Олий суд | Расмий канал
12.4K subscribers
26.4K photos
9.58K videos
18 files
21.9K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#муносабат

ЮЗИНГ ҚИЙШИҚ БЎЛСА, КЎЗГУДАН ЎПКАЛАМА

Кейинги бир-икки ҳафта ичида ижтимоий тармоқларда, хусусан, икки марта «Facebook» ижтимоий тармоғида фарғоналик Дилшод Далиев (ўзининг айтишича, собиқ банк ходими, айни пайтда блогер) судлар фаолияти ҳақида ўз муносабатини билдирди. У ноҳақ ишдан бўшатилгани, қайтадан ишга тиклаш ва мажбурий бекор юрган кунлари учун ҳақ тўлашга оид даъвоси судлар томонидан рад этилгани учун ҳаммадан хафа.

Батафсил ўқиш 👉 http://uzbekistonovozi.uz/articles/index.php?SECTION_ID=223&ELEMENT_ID=77318

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИ — ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Суд — одил судловнинг олий нуқтаси. Шу маънода судларнинг ролини ошириш ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги қонуний жараёндир.

Батафсил ўқиш 👉 http://sud.uz/inson-qadr-qimmati/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТ СУДЛАРНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ ВА ХОЛИСЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ҚАРАТИЛГАН

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Женевада бўлиб ўтаётган 44-сессияси доирасида 2020 йил 13 июль куни БМТ Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саяннинг 2019 йили Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунларига доир маърузасини кўриб чиқишга бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Батафсил ўқиш 👉http://sud.uz/sud-huquq-tizimidagi-islohot/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯ — КОНСТИТУЦИЯВИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Яқинда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси тасдиқланди. Миллий стратегияни босқичма-босқич амалга оширишга қаратилган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

Батафсил ўқиш 👉 http://sud.uz/milliy-strategiya-konstitutsiyaviy-rivojlanishning-yangi-bosqichi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

СУДЛАР ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИ

Сўнгги йилларда кенг кўламли ва моҳиятан чуқур суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида мамлакатимиз суд ҳокимияти ривожланишининг мутлақо янги даври бошланди.

Батафсил ўқиш 👉 http://sud.uz/sudlar-va-ommaviy-axborot-vositalarining-hamkorligi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

СУД МАЖЛИСЛАРИДА МОБИЛ ҚУРИЛМАЛАР ОРҚАЛИ ИШТИРОК ЭТИШ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛАДИ

Суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг босқичма-босқич татбиқ этилиши натижасида судларда иш юритиш тубдан такомиллаштирилмоқда.

Батафсил ўқиш 👉http://sud.uz/sud-majlislarida-mobil-qurilmalar/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ — ШАФФОФЛИК ВА ОЧИҚЛИК КАФОЛАТИ

Сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, иқтисодий судларда 2014 йил 1 январдан электрон ҳужжат алмашинуви, суд статистикасини юритиш, суд амалиётини таҳлил қилиш ва судлов ишларини юритишда процессуал муддатлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида марказлаштирилган бошқарув платформасидаги электрон маълумотлар базаси ишга туширилди.

Батафсил ўқиш 👉http://sud.uz/sudlar-faoliyatini-raqamlashtirish/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

ADR – ТОВАР БЕЛГИЛАРИ БЎЙИЧА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШНИНГ ЭНГ МАҚБУЛ УСУЛИ

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунинг учун инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга урғу берилмоқда. Иқтисодиётни ривожлантиришда интеллектуал мулк ҳимояси кучайтирилмоқда. Буни биз ўтган йилларда амалга оширилган ислоҳотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида адолат давлатчиликнинг мустаҳкам пойдевори эканлигини алоҳида таъкидлади. Зеро, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўрин эгаллайди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ – ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИДАН БИРИ

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди. Шу маънода, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар 2021 йилда ҳам давом эттирилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ – ДЕМОКРАТИК ЯНГИЛАНИШЛАР ДАСТУРИ

Кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатнома тақдим этиш амалиёти эзгу анъанага айланди. Давлатимиз раҳбарининг бу галги Мурожаатномаси мамлакатимиз ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларида босқичма-босқич амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотларнинг энг муҳим ва долзарб масалаларини қамраб олганлиги туфайли нафақат халқимиз, ҳатто халқаро жамоатчиликнинг ҳам юксак эътибори ва эътирофига сазовор бўлди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

ИНСОНПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ АСОСИ

2021 йил 22 февраль куни янги Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида яна бир тарихий воқелик рўй берди. Шу куни давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессияси юқори даражадаги сегменти ишида иштирок этди ва ўзбек тилида нутқ сўзлади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

МУДДАТИ ЎТГАН ДЕБИТОР ҚАРЗДОРЛИК: МУАММО ВА УНИ ҲАЛ ЭТИШ УЧУН ТАКЛИФ

Мамлакатимизда иқтисодиётни барқарор юксалтиришнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳу­қуқ­ларини ишончли ҳимоя қилиш механизми йил сайин такомиллашиб бормоқда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
#муносабат

АЁЛ БАХТИ АСОСИ

Аёл бахти ­— оила ва жамият фаровонлиги асоси ҳисобланади. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб фазилатлардандир.

