Namangan viloyati hokimligi
13.6K subscribers
142K photos
13.8K videos
20 files
18.7K links
Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: namangan@umail.uz

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этган эди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра ҳар йили бу сана Хотира куни сифатида ёд этилмоқда.

Биринчи Президентнинг қатъияти ва жасорати билан юртимиз мустақилликка эришган, тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритган. Ислом Каримовни қанча эъзозласак, халқимизга, ёшларимизга маънавият етказган бўламиз, дея таъкилаганди Шавкат Мирзиёев.
Ушбу маросим ҳам давлат ва жамоатчилигимизнинг Ислом Каримовга ҳурмати ифодаси бўлди.

Қуръон тиловат қилинди. Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолияти, орзу-истаклари, мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлашдаги хизматлари ёдга олинди.
Наманганда ОТМларга қабул учун тест синовлари бошланди. Уларда 90 минг нафарга яқин абитуриент иштирок этади

Тест синовларида 11 кун давомида жами 89605 нафар абитуриент иштирок этиши кўзда тутилган. Улардан 79024 нафари вилоятдаги 3 та ОТМнинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим йўналишларига ҳужжат топширган.

Вилоятда тест синовлари Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси, “Динамо”, “Навбаҳор-Умид” ўйингоҳлари ҳамда Тўрақўрғон туманидаги “Ёшлик” стадионларида бўлиб ўтмоқда. Абитуриентларни шаҳар-туманлардан тест синовлари ўтказиладиган манзилларга етказиш учун йўналишсиз автобуслар қатнови ташкил этилди.

Имтиҳонлар бўлиб ўтадиган мажмуа ва ўйингоҳларда тез тиббий ёрдам хоналари, тест синовларини мувофиқлаштириш штаблари ташкил этилди. Уларда 8 та дизенфекцион туннел ўрнатилди, етарли миқдорда қадоқланган сув, тиббий ниқоб ва қўлқоплар ҳамда антисептик воситалар билан таъминланди.

Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларни назорат қилиш учун 72 та камера ўрнатиш устунлар тайёрланиб, камералар, шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация қурилмалари ўрнатилди. 270 нафар малакали мутахассис назоратчи сифатида танлаб олиниб, санитария-эпидемиология осойишталик маркази, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, Миллий гвардия ҳамда хизмат кўрсатиш тизимлари ходимлари бириктирилди.

Маълумот учун, вилоятда олий таълим муассасаларига 2020—2021 ўқув йили қабул квотаси жами 7850 тани ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 2075 тага (73,6 фоиз) ошган.

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙- Аҳунжанов Қобилхон
📖 - Илм - эзгулик дебочасидир
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тўрақўрғон туманида янги иш ўринлари яратилади

“Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (524-сон, 28.08.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Тўрақўрғон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, белгиланган йилларда Тўрақўрғон туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича жами 2 трлн 637 млрд 177 млн сўм қийматга эга лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 3 854 иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.

Шунингдек, туманда 2 174 нафар ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш белгиланган.

Қарорга мувофиқ, туманда халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб қилиш мақсадида “Ҳунармандчилик маркази” ташкил этилади.

Тумандаги узумчиликка ихтисослашган 120 гектар ер майдонида беш йиллик дастур асосида, эскирган токзорларни сермаҳсул ва экспортбоп узум навларига янгилаш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилади.