МЕН БИР НАРСАГА ТУШИНАОЛМАЙМАН.
Масалан, қишлоғимнинг номи Қирқлар. Йирик ўзбек уруғларидан бири қирқ дейилади.
Юз, минг ва қирқ уруғлари умумий ном билан марқа деб аталади. Мана шу марқа минг уруғи бошчилигида Қўқон хонлигига асос солган.
Демак, мантиқ шуки, қирқ уруғ ҳам хонлар авлодига тақалади. Хонлик асосчиси Шоҳруҳбийнинг ёлғиз хотини Тожинсо бизнинг қирқ уруғдан эди. Қирқ уруғ вакиллари Ўратепа, Жиззаҳ, Самарқанд вилоятларида кенг тарқалган. Андижонда ҳам Қирқлар қишлоғи борлигини биламан. Болгария ва Қримда ҳам қирқлар номи билан аталалиган манзил бор. Туркияда бутун бошли Қирқэли номли шаҳар бор.
Примқул Қодироқ ва Турди Фароғий ҳам қирқ (юз) уруғига мансуб эди. Баъзи ўринларла қирқларни юз ҳам дейишади.
Бизларни Буюк Дишти Қипчоқ ўзбеклари
дейишади. Ўзбекхон ҳам бобомиздир.
Хуллас, қишлоғимизни иккига бўлиб, бирини Зарафшон, бирини Ҳикмат деб аташибди.
Ҳайрон қолганим, Заробшонни бизнинг жойга нима алоқаси бор. Бизда зар оқадигансув йўқ. Наймансайимиз бор, уям ҳозир қуриқ.
Қишлоқимизни Заробшон деб номлаган ҳой калла, Зарафшон Навоий вилоятида,у ерда ростдан ҳам зар оқадиган дарё бор, бизда қанақа обшонзар бор. Калла ишлайдими? Қаеринг билан ўйлагансан
Жуда осон эканда буюк халқни "тихаря" илдизини қўпориш, номини йўқ қилиш.
Бу ишлар беоқибат қолади деб ўйлайсизларми?
Раҳимжон Раҳмат.
Ёзувчи
Нималар бўлаяпти? Раҳимжон акадан бошқа бирор одам борми куйиб ёнадиган бу масалада?
Форслаштириш авжидаю?
Минг йиллик топонимларимизни йўқотиш пайига тушганлар кимлар?
Кимдир борми миллий ғурури қолган тепада?
Нега қадимги номларимизга тегишаяпти, ҳой уйғонинглар, бир жой номини ўзгартириш ортидан қанча пул кетишини биласизларми?
Бюджет пулини ювишнинг янги усули бу!
Ҳам жойларимиз форсча номланади, ҳам айримларнинг чўнтаги қаппаяди!
Ким рухсат бераяпти, шахсини ва миллатини зудлик билан аниқлаш лозим!
Дилдора Ҳасанова, журналист, манбашунос.
turonturkiston

Каримберди Тўрамуроддан:
* Энг ёш Қуръон ҳофизлари
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда аждодларимиз “Жаҳолатга қарши – маърифат”ни қурол қилганлар. Биз ҳам жаҳолатга қарши жаҳолат билан курашмаймиз, озгина маърифат улашамиз, гарчи жоҳиллар қалбига маърифат кирмаслиги аниқ бўлса ҳам!
500 саҳифалик Китобни, ундаги 114 та сурани, 6236 оятни, 77.934 та сўзни, 323.670 ҳарфни, БИР МИЛЛИОНДАН ОРТИҚ нуқтани ёдлаш учун қанча вақт керак? Бу Китобни ўқий оладиган даражада савод чиқариш учун неча йил керак?
Англадингиз, бу – Қуръони Карим!
Албатта, мусулмон ота-онадан туғилган одам борки, қалбида Қуръонга муҳаббат бор ва уни ўқишга, ёдлашга интилади. Насли-насаби бузуқ одамгина Қуръондан, уни ўқишдан, ўрганишдан, ўрганишларидан қўрқади.
Биз исми шарифини тилдан қўймай улуғлайдиган зотларнинг барчаси ҳали болалик чоғларидаёқ Қуръонни ёд олишган. Тариқат пири эканлиги имкон қадар айтилмай, “шеърият мулкининг султони” эканлигига зўр бериладиган Алишер Навоий бобомиз олти ёшда, фақат соҳибқиронлиги айтиладиган, аммо Қуръонни тафсир қила оладиган билимга эга бўлгани эсланмайдиган Амир Темур бобомиз тўққиз ёшда, сўнгги йилларда керилишимизга асос бўлиб қолган Имом Бухорий бобомиз ҳам олти ёшда, “Медицина отаси” деб улуғлайдиган бобомиз Ибн Сино ҳам етти ёшида Қуръонни ёд олишган.
Келинг, сал берироқдан, тирик мисоллар келтирамиз.
1. Абдураҳмон Фараҳ. УЧ ЁШИДА Қуръонни тўлиқ ёдлаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган Жазоирлик Ҳофиз бола. Ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмайди, аммо Қуръонни бехато ёддан айтиб беради. Эътибор беринг: катта ёшли одам араб алифбосини ўрганиб, Қуръонни ўқийдиган бўлиши учун уч йил керак бўлади! (Абдураҳмонга Қуръонни отаси УЙДА ўргатганига ҳам эътибор беринг!)
2. Муҳаммад Шамсиддин Али. Нигериялик УЧ ЁШЛИ қори.
Унинг отаси, профессор Анго Абдуллоҳнинг Халқаро мактаби (Мактаб хусусий!) директори Али Шамсиддиннинг гапларини диққат билан ўқинг:
– Биз мактабимизга бир ёшга тўлган болаларни оламиз. Нега? Олимларнинг тажрибалари ва кузатишларига кўра, бир ёшдан беш ёшгача бўлган гўдакларнинг мияси жуда катта маълумотларни ўзлаштириш қобилиятига эга бўлади. Менинг ўғлим Муҳаммад ҳам шу мактабда бир ярим йилдан бери ўқийди. Қуръонни ёд олганидан ташқари араб ва инглиз тилларида бемалол гаплаша олади.
Илтимос, бу олимнинг гапларини ҚИЗИЛ ҳарфлар билан ёзиб, Сенат деворига илиб қўйинг! Ҳар бир вилоят, шаҳар ва туман ИИБ лари идораларининг деворига кўчмас қилиб ёзиб қўйинг!
3. Руқия Фатаҳ Умар. Ҳали тўрт ёшга тўлмаган Нигериялик яна бир Қория.
Руқия ЎЗ ОНАСИ ишлайдиган ХУСУСИЙ МАДРАСАДА ўқийди!
Руқия ҳар куни соат 7 дан 18 гача ўз ихтиёри билан Қуръон ёд олади.
Руқиянинг онаси Саййида Шайх Доҳурнинг ўзи ҳам 12 ёшда Қуръонни ёд олган ва унга отаси Шайх Доҳур устозлик қилган! (Отаси уни УЙДА ўқитган!)
4. Майсам Яҳё Муҳаммад. ОЛТИ ЁШЛИ Қуръон Ҳофизаси. Бирлашган Араб Амирлигидан.
Майсам ТЎРТ ЁШИДАН Шаржадаги Қуръон ва Суннатни ўрганиш Марказига қатнашни бошлаган. (Марказ хусусий таълим маркази!)
– Майсам энди гапира бошлаганида ДАВЛАТ ТЕЛЕРАДИОКАНАЛЛАРИДА эшиттириладиган Қуръон оятларини такрорлаб юришини кўриб, УЙДА унга кичик сураларни ёдлатишни бошладим. Кейинчалик уни Марказга олиб бордим, – дейди Майсамнинг онаси. – У уч ёшида Қуръондан икки жуз ёдлаган эди ва ўша йили Қуръон мусобақасига қатнашган энг ёш иштирокчи бўлган ва еттинчи ўринни эгаллаган эди.
