Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух хайрли тонг аҳли қадрдон, аҳли саодат, аҳли муҳаббат, аҳди зикр, аҳли шукур, аҳли қадр, аҳли сабр, аҳли жаннат иншааллоҳ.
Саломат бўлинг, айёмлар, такбири ташриқ кунларингиз муборак бўлсин ва давомли бўлсин, ҳажда юрганларга ҳажжи мабрур, саьйи машкур, гуноҳлари мағфур неъматлар ато этилсин, мукофоти фақат жаннат бўлсин иншааллоҳ ҳажда бўлмаганларни аьмолига ажрли амаллар номаларига битилсин, гўёки ҳаж қилгандек, аьмоллари кўпайсин, Аллоҳ рози бўлсин ҳаммамиздан.
Тавофи ифозага йўлга чиқдик, дуода бўлинг!
Хайр Мино водийси, хайр гўзал Арофат, хушманзара, тошлари нурли Муздалифа рози бўлинг бағрингизда ўтган ҳар дақиқа, ҳар роҳат учун!
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
https://t.me/nurli_toj

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаморотда ёмғир ёғди, субҳаноллоҳ.
Қадамда Роббимнинг раҳмати, шафқати, марҳамати намоён, осмон йиғламоқда, кўзлар йиғламоқда, қалблар йиғламоқд, сўзлар йиғламоқда. Суннат тирилмоқда, Алҳамдулиллаҳ ала кулли ҳал...

Азиз ва азизаларим барча байрам табриклар учун катта рахмат!
Ҳаммага жавоб ёзиб улгуриб бўлмайди, чунки бу ерда қиладиган ишлар бор, барчангизга битта жавоб, дуоларингиз ижобати бирга бўлсин, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
Сизларга икки дунё саодати ёр ва доимий бўлсин.
Барчангиз ва барчамизни Роббим ўз маконида меҳмон қиласин. Бу қараб кўз , суйиб, қучиб дил тўймайдиган замин, шаҳарлар онаси бўлмиш Маккайи мукаррама барчамизни кўп бор меҳмон айласин. Ризқ, умр, насл, зурёдларнинг сони салмоғига, мақом мартабасига барокатлар берсин, мағфиратлар ато этсин, хушхабарлар ила сийласин, илм, амал ва тақво қилувчилар сони кўпайсин, юртимизга раҳматлар келтирадиган авлодлар туғилсин, юрт обод, иймон саломат, мағфират эшиклари , яхшилик эшиклари то қиёматгача Ислом дини ва уммати Муҳаммад учун очиқ бўлсин. Омин!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамларни орасини бузувчи, ёмонлик, ғийбат,кўролмаслик, ҳасад, зино, ичкилик, ўғирлик ва ҳаром амалларга ундовчи, васваса қилувчи шайтонга қарши нафрат билан, ғазаб билан, шиддат билан тош отингки, дунёдаги инсоният борки, яхшиликка, меҳрга, муҳаббатга, Аллоҳ йўлига қайтсин, ўнглансин, то қиёматгача алал—оқибат барча яхшилик ришталари қадрият таомиллари абадий бардавом бўлсин!
Эй,
Аллоҳим то қиёматача зурриёдларимизни шайтон васвасаларидан йироқ қил!
Эй, Аллоҳим барча мусулмонларни паноҳингга ол!Омин,!!!
Аллоҳумма солли . васаллим ва баарик ала саййидина, Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj
Эй,
Аллоҳим то қиёматача зурриёдларимизни шайтон васвасаларидан йироқ қил!
Эй, Аллоҳим барча мусулмонларни паноҳингга ол!Омин,!!!
Аллоҳумма солли . васаллим ва баарик ала саййидина, Муҳаммад
https://t.me/nurli_toj
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳажлари мабрур, саьйлари машкур, гуноҳлари мағфур қилинганлардан бўлайликки иншааллоҳ мукофоти нақд жаннатдир.
Аллоҳим ҳаммамизни шу кунларга етказсин, омин.
https://t.me/nurli_toj
Аллоҳим ҳаммамизни шу кунларга етказсин, омин.
https://t.me/nurli_toj
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
https://t.me/nurli_toj
Тепадагилар тош отишга боришяпти, пастдагилар тошни отиб бўлиб Минога қайтишяпти, алҳамдулиллаҳ имкон учун!

Аьузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм.
Қувилган, лаьнатланган шайтондан Аллоҳ паноҳига қочаман.
Бу истеьзани айтиш билан банда Роббисини паноҳига олинади аураси қўрғонланади.
Бизда ана шу имконият бор, ва ундан фойдаланамиз, кўп—кўп айтсак, ҳатто зикр қилиб юрсак ҳам фойдаси улуғдир.
Роббисини паноҳига қочган қуллар фақатгина шу йўл билан нажот топадилар, фақатгина шу йўл билан ҳимояланадилар, бошқа йўл йўқки, унга нафратини изҳор этсалар, сўкиб бўлмайди, уриб бўлмайди, бу ишни қилган одам уни ўзига ғашиқтиради холос.
Бир устоз шогирдидан сўрабди:, "—Олдингиздан бир қўра қўйлар чиқиб қолди, Чўпони бор, қўйлар ёнида қопағон ит ҳам юрибди, ўтишингиз керак, қандай ўтасиз, ит ириллаяпти сизга қараб, —десалар, шогирдлари жавоб берибди: —Тош отаман ёки кесак отаман.
—Ит баттарроқ ғашиқади, ириллаб, ҳуриб сизга ташланаверади.
—Мен ҳам тош отавераман, —дебди шогирд.
—Ит билан кун бўйи олишасизми, борар жойингизга кечикиб, —дебдилар устоз.
—Бошқа нима ҳам қилаолардим, яна бошқача йўли ҳам борми, —сўрабди шогирд.
—Чўпонни чақириб, итига қараб туришини илтимос қилсангизку, осонгина ўтиб олардингиз.
Бу жавобдан шогирд мамнун бўлибди ва устозига рахмат айтибди.
Қиссадан ҳисса шуки; шайтон итдан ҳам баттар у кўзга кўринмайди, уни уриб ёки сўкиб енгиб бўлмайди,уни турли хил макру ҳийлалари ва фитналари бор, фақатгина йўлдан ўтиб олишимиз учун Эгасига айтишимиз керак!!! Ҳаётда қоқилмасдан яшаш учун ҳам истеьзани кўп—кўп айтиб унинг қўрғонига кириб олишимиз керак.
Фақатгина йилда бир марта Қурбон ҳайити кунларида Аллоҳ ўз паноҳига олган ҳолда буюрадики, Одам ва Одам болаларини адаштирган, йўлдан урган шайтонни тошбўрон қилиш имконини қўлдан чиқармасликни, ҳатто бу биринчи кун катта шайтонга тош отиш вожиб амалдирки, қилмаган гуноҳкор бўлади, бу ишни ҳиссиз бажарганлар яьни хушу ҳузусиз ибодат билиб чин эьтиқод билан, шайтонга нисбатан нафрат билан тошбўрон қилмаганлар етарлича фойда ололмай қоладилар, вожиб бажарилди,суннат адо этилди аммо қалбда ғалаён бўлмади ёки қалб ғалабани ҳис қилмади...
Ваҳоланки, бу ишни қилишингиз учун сиз бандалар ичидан танланиб олиндингиз, сизни Аллоҳ бандасини шайтондан устун қўйди, уни қутқуларидан, фитналаридан қутқармоқчи бўлди, сизга имкон берди, итини боғлаб қўйиб урдирмоқчи бўлди, Ўзи қараб турмоқчи сиз эса роса тошбўрон қилиб курашда уни енгишингизни истади Роббим!
Тушуняпсизми бу раҳматни, бу ғалабани...
Ана шундай қилсангиз, қилолсангиз дунёдан ўтгунингизгача сиз
шайтон васвасаларига учмайсиз, йўлингизни тўсолмайди. Уни енгасиз.
Ва шу ишни шараф билан бажаргач, Байтуллоҳ томонга юзланиб сўнг келажак ҳаққига, зурриёдлар ҳаққига ҳам дуо қилишни унитманг:
Эй, Роббим то даври қиёматгача зурриёдларим ичидан шайтонга эргашувчиларни чиқарма! Ўтиниб сўрайман Сендан, омин!
Иншааллоҳ ҳаммага насиб бўлсин!
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Нуртож Сайдолим қизи.
18 май 2024.йил, Зулҳижжа 12

Telegram
Сендан бошқа кимим бор...
Ўзи Бор, Ўзи Бир, Ўзи Ёр.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💎Азиз Хожи биродарим.
🕋Хажларингиз қабул бўлсин,
Ибодатдаги мехнатингиз Икки Олам рохатингиз қилиб қайтарилсин,
☀️Қуёш тиғида сабрларингиз,
Қиёматда бандалар бошига келадиган қуёш тиғларидан тўсиқ бўлсин,
Муқаддас заминда босган ҳар бир қадамларингиз миқдорида Аллоҳ Жаннатдаги даражаларингизни баланд олий қилсин,
🕋Аллоҳни уйида мехмон бўлдингиз,
Аллоҳни Жаннатида абадий мезбон бўлиб қолишингиз насиб бўлсин.
Турли ҳил миллатларни бир жойга фақат бир мақсад йиғди,
бу Аллоҳни мағфирати,
Маккадан фақат
Онадан туғилган кунингиздай пок
қайтиб кетинг.
🕋Яна Қаъбани тавофи, хаётингизда кўплаб бор насиб қилсин.
Аллоҳ Сизга берган неъматига шукрона тарзида,
Қолган умрингиз хақиқий тоатда ўтсин.
Сиз ҳақиқий бахтли бандасиз,
Бу бахтни лаззатини, масиятлар билан кетказиб юборманг.
Сизни Азиз қилган,
Зотни ҳаётингиз давомида Азиз қилиб яшанг.
Аллоҳни сизга берган Улуғ мархаматидан сўнг,
Аллоҳни худудларини сақлаб яшанг,
💎Аллоҳ ва Росулини амри~
Сизни ҳаётингиз бўлсин энди,
🌸Азиз Хожи биродарим.
Хаж сизга хақиқий исломда қандай яшашни ўргатди ,бошқага озор бермасдан ,бошқани хаққини емасдан, номахрамдан кўзингизни сақлашни хаж кунлари берган дарслардан ўргандингиз.
Беш кунлик Хаж тугагунча тилингизни қаттиқ назорат қилиб ,фақат зикр тоатда ўтаяпсиз
Хаётнинг беш кунида хам шундай ўтинг ,жохилликларни унутинг, Исломни гўзал қонунида ,
ўзингиз ахлингиз ва атрофдаги мўъмин биродарларини учун манфаъати кўп тегадиган инсон бўлиб ўтинг.
Макка Мадинадан фақат яхши тасуротларни ватанга олиб кетинг ,
сизни шунча кун ўз бағрига олган Аллохнинг муқаддас шахри хақида салбий таъсуротлар олиб кетиб тарқатманг
🕋 Макка мўъминларнинг ватани ,мўъминлар уйидир.
Ўз уйингизни шаънини хаёт давомида сақлаб ўтинг.
Аллох вахий учун танлаган пок диёрни, ўз чиқиндиларимизга тўлдириб кайтаётганимиз учун Аллохга кўп тавбалар қилиб қайтайлик
Пок диёрни хаж мавсумидан кейин йиғиштириб ,тозалаб кетишга қодир бўлмаган бўлсангиз , хаётда
тилингиз билан уни поклаб ўтишдан ОЖИЗ хам бўлманг
МАККА сизнинг ШАЪНИНГИЗ эканини унутманг

#Хайрли_тонг
🌱Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Бугунги Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг🤲
Кимнидир яхши кўрсангиз, ўз-ўзидан уни асраб-авайлай бошлайсиз.
Аммо Аллоҳни яхши кўрсангиз, У сизни асраб-авайлай бошлайди!
Аллоҳим, бизни муҳаббатинг,
Сени суйганлар муҳаббати билан ризқлантир.
Ва барча Сен суюшингга сабаб бўладиган амалларга бизларни яқин қил...
