Негатив канали
2.31K subscribers
253 photos
110 videos
4 files
922 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Маззангни қочириб қўяман» - ППХ ҳодими

Риштонда ИИБ хонасига олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилди

Ҳолат 4-июль куни юз бергани, ҳушини йўқотган шахс ҳамон ўзига келмагани айтилмоқда.
Ҳозирги типик давлат шифокорнинг бўйнига осилган танометри бор, ҳолос, бошқа ташхис аппарати йўқ. Барча замонавий ташхис аппаратлари банисадан ташқарида, яқинроқ жойда.

Касалингизни аппаратда текшириш учун албатта ташқарига, хусусий клиникаларга чиқасиз. Оддий халқ учун биронта ҳам замонавий ташхис аппарати раво кўрилмайди.

Атай шундай қилинган, беморларнинг пулини шилиш учун қилинган. Шифохона ичида онда-сонда советдан қолган тиб аппаратни кўриб қолишингиз мумкин.
Бу- бизнес эмас, ўз халқига нисбатан ўтакетган душманликдир.

Оддий савдогар сотиб олган замонавий ташхис аппаратига давлатнинг кучи етмайдими? Тиббиёт халққа нисбатан золимлик ва қароқчилик қиляпти.

Ҳамшираларнинг маоши оздир. Аммо дўхтир деганнинг чўнтаги пулга тўла. Фарм фирмалар билан ҳамкорлик қиладиган дўхтирлар уч қаватли уй қуриб, қиммат мошина миняпти.

Буёқда эса сарсон бўлган бечора халқ киначидан, фолчидан дардига даво истаяпти.

Тиббиёт халққа хизматқилмаяпти, бюджетдан ажратилган пулни оқламаяпти, ўз халқини қароқчидай талаяпти.

Худо сенга сабр берсин, Она Халқим.
Бу кунлар ҳам ўтар, кетар.
Мусибатингга ҳамдардман.
Раҳимжон Раҳмат
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлади. Улардан бири шу ишни тергов қилган терговчи

Kun.uz манбаларига кўра, ҳозирда терговчи қамоққа олинган. Иш юзасидан беш йигитга турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Уларнинг 3 нафари вояга етмаган. Ҳозирда ушбу вояга етмаган қизни яна уч йигит зўрлагани ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий шаҳрида 16 ёшга тўлмаган қизни бир нечта йигит зўрлади. Kun.uz мазкур жиноят иши билан боғлиқ суд ҳужжати билан танишди.

Суд ҳукмида келтирилишича, 2023 йилнинг декабр ойида Навоий шаҳрида жойлашган музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир нечта йигит 2008 йилда туғилган, вояга етмаган қизни навбати билан зўрлаган. Айбланган йигитларнинг энг каттаси 23, энг кичиги эса 18 ёшда.

Навбаҳор туманида яшовчи, ўша вақтда мактаб ўқувчиси бўлган 18 ёшли йигит Навоий шаҳридаги истироҳат боғида ўрнатилган аттракционда эркин ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. 2023 йил 4 декабр куни соат 21:00лар атрофида унинг ёнига олдиндан таниш бўлган вояга етмаган қиз келган. Улар бироз гаплашиб тургач, йигит қизни аттракцион ёнидаги ертўлага олиб тушган ва у билан ғайритабиий усулда жинсий алоқада бўлган. Сўнгра ертўлага навбати билан яна учта йигит кириб чиққан. Яна бир йигит қизни тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган манзилга олиб бориб, ўша ерда бир неча кун бирга яшаган ҳамда у билан жинсий алоқада бўлган.

Ҳолат юзасидан 6 нафар йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2024 йил 7 июндаги ҳукми билан йигитларнинг учтаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “а” бандида (такроран, хавфли рецидивист томонидан ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш), иккитаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисмида (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган.

Суд ҳукми билан судланувчиларнинг икки нафарига 3,5 йил, бир нафарига 4,5 йил ва бир нафарига 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Навоий шаҳар ИИБ терговчиси (терговчининг исми шарифи таҳририятга маълум) мазкур ишни тергов қилиш жараёнида, яъни 2024 йилнинг январ ойида Тошкентда малака ошириш ўқув курсида бўлиб турган вақтда, ушбу вояга етмаган қизни Тошкент шаҳрига чақириб, у билан жинсий алоқа қилган.

