Сендан бошқа кимим бор...
1.76K subscribers
486 photos
413 videos
2 files
1.73K links
Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.
Download Telegram
Сабабидан бехабар бўлсакда, бизга келган яхшиликларнинг ортида дуо яширинганини биламиз.
Кимнинг дуоси қабул бўлишини билмаслик инсоннинг инсонга эҳтиёжи борлигини эслатади.
Шундай экан, ҳаммангизнинг дуоингизга талабгорман.
Менга тилаганингиз афзали билан ўзингизга насиб этсин!..

https://t.me/nurli_toj
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ, хайрли кун азизлар!
Оти дам олишу кимгадир дам олиш кун, кимгадир ижод,кимгадир саёҳат, кимгадир уй тозалаш, кимгадир тўй, йиғин куни муборак бўлсин илоҳим!
Қай кун бўлсада офият ва тинчлик— хотиржамлик, осойишталик куни бўлсин. Барча яхши тадбирларини дам олиш кунига тўғрилаб ўтказишни режалаштирган режаларингизга Аллоҳ ривож берсин.
Ҳақнинг паноҳида бўлинг!
Бир —биримиз ҳаққимизга қилаётган жамийки дуоларимиз ижобат бўлсин, омин!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
Солиҳа аёл қандай бўлиши керак?

Жаннат сайидаларидан бўлмиш Хадижа онамиз (Аллоҳ онамиздан рози бўлсин) ҳақидаги маьрузаларни эшитсак ёки ўқисак, тафаккур қиламиз ва деймиз; уларнинг хулқи атворларидан андозалар олишни биз аёллар дастуримизга айлантириб олсак нур устига аьло нур бўлур.
Ҳаёт йўлларидаги фидойилик, сахийлик, хожаларини розилигини олишдаги чин садоқатлари бизга ўрнак. Сарвари Коинотнинг сут оналарини қийналиб қолганларини айтган ҳикояларидан билиб эрларидан олдин ҳаракатга тушиб эҳсонлар бериб қайнонасини ва ўз навбатида эри рози бўлишини истаб ҳар иккисини кўнглини олган онамизнин ҳаракати у кишининг қанчалар фозила ва фаросатли аёл эканликларидан дарак, ўз навбатида ҳаётимизда учраб турадиган баьзи бир келинларимизга ўрнак. Демак, эрининг яқинларини эри айтса, айтмаса хурсанд қилиш, уларга эҳсонлар бериш кўнглини олиш эр розилигига эришиш учун чиройли тадбир экан, ҳамма аёллар бу хайрли ишда фаол бўлишлари ва бир—бирларини мусобақага чорлашлари мақбул амалдир.
Аллоҳ таоло бизга ҳам ана шундай гўзал сифатлар ато этсин, гўзал феьл—атвор ва саодатлар ато этсин, хулқимиздаги ғализликлар бўлса ислоҳ этсин, оғир, синов кунларида хожаларимизга доим таянч бўлишликни кекса— ёш аёлларимиз тафаккур этиб, ҳар биримиз қалбимизга сингдиришимиз зарурдир. Хожаларимизнинг яқинларига нисбатан ҳурмат, эьзоз қилиш момоларимиздан қолган суннат эканини, улар қилган ишларни одатий ҳолга айлантиришимиз икки дунёда бахтиёр бўлишимиз учун асқотишини унитмаслигимиз лозим.
Одатий ҳолатимизни ҳар бир лаҳзаси ибодат савобини берсин.
Ҳалима онамизга қилинган эҳтиром коинот соҳиби ўз муборак ридоларини она ерга тўшаб сут оналарини ўтқазганларида йиғлаб юбораман, қанча эшитган бўлсамда ҳар сафар йиғлайман, ҳавасим келади Ҳалима онамга.
Иншааллоҳ биз ҳам фарзандларимизни камолини кўриб, ютуқларидан яйраб, элга нафи тегадиган амаллари устида худдики тахтда ўтиргандек яйрайлик.Аллоҳим уларни азиз жонларини омон сақласин.
Ҳалима онамизни муборак ридо устига ўтиришга лойиқ қилган Роббимга ҳамду сано бўлсин! Биз қанчалар узоқда бўлсак,ул онажоним шунчалар Росули акромга яқинлигига ҳавас қиласан киши ва шу пайт боласини камолини кўролмай оламдан ўтган Омина онамиз ёдга келади. Ҳар ишда минг ҳикмат бор.
Роббимни ҳар бир ишида биз билмас битмас—туганмас ҳикматлар бор албатта.
Икки дунёда Аллоҳ ҳаммамизни ўзи яхши кўрган бандалари билан бирга қилсин.
Юртимиз ва бутун дунё тинч бўлсин, оила аталмиш қўрғонларимизда хотиржамлик ҳукм сурсин!
Бу омонат дунёни эьзозлаб, омонат умрни беҳудага сарфламай, ҳузурига саломат қалб ила етайлик.
Барча муаммолар гўзал ечим ила якун топсин!
Адашганларни тўғри йўлини топишлари, тўғри йўлга тушишлари учун панд—насиҳат қилганлар ва бу йўлда ёрдам берганлар Ҳақнинг розилигига эришсин, биз ҳаммамиз бир—биримизга керакмиз.
Бир—биримизни эьзозлаш билан ҳам Роббим томонидан эьзозланамиз иншааллоҳ.
Икки дунёда эьзозланиб яшамоқ барчамизга насиб бўлсин. Омин!
Сизларга ҳурмат ила Нуртож.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj
Ўқи болам, ўқигин болам...

Етмоқ учун Дунё сирига,
Етмоқ учун Само сирига,
Етмоқ учун Ҳақнинг нурига,
Ўқи болам,
Ўқигин болам...

Илм тунда бўлгуси чироқ,
Бамисоли жангларда яроқ,
Минг бойликдан илм яхшироқ,
Ўқи болам,
Ўқигин болам...

Илм шифо, билимсиз бемор,
Ҳунар тилло, ҳунарсиздир хор,
Илм билан оламдир гулзор,
Ўқи болам,
Ўқигин болам...

Илм учун ўтганинг ҳар бир вақт,
Ибодатдир, қандайин бу бахт,
Бор аъмолинг қўлларингда нақд,
Ўқи болам,
Ўқигин болам...

Китоб очган қўлингдан ўпай,
Китоб кўрган кўзингдан ўпай,
Олим бўлгин, изингдан ўпай,
Ўқи болам,
Ўқигин болам...

Мансур Жумаев.
Охиратлари обод бўлсин, шоир укамизни...
https://t.me/nurli_toj
Бир киши айтади:
"Бир куни мен болтамни йўқотиб қўйдим.Менга қўшним болтани ўғирлагандек туюлди.Гумонимни тасдиқлаш учун уни диққат билан кузатдим. Унинг юриши худди болтамни ўғирлаган одамнинг юришидай кўринди.Гапириш тарзи ҳам,ҳамма ҳаракатлари болтамни ўғирлаган кишининг ҳаракатидек туюлаверди.

Ўша кеча болта қайғусида уйқум келмади,туни билан уйғоқ қолиб, қўшнимни ўғри эканлигини қандай қилиб аниқласам экан, деб ўйланиб чиқдим.Эрта тонгда турсам болтам топилиб қолди.Кичик ўғлим болтани устига пўстинни ташлаб қўйган экан.
Кейин қўшнимга қарасам,у болтамни ўғирлаган одамга ўхшамай қолди.На юриши,на гапириши,на бошқа ҳатти-ҳаракатлари болтани ўғирлаган кишиникига ўхшамайди.У кўзимга бутунлай беайб,бегуноҳ одам бўлиб кўринди.

Шундагина тушундимки,аслида менинг ўзим ўғри эканман.Қўшнимнинг беозорлиги ва ишончини ўғирлаб, унинг шаънига доғ туширдим.Қолаверса, ўз ҳаётимдан бир кечани ўғирладим,уни бегуноҳ одамни айблаш йўлини ахтариш билан ўтказдим.

Ичидан булғанган одам атрофида тоза,бегуноҳ инсонлар борлигини тушуниб етмас экан..."

Устоз Homidjon Ishmatbekov сахифаларидан.
(Сурат интернетдан олинди).

Гумон иймондан айиради, Аллоҳ асрасин, худди шу воқеага ўхшаш ҳолат анча кундан буён хаёлимдан ўтади ва дилим "гумон, иймонни"... деяверади.
Инсонлар ҳамма соҳада ҳам ўзича бичиб, тўқиб ўзга инсонлар ҳақида фикр юритишдан тийилишлари керак.
Минг билағон, минг доно бўлмасинлар ўзгалар ҳақида ноўрин гумон қилишга ҳақлари йўқ.
Юқоридагидек, ўз виждонлари олдида азобга қолишлари ёки қиёматда ҳисобга тортилишлари мумкин.
Гумон иймондан айиради
Ортидан гўзал тонгларни қарши олинг, келаётган Душанба тонги муборак бўлсин!
ОЛТИН ОЛМА, ДУО ОЛ.
Узоқ умр кўрай десанг,
Даври – даврон сурай десанг,
Мангу тахтим қурай десанг,
Фақат қандим урай десанг,
Кўнгил ол – у, дуо ол,
Жоним болам ортда қол.🤲🤲

Ўзгартирар тақдирни,
Кўкартирар қоқ ерни,
Жуфтин тутар тоқ эрни,
Қора бўлсанг оқ дерни.
Боиси дуойи бол
Жоним болам ортда қол.🤲🤲

Умринг бўлмагай увол,
Кўрмагайсан ҳеч завол,
Дуолардан қаср сол
Қалқигин, бўлмай девол*
Ҳар етгандан дуо ол
Жоним болам, ортда қол.🤲🤲

Кўнгли ярим дуоси,
Дуолар муддаоси.
Мазлумларнинг дуосин,
Қабул этгай Худоси.
Ҳар дилга бир шодлик сол,
Улгургин, дуосин ол.

Қурьонхоннинг дуоси,
Хос даргохида қабул.
Ота- она дуоси,
Келар Тангримга мақбул.
Ҳар бирининг кўнглин ол,
Жоним болам, ортда кол.🤲🤲

Баддуо олма зинхор,
Қуритгай бўлсанг анҳор.
Баддуо бир томчиси томчиси,
Томса, хазондир баҳор.
Улгургин, хуш дуо ол,
Жоним болам, ортда кол.🤲🤲

"Нурли қатралар" дан
2018 йил
Нуртож Сайдолим қизи.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj
Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар:

1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш.
2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик.
3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш.
5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик.
6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик.
7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш.
8. Хурмони кўп истеъмол этиш.
9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш.
11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик.
12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик.
13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин.
15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир.
16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас.

"Ҳидоят" журналидан
https://t.me/nurli_toj
Тўкилади барглар, тўкилади юракдан дардлар...
https://t.me/nurli_toj
Онангизни йўқланг одамлар.

Хеч тўхтамас соатнинг мили.
Ўтиб борар милларда йили.
Болангиздан қайтар хосили.
Онангизни йўқланг одамлар.

Пул топилар,топилар сафо.
Ва лек билинг сафо бевафо.
Кекса жонга чектирмай жафо.
Онангизни йўқланг одамлар.

Тулпордами ё юриб яёв.
Йўл-йўлакай хеч қурса бирров.
Арзин айтмас,хокисор,баёв.
Онангизни йўқланг одамлар.

Куйга солсин байтимни бахши.
Она бутун борлиқнинг нақши.
Хамма хамма хаммадан яхши.
Онангизни йўқланг одамлар.

Вақт йўқ деган сўзингиз чакки.
Байтим сизга бергувчи дакки.
Тунлар айтган алласи хаққи.
Онангизни йўқланг одамлар...
https://t.me/nurli_toj
Ўрнак оладиган ҳикмат
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг азизлар!
Шу омонат дунёда омон, бормисиз, аломатмисиз, саломатмисиз?
Отган тонг каби кўнглингиз шаффоф, қўлдан келмас ишга урмагайсиз лоф, қадрлигим дедим, қадрим ҳам бордир, бу алғов дунёда доим бири кам, сиз бўлинг тахти бор ва бахти бекам.
Не истак бор Ҳақнинг йўлида, тилайман барчаси муҳайё бўлсин, дунё шодлигидан тегрангиз тўлсин!
Қўш дунё роҳати кун, тун, ойингиздадир, неьматин асили жойингиздадир, иншааллоҳ жаннат пойингиздадир, ўтар дунё ўтар озига кўнинг, ўсинг, улғайинг, ўнинг!


Ҳаёт ҳақиқати:
заҳирасин йиғсин, ғанимат кунинг!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj
#Ривоят
ИЛОН АЙТГАН ҲАҚИҚАТ

Луқмони ҳаким дунё кезиб юриб йўлида учраган овулдаги бир кишининг оғир бетоб эканини эшитди. Бориб уни текшириб кўрди ва хасталигига асабий толиқиш сабаб бўлганини англади. Бу шундай касаллик тури эдики, унга фақат кўлвор илоннинг заҳригина шифо бўлиши мумкин эди.
Ҳаким илон қидириб, тўқайга борди. Қидирган илонини топиб, қопига жойламоқчи эди, жонзод унга нола қилди:
−Менда нима қасдинг бор, эй Луқмон?
−Сенда қасдим йўқ, Аллоҳнинг махлуқоти, − жавоб берди ҳаким. – Фалон қишлоқда, фалон киши оғир хаста ётибди, заҳрингдан унга дори тайёрламоқчиман.
Илон айтди:
−Унда мени тинч қўйганинг яхши. Ахир, ўша инсоннинг хасталигига хотинининг ўжар феъли ва заққум сўзлари сабаб бўлган. Сендай улуғ зот наҳотки инсон тилидаги оғуни кесишга илоннинг заҳри ожиз эканини тушунмаса?

Хулоса:
Бу омонат дунёда бир—биримизни авайлаб яшайлик!
Икки амал бор; заҳардан ҳам, тиғдан ҳам оғири бу Сўздир, дардни йўқ қилувчи, куч, берувчи, қувват берувчи, ажр берувчи, жаннатга киритувчи ҳам Сўздир!
Қай бирини танлайсиз қадрдоним, жаннатларда бирга бўлайлик, кетган вақтингиз учун мендан рози бўлинг!
Сизларга ҳурмат билан Нуртож Сайдолим қизи

https://t.me/nurli_toj
АГАР...

"Агар варақ бўлганимда Мусҳафдан бир саҳифа бўлишни истардим.
Агар мато бўлганимда жойнамоз бўлишни истардим.
Агар таёқ бўлганимда мени ҳасса қилиб бомдод намозига боргувчи чолнинг ҳассаси бўлишни истардим"
Адҳам Шарқовий

Агар ҳасса бўлганимда онажонимни суяб юрган ҳар лаҳзада керак бўлгувчи ҳассаси бўлган бўлардим.
Онамни ҳассаси "онамга қараяпмиз" деган болаларидан минг чандон яхши.Чунки беминнат, қош қайтармай хизматига шай. Ётса тўшагини олдида,  ўтирса муборак оёқларини остида ёки  ёнларида дастёрдир.
Онамга ким ёрдам берса рахмат айтади,  дуо қилади, алқайди.
Ёрдам берган киши фарзанди бўлса ҳам раҳмати ва дуоси канда бўлмайди аммо ҳасса ўзиники унга раҳмат айтмайди—ю, усиз ҳаётини тасаввур этолмайди, у тиргак "шу бўлмаса бир қадам ташлай олмайман", деб муҳаббатини изҳор этади онажоним.
Ҳасса онамга биздан жуда яқин, иккиси сўзсиз тиллашади, доим бирга, ҳам ҳавас ҳам рашк ўйғонаркан кўнгилда...
Чеваралар олиб қочса, ёнларига олиб келиб бермагунча кўнгиллари тинмайди, ҳассаси беминнат дастёрини ёнига олиб ўтиради.
Ҳассанинг борига шукур!
Борига шукур ҳам қиламиз чунки биз ҳаммамиз бир бўлиб ҳам ҳассанинг бир кунлик хизматини қойилмақом қилиб бажара олмаймиз, онам ҳаммадан тортингани тортинган, ҳассасига эса бемалол.
Ҳассани ўйлаб топганларга ва ҳассадек буюк неьматга айланган дарахтга уни эккан,  вояга етказган,  ишлов берган,  ҳадя қилганларга мингдан минг раҳмат!
Аллоҳ рози бўлсин!
Бу ҳасса қанчадан қанча муҳтожларга беминнат дастёрдир

Ҳассага ҳавасманд Нуртож
https://t.me/nurli_toj
Ўзи билса  бўлди.

Исмингиз ким, танирми биров?
Сочингизга тушгунча қиров.
Машҳур бўлинг, бўлмангда бирров,
Бирга юрар, танигай дарров, Биз ҳам Уни  билсак қанийди,
Ул Зот бизни яхши танийди.
Билмаса гар одамлар сизни,
Яхши дилли пок қалбингизни.
Сиз забт этган қанча кўнгилни,
Халқи эмас Ҳақ билса бўлди,
Аьмолингизга ажрлар илди.
Кўрсатмасангиз ҳеч бир кишига,
Қойил қолинг Ҳақнинг ишига.
Яқин бормасангиз риё бошига,
Чипта жўнатгайдир жаннат ошига.
Қалбингиз неьматдан жунбушга келар,
Балиқ билмасада Холиқим билар,
Содиқ қул деб ёзиб  ҳам қўяр,
Қурбатила, меҳрила суяр.
Сафар халтангизга барака уяр,
Ҳеч ким билмасада Роббим билади.
Савдонгизга барака келади.
Ярим тунда қоимлигингиз,
Эл ухлар пайт, доимлигингиз.
Калом ёдлар  махфийлигингиз,
Амаллари шарьийлигингиз
Биру борим билади!


Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

12 ноябр 2024 йил.

https://t.me/nurli_toj

Нуртож Сайдолим қизи.
___Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ...
Фариштали, қалби пок, қадри баланд қадрдонларим.
___Хайрли кун!
Ҳаёт деб аталмиш олий неъматни яна
бир қайтарилмас тонги муборак!!!
Яратганнинг Ўзи
сизларга омад, қалбингизга хотиржамлик, ҳалоли покдан
даромад, орзу - истакларингизни ижобат қилсин.🤲

___Яқинларингиз меҳрида бўлинг, оилавий барқарорлик, тўкин - сочинлик, файзу - барака тилаб қоламиз. Иймону - исломда қадамларингиз собит, ибодатларингиз бардавом булсин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Аллоҳга омонатсиз Яхшиларим.
Хушкайфият кун давомида ҳамроҳ бўлсин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

https://t.me/nurli_toj
Тилагим!
Ҳар кимнинг ҳовлиси тўйхона бўлсин ,
Ҳар кимнинг топгани илмга, яхшилик кунга буюрсин. 
Дуога қўл очинг яхши ниятла ,
Келинлар қучоғи фарзандга тўлсин . 

Отасиз ўсмасин ,бизни гўдаклар, 
Онасиз ўсмасин, бизни гўдаклар.
Синмасин кўнгиллар дарз кетиб зимдан,
Ушалсин орзулар , эзгу тилаклар .
 
Сизни уйингизда ,ёр ёр янграсин ,
Қўчқорлар аталсин элни тўйига .
Йигитлар кўнглига солиб хавасин, 
Адраслар ярашсин қизлар бўйига . 

Йўқолиб кетмасин дилда меҳрингиз 
Йўқлови йўқларни, йўқлаб қўйингиз
Тошларни йиғлатсин кўзда меҳрингиз, 
Меҳрдан бошлансин ҳар бир кунингиз.
🤲❤️
Янги тонг, янги кун, янги умидлар,
Ёрқин ўйлар кечар, дилдан жаранглаб.
Ёмғирлар томчиси бузган сукутлар
Ёзади: ёғавер! Раҳмат, ёмғирлар.
Ҳар томчи маъноси истиғфор гўё,
Саловат айтади, миллиардлаб томчи.
Ёмғир истиғфорига чўлғониб дунё
Риёни қувади. Риё алдамчи.
Холбиби Эргашева.
https://t.me/nurli_toj
Ҳар ким ҳар кимнинг кўзига чўп солиши мумкин, ҳар ким ҳар кимга хиёнат қилиши мумкин. Фақат она ўз боласига ҳеч қачон хиёнат қилмайди. Эҳтимол, инсон ҳаётининг шунча йиллардан буён давом этиб келаётгани шундандир.

Ўткир Ҳошимов “Дунёнинг ишлари“
https://t.me/nurli_toj