🌹🌹🌹
🕋🕊Омин 🤲🤲🤲
Бугун ҳам асргача такбири ташриқ айтилади.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
🌱Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Бугунги Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг🤲
Кимнидир яхши кўрсангиз, ўз-ўзидан уни асраб-авайлай бошлайсиз.
Аммо Аллоҳни яхши кўрсангиз, У сизни асраб-авайлай бошлайди!
Аллоҳим, бизни муҳаббатинг,
Сени суйганлар муҳаббати билан ризқлантир.
Ва барча Сен суюшингга сабаб бўладиган амалларга бизларни яқин қил...
🌹🌹🌹
🕋🕊Омин 🤲🤲🤲
Бугун ҳам асргача такбири ташриқ айтилади.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ "Бола тинчлансин" деб қўлига телефон тутманг!" Оқибатини кўринг!
Бироз тинчлансин деб қўлига телефон бериб қўясиз. Тўғри, бу вақтни ичида сиз қайсидир ишингизни қилиб оларсиз. Лекин бир неча йиллардан кейин болангиз соғлигида салбий ўзгаришлар бўлса ўзингизни кечироласизми?

Роббим мени чақирди.
Хабар келди, маҳалла раисидан, "сиз бу йил ҳажга борасиз, ёздириб келдим".
Йиллар давомида кутдима, дуолар қилиб йиғлаб кутдим,, алҳамдулиллаҳ Роббим мени ҳам бандалари қаторида бу йилги ҳажга меҳмонга чақирибди, ишониб, ишонмай юрдим, йиғилишларга чақирилиб,мед кўриклардан ўтиб, яқинлашавергач, касали тузалавергач яшаш иштиёқи ўйғонган бемор каби, ҳажга боришимга ишончим орта бошлади.
Ҳар кун дуода турдим, дуолар олдим.
Менинг ҳажга келишимга ҳиссаси қўшилган барча яқинларимдан Аллоҳ рози бўлсин!
Кимдир моддий, кимдир маьнавий, қайси бирларингиз эса холис дуолар ила сабаб бўлдингиз омон бўлгурларим!
Борар кунимиз яқинлашиб ниҳоят Новза масжидидамиз.Бизга илми толиблар томонидан ёрдам қилиниб юкларимизни автобусга ортишди, аэропортга етгач бошқа толиблар ёрдамга келган, қўлимизни тегдирмасдан юклар жойланган.
Ҳар бир жойда иззат, ҳурматни кўрдик.
Ҳар бир жойда самимиятга дуч келдик, гўзал муомалалар чой, кофелар, ширинликлар ила сийландик.
Саудия Арабистонига кириб ҳам юкларимиз холис хизматчилар қўлидан ўтди. Уйдан меҳмонхонагача қўлдан қўлга ўтиб келди, қадамда меҳр, қадамда табассум, эьтибор кўрдик. Барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин!
Тайёрага кирар эканмиз;" Ё, Роббий алҳамдулиллаҳ, Ўзингга шукур, фақат ўтинаман охиргиси бўлмасин" дея ўтиндим, китоб, дуо, ибодат билан Мадинайи мунавварага етдик, оёғимни оғриғи азоб бериб келди, оғриқ босиш учун ёпиштирган пластерлар, ичилган таблеткаларнинг гўё кучи қолмагандек
Илтижо, тавба, тазарру, Роббим билан мулоқот давомида Мадинайи Мукаррамага етиб келдик.
Алҳамдулиллаҳ
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Сизнинг Нуртожингиз ёзди

Бетакрор сулув Мадинам.
Роббим субҳаноллоҳи таборака ва таьала меҳмондорчиликнинг олий намунасини кўрсатиб берди.
Ҳар бир меҳмонини қалбини тинглайди оғзидан чиққанини муҳайё этади, ҳатто меҳмон йўлга чиқмаси истаганини муҳайё этади, мен бу неьматни уйимдаги ижобат бўлган дуоларимни, ҳатто оддий сўзим ҳам қабул бўлганлиини ўша пайт англамабман. Маккайи Мукаррамага келгач сезиб қолдим, нима олишим керак бўлса ўша заҳоти ҳозир бўлиши, энди фалон нарса олсам бўлди, деб ўйлашим биланоқ ўша нарсани кимнидир сабаб қилиб етказиши мени ҳайратларга қолдирди, олиб келганлардан баьзан уринганлари учун хафа бўлсам, баьзан булар қаердан билди дейман.
Бу Роббимдан эканлигини, сездим, кўнглимдан ўтказганим ижроси. Хуллас, йўлга чиқдим ҳаяжонда, оғриқларим бор, ёнимда Аллоҳдан бўлак яқиним йўқ, бу оғриқнинг давоси ҳам Ўзида, Шифокорим ҳам Ўзи, таваккулим ҳам фақат Ўзига, мен ният қилдим чақирган Ўзику, ҳолимни билгувчи Ўзи, ёлғизлигим ҳам Ўзига аён, аммо ниятим осмонларча сўрайман изиллаб, бўзлаб, ялиниб: Парвардигорим ҳолим Ўзинга аён хайрлисини бер, нима фойда беради дейишса ўша муолажани олдим, оғриқ тўхтамади, мени чақириб турибсан ўзгалар олдида шарманда қилма, номига тавоф қилмоқчи эмасман, умрим давомида орзу қилдим, йиллар давомида йиғлаб юрдим, ёшим шу ёшга етганда чақириб турибсан, тавоф пайти тўхтаб бўлмайдику, агар оғриқ турса, аҳволим нима бўлади?
Роббим, умрим давомида йиғлаб юриб муродимга етмасам бир умрга армон бўлмайдими менда?
Орзуларимни осмон этган Ўзингсан, Роббим сўрайман Ўзингдан, кенг Салтанатингдан, марҳаматингдан умид қиламан, 18 ёшли куч—қувватни бер, байтинг атрофида фаришталар мисол гир айланиб тавофлар қилай, ҳар бир амалингни жон дил билан адо этай, шунчакимас, юрак—юракдан.
У учун бошимдан оёғимни учигача қувватни, шифони Ўзинг бер, ҳеч бир дори дармон оғриқни тўхтатолмаяпти, уриндим, бўлмади, йўлга чиқдим, неча йилки дуойим шу; 18 ёшлик қувватимни ато эт, фаришталар мисол айланай Сени яхши кўраман, гўзал Мадинангни, Ровзайи Мутоҳҳарангни севаман, Сафо, Марваларинг ораларидаги сайьларга жоним фидо, ўзимни Ўзингга топширдим, бир халта гўшт бўлиб ўтириб қолмай, шифо Ўзингдан, шарманда қилма, армонда қолдирма, дунёдаги бандаларинг ичидаги энг ёмони ўзимман, дангаса, ибодати кам, амали заиф ва ожиз бандангман, ҳатто кимгадир Каьбайи муаззамингни кўрсатмабсан, қўрқиб кетдим, қайсидир бир банданг лаббайкани айтолмай йиғлабдики, Роббим "ла лаббайка" деса қаерга бораман деб. Мажбурлашса айтибдию Сендан қандай жавоб келишидан қўрқиб жони узилибди, мен гуноҳкор банданг ким бўлдим уларнинг хушу, ҳузуси олдида.
Ҳар ишингда минг ҳикмат,Роббим барча камчилик ва нуқсонларим Ўзингга аёндир. Суюкли ҳабибинг умматиман, алҳамдулиллаҳ, ҳурматларидан инобат қил"кечаю кундуз дуойим шу, "Каьбани кўришим билан оғриқни тўхтат!"
