Сендан бошқа кимим бор...
1.77K subscribers
486 photos
413 videos
2 files
1.73K links
Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.
Download Telegram
#Хайрли_тонг

Дунёни муҳаббат қутқаради. Табассум қутқаради дунёни. Кейин орзулар. Кейин кимгадир яхши гап айтиш ҳам. Агар шулар бўлса инсон энг катта қурқувни ва энг катта чўққини ҳам забт эта олади.

Бугун сизга шулардан нима жўнатай? Муҳаббатимними?🥰 Табассумимними?😊 Орзуларимданми?😇
Ё ирода керакми?💪 Ҳаммасидан бор менда!😇
Хуллас бугун сизга улкан омад, тоғдай даромад, дарёдай хотиржамлик, хонадонингизга шинамлик, кўнглингизга муҳаббат, кўзларингизга ҳайрат, дилингизга яхшилик, юзингизга эса ҳар зум, югуриб юрсин табассум!🥰😇😊

Хайрли тонг, иродаси мустаҳкам, юраги ўтли, ҳар касалга дам берадиган, мен барини енгаман деб, шунга бел боғлаган яхшилар!😉
МАТН ИНТЕРНЕТДАН ОЛИНДИ.
#Хайрли_тонг

⛅️ Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ Сешанба тонги муборак бўлсин!.

Янги тонг, янги август ойи барчага муборак бўлсин.

Хайрли тонг қадри баланд қадрдоним.

Кунингиз хайрли,
умр саҳифангиз
эзгу амалларга
бой бўлсин!
Хонадонингизга  тинчлик хотиржамлик файз барокатлар тилайман Топганингизга Аллоҳим барокат бериб фақат яхшиликка сарфланг.
Жисмингизга соғлиқ
Қалбингизга  хотиржамлик   тилаб қоламан. Сизга омад, қувонч ҳамроҳлик қилсин.

Кунингиз хайрли, файзли, мазмунли, барокатли  ўтсин  азиз қадрдоним.

Дунёнинг ташвишлари сизни асло тушкунликка солмасин.
Ҳар бир оғирлик ортида икки енгиллик бордир.

Яқинларни янги кун ва янги ой билан табрикланг.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад..
https://t.me/nurli_toj
#Хайрли_тонг


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ,азизлар!
Хайрли тонг, бу тонг сизга кўплаб яхшиликлар, ажрлар, саодатлар олиб келсин. Аллоҳим туннинг хайрли, тинч, осуда бўлишини насиб этганидек тонгнинг ҳам баракали, қуёшли, тўкинли, осойиштали, ҳалол ризқли, мусаффо ҳаволи, нур, зиёли келишини таьмин этсин.
Роббим паноҳида бўлинг.
Кўзлаган барча ниятларингиз амалга ошсин.
Дунёни яхшилик бошқарсин.
Доимо ҳар кун, ҳар он илм денгизидаги нажот кемасига чиптангиз бўлсин.
Ўқиш, ўрганиш ва амалида бўлиш севимли машғулотимиз бўлсин.
Ҳар қандай қадр—қиймат; пул,бойлик,мол,жамол,сало—матлик, энг қимматбаҳо ашёлар вақт ўтиши билан эскиради, бора—бора йўқолади, қадри кетади аммо илм қадри харжлаганингиз сари камаймайди,ёшаради, ўзидан кўпайиб бораверади.
Илм бу нажотдир.
Ҳақ олдидаги қийматимизни нечоғлик ўлканлиги ёки пастлиги уни нечоғлик ичимизга киргани,танимизга сингани,амалимизда кўрингани билан ўлчанади.
Китоб ўқиш ва уқиш севимли машғулотимиз бўлсин.

Ҳа, айтганча ҳар куни сўраб турган дуоларимиздан бири фарзанду набираларимиз кўзлаган марраларига етсинлар, тест топширган ва топшираётганларга омад эшиклари очиқ бўлсин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи
https://t.me/nurli_toj
Тонгда келган мактублар
Ҳаётни бизга керакли бўлган беш қоидаси:

1) Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз уларни сизга муҳтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг..

2) Қурук гапга асло ишонманг. Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон.

3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг.

4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради.

5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. У инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўлмаслиги мумкин ёки бунинг акси.

Муаллифга раҳмат.

#Хайрли_тонг

Янги бугунингиз муборак!😉
Бугун ёнингизда муҳаббат, осмонингизда хотиржамлик, дилингизда покизалик юришини, омад эса чўнтагингизда бўлишини тилайман. 😍

Хаёлингизга меҳмон бўлган фикрлар фақат тонг қуёшига ўхшаб эзгуликка тўла бўлсин!
Хайрли тонг, азиз яхшилар!😘

Хайрли тонгларимиз тинчлик ва омонликда, шоду хуррамлик билан бардавом бўлсин.

Тинчликда, осойишталикда кунлар учун алҳамдулиллаҳ.
Тест топшираётганлар ҳаққига, имтиҳонга кирган, чиққан ҳар бирингиз ҳаққингизга дуодаман. Иншааллох Аллоҳим оқ йўл берсин, парвозингиз муваффақиятли бўлсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj
Ассалому алейкум ва рохматуллохи
ва барокатух! Аллохим фарзандлага
инсофу~тавфик, берсин илохим🤲😥
Кекса ёш ҳаётга ҳар кимки етар,
Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар...
Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий,
Кетдилар, кетамиз, келишар, кетар...
Келмоқ қўлда бўлса келмасдим бир дам,
Кетмоқ қўлда бўлса кетмас эдим ҳам...
Жуда соз бўларди бу ғамхонага,
Келмасам, турмасам, келиб кетмасам...
Афсуски ёшликни мавсуми битди,
Кўклам ўтиб кетди, қиш келиб этди...
Ёшлик деб аталган у севинч қуши,
Билмадим қачонлар келдию кетди..?
© УМАР ХАЙЁМ... ✍️
#Хайрли тонг, азизлар.
https://t.me/nurli_toj
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

☀️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊
Зулҳижжанинг 6 куни , ҳожиларнинг Мино сари йўлга тушадиган куни муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган,зикрида, шукрида,истиғфору тавбасида бардавом этган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🌱Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Бугунги Чоршанба
тонги  муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг🤲

Кимнидир яхши кўрсангиз, ўз-ўзидан уни асраб-авайлай бошлайсиз.

Аммо Аллоҳни яхши кўрсангиз, У сизни асраб-авайлай бошлайди! 

Аллоҳим, бизни муҳаббатинг,
Сени суйганлар муҳаббати билан ризқлантир.
Ва барча Сен суюшингга сабаб бўладиган амалларга бизларни яқин қил...

🌹🌹🌹

🕋🕊Омин 🤲🤲🤲

Бугун ҳам асргача такбири ташриқ айтилади.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.