Буни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил бўлган икки манбаси тасдиқлади. Манбаларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан иш очилиб, терговчи ҳам қамоққа олинган.

Шунингдек, ҳозирда яна уч йигитнинг юқорида айтилган жиноий ишда жавбрланувчи бўлган вояга етмаган қизни зўрлаганлик ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов ушбу ҳолат бўйича Kun.uz сўровини жавобсиз қолдирди. Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати эса бу ишдан хабарсиз эканини билдирди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from Anora_Sodiq_kundaligi
Мен журналист Анора Содиқоваман ва мен сизлардан кечирим сўрайман.

Ҳаммаси жойида биз яхши яшаяпмиз, ҳаётимиз фаровон деяётган журналистлар учун ҳам алоҳида узр сўрайман.

Тоза сув, ҳаво танқислашди, электр қимматлашди, экология ёмонлашди, коррупция ҳаддан ортиқ кучайди. Одамлар ҳаёти оғирлашди. Непотизм айтмасам ҳам биласиз... Журналист сифатида бу вазиятга олиб келувчи омилларни тўлиқ таъсирли ёритолмадик, юқорини ўнгланишга туртки беролмадик. Вазифамизни уддалай олмаяпмиз.

Узрни пишириб емайсиз, чўнтакка сололмайсиз, биламан. Аммо, шунчаки сўз эркинлиги ва журналистлар ҳаракати уларни қўллаш билан юқоридаги масалалар ижобий акс этиши мумкинлигини билиб қўйишингизни хоҳлардим.

Балки бизда бирозгина журъат бўлганида ИИБ эшигидан ўликлар чиқиши камаярмиди. Ахир бир инсоннинг ҳам бу дунёдан бевақт кетиши аслида қанчалар даҳшатли. Бизда эса бунга жавоб берадиган, бўйнига олиб ҳечқурса узр сўрайдиган амалдор йўқ. Одамлар эса ўлишда давом этади. Начора.

Агар биз ёза олганимизда бюджет камроқ ўғирланарди, уйингиз қишда иссиқ, ёзда совуқ, йўлларингиз текис бўларди. Россиядаги фарзандингиз ҳозир юртимизда ишлаган бўларди. Электрга ҳамёнингизга яраша тўлов белгиланарди.

Ишонинг ҳаммаси эркин сўз ва эркин журналистика билан боғлиқ.

Агар сизга журналист овози, эркин фикр Озоданинг "Кўк жигулиси"дан, Шерали ҳофизнинг ўғилларидан, тоғора ва тўй ҳашамингиздан муҳимроқ эканлигини англата олганимизда эди, бугун ҳаётимиз, ҳаётингиз бошқачароқ бўлармиди?!

Мен сизлардан узр сўрайман. Ҳатто шу узрда ҳам кўп нарсани ёза олмаганим учун ҳам. Журъатсизлигим учун😢😢

@anora_sodiq
Ассалому алайкум. Мен Атабаев Қадамбой 1977 йил 14 майда тугилганман. Хозирда Қўрақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида яшайман. Ўзим биринчи гуруҳ ногироман. Ногиронлар аравачасида ҳаракатланаман. Оилалиман, уч нафар фарзандим бор. Ўзбекистон Миллий Университетининг филология факультетини тугатганман. Руҳан согломман.

11-феврал куни маҳалламиз участка нозири Юлдашев Бобур билан ўзини замполит деб таништирган Аматов Одил ва уч милиция ходими келди, беўхшов қилиқлар қилишди. Бесабаб бақириб-чақиришди, хуллас - мени қариндош-уруғ ва қўшнилар олдида шарманда қилишди. Телефонимни, кампютеримни ҳатто кампютер флешкамни ҳам олиб кетишди. Айбим: фейсбукда фаол эканлигим ва «Ўзбекистон пенсионерлар партияси» гуруҳига 60 минг одам йиққаним эканлигини айтишди. Ўзбекистонда хеч кимнинг сиёсий партия тузишига ҳаққи йўқ экан.

