Namangan viloyati hokimligi
14.2K subscribers
138K photos
13.2K videos
20 files
17.7K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Наманган вилоятида пахта йиғим-терими: АҚШдан янги терим машиналари олиб келинди
Устоз отангдек улуғ

Ҳар бир соҳанинг етук мутахассиси аввалам, бор яхши устоз тарбиясида шаклланади.

Энергетика тизимида ҳам устоз-шогирт ананасига узоқ йиллардан буён амал қилиб келинган.

Бу борада “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда ўзига ҳос мактаб шаклланган десак муболаға бўлмайди.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига. Шу муносабат билан тизимда ишлаб нафақага чиққан ҳамда соҳада фаолият юритаётган устоз энергетиклар шогиртлари томонидан йўқланди. 550 нафар устозларга эсдалик совғалари топширилиб, уларнинг суҳбатидан бахраманд бўлинди.

Фатхиддин ота Шералиев 96 ёшда. У Наманган энергетика тизими яралишида ўзининг катта меҳнати билан ҳисса қўшган. Бугун у ўзининг невара шогиртлари келиб, ҳолидан хабар олганидан жуда мамнилигини билдирди ва дуои фотихалар қилди.

"Наманган ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати
Шавкатжон Абдураззақов Наманганга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келган россиялик шифокорларни қабул қилди

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманганга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келган россиялик шифокорларни қабул қилди.

Улар икки ҳафта давомида Наманганда бўлиб, коронавирусни даволашга ихтисослашган барча шифохоналарда бўлди. Бу ерда беморларни соғайтириш жараёнларида иштирок этишди. Ҳамкасблар билан мулоқотда бўлиб, ўзаро тажриба алмашишди.

Вилоят раҳбари ўз миссиясини якунлаётган россиялик шифокорларга миннатдорлик билдириб, уларни келгуси йили Наманганда ўтказилиши режалаштирилаётган 60-Халқаро гуллар фестивалига таклиф қилди.

Россиялик шифокорларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят ҳокими Наманган шаҳридаги "Чорсу" бозорида яратилган шароитлар билан танишди

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги "Чорсу" деҳқон бозорида бўлиб бу ерда яратилган шароитлар билан танишди

Бозордаги нарх-наволар билан қизиқиб, сотувчилар ҳамда фуқаролар билан мулоқотда бўлди.

Мутасаддиларга "Чорсу" деҳқон бозоридаги шароитларни янада яхшилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.