Orif Tolib
10.1K subscribers
931 photos
86 videos
5 files
1.66K links
Soʻz. Tahrir. Savodxonlik.

Reklama boʻyicha:
👉 https://bit.ly/3nHSpI6
Murojaat uchun:
👉 @oriftolib_xatlar_bot
Donat:
👉 8600572904072506
👉 tirikchilik.uz/oriftolib

Ijodiy ishlardan oʻgʻrincha foydalanilishiga rozi emasmiz.
Download Telegram
Исми шариф: “шариф” нима?

Исми шариф – изофали бирикма. Дарди бедаво, нуқтаи назар, таржимаи ҳол, адойи тамом, шаҳри азим кабилар изофали бирикмалардир. Форсий изофаларда олдин от, кейин сифат келади, ўзбекчада бунинг тескариси. Солиштиринг: шаҳри азим – азим шаҳар, дарди бедаво – давосиз дард.

Исми шариф бирикмаси таркибидиги исм шахсий номни билдиради. Шариф сўзи араб тилидан кирган, ўзбекчада муқаддас, азиз; табаррук маъноларида қўлланади. Исми шариф – азиз исм, табаррук исм дегани:

Менким, Марғилон ҳокими Ўтаббой қушбеги, ўз ҳукмимни хоқон ибн хоқон жаноби олий Худоёрхон исми шарифларидан эшиттираман.
А. Қодирий, Ўтган кунлар.

❗️ Бу бирикма кўпинча исм-фамилия, исми ва фамилияси ёки исми ва отаисми маъносида қўлланади. Лекин бу – хато. Чунки шариф сўзининг фамилия ёки отаисм деган маъноси йўқ. Бу хато шунчалик оммалашиб кетганидан ҳатто қонунлар тилига ҳам кўчиб ўтган. Русча отчество сўзини ўзбек тилида отаисм сўзи ифодалайди. Айни шаклдаги сўз луғатларимизга энди кирди. Олдин ота исми, отасининг исми, ота оти, отасининг оти каби бирикмалардан фойдаланилган.

Шариф сўзини отаисм ўрнида қўллаш ғалати машҳурга айланиб бўлди, шу маънода қўллайверайлик, десак, бу луғатларда ҳам акс этиши керак. Ҳозирча изоҳли луғатда сўз бундай маънода изоҳланмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқсак, ФИО қисқартмаси ўрнида ФИШ қисқартмасини ишлатиш ҳам хато.

📌 Демак:

Исми шариф
Исми-шариф, исм-шариф

@oriftolib
Одамнинг маҳорати вақт ва сабр қоришиғидан бошқа нарса эмас.

Оноре де Балзак

@oriftolib
Forwarded from IT taʼlim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muhokamalarning “sevimli” savoli: sentabrmi yoki sentyabr?

Yangi darsliklarda nimaga asoslanib "sentyabr", oktyabr" ko'rinishida yozilyapti?

Respublika ta'lim markazi mutaxassisi Orif Tolib javob beradi.

👉Matn ko'rinishida o'qish

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Муҳокамаларнинг “севимли” саволи: “sentabr”ми ёки “sentyabr”?

#Сўраган_эдингиз

Савол:
1-синф “Ўқиш ва она тили саводхонлиги” китобида sentyabr, oktyabr деб ёзилган экан. 2-синфларни ўқитаётган шеригим шу қоида бўйича sentyabr деб ёзилишга ўтган деб ўқувчиларига шундай ёздирибди. Шу тўғрими? Қачон ўзгариб улгурди? Муаллифлардан аниқ жавоб кутамиз, чунки аниқлик киритилмаса, ҳамма ҳар хил талқинда ёзяпти.

Жавоб:
Бу саволга олдин ҳам тўхталганмиз, оммавий ахборот воситаларида алоҳида чиқишлар ҳам қилинган. Луғатларимизда турлича берилган сўзлар булар билангина чекланмайди. Дарсликлар таҳририда ва имлосида эса якдиллик керак. Савол ва танқидларимизга “алифбо ислоҳ қилинса, бу хатоликлар ҳам тузатилади” деган мазмунда расмий жавоб берилди. Қайси луғатдан фойдаланиш масаласи эса очиқ қолдирилди.

Дарсликларда бу сўз хилма-хил ёзилаётгани танқидларга кўп учраган. Ягона имло услубини қўллаш, чалкашликларнинг олдини олиш учун янги дарсликларни нашрга тайёрлашда 2013 йили “Академнашр” нашриётида чоп этилган имло луғатига асосланилди. Бу луғат 85 000 дан ортиқ сўзни ўз ичига олади. Унда саволда сўралган сўз sentyabr кўринишида берилган. Нега бундай ёзилаётганига муаллифлар луғатнинг кириш қисмида тўхталиб ўтган.

Нима учун сўзни sentabr шаклида берган луғатдан фойдаланилмади? 1995 йили “Ўқитувчи” нашриётида чоп этилган луғатда сўзлар анчагина кам. Ҳатто kompyuter сўзи ҳам киритилмаган. Қайта нашрларда бу сўзга жой берилган бўлса-да, дарсликларда учрайдиган жуда кўп сўз ва атамалар ушбу луғатда акс этмаган.

Яна бир хато қараш бор: кўпчилик 1995 йилги луғатни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган деб ўйлайди. Вазирлар Маҳкамаси имло қоидаларини тасдиқлаган, луғатни эмас.

❗️ Гарчи sentabr, oktabr шакли ҳам хато бўлмаса-да, турфахиллик юзага келмаслиги учун sentyabr, oktyabr шаклида ёзиш ва ўргатиш тавсия этилади. Бундан бошқа баҳсли сўзларни беришда ҳам барча дарсликларда бир хил имло услуби қўлланяпти.

Имло ва луғатлардаги камчиликларни тузатишга масъул бўлган ташкилот ҳамда муассасалар шу ва шу каби масалаларга тезроқ нуқта қўйса, қатъий, мантиқли қарор қабул қилса, кун тартибидан тушмайдиган бундай саволларга ҳам барҳам бериларди.

Республика таълим маркази айни вазиятда энг асосли деб топилган ечимлардан фойдаланяпти.

Ориф Толиб,
Республика таълим маркази мутахассиси

@oriftolib
Ироқ пойтахти – ...
Anonymous Quiz
54%
Бағдод | Bagʻdod
46%
Боғдод | Bogʻdod
Фарғона вилоятидаги туман – ...
Anonymous Quiz
44%
Бағдод | Bagʻdod
56%
Боғдод | Bogʻdod
Ёхуд

Ёхуд ёки, ё маъносини англатади, асосан китобий тилда қўлланади. У кўпинча ёҳуд шаклида хато ёзилади. Бу сўзда х ҳарфи бор, ҳ эмас:

Бир-икки шеър ёхуд бир драма асар ёзиб, адабиётнинг бутун масаласини тушунаман, деб даъво қилувчи кишилар ҳам йўқ эмасди.
Н. Сафаров, Оловли излар.

📌 Демак:

Ёхуд
Ёҳуд

@oriftolib
Нотавон кўнгилга қўтир жомашов

#Сўраган_эдингиз

Ўз ҳол-қудратидан, имкониятидан баланд нарсаларни, ўзига номуносиб нарсаларни, ҳар бир нарсанинг энг яхшисини, энг зўрини истайдиган, орзу қиладиган (масалан, “Подшонинг қизини оламан” деган хом хаёл билан юрадиган) одамни “нотавон кўнгил” деб мазах қиладилар.

Жомашов – кир ювадиган сопол тоғора. Ичи ғадир-будур, кир ювганда қўлни ва кийим-кечакни юлиб кетадиган шундай тоғорани “қўтир жомашов” дейдилар. Бозорда қўтир жомошовни харидорлар сийпаб кўриб, олмай ташлаб кетаверар эдилар.

Мазкур мақол билан: “Ўзига номуносиб нарсаларни истовчи, орзу қилувчи нотавон кўнгилга яроқсиз, ҳеч ким олмайдиган қўтир жомашов ҳам тегмайди”, демоқчи бўладилар. Бу мақолни “Мағзава кўнгилга қўтир жомашов” деб ҳам қўллайдилар. Мағзава – кир ювилган совунли сув, кўчма маънода – эзма, шалвираган, ланж, ифлос, ярамас одам.

“Ҳикматнома. Ўзбек мақолларининг изоҳли луғати” китобидан

@oriftolib
Сўз охирида айириш (тутуқ) белгиси келмайди

Айириш (тутуқ) белгиси рус, араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзлар таркибидагина учрайди. Ўзбекча сўзларда қўлланмайди. Товуш ифодаламайдиган бу белгининг уч хил вазифаси бор:

1️⃣ Унлиларни чўзиқроқ талаффуз этишга ишора қилади: маълум, феъл, эълон, таъсир. Аммо ўзбекчада унли аксарият ҳолларда барибир чўзиқ талаффуз қилинмайди 🙃.

2️⃣ Унлини олдинги ундошдан ажратиш ва кучлироқ талаффузга ишора қилади: қатъий, санъат, масъул, масъуд. Бу ҳолат ҳам талаффузда кўпинча акс этмайди 🤷🏻‍♂️‍.

3️⃣ Ўзлашма сўзларда ўзидан кейинги унли олдидан й қўшиб айтишга ишора қилади: подъезд, съезд, субъект, пьеса. Шуни й билан ёзса, ўқишга ҳам, имлога ҳам осон бўлади аслида. Лотин ёзувида айни шу мантиқли усул танланган: podyezd, syezd, subyekt, pyesa.

Миллий энциклопедияга кўра, айириш белгиси араб тилидан ўзлашган сўзларда араб тилининг ўзигагина хос бўлган портловчи бўғиз ундоши, яъни айн ўрнида қўлланади.

❗️ Айн ҳарфи сўз охирида келганда кирил ва лотин алифболарида акс этмайди: жоме, мавзе, мавзу, мурабба, моне, монелик, толе, толели, ружу, руку; жам, шам, саж, нав | jome, mavze, mavzu, murabba, mone, monelik, tole, toleli, ruju, ruku; jam, sham, saj, nav каби.

👉 Махсус илмий, диний ва мумтоз адабиётларда сўз охирида ҳам айириш (тутуқ) белгиси қўлланиши мумкин. Бунда талаффуз ёки мазмунни фарқлаш, ажратиб кўрсатиш эҳтиёжи ҳисобга олинади. Лекин бу турдаги адабиётларда ҳам сўзлар кўпинча амалдаги имлога кўра ёзилади.

📌 Демак:

Жоме, татаббу, толе, руку, шам, саж, нав
Жомеъ, татаббуъ, толеъ, рукуъ, шамъ, сажъ, навъ

@oriftolib
Бу сўзлар аслида русча. Ўзлашма экани билинмайдиган 15 та қадрдон сўз

Тил ўз сўзлари билангина бойиб-ривожлана олмайди. Бошқа тиллардан ҳам сўз олади. Бироқ бунда чет сўз тилда олдиндан бор бўлган сўзни сиқиб чиқармаслиги керак. Тилга яхши сингган ва ўринли кирган хорижий сўзнинг муҳим белгиларидан бири бегоналигининг билинмаслиги, киришимлилигидир.

Ўтган асрда ўзбек тилига рус тилидан жуда кўп сўзлар киритилди. Шу сабаб бугун ўзбекча матнларда, сўзлашувда жуда кўп русча сўзларнинг ортиқча ёки ўринсизлигини бўртиб-сезилиб туради. Бироқ ўзбекчага мослашиб, унинг ўз сўзи бўлиб кетган русча ўзлашмалар ҳам бор.

“Дарё” нашрининг “Тилимизни биламизми” рукнида ана шундай 15 та қадрдон сўз ҳақида тўхталдим.

👉 https://daryo.uz/2022/02/16/tilimizni-bilamizmi-bu-sozlar-aslida-ruscha-ozlashma-ekani-bilinmaydigan-15-ta-qadrdon-soz/

@oriftolib
Necha, nechi va nechchi

Oddiy yozishmalarda ham, hatto mutaxassislar yozgan matnlarda ham necha soʻzini nechi yoki nechchi shaklida xato yozish koʻp uchraydi.

❗️ Nechi ham, nechchi ham talaffuzga xos holat, adabiy tilda umuman ishlatilmaydi. Soʻzning yagona toʻgʻri shakli: necha.

Necha soʻzi oʻzbek tilida ikki xil maʼnoda qoʻllanadi:

1️⃣ Son-miqdor haqida soʻroqni bildiradi; qancha?

Kostyum necha soʻm turadi? Soat necha boʻldi? Zavodda necha yil ishladingiz? Bir necha odam. Bir necha vaqt. Fargʻonaga necha marta borgansiz? Men buni senga necha marta aytdim!

2️⃣ His-hayajonni bildiruvchi gaplarda miqdorning son-sanoqsizligini, koʻpligini bildiradi.

Poyezd necha soat yoʻl yurgandan keyin ana shu bekatchalarning biriga kelib toʻxtadi.
A. Qahhor, “Asarlar”.

📌 Demak:

Necha
Nechi, nechchi

@oriftolib
Адёл русча одеяло сўзидан. Одеяло аслиятда ёпинғич, ўрангич маъносини англатади. Одеялонинг илдизи русчада одеть – киймоқ, кийинтирмоқ, ёпмоқ феълига бориб тақалади. Ўзбекчада адёл кўрпа ўрнида ишлатиладиган, енгил, унча қалин бўлмаган ёпинчиқни билдиради:

Қўлтиғидаги чойшаб ва адёлларни бурчакдаги бўш каравот устига қўйиб, бирин-кетин ёзди.
Ш. Холмирзаев, “Бодом қишда гуллади”.

#Ўзбекчалашган_ўзлашмалар

@oriftolib
Қай бири тўғри?

У ... олимлардан бири.
Anonymous Quiz
37%
Нуктадон | Nuktadon
40%
Нуқтадон | Nuqtadon
24%
Иккови ҳам тўғри.
Санани қўштирноққа олмаслик керак

#Сўраган_эдингиз

Савол:
Расмий ҳужжатларда сананинг қўштирноққа олиниши тўғрими? Масалан:

“21” февраль 2022 й. | «21» февраль 2022 й.
“___” февраль 2022 й. | «___» февраль 2022 й.

Жавоб:
Бу шаклда ёзиш русчадан ўтган. Лекин ҳозир рус тилида ҳам деярли бундай қўлланмайди. Мутахассисларга кўра, фақат қўлда тўлдириладиган ўринларда қўштирноқдан фойдаланиш мумкин.

Олдинлари сана нега қўштирноққа олинган? Мақсад бўш жойни ёпиш бўлган, яъни қўштирноқ қўйилгач, санани ўзгартириш имкони йўқолган. Ҳозир муҳим ҳужжатлар асосан компьютерда терилади ва қўштирноқ қўйишга эҳтиёж йўқ. Ҳужжат алмашиниши электронлашиб боргани сари уларни қоғозга чиқариш ҳам ортиқча бўлиб қолади.

Мен кун рақами қўлда ёзиб қўйиладиган ҳужжатларда ҳам сана қўштирноққа олинмаслигини тўғри деб биламан. Ҳар нарсани орқа-олдига қарамай кўчиравермаслик керак.

👉 Демак, ҳужжатларда санани қўштирноққа олмаслик керак:
21 февраль 2022 й.

📌 Санани манави шаклда ёзиш янаям ўзбекчароқ бўлади:
2022 йил 21 февраль

@oriftolib