Тайёрайи автобусларда ўқиладиган мазкур дуолар ила дилимдан бўзлаб боряпман, на қачон кетишим, на ким ҳамхонам бўлиши мени қизиқтирмади Роббим нимани раво кўрса шу, фақат тезроқ йўлга чиқсам бўлди, қалбим ичидаги бир қуш питирлайди Роббим макони томон, кунларни санаб ўтказдим, мана Мадинайи мукаррама остонасида турибман, дуодан бошқа ҳеч нарсага уринмадим, дуо олдим яхшилардан, иншааллох, алҳамдулиллаҳ етиб келдим, машааллоҳ Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух гўзал Мадинам, Пайғамбаримни суйган бағри кенг маскан, сизни яхши кўраман, ҳаволарингизни севаман, ҳуснингизга ошиқман, сизга тўймайман, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларини туғишганлари сиғдирмаганда ошиқиб кутган муқаддас замин, йўлларига меҳрларини сочиб, етиб келгунларича тепаликларга чиқиб интизор кутган диёр, узоқдан кўринишлари билан қизчалари ўйнаб, куйлаб йўлларига гуллар тўшаб Ҳақ ҳабибининг кўнгилларини олган Мадинам, гўзаллигингиз олдиндан бормиди ёки Ҳақ ҳабиби билан бирга келдими? азизлигингиз олдиндан бормиди менинг суюкли Пайғамбаримнинг муборак ташрифлари ила бошландими?
Алҳамдулиллаҳ, сизга Роббим гўзал қисмат битган, ер юзидаги манаман деган шаҳарлар пойингизга арзимайди.
Файзингиз, нурингиз, виқорингиз ўзгача.

Мадинам сизни таьрифлашга тиллар ожиз, қаламлар сиёҳи етмас, масжиди Набавийга яқинлашдик, бўзламай бўладими, йиғламай бўладими, хижолатдаман муносиб уммат эмаслигимдан, дангаса, ҳиммати пастлигимдан, зикри, шукри камлигимдан аммо Ҳабибингни яхши кўрадиган умматман, номларини тилга олса йиғлайдиган, шу бирга келаётганларнинг ичидаги энг ҳақири, ёмони ўзим эканлигимдан дили озордаман.
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух ё Росулуллоҳ саллоллоҳи алайҳи васаллам мен келдим Аллоҳ сизнинг ҳурматингиздан дуоларим ижобат этсин, илм, амал, тақво, шифо, нур, қурбат ато этсин, ё Росулуллоҳ сизга юртим яхшиларидан беҳисоб саломлар келтирдим, саловатлар дунёларча, барчасини қабул қилинг.Сизни ҳаммамиз яхши кўрамиз, жаннатда қўшнингиз бўлайлик дуо қилинг.
Биби Фотимам розияллоҳу анҳо онажонимиз қаторида кўринг ё Росулуллоҳ...
Бир киши менга "қизғанчиқсиз" ўша феьлингизни ўша ёқларга ташлаб келинг, деди, бу таёқ қалбимга тегди, феьлимни биламан, боримни элга сочгим келади Роббимга аён, лекин кимларнидир назарида шунақа эканман, менинг ҳаққимга дуо қилинг меҳрибоним, ҳар бир умматингизни ранжитадиган феьл, сифатлардан мени қутқарсин, қолган умрим охиригача ризолиги йўлида бўлай...
Дунё ташвишлари, висир—висирларидан тепароқда турай жон омонат, умр ғанимат, ҳар ким ўз қабрига ёлғиз киргай шафоатингизга муҳтожман, тезроқ юкларни ташлаб ҳузурингизга югурай. Умматларингиз ичидаги энг ёмони ўзимман, сиздан хижолатдаман, мана бу яхшиларнинг ҳурматидан Аллоҳим менга ҳам рағбатлар қилсин, сиздаги мақом,мартаба, ҳақиқат, икром ҳурмати дуоларим қабул бўлсин! Амин.
Ниҳоят Замзам пулман меҳмонхнасига етиб келдик, хоналар, ҳамроҳлар тайинланди, шоҳона безалган хоналарга кирдик, ётоқхоналарни баландлигидан ўтиролмайсиз, алоҳида уриниб чиқасиз, тепасига, ошхоналаридаги эьзозга гап йўқ, юкларни ташлаб, таҳорат олиб, Ҳақ ҳабибининг ҳузурларига югурдик, оёғим оғриб турибди аммо таним қуш каби енгил, оёғим ерга тегмаётгандек, енгил пар устида кетяпман, кайфиятим яхши, ва ниҳоят етиб келдим, қалбимда ҳаж амалларини ўйи турган бўлсада пайғамларим сараси, диним қуёши ёнига барча ўй, ғамларни ортга отиб югурдим, чунки бу бахтли лаҳзалар нури уларни суриб юборди, ғуборлар тарқалди, танимда енгиллик, ўзимни идора қилмасам учиб кетадигандекман.
Эртасига ровзаларига кирдик, узоқ дардлашдик, элатларим саломларию саловатларини топширдим, ҳамма соҳада барчани ортида қолдирган ҳатто ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни вафотингиздан кейин ҳам ортингизда қолдирдингиз, дея, йиғлатган ҳазрати Абубакр Сиддиқ розиллоҳу анҳуга, диннинг адолатли амири ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга салом бериб, дуо сўрадим.
Устозим Маҳбубахоннинг ва Ферузахоннинг саломини чорёрлар сардорига топширдим.
Кунимиз, тунимиз мазмун ва сифати кенг қамровли бўлганидан шод эдим.
5,6 уй наридаги
Асал опамни уйигача ҳарсиллаб қолардим, ўпкам оғзимга тиқилгудек бўлиб, сув ичиб дам олиб ўтказардим, ана шу ҳарсиллашдан қўрқардим,бу ерда умуман ҳарсиллаш йўқ,ғам йўқ, ташвиш йўқ, бўқоқ тинч, оғриғи эсимга ҳам келмапти, оғримаса эсламас экансиз қачонки оғриб турса хаёлингиз ўшанда бўлади, алҳамдулиллаҳ биттаси тинчибди ҳарқалай.
Оёғимни эса Каьбани кўришим билан давосини бер деб қўйганман, ният кетган аммо нима бўлиши Аллоҳга маьлум, оғриқ босиладими, босилмайдими менга номаьлум, дуоларим Ҳаққа етсин, Мадинани ҳавоси, файзи, таровати, соябонлари, гўзаллиги ақлимни олган, "Эй, буюк Роббим ҳабибинг ровзасини кўзларим қароғига жойлагил, соғинганда кўзим олдида бўлсин, сафарим охиргиси бўлмасин, аҳлим, оилам, яқинларим, азиз билганларим билан ҳар йил келайлик" бу ҳаммамизинг дуойимиз, ҳар бир пайғамбарини суйган қулнинг орзуси.
То даври Қиёматгача барча зурриёдларимизни ҳабибинг ровзасига меҳмон айла, эй, улуғ Роббим!
Бу шаҳарнинг нурлари юзларимга упа— элик, гарди кўзларимга сурмайи сулаймон.
Келиним сўрайди: Опа крем олдингизми?деб.
—Кремни нима қиламан?
—Сурасиз.
—Кремлар юртига боряпманку, нурларига кўмилай, раҳматларига бурканай, фазлига илинай...
Қурбатларидан улуш олай, сукунатларига сомеь бўлай...

Ҳақиқатдан ҳам сувларида мулойимлик бор, ҳалимлик бор, бўқоқ касаллиги таьсирида қўл териларим қурир эди, бу ерда эса вужудимга нима керак бўлса ҳавосида, иқлимида, табиатида мужассам.
Ўзига беҳисоб шукурлар бўлсинки, бу гўзал масканларнинг иссиғию, илиғи, нозию истиғноси борлиғимга даводир, ҳар бир қатрасини,ҳар бир заррасини, қолдирмай ўзимга сингдириб,вужудимга суриб, қалбимга қориб бормоқдаман
Етказганига шукур, беҳисоб шукурлар бўлсин, таьзимлар, такримлар, эьтиқодлар, эҳтиромлар бўлсин!
Қўлларим дуода, кўзларим намдир,
Сенга айтарларим ашкимда жамдир.
Мужибим, Азимим, Ваҳҳобим, Афвим,
Юзлансам, энг гўзал дам ушбу дамдир!
Аллоҳумма кама ямбағий ли жалали важҳика вали азими Султоник. 😭😭😭
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Салом билан сизнинг Нуртож.
Мадина хотиралари ёзилди.
19 июн, Зулҳижжа 13. 2024 йил, Маккайи Мукаррама.
Соат Макка вақти билан 17- 23