Батафсил👈

Сайт I Telegram I Facebook
#Муносабат

Аввал савод, кейин одоб, сўнгра иддао...

Шубҳасиз, ҳар ким ўз фикрини эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга. Ҳуқуқ бор жойда бурч ҳам бўлиши ўз-ўзидан равшан. Бурч, аввало, ахлоқ меъёрларига риоя этиш бўлса, иккинчидан, фикр айтмоққа лаб жуфтлаган одам шу мавзуда гапирмоққа маънавий ҳаққим борми, деган саволни ўзига ўзи бермоғидир. Зотан, фикрни эркин ифода этиш ҳуқуқи – оғизга келганни қайтармай гапиравериш, дегани эмас.

Адвокат Жаҳонгир Муталиповнинг Kun.uz сайтига берган интервьюсидаги гаплари юқорида қайд этилган ҳуқуқ ва ахлоқ меъёрларининг на унисига тўғри келади, на бунисига...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Фаромушлик белгисими ё атайинлик аломати?

“Telegram” мессенжеридаги “Bastion” каналида судлар фаолияти, жорий этилган янги тартиблар ва унинг натижалари қатори Судьялар олий кенгаши фаолиятига тааллуқли каттагина мақола эълон қилинди. Бош устига. Ундаги фикрлар муаллифнинг (бироқ муаллиф кўрсатилмаган) шахсий мулоҳазалар эканини билдирувчи белги (“ИМХО”) қўйилгани ҳам хўб яхши, чунки, ҳар ким ўз фикрини эркин ифода этиш ҳуқуқига эга.

Бироқ гап ўша ҳуқуқдан қандай ва қай мақсадда фойдаланишда бўлса, бошқа томондан, мулоҳазаларнинг қуввати қанчалик асос ва мантиққа бойлиги билан ўлчанишини ҳам эътибордан соқит қилмаслик лозим. Акс ҳолда, асоссиз ва мантиқсиз мулоҳазаларни беморнинг алаҳсирашидан фарқи қолмайди. Шу боис каналдаги мақолага (яна-да тўғрироғи, мақоланинг Судьялар олий кенгашига тааллуқли қисмига) нисбатан муносабат билдириш лозим топилдики, унда баён этилган айрим ҳолатларга ойдинлик киритишдир.

Энди асосий гапга ўтсак.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Ҳар каллада ҳар хаёл...

Инсон табиати шундай: на иссиққа кўнади, на совуққа?! Бефарқ бўлмаган тоифа вакиллари, хусусан, айрим адвокатларнинг ижтимоий тармоқлардаги Судьялар олий кенгаш фаолияти ҳақида гоҳ эътироф, гоҳ эътирозли мулоҳазалари хусусида ҳам шундай дейиш мумкин.

Эътирофларга ташаккур айтган ҳолда эътирозлар, асосан, Кенгаш фаолиятининг очиқлигига оид бўлиб, бунда фақат “лавозимидан озод этилган судьялар” ҳақидаги ахборотларгина тушунилаётгани, асосий гап ҳам яккаш шу мавзу атрофида кечаётганини кузатиб, нима, бундан бошқа масалаларда Кенгаш фаолиятида очиқлик ва шаффофлик кўринмаяптими ёки кўрмаяпсизларми, дегинг келади...

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Дахлсизлик муҳим, бироқ у имтиёз эмас, масъулиятдир

Ижтимоий тармоқлардаги айрим ҳуқуқий каналларда судьялар (ва суд ходимларига) нисбатан суд биноларида шахсий алоқа воситаларидан фойдаланишга чеклов жорий этилгани фаол муҳокама қилинмоқда. Муҳокамаларда мазкур тартиб судьялар дахлсизлиги ва мустақиллиги принципларига қанчалар тўғри келиши савол остига қўйилмоқда.

Дарҳақиқат, қонунга кўра (“Судлар тўғрисида”ги қонун, 64-модда), судьянинг шахси дахлсиз. Мазкур ҳуқуқ унинг турар жойи, хизмат хонаси, фойдаланадиган транспорт воситаси ва алоқа воситаларига ҳам тааллуқлидир. Бироқ муҳокама мавзусига айланган тартиб жорий этилишига сабаб бўлган омил ва эҳтиёжлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий асосларига эътиборга берилса, унинг судьялар дахлсизлигига таъсирига доир шубҳа ёки саволлар ўрин қолмайди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#муносабат

ЕРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИ

Ҳар бир давлатда ер жамиятнинг иқтисодий негизларидан бири сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан, янги таҳрирдаги Конституциямизда ер умуммиллий бойлик ҳисобланиши, ундан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва у давлат муҳофазасида эканлиги қатъий белгилаб қўйилган. Юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар доирасида ерга оид қонунчилик бугунги давр талабидан келиб чиққан ҳолда изчил такомиллаштирилди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
#муносабат

ЭСКРОУ – УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИДА ЯНГИ ТИЗИМ

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида уй-жойлар қурилишида алдов, тушунмовчиликларга барҳам бериш учун уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли “эскроу” тизими жорий қилиниши қайд этилди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube