баланд.
Кузатган бўлсангиз, ҳатто ўзбеклар ҳам русчадаги хатоларни дарров пайқайди, баъзида дакки беради, тузаттиради. Аммо ўзбекчадаги хатолар нимагадир табиий қабул қилинади. Олий маълумотли, ўқимишли кишилар ҳам бемалол саводсизларча ёзиши мумкин. Бу масалада руслардан ўрнак олишимиз керак.

#Сўраган_эдингиз
Қўштомоқ – кекирдак олмаси
Эркаклар томоғидаги бўртиқ ўзбекчада нима деб аталашини сўрашган эди. Топган-тутганларим бўйича маълумот бераман.
Бу сўз ўзбекчада кекирдак олмаси, қўштомоқ дейилади. Лекин бу икки атама изоҳли луғатга киритилмаган. Баъзи манбаларда қалқонсимон тоғай, кекирдак бўртиғи вариантлари ҳам учрайди.
Бир сўз билан атаган қулайроқ, шунинг учун менга қўштомоқ варианти маъқул. У илмий адабиётларда ҳам қўлланган экан.
А. Дибонинг “Туркий тилларнинг таянч лексикаси этимологик луғати” китобида ёзилишича, кекирдак олмаси қадимги туркий тилда бўғирдақ дейилган. Ҳозир тилимизда ишлатиладиган бўғмоқ, бўғиз, буқоқ, боғламоқ, боғлам, боғич сўзлари ана шу бўғирдақ билан ўзакдош. Бу сўзларнинг асоси бўғ сўзидир. Аммо бўғирдақ сўзи ҳозирги ўзбек тилида ишлатилмайди.
👉 Тўлиқ ўқиш

#Табассум
Бир киши машҳур турк шоири Меҳмет Акиф Эрсойни мазах қилмоқчи бўлибди:
– Афандим, сиз мол дўхтирлигини битирган эдингиз-а?!
Шоир жавоб берибди:
– Ҳа, бир еринг оғрияптими?!
“Ҳикматли латифалар ва нишонга урилган сўзлар” китобидан

Сариёғ
Мол сутидан ажратиб олинган ёғ.
Сигир сутидан широбча, қаймоқ, сариёғ тайёрланади.
К. Маҳмудов, Ўзбек тансиқ таомлари.
Ма, болам, кулча билан сариёғ.
О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса.
Сариёғ сўзи шевада маска 😳 ҳам дейилар экан:
– Гулнор, сув келтир! Маскани айрондан ўзим ажратаман... – деди хотин.
С. Айний, Дохунда.
📖 “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” асосида тайёрланди.

Лотин ёзуви ва муаммолар
Kun.uz нашрида таниқли луғатшунос олим Равшан Жомонов билан суҳбат берилибди. Домланинг баъзи гапларини анчадан бери кенгроқ, мисоллар билан ёзмоқчи бўлиб юргандим. Тилга олинган баъзи мавзуларга эса олдин эътибор қаратган эдим.
Олимнинг кўп фикрларига қўшиламан.
Домла имло масалаларини муҳокама қилишда барча зиёлилар: журналистлар, муҳаррирлар, ўқитувчилар, турли соҳа ва фан мутахассислари, блогерлар қатнашиши кераклигини айтибди. Ҳақиқатан, шундай. Муҳими асосли фикр айтиш ва ҳақни қабул қилиш.
“Биз одатда кирилл ёзувида ёзганда муаммо йўқлиги шундаки, рус тилидаги вариантни тўла-тўкис кўчириб оламиз. Масалан, “январь” сўзи охирида “ь” юмшатиш белгиси қўйилади, ваҳоланки у ўзбек тилида фонологик (маъно фарқлаш) вазифа бажармайди. Бу белги қўйилишидан қатъи назар биз “январ” сўзини соф ўзбекона талаффуз этамиз. Ўзбек лотин алифбосида эса бу сўз “yanvar” тарзида ёзилади“, дейди олим.
Ь, ц, щ ҳарфлари ҳақида мен ҳам батафсилроқ ёзаман, насиб қилса.
Лекин домланинг баъзи қарашларини ёқламайман. Жумладан, sh, ch, ng, oʻ, gʻ ҳарфларини сақлаб қолиш, амалдаги лотин алифбоси кунимиз талабларига тўла жавоб бериши ҳақидаги фикрларига қарши етарлича далил бор. Бу гапларни айтиш осон, айниқса, лотин ёзувини ўзинг амалда ишлатмасанг. Кирил ёзувидан лотинга ўтган ва унда ёзишни бошлаган одам қўшма ҳарфлар қанчалик ўнғайсизлик ва қийинчиликлар пайдо қилишини жуда осон ҳис қилади.
Я ҳарфи ҳарфи ҳақидаги аксар фикрларга ҳам қўшиламан. Лекин сентябр, октябр сўзини sentabr, oktabr деб ёзишга мажбурлаш ҳам жуда ўзини оқлайдиган ҳолат эмас. Бир пайтлар халқимиз бу сўзларни sentabr, oktabr деб талаффуз қилган. Бугун эса sentyabr, oktyabr деб талаффуз қиляпти. Имло талаффузга яқинроқ бўлгани яхши.
Финляндия деб ёзиш масаласида эса олимнинг фикрларига тўла қўшиламан. Finland сўзини биз русчадан Финляндия шаклида олиб қўя қоламиз, бу эса жиддий хато.
👉 Суҳбат матни билан бу ерда, видеоси билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

Ахир: вергул керак эмас
Кўп тарқалган хатолардан бири ахир сўзи билан вергул ишлатишдир. Ахир равиш ва юклама бўлиб келиши мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам вергул ишлатилмайди:
1️⃣ Равиш бўлиб келганда охири, пировардида, ниҳоят маъноларини англатади. Сўзнинг ахийри, ахири кўринишлари ҳам бор. Кўпроқ ахийри шакли ишлатилади:
Ахир бўлмади. Ахир кўнди.
Ахийри октябрь ойи ҳам тугади.
М. Исмоилий, Фарғона т. о.
2️⃣ Юклама бўлиб келганда маънони кучайтириш ва таъкидлашга хизмат қилади:
Ахир ёшимиз кетяпти, умр баҳоримиз ўтиб, кузимиз яқинлашиб келяпти, Ҳаётхон!
М. Исмоилий, Фарғона т. о.
📌 Демак,
Ахийри рози бўлди. Ахир зотингга тортасан. ✅
Ахийри, рози бўлди. Ахир, зотингга тортасан. ❌
Ахир бу оддий нарса-ку! Тушунинг ахир! ✅
Ахир, бу оддий нарса-ку! Тушунинг, ахир! ❌

Тузатиш
Хато ҳаммадан ўтади. Жумладан, хато топадиганлар ҳам хато қилади 🙃.
Кеча ахир сўзини равишдош деб ёзворибман, аслида равиш бўлади. Бўлмаса, мақолача тайёр бўлгач, 3-4 марта ўқигандим. Инсончилик 🤷🏻♂️. Бир обуначимиз хабар берди, тузатиб қўйдим.
Саҳифани эътиборли ва билимли обуначилар кузатаётганидан хурсандман.

Толқон
1️⃣ Қовурилган дон, қуритилган нон ва шу кабилардан туйиб тайёрланган емиш.
Нон толқон. Буғдой толқон.
Ниёз бобомнинг кампири Хумор хола дастурхон ёзди, бир ҳовучдан жийда, ўрикқоқи, толқон қўйди.
“Ёшлик”.
2️⃣ Умуман, туйилган ҳар қандай нарса; порошок.
Носвой толқон.
Оғзига толқон солмоқ (ёки толқон ютмоқ) – товуш чиқармай, индамай, ҳеч нарса демай турмоқ.
Нега жим ўтирибсизлар? Оғизларингизга толқон солиб олдиларингизми?
И. Раҳим, Чин муҳаббат.
📖 “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”дан

Наҳот(ки): вергул керак эмас
Наҳот ва наҳотки сўзлари билан ҳам вергул кўпинча янглиш ишлатилади. Аслида бу икки сўз вергул талаб қилмайди.
Наҳот(ки) сўроқ, таажжуб, шубҳа маъноларини билдиради:
Наҳот ўғлимга ўшандоқ қаттиқликни раво кўрсам!
А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
Наҳотки етукликнинг тимсоли йўқ бус-бутун?
А. Орипов, Юртим шамоли.
📌 Демак,
Наҳот шуни тушунмасанг? Наҳотки айтмаган бўлса? ✅
Наҳот, шуни тушунмасанг? Наҳотки, айтмаган бўлса? ❌

Камина
Камина сўзи форс тилидан ўтган, аслиятда кичик, эътиборсиз, ҳақир маъноларини билдиради. Эски ўзбек тилида ҳозиргига нисбатан кўп ишлатилган. Умуман, олдинлари ўзаро муомалада менлик даражаси пастроқ бўлган, шекилли, одамлар ўзларини ҳақир санаб, камтар ифодалардан фойдаланган. Камина сўзи ҳам мен дейишга истиҳола сабабли айтилган. Эски тилимизда содиқ хизматкор, қул маъносида ҳам ишлатилган.
Камина маъно жиҳатидан учинчи шахсни билдиради, лекин асосан биринчи шахсдаги феъллар билан қўлланади. Лекин учинчи шахс бирликдаги феъл билан ишлатилиши ҳам хато эмас. Бу сўз худди мен олмоши каби келишик ва шакл қўшимчаларини ҳам олиши мумкин. Қаратқич келишигини олганда камина билан боғланган отга учинчи шахс бирликдаги эгалик қўшимчаси қўшилади.
📌 Демак,
Камина мисол айтдим. Камина кино кўрдим. ✅
Камина мисол айтди. Камина кино кўрди. ✅
Каминанинг китоби. Бу китоб каминаники. ✅
Каминанинг китобим. Бу китобим каминаники. ❌

Taqsir kim?
Taqsir soʻzi ham boshida kamina soʻzi kabi kamtarlik maʼnosini bildirgan. Keyinchalik maʼnosi va qoʻllanish yoʻsini oʻzgarib ketgan.
Taqsir arabchadan olingan, asliyatda qisqartirish, kamaytirish; kamchilik; sustkashlik, beparvolik maʼnolarini anglatadi. Taqsir va qusur soʻzlarining oʻzagi bir.
Eski tilimizda odamlar oʻzi haqida faqir, qulingiz, taqsiringiz kabi soʻzlarni ishlatgan. Taqsiringiz degani qusurli, aybli, gunohli suhbatdoshingiz, yaʼni men deganidir.
Keyinchalik bu soʻzning maʼnosi teskarisiga oʻzgarib ketgan. Kuzatishlarimga koʻra, XIX asr oxirlaridan boshlab taqsir murojaatda hurmatni bildiruvchi soʻzga aylangan:
– Gapingiz nuqul haqiqat, taqsir, – dedi Olchinbek.
K. Yashin, Hamza.
Shahidbek mulla Abdurahmonni soʻzga tortdi:
– Nima lavozimatdalar, taqsirim?
A. Qodiriy, Mehrobdan chayon.
Nahot shunday boʻlsa, taqsir?

Таҳрир ва имлони ўрганувчилар учун
Бир ғалати одатим бор (эди): турли канал ва гуруҳларга иложи борича аъзо бўлмайман. Ҳатто ўта керакли бўлса ҳам. Иш масаласидаги маслаҳат гуруҳлари бундан мустасно, албатта. Ўқилмаган янги хабар ҳақидаги эслатма асабимни қитиқлайди ва ўша канал ёки гуруҳга кириб хабарни кўриб қўйишим керак. Ўқимасам ҳам, шунчаки ўқилмаган хабарлар борлиги ҳақидаги белгини йўқотиш учун шундай қиламан. Биламан, ғалати одат 😄. Лекин 🤷🏻♂️.
Шу одатни озроқ ўзгартиришга қарор қилдим. Ҳеч бўлмаса, саҳифамга яқин каналларга аъзо бўлай дедим. Таҳрир ва имлога қизиқадиганларга тавсия этаман. Агар олдинроқ аъзо бўлган бўлсангиз, нур устига нур:
📌 Демак,
@xatoliklar ✅
@kitaabun ✅
@tahrir_uz ✅

Davlat_tilida_ish_yuritish_2020.pdf
8 MB
Давлат тилида иш юритиш
Давлат ташкилотларида хат-ҳужжатлар давлат тилида ёзилиши кенгайгани сари ўзбек тилини яхшироқ билишга эҳтиёж ортади. Бу борада шу йўналишдаги китоблар катта фойда беради.
2020 йили чоп этилган “Давлат тилида иш юритиш” амалий қўлланмаси расмий хатларни, фармойиш ва буйруқларни, ариза, таржимаи ҳол, билдириш, тилхат, ҳисобот каби маълумот-ахборот ҳужжатларини, турли хизмат ёзишмаларини қандай ёзиш кераклиги ҳақида йўлланмалар беради.
Китобдаги баъзи жузъий хатолар кейинги нашрларда тузатилади деган умиддаман.
Ҳар қандай ходимнинг иши тушадиган энг муҳим ҳужжатлар ҳақида, насиб қилса, мен ҳам кичик тушунтиришлар бераман.
Электрон китоб Давлат тилини ривожлантириш департаменти сайтидан олинди.