12-феврал куни facebookка кириб, гуруҳимни номини “Янги Ўзбекистон”га ўзгартирдим ва гуруҳдан чиқиб кетдим. Кейин эса участка нозирига телефон қилиб, энди кампютеримни қайтариб беринг десам, у кампютеримни судга ўтирганини, тез кунларда судим бўлишини, энди кампютеримни бериш бермасликни СУД эчишини айтди.

Милиция ҳодимларини менинг шахсий нарсаларимни олиб кетишга ҳаққи йўқ, бу Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилган, шу сабабли 15-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев виртуал қабулхонасининг 1000 рақамига қўнғироқ қилиб маҳалламиз участка нозири кампютеримни ноқонуний равишда олиб кетгани ҳақида хабар бердим.

Аммо 26-март куни айнан шу участка нозири Юлдашев Бобур келиб менинг «ДEлО»им судга ўтгани кейинги ҳафтада судим бўлишини айтди.

Мен ҳеч қандай жиноят қилмаган бўлсам, нега мени суд қилшмоқчи? Участка нозиридан шуни сўрасам у “айбингиз - бизни устимиздан ёзганингиз” деб жавоб берди.

5-апрель куни пресидент порталидан жавоб хати келди. Унда ёзилишича, “участкавой”нинг харакатларда жиноят аломатлари йўқ эмиш. Бу хатдан норози бўлсам, президент апаратидан ҳам юқорига шикоят қилиш ҳуқуқим бор экан...

9-апрель куни судим бўлган, (аммо менга айтишмаган) Мени ДИНИЙ ЭКСТИМИЗМда айблаб, кампютеримни давлат ҳисобига мусодара қилишган ва бир ЭКИҲ – 340 минг сўм жарима толашим ҳақида қарор чиқарилган…

Менинг аёлим уйимиз ёнидаги 65-мактабда фаррош бўлиб ишлайди. Олдин уйимиздан 3 километр узоқликдаги 61-мактабга қатнаб ишларди. Туман РаЁНО мудирига илтимос қилиб, ишини ёнимиздаги мактабга ўтказдик.

Ногирон одамнинг аравачадан тушиб кетари бор, бирдан ичим оғриши бор…

Аёлим эрталаб 8, 8.30da кетади, 12.30, 1да келади. Тушдан кейин 2-2.30 кетади, 6-6.30дан кейин қайтади. Ора-орада келиб, мендан хабар олиб кетади.

20-апрель куни аёлим тушликдан кейин мени овқатлантириб, ювинтириб, “Мактапга чақиришяпти - сиз ётиб туринг, хозир келаман” деб мактапга кетди. Айтишича, мактапга участка нозири Юлдашев Бобур ва ёнида бир шериги билан келган ва хотинимга “Гендер тенглик – сиз эрингизга қарашга мажбур эмассиз” дейишган. “Хозир уйингизга бориб Қадамбой акани жиннихонага олиб кетамиз, сиз 3-4 кун уйингизга бормай туринг” деб топширишган.

Бир махал участкавой ва шериги мен ётган хонага кириб келишди. Менга “Сиз хотинингизни урармиишсиз, менга арз қилди” деди. Мен “қани, аризани кўрсат-чи” дедим. У “хотинингиз оғзаки мурожаат қилди”деди. “Қани, ози билан гаплаштир-чи” дедим. Хотиним “урмасангиз хам, қарғайсиз-ку” деди.

Шунда тушиндимки, иккисининг тили бир! Хеч замонда эркак киши ҳам ҚАРҒАНАДИми? “Камандир, менга телефонимни олиб бер, онамга, укаларимга телефон қилай, бу эрда мен тушинмаётган нимадир бўляпти” дедим. Шериги телефонимни олиб келиб берди. Қарасам, телефоним ишламаяпти. Шу орада икки милиция ҳодими ҳам кетиб қолишди. Телефонимни орқасини очиб қарасам, батареясини олиб кетишибди…
Хуллас, 22-апрелгача очдан оч, яп-ёлонғоч, тагимга чичиб-сийиб ётавердим… Сешанба куни тоғамни ўғли Дадахон Раманов хотинини поликлиникага опкелади ва мени кўрип кетай деб уйимга келади ва мени муқаррар ўлимдан сақлаб қолди. У мени эдирди-ичирди, сийдирди-сичирди. Кейин нима бўлганини сўради. Билганимни айтиб бердим. Дадахон тўғри Элликқалъа туман ИИБга борган ва зам началник милисадан Бобурни топдирган.

Компьютер ҳам, телефон ҳам керакмас, - деган у. – Нега сен Қадамбой оғамни уч кун оч ва ёлонғоч қолдирдиннг?

Шуда не ўзи партия очади? – дейди участкавой.

Менга қара, началник! – дейди Дадахон. – Гуруҳ очиш жиноятмас! Аниқ айбини топ-да, қаматиб юбор!

2-май куни Нукусдан Отабек деган эксперт келди. Қўлида мени кампиютерим. Уч кун – 2-3-4-май кунлари кампиютеримни маҳалла биносида титкилашди ва айб топиша олмадилар. Кейин “жиноят аломатлари топилмади” деб протакол тузиб, 5 холисга қол қўйдириб кетди, аммо ҳалиям кампютеримни ола олмаяпман.

Ҳар куни МИБдан телефонимга хабар келади: “Сизни жариммангиз миқторига яна бир фоиз қўшилди” деб?

Мен бу жаримани тўламайман, ахир – мен жиноятчи бемасман!

Сизлардан илтимосим шуки, менга Ўзбекистондан узоқроқ давлатдан қариялар уйи топиб берсангиз. Токи умримнинг қолганини тинч ўтказай? Илтимос Сиздан. Умид билан Атабаев Қадамбай. +998910160094 06.07.2024
Атабаев Қадамбой
Ukraina zenitchilari Donbass tepasida pokrovsk yo‘nalishida RF ning SU-25 ni qo‘nishga majbur qilishdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўка тумани милиционерлари томонидан ўлдирилган йигитнинг акаси хикоя қилади:
Forwarded from Anora_Sodiq_kundaligi
Алламжоновнинг Администрациядаги амалдорлик миссияси якунига етаётган кўринади

Шу кунларда Администрацияда жамоатчилик эътибори учун чиқишлар қилиб турадиган бир киши кўринмай қолди. Унинг катта тадбирлардан узоқлашганини, ўзига тегишли хос блогерларини йиғиб учрашувлар ўтказмай қўйгани сезилмоқда.

Унинг манипуляция ва бошқа ўйинлари иш бермай қолган кўринади. Катта сиёсий саҳнадаги жанглар ҳам катта бўлади, дейишади. Бир-бирини фош қилган кланлар алалоқибат саҳнадан битта ўйинчини улоқтираётгандек.

Унинг ортидан нима қолмоқда. Нима деб эслаймиз уни. Болалар ҳаққига хиёнатми, манипуляция орқали маълум бир сохаларни монополлаштиришми? Ўзига тегишли ОАВ орқали душманларига уриш очишми? Ёки ҳайдовчилик гувоҳномалари-ю, турли жарималарни ўйлаб топиб пул ишлашми?.. Ҳар қалай биздан кўра, тепадагилар унинг ишларидан кўпроқ воқиф.

ОАВдагиларга эса эслаб юриши учун кўп нарсани қилиб кетаяпти. Қўлида имкони бор пайти ҳар нарсани қилишга қодирлигини кўрсатди. Мисол учун: Ҳаттоки катта одамлар учун энг кичик бўлган журналистларнинг "Олтин қалами"га ҳам чанг солди. Бироз пул бор жойга ўзиникини тиқиштириб, шуни ҳам тортиб олди. Ўтган 2023 йил танловнинг ҳеч бир мезонларга тўғри келмаса-да мукофот пулларини ўзининг тарғиботчиларига бўлиб берди. Кўрдик, билдик, гувоҳ бўлдик, "Мен сўз эркинлигини кўтараман", деб кўкрагига урган амалдорнинг ишларини.

Эркинликни истаган, эркин сўзни қадрлаган журналистлар учун бундай усуллардан фойдаланувчилар доимо хавфли.

Менимча энг муҳими юқорида қола олиш ёки кетиш эмас. Энг асосийси, сени ортингдан мана ислоҳотни амалга оширишга унда жасорат ва таффаккур бўлганди, деб эслашлари бўлса керак.

Хўш, бугун ўйиндан четлашаётган ўйинчи монополиядан ташқари яна қандай из қолдирмоқда?!
Уни яна қайтишига шубҳам йўқ лекин.


@anora_sodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсун тумани хокимининг маслахатчиси Ўрол Муродовнинг хотини қўшнисини калтаклади.

Маслахатчининг хотини уйидан чиққан мусорни эшиги тагига олиб чиқиб қўяверган. Оқибатда йиғилган мусорлар ёзнинг иссиғида бадбўй ҳид чиқара бошлаган.

Қўшниларнинг ҳақли талабларини хоким маслахатчисининг хотини "игнор" қилган. Бу ҳақда гапирган ён қўшнисини уриб, тан жарохати еткизган.

Иш судгача чиқибди. Қарангки, маслахатчини салобати бор эканми, судья унинг хотинигаям, тан жарохати олган аёлгаям бир хил жазо тайинлабди.
Forwarded from TELEGRAF.UZ
Мирзакалонни дарди калон

Калон сўзи тожик тилида катта деган маънони билдиради. Бир мирзача бор эди, шу мирзача ёшлигидан нуқул тирмашиб  яшаяпти дунёда.

Нега тирмашиб дейсизми? На зотини тайини, но отини тайини на бир ўтирган жойини тайини бўлмасада, юқорига тирмашаверади.

Бу тирмизакни биз Мирзакалон деймиз. 2-3 кундан бери, у ҳақда ярми чин ярми ишончсиз бўлган маълумотларнинг тарқалишидан ҳаттоки оддий одамлар ҳам хурсанд бўлишмоқда.  Алламжоннинг  ҳақиқатда сиёсий ва ижтимоий саҳнадан йўқолиб қолишини ҳаттоки табиат ҳам истагандек одамларга мўътадил ҳаво улашаяпти.

Бу баччағар Ўзбекистонда салкам матбуот авлиёси сифатида ном қозонаётганди. Медиамагнатлик рутбасига эришганидан кейин оммани хоҳлаган куйига уйнатишга ҳаракат бошлагани етмагандек, элитани ҳам ўз йўриғидан юришга кўндириш пайига тушганди.

Унинг қочганлиги, ишдан бўшаганлиги ҳақидаги хабарлар ҳамма жойни гуриллатиб ёндириб ётибди. Аммо негадир қўл остидаги хоин медиа томорқаси ишчилари ғинг дея олишмаяпти. На хожамиз соппа-соғлар дея олишади, на кетганидан хурсандликларини баён қила олишади. Эҳ Алламжон шу куйдиргиларни одам ҳисоблаб боқиб юрганмидинг ҳали ? Ахир улар сен панжара ортига ташланган заҳотинг сенга қарши  бор нафратини сочадиган ичингдаги хоинларингку.


Мирзакалонда ҳеч қандай лидерлик қобилияти мавжуд бўлмагани учун ҳам у доим тирмашади. Унга шунчаки иш бошқарувчи деб қарашади кўпчилик. Лекин ичидан пишган муғомбирлигини, руҳияти қабоҳатга тўлган руҳий хасталигини кўпчилик ҳам англайвермайди.

Мирзакалон димоғдор кўрингани билан ўзбек медиа оламида уни на  журналистлар ва на блогерлар ёқтирмаслиги кечаги хабарларда ўз исботини топди. Ҳаммага маълум АМалдор бўлгани билан аслида ҳеч ким эмаслиги яққол кўзга ташланди.

ГЕЙтуз орқали нимадир дейишга ўриниб кўрди, аммо бу иши емади, унга ишонишмади)). Шу орқали ГЕЙтузни ғоявий, молиявий ким қўллаб келаётган заказчик ким эканлиги аёнлашди холос. Унга тегишли деб айтиладиган блогер ва журналистлар ҳам унинг Ўзбекистондан чиқиб кетгани ҳақида лом мим демасдан, кутиш режимини ёқиб олишганига эътирбор қаратинг.

Улар хожасининг ишдан олинган ёки олинмаганлиги бўйича бирор маълумотга эга эмасликлари туфайли оғизларига талқон солиб олишган. Бировни пулига қарам бўлгандан сўнг, ахвол шуда ярамаслар.

Ўзбек журналистлари орасида битта Тўмарисмонанд қиз бу Анора Содиқова. У суриштирувларини обдон ўтказиб шошмасдан фикр билдирадиган кам сонли журналистлардан биридир. Куни кеча у Мирзаколон ҳақида бор вазиятни ёзишга уриниб кўрди. Унга Мирзакалоннинг пули, лавозимини аҳамияти йўқ. У ёзади, фикрини эркин билдиради. Гоҳ гоҳида Тўмарис ёзган мақолаларга ва унинг бошқа ҳамкасбларига бўладиган босимлар ортида айни Мирзаколон турганлигини яхши англайди ва тушунади.

Шу боисдан гап келганда отангни аяма деган нақлга амал қилган Анорахон Мирзакалонга нишли ўқларини отишдан чекинмайди.

Хуллас, Мирзакалон яқин бир неча соатлар ичида унга тегишли саҳифалар орқали бирор пост ва видео хабар йўллаб, тириклиги ва вазиятни ўз фойдасига ҳал этишга уринилган  маънода мужда йўллайди. У буни тезроқ амалга ошириш ҳақида ўз ҳамтовоқлари билан  мозговой штрумлар ўтказиб, якдил қарорга келишишга қийналмоқда.

Яна бир гап, администирациянинг расмий веб сайтини ҳар ярим бир соатда кўзатиб туринглар унинг тақдир и қандай кечаётганини фақат шу ердан билиб олишингиз мумкин

@telegraf_uzz
Яқин соатларда, “Негатив”да!
Forwarded from Anora_Sodiq_kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу боланинг исми-шарифи - Ламин Ямал. У испаниялик футболчи ва унинг ёши 16 да.
Бугун Ямалнинг рекордлари ҳақида ҳам, унинг шедеврга айланиб бораётган ўйини ҳақида ҳам, умуман, футбол ҳақида ҳам гапирмоқчи эмасман.
Мен сизларга бугун Испания ва Германияда қонунларнинг ишлаши ва ким бўлишидан қатъий назар бу қонунлар барча учун баробарлиги ҳақида гапирмоқчиман.
--- --- --- --- ---
Дастлаб Испания ҳақида.
Германия яшил майдонларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионати мусобақасида Испания ҳам мувафақиятли қатнашмоқда. Жамоа таркибида юқоридаги ўспир йигитча ҳам бор. У ҳам Германияга келган ва жамоаси билан финалга қадар етиб борди.
Аммо мусобақа ўтаётган бир даврда Ямалнинг мактаб имтиҳонлари бошланиб қолди ва у Испанияга учди. Мактабига борди, имтиҳонларни топширди ва шундан сўнг яна Германияга, мусобақага қайтди.
"У мамлакатимизнинг ёш футболчиси, истиқболли спортчи, майли баҳосини қўйиб беринглар, унга тегманглар", дейишмади. Европанинг энг зўр футболчисини бўлмайсанми, ўзинг учун, келиб имтиҳонларни топшир дейишди.
--- --- --- --- ---
Энди Германия ҳақида
Германияда соат 23:00 дан кейин 18 га тўлмаганларнинг ишлаши тақиқланади. Жарима 30 000 Евро. Ямал эса 16 ёшда. Испания термаси 23:00 га яқин ўйинларда бу қоидага амал қилди. Ямални озроқ ўйнатиб, кейин уни бошқа футболчига алмаштирди. Пулимиз кўп, қоидангни бузсак ма ол, оғзингга сиққанича сўра, демади.
--- --- --- --- ---
Сизларга гапириб берганим чириган Ғарбдаги реал воқеликлар эди.
©️ Сарвар Раҳимий
Forwarded from Anora_Sodiq_kundaligi
Ҳилола Умарова милтиқ бўлса отиб ташланг … мени

Ўқитувчини қаматган ҳокимни вазир Ҳилола Умарова “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирлади

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бир оғиз сўзи билан ўқитувчини қаматиб юборгани эсингиздами? Бугун ана шу ҳокимни ўқитувчиларнинг етакчиси бўлган вазир Ҳилола Умарова кўкрак нишони билан тақдирлади.
Ўшанда Сурхондарё вилояти ҳокимига хўрланган ўқитувчи “милтиқ бўлса отиб ташланг”, деганди.

Бундай адолатсизлик ва мантиқсизликни кўриб жонимиз азоб чекмасин, Ҳилола Умарова милтиқ бўлса отиб ташланг … мени

@anora_sodiq