Namangan viloyati hokimligi
13.6K subscribers
142K photos
13.8K videos
20 files
18.7K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Самарқандни гуллаб, яшнашида наманганликларнинг ҳиссаси катта»

#гуллар #ички_туризм #гастрономия #ҳамкорлик
#Ҳамкорлик

Янги лойиҳалар, яхши имкониятлар

Наманган вилояти ҳокимлиги делегациясининг 2022 йил 11-16 декабрь кунлари Кореяга ташрифи давомида Korea Clоuds компанияси билан АйТи соҳасида ҳамкорлик юзасидан келишув имзоланган эди.

Бугун мазкур компания раҳбари С.Лим Наманганга ташриф буюриб, таклифлар билан жойида танишди.

Жорий йил 15 январдан Наманган шаҳар Ишга марҳамат мономарказида АйТи соҳасида кадрлар тайёрлаш, биринчи босқичда 50 нафар, йил охирига қадар 350 нафар мутахассислар тайёрлаш, уларни АйТи соҳасида иш билан таъминлаш бўйича келишиб олинди.

BPO, АйТи дизайн, AI – сунъий интеллект йўналишлари қамраб олинадиган ушбу аутсорсинг лойиҳаси вилоят хизматлар экспортида ҳам ўз улушига эга бўлади.
#Ҳамкорлик

Янги лойиҳалар, яхши имкониятлар

Наманган вилояти ҳокимлиги делегациясининг 2022 йил 11-16 декабрь кунлари Кореяга ташрифи давомида Korea Clоuds компанияси билан АйТи соҳасида ҳамкорлик юзасидан келишув имзоланган эди.

Бугун мазкур компания раҳбари С.Лим Наманганга ташриф буюриб, таклифлар билан жойида танишди.

Жорий йил 15 январдан Наманган шаҳар Ишга марҳамат мономарказида АйТи соҳасида кадрлар тайёрлаш, биринчи босқичда 50 нафар, йил охирига қадар 350 нафар мутахассислар тайёрлаш, уларни АйТи соҳасида иш билан таъминлаш бўйича келишиб олинди.

BPO, АйТи дизайн, AI – сунъий интеллект йўналишлари қамраб олинадиган ушбу аутсорсинг лойиҳаси вилоят хизматлар экспортида ҳам ўз улушига эга бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳамкорлик

Хабар берганимиздек, шу кунларда Қорақалпоғистонлик ёшлар ва тадбиркорлар вакиллари Наманган вилоятида бўлиб туришибди.


Делегация аъзолари АйТи маркази, дастурлаш ва АйТи соҳасига ўқитиш маркази билан танишдилар.

Шундан сўнг “АСР ТEХ” барча турдаги ускуналарни етказиб бериш корхонасида бўлдилар. Шунингдек, 30 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари бор бўлган “Якка сада” маҳалласига ташриф буюрдилар. Жараёнда ҳудуддаги тажрибали ҳунармандлар иш фаолияти билан танишиб, тажриба алмашдилар.

Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан тақдим этилган видеоролик шу ҳақда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ҳамкорлик

Наманган вилоятидаги барча шаҳар ва туманларда “Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича семинарлар бўлиб ўтмоқда.   

Бугун Тўрақўрғон туманидаги 5-мактабда  ёшлар таълим-тарбияси маҳаллалардаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича янгича иш ташкил этишга қаратилган кўргазмали семинар ўтказилди. Унда тумандаги мавжуд 67 та МФЙ раислари ҳамда ота-оналар вакиллари қатнашдилар.

Йиғилганлар, аввало, тадбиркорлик кўргазмалари  - ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қуёнчилик, асаларичилик паррандачилик бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Бўш иш ўринлари ярмаркасида қатнашдилар.

Мактаб педагогик жамоаси умумтаълим мактабларида ўтадиган ота-оналар йиғилишлари намунасини кўрсатиб беришди. 

Аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик хизматлари, ҳуқуқий маслаҳат ва учрашувлар ҳам уюштирилган анжуманда спортнинг бир неча тури бўйича беллашувларига старт берилди. Иқтидорли қизлар мушоира бошлашди. “Ёш китобхон” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди.

Туман ҳокимлиги, республика маънавият ва маърифат маркази, “Нуроний” жамғармаси туман бўлимлари, шунингдек, бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашган тадбир  “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони ҳамда бадиий чиқишлар билан якунланди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ҳамкорлик

"Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир".
Абдулла Авлоний.

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи туманидаги 9-мактабда ўтказилган семинар “Мактаб - ота-она - маҳалла” тизимини жорий этиш мавзусига бағишланди.

Дастлаб “Зиёкор” МФЙ еттилиги иш фаолияти, мактаб-ота-оналар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган ишлар билан танишилди. Бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил қилинди.

Мактаб фаоллар залида бўлиб ўтган мулоқотда халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Равшан Абдуллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклиф, мулоҳазалар билдиришди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ҳамкорлик

Мингбулоқда “Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича семинар бўлиб ўтди

Бугун Мингбулоқ туманидаги 35-мактабда ёшлар таълим-тарбияси маҳаллалардаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича янгича иш ташкил этишга қаратилган кўргазмали семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Ирода Қўчқорова, туман ИИБ бошлиғи Дилмурод Каримов иштирок этишди. Шунингдек, тумандаги мавжуд 40 та маҳаллалар бешлиги ҳамда ота-оналар вакиллари қатнашдилар.

Йиғилганлар, аввало, тадбиркорлик кўргазмалари  - ишлаб чиқариш, ўқувчиларнинг қўл меҳнати бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Бўш иш ўринлари ярмаркасида қатнашдилар.

Тадбир бошида мадҳиямиз янгради. Шундан сўнг, маърузачилар томонидан мактаб — ота-она — маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, маҳалла раиси давомати ва ўзлаштириши паст ўқувчиларни назоратга олиши кераклиги, таълим сифатини янада кучайтириш, умумтаълим мактабларида ўтадиган ота-оналар йиғилишлари бўйича фикрлар билдирилди.

Аҳоли вакиллари учун тиббий кўрик хизматлари, ҳуқуқий маслаҳат ва учрашувлар ҳам уюштирилган анжуманда спортнинг бир неча тури бўйича беллашувларига старт берилди. Дошқозонда сумалаклар қайнади.

Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Ҳамкорлик

Бугун Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов ва Хитойнинг ALIBABA компанияси вакиллари экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашдилар.

Ўзаро суҳбат жараёнида маҳсулотини чет элга сотувчи ишлаб чиқарувчиларга яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, хорижий компания вакиллари маҳсулотларни онлайн бозорга олиб чиқиш бўйича ўз тавсиялари билан ўртоқлашдилар.

Хусусан, ALIBABA.COM платформаси орқали товар сотиш имконияти бўйича тақдимот ўтказилди.

Ушбу сайтга товар жойлашни ўргатиш ҳамда реклама қилиш ҳаражатлари экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳисобидан қоплаб берилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Ҳамкорлик

Бугун "Янги Наманган шаҳарчаси"га Туркиянинг "BBA İnşaat" йирик қурилиш компаниясининг Ўзбекистондаги вакили Фарҳод Маҳмудов бошчилигидаги хорижлик тадбиркорлар ташриф буюрди.

Меҳмонлар "Янги Наманган шаҳарчаси" режаси билан батафсил танишдилар ва мажмуада ўз лойиҳаларини амалга ошириш ниятида эканликларини билдирдилар.

Инвесторларга шаҳарча лойиҳалари ва моҳияти тушунтирилиб, ҳамкорликда ишлаш буйича келишиб олинди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Ҳамкорлик
#Муқобил_энергетика
#Янги_имкониятлар

Хитойнинг Guangdong Zomman Energy Technology Co. LTD компанияси ҳамда Solar Nature LLC компанияси биргаликда Наманган вилоятида 100 мегаватлик қуёш электрстанцияси барпо қилади.


Лойиҳани энг қисқа муддатларда бошлаш ва яшил энергетика билан маҳаллий тадбиркорларни таъминлаш юзасидан компания вакиллари ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Инамов келишув битимини имзолашди.

Бунда, биринчи навбатда,  вилоят ҳокимлиги таклиф этаётган бўш ер майдонларини узоқ муддатли ижара асосида олиб, 100 мегават қувватга эга электрстанция қуриш, шунингдек, вилоятда мавжуд 73 та кичик саноат зоналарини муқобил энергия билан таъминлаш учун улар билан ҳамкорликда бўш том қисмларга қуёш панеллари ўрнатиш ва муқобил энергия билан таъминлаш режалаштирилди.

Энг муҳими, намуна сифатида танлаб олинган  “Баркас текс”МЧЖ  ва "Наммоторс" МЧЖ корхоналарининг том қисмида қисқа муддатда янгича ҳамкорлик усулида қуёш панелларини ўрнатиш борасида келишувга эришилди.

Наманган вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси Ахборот хизмати.
#Ҳамкорлик

Вилоят хокимининг ўринбосари Окибжон Инамов Хитой Халқ Республикасининг Beijing SanNong Technology Culture Ltd, Shangdong SuiShi Agritech Ltd, SNCK Incubation Park-He Na компания вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Учқўрғон туманида балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида истиқболли ер майдонлари билан танишилди ҳамда  инвестицион лойиҳа таклифлари берилиб, амалга ошириш буйича дастлабки келишувларга эришилди.

Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси Ахборот хизмати.
#Ҳамкорлик

Наманган вилоятида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига хорижлик ишбилармонлар сармояси ҳам жалб этилмоқда.

Бугун туркиялик бир гуруҳ архитектор ва дизайнерлар Наманганга келишди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов билан учрашувда Наманганда яшил ҳудудларни ташкил этиш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube