Олий суд | Расмий канал
12.4K subscribers
26.3K photos
9.42K videos
18 files
21.7K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#Тадбир

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судида Бухоро шаҳрида жойлашган 33-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

ҲАМКОРЛИКДАГИ ҲУҚУҚИЙ ТАДБИР

Томди тумани “Сукетти” овул фуқаролар йиғинида Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Хамидов, Томди тумани адлия бўлими бошлиғи Р.Баракаев, ДСИ бошлиғи О.Умаров, прокурор ёрдамчиси Ф.Каҳоров ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари билан ҳамкорликда овул фуқаролар йиғинлари аҳолиси ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида сайёр учрашув ўтказилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Собиробод” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида тумандаги жиноят ва маъмурий, туманлараро фуқаролик ва иқтисодий судлари раислари томонидан тадбиркорлар билан давра суҳбати ва сайёр қабул ташкил этилиб, тадбиркорлар муаммолари тингланди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

НИКОҲ ВА ОИЛА МУНОСАБАТЛАРИ

Бош қомусимизда оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга, деб белгилаб қўйилган. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

ИНВЕСТОРЛАРГА ҚУЛАЙ ИМТИЁЗЛАР

Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси А. Ҳамидов томонидан шаҳардаги “Тинчлик” МФЙ да ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

Самарқандда маъмурий суд амалиётидаги масалалар халқаро доирада муҳокама қилиняпти

👉http://darakchi.uz/uz/81884

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

ОЛИЙ СУДДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ

Олий судда болажонлар учун Янги йил байрами тадбири бўлиб ўтди. Олий суд касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбирига Олий суд судьялари ва суд ходимларининг фарзандлари таклиф этилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

КУЧЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ – ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШ АСОСИ

Ички ишлар вазирлиги Академиясида “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конфренцияси ўтказилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

УЗОҚ ОВУЛДАГИ УЧРАШУВ

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Ҳамидов Конимех туман ички ишлар бўлими, Конимех туман Давлат солиқ инспекция ходимлари иштирокида туманнинг узоқ “Шўркўл” маҳалласида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

АЖРАШИШ ЁҚАСИДАГИ ОИЛАЛАР ЯРАШДИ

Андижонда оилаларни мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муаммо ва низоларни бартараф этиш, ажрашишларнинг олдини олиш, ажрашиш ёқасида турган оилаларни яраштириш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

👉http://uza.uz/oz/society/azhrashish-ye-asidagi-oilalar-yarashdi-17-01-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

ЁШЛАР КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Мамлакатимизда жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бу йўналишда судлар томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ва жиноятчиликка қарши курашга катта эътибор қаратилмоқда.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИДА УЧРАШУВ

Хоразм вилояти юридик коллежида ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди.
Унда коллеж директорининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари С.Қурёзов, Хоразм вилоят иқтисодий суди раиси И.Тешаев, вилоят иқтисодий суди судьяси М.Қурбонов, катта мутахассис Р.Умаров, Урганч туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Қозоқов, Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Жамолов ва Боғот туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Давлатов ҳамда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ

Навоий вилояти Зарафшон иқтисодий суди томонидан маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш яхши йўлга қўйилган.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

Суд қарорлари асосида 775 фуқаро ишга тикланди

Фуқаролик ишлари бўйича судларда 2019 йилда кўриб чиқилган 188 минг 282 ишдан 4 минг 233 таси меҳнат низоларига оид бўлган.

👉http://uza.uz/oz/society/sud-arorlari-asosida-775-fu-aro-ishga-tiklandi-23-01-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

Олий суд: “2019 йилда 775 нафар ходим суд қарори асосида ишга тикланди”

Кеча, 22 январь куни Олий суд ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан “Меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар” мавзусига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

👉https://hordiq.uz/2020/01/23/oliy-sud-2019-yilda-775-nafar-xodim-sud-qarori-asosida-ishga-tiklandi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

Меҳнат ҳуқуқий муносабатлари. Низолар ва ечимлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида судларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉https://huquqburch.uz/me%D2%B3nat-%D2%B3u%D2%9Bu%D2%9Bij-munosabatlari-nizolar-va-echimlar/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

СУДЬЯ ВА ЁШЛАР

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судида 2-сонли умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

СУДЬЯ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ: ОЧИҚ СУҲБАТДАН САЙЁР СУДГАЧА

Пойтахтимиздаги Ёшлар марказида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси Олмазор туманидаги олий ўқув юртлари талаба-ёшлари билан учрашди.

👉http://uza.uz/oz/society/sudya-va-yeshlar-uchrashuvi-ochi-su-batdan-sayyer-sudgacha--27-01-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Тадбир

АНДИЖОНДА ВИЛОЯТ СУД ИДОРАЛАР ТОМОНИДАН БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилган брифингда фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва жиноят ишлар бўйича вилоят судлари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар тақдим этилди.

http://uza.uz/oz/society/andizhonda-viloyat-sud-idoralar-tomonidan-brifing-tkazildi-28-01-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz