Namangan viloyati hokimligi
13.5K subscribers
143K photos
13.9K videos
20 files
18.8K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Вилоят ҳокими Наманган шаҳридаги "Сардоба" бозорида яратилган шароитлар билан танишди

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги "Сардоба" бозорида бўлиб бу ерда яратилган шароитлар билан танишди

Бозордаги нарх-наволар билан қизиқиб, сотувчилар ҳамда фуқаролар билан мулоқотда бўлди.

Мутасаддиларга "Сардоба" бозоридаги шароитларни янада яхшилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИНГБУЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БОШЛАНДИ

Мингбулоқ туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бошланди.

Унда дастлаб "Мингбулоқ туманидаги тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбат якунлари ва келгусидаги вазифалар тўғрисида" Бизнес Омбудсман вакили девонхонаси масъул ходими Ҳусниддин Аҳмедовнинг маърузаси тингланди.

"Мингбулоқ туманини 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали "қизил" ҳудуддан чиқариш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" туман ҳокими Нуршод Худойбердиев ҳисобот бермоқда.

Сессияда вилоятдаги ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
Наманганда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 29 мингтадан ошди

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига вилоятимизда рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 30 141 тани ташкил этиб, улардан 29 248 таси ёки 97,1 % фаолият кўрсатмоқда.

Маълумот ўрнида: 1 сентябрь ҳолатига вилоят бўйича 4 311 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 % га ўсган.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида қаралганда, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони энг кўпи Наманган шаҳри (10 006 та), Чуст (2 410 та), Наманган (2 105 та), Уйчи (1 916 та) ва Тўрақўрғон (1 822 та) туманлари ҳиссасига тўғри келади. Aксинча, Мингбулоқ (1 325 та), Норин (1 366 та) ҳамда Янгиқўрғон (1 483 та) туманлари корхоналар сони камлигини кузатиш мумкин.

Наманган вилояти статистика бошқармаси

Sayt | Telegram | Facebook | YouTube
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИНГБУЛОҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ ЯКУНЛАНДИ

Сессия ишидан сўнг туман секторлари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда сектор раҳбарлари туманни қониқарсиз ҳолатдан одиб чиқиш бўйича режалари билан батафсил ўртоқлашди ва журналистларни қизиктирган саволларга жавоб берди.