5. Марям Масъуд. 2 ёшда Қуръон ёдлашни бошлаб, 9 ёшида Қуръон Ҳофизаси бўлган қиз АМЕРИКАНИНГ Нью Жерси штатида яшайди. (Қуръонни уйида, отасидан ўрганган!)
Марям аллақачон блогер ҳам бўлишга улгурган, ўзининг видеоблоги бор ва унинг Қуръон сабоқларини отаси тасвирга олади. 9 ёшли қизча интернет орқали кишиларга тажвиддан, яъни Қуръонни тўғри ўқишдан ДАРС БЕРМОҚДА. Ҳадисларларни шарҳламоқда, пайғамбарлар тарихини сўзлаб бермоқда! Шунингдек, Марям ўз видеоларида инглиз тилини ўрганиш сабоқларини ҳам олиб бормоқда.
Энг қизиғи, Марям АҚШ телевидениесида болаларга бағишланган “Марям билан Қуръон ўқиймиз” номли дастурни олиб бормоқда. (ДАВЛАТ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИДА!)

– Қуръонни ёдлашда ота-онам менга илҳом беришди, – дейди Марям. – Улар мени доим қўллаб-қувватлаб туришади, вақтимни тўғри тақсимлашда ёрдам беришади. Мен Қуръонни ёдлаб бўлгунимча онам бор бўш вақтини менга сарфлади. У мен Қуръонни тўғри ўқишим учун ўзи дарсларга қатнаб, тажвидни ўрганди. Мен ўйнаётганимда уй ишларини бажараётган онам доимо оятларни такрорлар, мен уларни ёдлаб олардим. Мен ёдлашдан чарчаган пайтларимда онам “Кел, Қуръоннинг мана бу саҳифасини ким тез ёдлар экан, мусобақа ўйнаймиз”, дерди. Мактабга кетгунча машинамизда Қуръонни тинглар эдик (бирор полис тўхтатиб, нима эшитаяпсан, демас эди!). Мактабда ҳам Қуръон ёдлардим, ўқитувчилармиз нима ёдлаяпсан, демас, рўмолимни ечмас эди. (Бир-икки жумла биздан!)
– Қуръонни ёдлаш ҳали биринчи поғона, – дейди Марям. – Муҳими, уни англаш ва унга амал қилиб яшаш. Ҳозир мен араб тилини мукаммал ўрганишга ҳаракат қилаяпман.
Мақолам тугади!
Шу ёғи етади!
“Шу болалар бизда бўлганида нима бўлар эди?” “Бизда бўлганида бу болаларнинг оталари қамалар эдими?” “Анави қизча бизда шунақа кўрсатув қилса, отилиб кетрмиди?” деган саволларни берманг, илтимос!
Сабаби, бунақа Худо берган болалар биздан чиқмайди!
Бунақа болалар бизда туғилиб қолса ҳам, уларга ота-оналари Қуръонни ўргата олишмайди. Отасининг соқолини олиб ташлашади, онасининг рўмолини юлиб ташлашади ва иккаласи ҳам қамалиб кетиб, вундеркенд бола “Болалар уйи”да “шпана” бўлиб чиқади!
Қонунларимиз шундай!
Қонунларимиз биздан бундай болалар чиқишига қўймайди!
Қонунчилармиз ҳушёр, улар бунақа болалар туғилишига ҳам йўл қўйишмайди!
Ҳамманинг ғазабини қўзғатган қонун эса, барибир қабул қилинади. Чунки, давлатга пул керак.
"Кўп пул керак, Абдуллажон, кўп пул!"
Бу қонун қабул қилингач, жуда кўп ота-оналардан боласига “Бисмиллоҳ”ни ўргатиб қўйгани учун ҳам жарималар ундирилади. Дастурхон устида бирор бола “Омин” деб қўйса ҳам буни ким ўргатгани суриштирилиб, жарима ундирилади.
Бу қонунларнинг қабул қилиниши ортидан миллиардлаб жарима ундирилиши кўзда тутилган экан, демак, барибир қабул қилинади!
Ўйлаб кўринг, мактабга келмаган боланинг ота-онаси жаримага тортилиши қайси мантиққа, қайси ақлга сиғар эди. Аммо қонун қабул қилинди ва боласи мактабга келмаган болаларнинг ота-оналаридан миллионлаб сўм жарима ундирилди. Қизиғи, мактабга келмаслик жиноят, жаримасини тўласанг, жиноят эмас!
Ёки машина ойнасини қорайтиришни олинг. Ойнани қорайтириш жиноят, пулини тўласанг, мумкин. Мантиқсизликни қаранг: пулини тўласанг мумкин бўлган иш қандай қилиб қоида бузиш бўлади? Менимча, бундай “доҳиёна” қонун дунё бўйича битта бизнинг давлатимизда бўлса керак.
Хуллас, давлатни ҳам, унинг қонунларини ҳам ҳурмат қиламиз, итоат қиламиз. Фақат мен тепада санаган бешта болачаларнинг ота-оналарига Ўзбекистонга келмасликни маслаҳат берамиз, бекорга қамалиб кетишади. Ҳатто боласи Гиннеснинг рекордлар китобига кирган бўлса ҳам!
Илтимос, мақоламни қонунларни қабул қилишда ҳайкалдек ўтирмайдиган депутатларга етказиб қўйинглар, зора иймонлари уйғонса!
Мақоламни Ўзбекистон Олий мажлиси депутатлари ўқишса, Ўзбекистонда Халқаро Ислом Академиясини, Ислом цивилизацияси марказини, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий илмий марказларини очган, вилоятларда Калом, Фиқҳ, Ҳадис мактабларини ташкил қилган, Ўзбекистонда ҳам илк бор “Қуръон мусобақаси”ни ўтказишга йўл очган, “Қуръонни эшитиш, эшиттириш юксак маънавият, маърифатдир. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди, агар Қуръони Каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу муваффақият бўлади, элимизга нур келади”, деб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарашларига зид бўлган, унинг сиёсатига нисбатан қўпорувчилик даражасида тескари бўлган қарор ва қонунлар қабул қилинишига йўл қўймайдилар, деб умид қиламан.
Чунки, Худодан қўрқмасалар ҳам Президентдан қўрқишади-ку?!
Ана энди тамом.
Уйқумни ҳаром қилган қонун лойиҳаси туфайли ёзилган бу мақола бугун шу сўзларни айтмай тургани учун мукофотланадиганлар куни – ОАВ ходимлари кунига бағишланади.
"Э, чал-эй, сурингни, Исрофил, Қиёмат бундан афзалроқ", дейди шоир Хумий.

Қадрли дўстлар!
Авваламбор, ўз истеъдоди ва маҳорати, фидокорона меҳнати билан эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган сиз, миллий журналистикамиз жонкуярларини, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган муҳтарам фахрийларимизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Маълумки, ахборот соҳасини эркинлаштириш ва ривожлантириш Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида биз учун доимо устувор вазифа бўлиб келмоқда. Мамлакатимизнинг янгиланган Конституциясида оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритишини таъминлаш бўйича муҳим қоида ва тамойиллар мустаҳкамлаб қўйилгани, соҳага доир ҳуқуқий асослар такомиллаштириб борилаётгани бу фикрни яққол тасдиқлайди.
Айниқса, кейинги йилларда юртимизда сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигига эришиш йўлида кенг имкониятлар очилаётгани медиа воситалари вакилларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки, ўрни ва нуфузини янада кучайтирмоқда.
Бугунги кунда жамиятимизда очиқлик ва ошкораликни ривожлантириш, давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларимизнинг қонуний мурожаатларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида сизларнинг ўрнингиз ва таъсирингиз тобора ортиб бораётганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.
Шу ўринда газета ва журналларимиз, теле ва радио каналлар, ижтимоий тармоқларда турли мавзулардаги долзарб чиқишлар, муаммоли масалалар юзасидан мутахассис ва экспертлар иштирокидаги кўрсатув ва эшиттиришлар, таҳлилий шарҳлар, баҳс-мунозаралар сезиларли равишда кўпайганини таъкидлаш лозим.
Хусусан, қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги муаммолар бўйича бериб борилаётган танқидий ва таҳлилий материаллар жойларда мудраб ўтирган айрим раҳбар ва мутасаддиларни уйқудан уйғотиб, янгича ишлаб, одамларнинг ташвиши билан яшашга мажбур қилмоқда.
Мухтасар айтганда, куюнчак ва олижаноб журналистларимиз, фаол блогерларимиз ўзларининг қатъий позицияси, ҳаққоний сўзи билан ҳаётимиздаги ўткир муаммоларни ҳал этиш, ислоҳотларимизнинг самарасини ошириш, юртдошларимизнинг фикрини, дунёқарашини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси миллий медиа воситаларимиз “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб бораётганидан далолат беради. Шу билан бирга, бундай юксак маррага етиш осон эмаслиги, бу йўлда тўсиқ ва қийинчиликлар бўлиши табиийдир.
Лекин, қанчалик қийин бўлмасин, бу борадаги ишларимизни қатъият билан давом эттирамиз.
Муҳтарам дўстлар!
Бугунги кунда матбуот иши, журналистлар фаолияти нафақат “тўртинчи ҳокимият”, балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда.
Бу эса мазкур йўналишда айнан сизлардек жасур ва довюрак, Ватанни чин дилдан севадиган, ўз касбига содиқ ва фидойи инсонлар тобора кўпроқ бўлишини тақозо этмоқда.
Ана шу талабдан келиб чиққан ҳолда, кўп қиррали профессионал билим ва малакага, юксак маънавий-интеллектуал фазилатларга эга бўлган замонавий журналист кадрлар тайёрлаш бундан буён ҳам устувор вазифамиз бўлиб қолади.
Шу билан бирга, ахборот майдонини сифатли ва рақобатдош миллий контент билан тўлдириш масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бораётгани барчамиз учун аён ҳақиқатдир.
Шу боис, дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни миллий манфаатларимизни ҳисобга олган ҳолда, тезкор ва чуқур таҳлиллар асосида ёритиб бориш ўта муҳим, деб ўйлайман.
Шунингдек, бугунги кунда ёлғон ва асоссиз маълумотларни тарқатиш орқали одамларни алдаш, тўғри йўлдан чалғитиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани аҳолининг медиа саводхонлигини оширишни олдимизга кечиктириб бўлмайдиган вазифа қилиб қўймоқда. Ахборот майдонида юзага келаётган баҳсли тортишув ва муаммолар фақат ва фақат қонун доирасида, ҳуқуқий меъёрлар негизида ҳал этилиши шарт.
Сиз, ҳурматли медиа тармоқлари вакиллари ана шундай масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этасиз, деб ишонаман.
Албатта, соҳада хизмат қилаётган барча юртдошларимизнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг

машаққатли меҳнатини рағбатлантириш масалалари бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади.
Ушбу қувончли айёмда сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилайман.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги байрам муносабати билан юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган оммавий ахборот воситалари ходимларини чин дилдан қутлайман.
Изланиш ва илҳом завқи, янги ижодий ютуқлар сизларга ҳамиша ёр бўлсин, азизлар!
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеода Қўқон шахар Истиқлол савдо комплексининг уч нафар ходими “дам олишаетгани” акс этган.
Бурчакда блогер Олимжон Хайдаровни қаматган Олим Хасанов.
Паттачилар бошлиғи Азиз Каримов ва патиачи Зариф Ахмедовлар хам шу ерда.
Дачада қизлар билан айшу-ишрат қилаетган бу нусхалар, блогер Олимжон Хайдаровнинг судида елгон гувохлик беришган эди.

Канада Ташқи Ишлар Вазирлиги баеноти:
Биз Исроилнинг 1967-йилдан кейин ишғол қилган ҳудудларини тан олмаймиз.
@toshkentpost

"РФ фуқаролигини олган 10 минг мигрант Украинага босқин иштирокчиси бўлган" — Бастрикин
Тергов қўмитаси раҳбари бу ҳақда Петербургдаги халқаро юридик форумда айтиб ўтди.
«Биз фуқаролик олган ва ҳарбий ҳисобда туришни истамаган 30 мингдан ортиқ мигрантни тутдик, ҳисобга қўйдик ва роппа-роса 10 минг нафарини махсус ҳарбий амалиёт ҳудудига юбордик», — дея идора раҳбари сўзларини келтирган РИА Новости агентлиги.
«Бизга айтишади: „Улар у ерда нима учун керак?“ Окоп қазиш ва истеҳкомлар қуришга, шунинг учун чинданам ишчи қўллар керак бўлади. Улар бугунги кунда фронт ортидаги бўлинмаларимиз сафларини тўлдирмоқда», — дея қўшимча қилган қўмита раҳбари.

ДИҚҚАТ!
Шу кунланда Ўзбекистонда 14 ёшгача бўлган болаларни сарик касаллигига карши эмлаш бошланибди.
Вакциналаш ҳар бир бола учун пуллик экани айтилмоқда.
Масалан, Жиззахда битта болани эмлаш учун 330 минг сўмдан пул олишмоқда.
Аниқлашимизча, вакцина Хитойда ишлаб чикарилган, ва Тошкентдаги "Тиббиёт дунёси" хусусий корхонаси томонидан вилоятларга сотилмокда.
Ҳар қандай давлатда болаларни турли касалликларга қарши эмлаш давлат томонидан бепул амалга оширилади!
"Негатив" дастури Ўзбекистонда болаларнинг эмланиши хақида кўрсатув тайёрламоқда.
Шу мунасабат билан, болаларини сарик касаллигига қарши эмлатган ота оналардан, алокага чиқишларини илтимос қилиб қоламиз.

Негатив 410: Яна Сурхондарё, яна прокуратура, яна қонунбузарлик...
https://youtu.be/8WYungOdjX0
https://youtu.be/8WYungOdjX0
YouTube
Негатив 410: Яна Сурхондарё, яна прокуратура, яна қонунбузарлик...
Ўзбекистонда болалар вирусли гепатитга карши эмланаяпди. Хар бир вакцина 330 минг сўмдан..
OLTIN KOMBINATIDAGI ISH O‘RINLARINI KORRUPSIYAGA AYLANTIRGAN KADRLAR BO‘LIMI BOSHLIG‘I.
Ushbu shaxs NAVOIY KON METALLURGIYA KOMBINATI AKTSIONERLIK JAMIYATI ( NKMK AJ)ga qarashli SHIMOLIY KON BOSHQARMASINING Sobiq Kadrlar bo'limi Boshlig'i RAHMATOV UMIDJON bo‘ladi.
Bu PORAXO‘R 4-5 yildan buyon SHIMOLIY KON BOSHQARMASIDA kadrlar bo'limi boshlig'i bo‘lib ishladi va bu vaqt oralig'ida JUDA KO‘PLAB Insonlarni OLTIN KONLARIGA va boshqa tarmoq korxonalariga TANISH-BILISHCHILIK evaziga turli ish o'rinlariga ishga qabul qildi.
Shuncha vaqtdan so‘ng yaqinda ushbu QING‘IR ishlarni keti ochilib qoldi, RAXMATOV UMID va uning JINOIY SHERIGI ESHMATOV FARXOD va yana 1 kishi qo'lga tushdi, ammo shuncha KORRUPSION HARAKATLARIDAN keyin ham ushbu shaxslarga qamoq jazosi tayinlanmadi va ishdan bo‘shash bilan qutilib qolishdi.
Ushbu QING‘IR ishlar fosh bo'lgandan keyin ham Shimoliy Kon Boshqarmasi Direktorining Ma'muriy masalalar bo‘yicha o‘rinbosari SHARIPOV BAHODIR MAVLONOVICH KORRUPSIONER Rahmatov Umidni ishda saqlab qolish uchun juda ko'p ter to'kib harakat qildi Ammo Shimoliy kon boshqarmasi YURISTLARI JAMOASINI qat'iyatli qarorlari sababli Rahmatov Umidjon Kombinat tizimidan ishdan quvildi.
Shu SHKB YURISTLAR JAMOASI Baraka topishsin otasiga rahmat, har qalay bitta PORAXO‘RNI YOQOTISHGA o‘z hissalarini qo‘shishdi. Eng achinarlisi ushbu shaxs 20-25 million atrofida oylik olishiga qaramasdan ushbu QING‘IR ishlarga boshchilik qilgan.
Rahmatov Umid va uning sheriklarini ushbu QING‘IR ishlari "Uchquduq" gazetasining 2024-yil 10-maydagi 12-sonida ham e'lon qilindi ammo ushbu shaxslarning ism, familiyalari o'zgartirib ko'rsatildi. Bunaqa KORRUPSIONERLARNI ismini yashirishni nima keragi bor xalq bilsin bularni qanaqa ekanligini.
RAXMATOV UMID kadrlar bo'limi boshlig'i bo‘lgan davrida o‘z xotinini RAXMATOVA SHAXNOZA SHUXRATOVNANI ham Shimoliy kon boshqarmasi Markazlashgan Bug‘alteriyasiga ishga joylashtirishga muvaffaq bo‘lgan.
Biz bu kabi KORRUPSIONER, PORAXO‘RLAR bilan bir jamiyatda yashashga uyalamiz.
Oddiy inson pul olsa Pora dep qamaladi lekin bular tanish-bilishchilik qilib YIRIK OLTIN ISHLAB CHIQARUVCHI KORXONAGA ishga tiqsa mumkin ekanda? Biz ham bunaqa joylarga ishga kirish stavkasini bilsak bo‘ladimi? Har qalay ish o‘rinlariga "Rahmat"ga qabul qilmagandir.
Nima sababdan ular JINOYATGA qo‘l uradiyu OZODLIKDA bemalol yuraveradi.
Iltimos shu murojaatimizni tegishli masullarga yetkazing bo‘lmasa XALQDA Davlat organlariga nisbatan ishonchsizlik kuchayib boraveradi

Куни кеча, Элликқалъа туманидаги чорвадор фермер, Шавиддин Рузимбетовнинг бошига тушган ишлар хақида видео лавха бергандик.
Лавхада фермерга йўқ жойдан 721 млн сўмдан зиёд Қўшимча қиймат солиғи солинганлиги ва унинг ўзига 1 йил озодликни чеклаш ва солиқни тўлаб қўйиш жазоси тайинлангани хақида гапиргандик.
Куни кеча бўлиб ўтган аппеляция судида фермер Шавиддин Рузимбетов оқланди.
Лавхада фермерга йўқ жойдан 721 млн сўмдан зиёд Қўшимча қиймат солиғи солинганлиги ва унинг ўзига 1 йил озодликни чеклаш ва солиқни тўлаб қўйиш жазоси тайинлангани хақида гапиргандик.
Куни кеча бўлиб ўтган аппеляция судида фермер Шавиддин Рузимбетов оқланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qo‘yliqda ommaviy mushtlashuv: jamiyatda zo‘riqishmi, beboshlik?
Ijtimoiy tarmoqlarda Toshkentning Qo‘yliq-5 dahasida kecha oqshomda sodir bo‘lgan ommaviy mushtlashuv aks etgan tasvirlar paydo bo‘ldi.
Afsuski, mushtlashuv jarayonida 2 kishining vafot etgani aytilmoqda. Ammo rasmiy xabarni hali ko‘rganimiz yo‘q.
Keyingi paytlarda tez-tez sodir bo‘layotgan bu xildagi voqealarning asl sababi nimada: jamiyatda ruhiy zo‘riqish bormi yoki bu holni nisbiy erkinlik bilan bog‘lash to‘g‘rimi?
Yoki davlat boshqaruvidagi markazlashgan tizimga putur etdimi?
Jamiyatshunoslar, siyosatchilar qani?
Nega tahlil yo‘q, nega IIVning g‘aliz va to‘mtoq rasmiy munasabatlaridan o‘zga tahliliyroq fikr yo‘q?
Bu hodisalar nega ko‘paymoqda? Muhtaram kattalar, TVlarga ruxsat bering, shu hodisalarni tahlil qilishsin!