ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ РАСМИЙ САЙТИДА ТАНИШИНГ!
https://www.uza.uz/uz/posts/prezident-maktabiga-talabgorlar-saralandi_620145

Uza.uz
Президент мактабига талабгорлар сараланди
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманганда ҳам Президент мактабига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқич
#Қарор_ва_ижро
Ноқонуний қурилмаларга барҳам бериш ишлари давом эттирилмоқда
Хабар берганимиздек, А-373 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг Поп туманидан ўтган қисмида ишчи гуруҳи ўрганишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарорлари асосидаги ўрганишлар жараёнида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан ер майдонини эгаллаб, шаҳарсозлик лойиҳа-смета ҳужжатларисиз ташкил этилган ноқонуний қурилмалар, кўчма савдо шоҳобчалари ва навес (конструкциялари) жойнинг ўзида белгиланган тартибда бартараф этилмоқда.
Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати.

Наманган вилояти судида “Китоб – маънавият кўзгуси” танлови ўтказилди. Суд тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташкил этилган мазкур танлов судья ва суд ходимларининг маънавияти ва дунёқарашини юксалтириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш, китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилди.
Мазкур танловда Наманган вилояти суди ҳамда вилоят маъмурий судидан 30 нафар судья ва суд ходимлари иштирок этдилар.
Танловда иштирокчиларнинг китобхонлик маданияти икки шарт бўйича баҳоланди. Биринчи шартда судья ва суд ходимлари ўзбек ва жаҳон адабиёти ёзувчилари асарларининг мазмун-моҳияти, ғояси ва аҳамиятини шарҳлаб бердилар. Иккинчи шартда китобхонлар коммиссия аъзолари томонидан тузиб чиқилган саволларга тезкор тарзда жавоб бериш билан ўз қобилиятларини намойиш этдилар.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг бадиий асар ҳақидаги нутқи, саволларга тўғри ва тўлиқ жавоб бериши адолатли тарзда баҳолаб борилди.
Танлов ғолиблари мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрам шодиёналари арафасида эълон қилиниб, вилоят судининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юксак тамаддун, мукаммал меъморий ечим - Қадим Ахсикент шаҳридаги сўнгги археологик қазишмалар ноёб ер ости иншоотлари, минг йиллар бутун сақланган гумбазли тагхоналарга олиб тушди | Ахсикент археология паркида амалга оширилаётган ишлар таҳлили O‘zbekiston tarixi телеканалининг Ko‘hna manzillar кўрсатувида
#27july #uzbtarixi #axsikent #exclusive
#27july #uzbtarixi #axsikent #exclusive
Бугун, маданият вазири Озодбек Назарбеков Наманган вилоятида бўлиб, вилоят ҳудудидаги 6 та маданият бўлимларига “Дамас” русумли автотранспорт воситаларини топширди.
Маълумот ўрнида, Президентнинг 2022-йил 2-февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 112-сонли Қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, республикадаги барча ҳудудларга босқичма-босқич жараён амалга оширилмоқда.
Вазир Озодбек Назарбеков томонидан вилоятнинг Давлатобод, Янги Наманган, Мингбулоқ, Норин, Наманган, Тўрақўрғон туманларининг маданият бўлимлари масъулларига “Дамас” русумли автотранспорт воситаларининг калитлари тантанали топширилди.
2023-йилда эса вилоятнинг 8 та (Поп, Чуст, Косонсой, Чортоқ, Уйчи, Учқўрғон, Наманган шаҳар, Янгиқўрғон) туманларида фаолият юритаётган маданият бўлимларига “Дамас” русумли автотранспорт воситалари топширилган эди.
Наманган вилояти Маданият бошқармаси Матбуот хизмати