Олий суд | Расмий канал
12.2K subscribers
25.7K photos
8.86K videos
18 files
21K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#harakatlar_strategiyasi #dastur_2020

Аввал хабар берганимиздек, ҳозиргина “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2020 йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун 2020.strategy.uz сайти ҳамда regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази барчани фаолликка чақиради!!!

Марказ Ўзбекистоннинг келажаги учун бефарқ бўлмаган барча фуқароларни, шунингдек, чет давлатларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз, диаспора вакилларини Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол бўлишни сўрайди.

Сизнингча Давлат дастурида яна қандай масалалар акс этиши лозим? "Тараққиёт стратегияси" маркази экспертлари таклифларингизни кутиб қолади.

Жамоатчилик муҳокамаси 20 февралига қадар давом этади.

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube