Сендан бошқа кимим бор...
1.6K subscribers
493 photos
403 videos
2 files
1.7K links
Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.
Download Telegram
Лаббай Аллоҳим,  лаббай...

Сафаримизнинг учинчи куни Уҳуд тоғига, Қубо масжидига зиёратга бордик, улар ҳақида сал кейинроқ айтаман, ҳозирги ҳикоя тўртинчи кунги сафар —  Роббим байтига чиқишимиз ҳақидадир.
Ўша туни саҳар бориб бомдоддан сўнг Ровзалар билан, гўзал Мадинам билан хайрлашиб Пайғамбарим саллоллоҳи алайҳи васаллам ҳазратларини таклиф қилган ҳолатда Байтуллоҳга йўлга чиқдик, ювиниб,тараниб,  чарақлаб осмондаги ойлардек тўлишиб,  бахтдан яйраб, қуёш каби чарақлаб меҳмонга чақирган оламлар Роббининг ҳузурига йўл олдик, умра ва ҳаж ҳақида маьлумотлар элликбошимиз томонидан қайта эслатилди.
Зулҳулайфага етгач масжидда икки ракаат намоз ўқиб ортидан ният қилиб бутунлай эҳромга кирдик, ниятдан сўнг лаббайкани айтиб йўлга тушдик.
Талбия,  зикр, истиғфорлар ила етиб бордик.
Иккинчи қаватга рухсат беришди,  Абдулазиз эшигидан кириб бордик, аммо кўнглимиз биринчи қаватни тусайди,  биз меҳмон,  Роббим мезбон буюрган еридан кирамизда, розимиз...
Ерга қараб лаббайкалаб бордигу  Каьбатуллоҳни кўриб қолдик.
Антас салам, минкас салам ва ҳаййана Роббана бис салам...
Дуосини ўқиб шифо сўрадим, байтингни фаришталар мисол айланай, оёғимни оғриқ турадиган қисмидан тангадек жойи худдики қалампирли пластир ёпиштиргандек куйишиб,  қиздира бошлади, биз учун  биринчи қават эшиклари очилиб кетди, қувонч билан пастга эндик,  яшил чироғдан Умра тавофини бошладик, етти бор айландик, қиздириб,куйишиб турган оёқ бир марта ҳам оғримади, Сафо,  Марвага  ўтаётанимизда қизиш ҳам йўқ бўлди,  сен кўр, мен кўр шу кундан буён оғриқдан қутилдим, қушдек учиб юрдим,  бедард, бегард бўлдим, Ўзига шукурлар бўлсин!
Сўраганингизни берадиган, гўзал меҳмон қиладиган, қанча сўрасангиз  зиёдаси билан ато этадиган, Мезбоннинг уйида эдик, Ўзи таклиф қилиб, Ўзи беминнат ато этгувчига беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
Барча жигарлар, дўсту биродарлар,  Аллоҳ йўлидаги қадрдонларни тилакларини етказдик, бизни қандай бедард этган бўлсанг,  уларни ҳам бегарду, бедард этгил,дея ўтиндик.
Исмойил алайҳиссаломдан қолган табаррук Замзамидан бошида туриб тўйгунча ичдик.
Сафо,  Марва тоғларида сайь қилдик, Ҳожар онамни бошидан ўтганлари хаёлимиздан ўтиб йиғладик. Тилимиз зикрда,  қалбимиз Аллоҳ розилигини талабида, хаёлимиз Ҳожар онам яшаган ўтмиш билан банд, биз бемалол айланиб юрган бу салқин йўллардан қуёшнинг қайноқ оташида қоврилиб онажоним ёлғиз ўзи йиғлаб, чанқаб ҳам боласи учун, ҳам ўзи учун сув излаб югурганда бу табаррук заминда иккисидан бошқа зоғ ҳам йўқ эди.
Сув тополмай йиғлаб, Роббимга илтижо қилиб турганида боласи қаттиқ чирқирайдию,  она шўрлик у томон югуради.
Сабрининг мукофоти, ўғлининг шарофати, охир замон пайғамбарининг нури бобарокати туфайли отилиб чиқаётган сувга қараб  жон ҳолатда замзам" яьни "тўхта,тўхта" деб юборади
Чунки сув болачасининг оёғи остидан чиқаётган эди, у ўзи билан овора бўлиб  Марвада туриб зор йиғлаб нола қилаётганида Жабройил алайҳиссалом ерни бир тепиб сув чиқарганди.
Субҳаноллоҳ сўнгги кунлари умидлари ниш урган, муродлари ҳосил бўлажак кунлар бўлди. Сўнги кунларида эл тили билан айтганда кун кўра бошладилар, биринчи кечани қўрқиб ўтказдилар, Аллоҳ кўриб турганини,  паноҳида эканлигини билсалар ҳам барибир бир ожиза аёл инсон наслидан эди, фаришта  эмасди ахир.
Оҳ, шундан буён онажонимни болалари; эркагу аёли, ёшу қариси бу юришни қиладилар, ҳар аёл Ҳожардир дейилди, аммо эркаклар ҳам бу табаррук сайьни бажарадилар, ҳатто пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳам,саҳобалар ҳам бажарганлар,  мушриклар ғийбат қилмасин учун улар олдидан ўзларини тўқ ва тик кўрсатиб полвон юришлар қилган эканлар, лўкиллаб ҳам югурганлар. Бу суннатни эркаклар яшил чироқдан бошлаб шу яшил чироқ тугагунча бажарадилар, биз асри саодатни эслаб йиғлаймиз

. Эҳ,  бу дин боғи осонликча камолга етдими?
Бу диннинг чироғини абадий ёниши учун шафоат кавкаби ва саҳобалар қанчалар сабри бардош қилдилар,
Ҳа икки тоғ орасидаги яшил чироқ мени йиғлатади,  пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни эслатади...
Давоми пастда👎
Аммо шу диннинг бугунги битта вакиласи сифатида қиёматгача боқий қолгувчи, таьвили қиёматгача олимларни эсанкиратадиган Қурьон китобининг биринчи муаллими  Раҳматал лил аьламийндан уяламан, кузатиб турганлигини ҳис этган ҳолда ночорлигимдан, дангасалигимдан шикоят қиламан, шафоатларини умид қиламан.
Азизлар!
Яхшиямки сизу бизни Аллоҳ исломда қилди, иймонли ота онадан дунёга келтирди, Каломини танитди, икки дунё саодатини ато этди, гўзал ваьдалар берди, алҳамдулиллаҳ.
Бугунги кунда байтига меҳмонга чақириб ҳаж амалларини мукаммал қилишимиз учун барча ҳожатларимизни сўзсиз ижобат этиши учун бир—биридан гўзал кунлар, гўзал имкониятлар тайин этган буюк Меҳрибонимизга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
Омин!!!
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Нуртож Сайдолим қизи

19 июн, 2024.Зулҳижжа 13 тун. Макка вақти билан соат 23 дан 36 минут ўтди, Алҳамдулиллаҳ, хайрли тун, азиз ўқувчим.

https://t.me/nurli_toj
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺Bugun 19-iyun Meditsina hodimlari kuni!

Koʻplab mamlakatlarda bugun jafokash va jonkuyar shifokor hodimlar kuni!

Meditsina sohasida kunni kun, tunni tun demasdan ishlab kelayotgan yurtdoshlarimizni Bayramlari bilan qutlaymiz.


🕋🕊
Кеча англамай қолибман. Узр.Гулнорахон, Шаҳнозахонлар ва барча шифокорлар байрам кунларига тўғри келган байрамингиз муборак бўлсин!
Қилаётган меҳнатингизга ибодат савобини олинг, роҳатини икки дунёда кўринг, бахтимизга бор ва саломат бўлинг азиз шифокорлар!
Ҳаж мавсумида биз билан бирга бўлган беморларга жон куйдириб қараётган барча врачларимиздан ҳам Аллоҳ рози бўлсин, икки дунё саодати ёр, оилавий бахтингиз барқарор, охиратда эса жаннат нақд бўлсин.
Байрам муборак бўлсин!
https://t.me/nurli_toj
Муфти ҳазратларининг бугунги гўзал маьрузалари.
https://t.me/nurli_toj
Ҳарамда дуолар ижобат.

Бир Аллоҳга ошиқ синглим умра сафарига келибдилар, ниҳоятда хурсанд, ниятлари амалга ошган, сингиллари билан тавоф пайти айланаётганда гуруҳларидан узоқлашибдилар, сингиллари "Опа секинроқ айланинг, гуруҳ орқада қолиб кетди, адашиб қолмайлик.", депти.
Суюкли Байтуллоҳига етган ошиқ қалбли опа нима депти денг.
—Адашиблар кетмайманми, интиқ бўлиб келдимку, —депти.
Айтган ҳар қандай сўз ҳам ҳарамда ижобат бўлиб адашиб қолибдилар, сўнг шерикларини топиб олгунча кечгача роса овора бўлибдилар.
https://t.me/nurli_toj
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг, айём муборак бўлсин қадрдонлар.
Бугунги қутлуғ кунда қилинган дуоларнинг ижобати жаннат, ҳисоб—китоби осон бўлсин илохим.
Бугунги кунларни юзини саловатлар безасин, баракасини берсин, умр дафтаримиз саҳифаларини ҳар қати баракага, омадга, раҳматга, нурга, қурбатга тўлиб тошсин.
Аллоҳ панохида бўлинг азизлар.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Униси бор, буниси йўқ.

Бир ожиз банда ҳаёти...
ㅤㅤㅤㅤ
👉 @ibratlik
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Нуриддин Холиқназаров:

"Ҳожи дегани, бу биринчидан ибодатини бажарди, фарзини бажарди, гуноҳлардан қутилди, энди у намуна бўлади дегани.

Шундай экан, ҳожи акалар, ҳожи оталар, ҳозир уйингизга қўнғироқ қилинг, болангизга айтинг: "болам мени дабдаба билан кутиб олсанг рози бўлмайман. Биз риё учун ҳожи бўлмаймиз, Аллоҳ учун ҳожи бўламиз" денг.

Қанчадан-қанча фақирлар, камбағаллар бор юртимизда. Уларнинг ҳолидан хабар олайлик, ҳожилик мақомига муносиб иш тутайлик."

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj
.Азизлар!
Жума айёмининг хайру барокати жумламизга насиб этсин.

Роббингизга худди уни кўриб турганингиздек дуо қилинг! Сиз уни кўрмасангизда, у сизни доим кўриб турибди...

Аллоҳ бизга насиб этган яна бир тонгда ғойибона бўлсада, кўришиб турганимизга Аллоҳга беадад шукроналар бўлсин...

Кечаги кунларга саловат айтиб, бугунги кунимиз файзу барокатли бўлишига шукроналар айтамиз..

Жойнамоз устида сўроримиз кўп,
Хайрлисин берсин, қодир Худойим.
Бу тонглар шафоат, меҳрдан дарак,
Тинчлик, яна тинчлик бўлсин, илоҳим.
Дилни ҳижронлардан соғинч асрасин.
Бандани шайтондан иймон асрасин.
Киприклар кўзларни қандай асраса,
АЛЛОҲИМ бизларни шундай асрасин.

Қуйида шоира ва олима Шаҳноза Норқуловадан сиз азизларга субҳидам туҳфаси.

Азизларим! Аввало мени таниганингиз учун, мени танлаганингиз учун, дилда борим, беғуборим деб яхши кўрганингиз учун, жон озиғи ширин сўзларингиз учун, иншааллаҳ, ижобат бўлгучи дуоларингиз учун, умуман ҳаётимда борлигингиз учун шукроналарим! Мени кўнглингизга яқин, кўзингизга иссиқ қилган Парвардигоримга ҳамду-санолар! Илоҳим Оламлар ижодкори Сизга мўминлар бахтини, икки дунё саодатини насиб қилсин! Илоҳим Оллоҳнинг муруватидан, яқинлар меҳридан қониб яшанг!

Хайрли тонгларимиз тинчлик ва осойишталик ва соғлик, омонлик билан бардавом бўлсин.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj
#неъмат

Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан Каъбанинг эшиги олдига келиб, «Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча мақталадиган сифатлари билан У Зотга ҳамд бўлсин. Аллоҳ таолонинг бизларга ато қилган, биз билган ва биз билмайди-ган барча неъматлари учун ҳамд бўлсин», деди ва юртига қайтиб кетди.

Ўша киши кейинги марта яна ҳаж қилганида кетиш ол-дидан яна Каъбанинг эшиги олдига бориб, олдин айтган гап-ларини айтди. Шунда у кишига бир нидо келди: «Сен амал-ларни ёзувчи фаришталарни чарчатиб юбординг. Улар ол-динги ҳажда айтганларингга бериладиган ажру савобни ҳали ёзиб тугатишмаган эди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

@ustozvailm

Воажаб,субҳаноллоҳ бу ҳамдни ёдда сақлашимиз зарур эканда.
Аллоҳ бизга ҳам ана шу мақомотларни насиб этсин.
https://t.me/nurli_toj
Ассалому алейкум варохматуллохи ва барокатух ва мағфирилихи ва жамалуҳу хайирли тонг азизларим нурлиларим дуогуйларим тоатли ибодатли салоҳиятли сожида обида олима кория ҳожи онажонларим опа сингилларим, дугонажонларим кадирдонларим омонмисиз бугунги кунингиз файзли барокатли булсин иншааллох

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад .
https://t.me/nurli_toj
❗️Бугун 22 июнь - йилнинг энг узун куни

Яъни, қуёш энг эрта чиқиб, энг кеч ботади, бугун қуёш биз билан 15 соату 10 дақиқа бўлади.

Эртадан яна кунлар қисқара бошлайди.
https://t.me/nurli_toj
Чиройлигим ўзимнинг онам
https://t.me/nurli_toj
Ризолигинг истаб
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Бахтли атай, тахтли атай ўзимни Роббим,
Байтинг пойида эгилиб, букай тизимни
Мадина равзасин кўз ёшла ювиб,
Нуридан чароғон кўрай юзимни.

Дугона, дўстларим бирга жам бўлиб
Соғинч ёшларидан кўзлар нам бўлиб.
Ҳабибинг шавқида айни дам бўлиб,
Кечикмай, йўлга сол боргим келяпти.
Равзада ўзимни кўргим келяпти.

Намозда бардавом, нафсни ит билиб.
Пайғамбарлар шафоатидан улушим илиб,
Жамаротда жам бўлиб, душманим билиб
Тош билан шайтонни ургим келяпти,
Ва Сафою Марвага юргим келяпти.

Сен қўлласанг билинмас йўл азоби,
Даф бўлур вабонинг юқиш тезоби.
Юртнинг тинчи, элнинг тинчи бор йўқ ҳисоби,
Ризолигинг йўлидадир, кўргим келяпти,
Қулинг кечир, ризолигинг олгим келяпти.

Қилгин интиқ бандаларинг, уйингга меҳмон,
Ҳойи ҳавас, низолардан сақлагил омон.
Эшигингни ортида турибман ҳамон, 🤲🤲🤲
Чақир Роббим Макканг томон юргим келяпти,
Мадинангни кўзларимга сургим келяпти.

Сени севдим, бор дунёни назарга илмай,
Зеби зийнат, кошонани ҳис эта билмай.
Байтинг кўрсат, юрагимни ортиқча тилмай,
Лаббайка лаб, югургилаб чопгим келяпти, 😭😭😭
Ризолигинг ўшал ердан топгим келяпти. 🤲🤲🤲

Йўлимни оч, мени кутар дўстинг, ҳабибинг, 😭😭😭
Дардга дармон, дилга армон ҳозиқ табибинг. 😭😭😭
Салавоти дилга малҳам, Маҳмуд, маҳбубинг
Ета қолай кўринмаси умрим адоғи,
Ўзинг чақир, Раҳмон Эгам ўрнашмай доғи.

Адо бўлмай тезроқ байтинг кўргим келяпти,
Замзам истаб навбатида тургим келяпти.
Лаббайка деб, югургилаб чопгим келяпти,
Ризолигинг маконингдан топгим келяпти..


Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

Нуртож Сайдолим қизи.
27 ноябр, жума, 2020


@nurli_toj
https://t.me/nurli_toj
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axborot 24 | Yurtdoshlarimiz haj amallarini dinimizga muvofiq chiroyli ado etdilar

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бuсмuллаҳ

Ўзининг Зикри билан уйғониб, борлигини ҳис
қилдириш учун, ерини обод қилишга ҳаракат қилишимиз учун, ҳаётимизнинг ҳар бир кунида янги кунни насиб қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳдан қалбнинг
торлигидан, қабр
торлигидан ва ҳаёт торлигидан паноҳ тилайман

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух қадри баланд Азизларим!

Якшанба кунингиз барчангизга хайрли ва ҳузурли булсин!!!

      Кун ҳадиси..

Оиша розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:
«Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар!
Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш, барака ва
муваффаққият (омили)дир»

Бошланган кунингиз барокатларга тўлсин!!!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад

https://t.me/nurli_toj