Наманганда Мустақилликнинг 29 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” майдонида мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар, байрам муносабати билан тақдирланганлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, нуронийлар, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Кўксарой қароргоҳидаги тантатанли маросимда сўзлаган нутқи онлайн тингланди. Давлат раҳбари халқимизни энг улуғ, энг азиз айём билан табриклади.
— Бугун чексиз ифтихор билан айта оламизки, донишманд халқимизнинг узоқни кўра олиши, бирдамлиги ва фидойи меҳнати билан барча синовлардан муносиб ўтиб келмоқдамиз. Шу нуқтаи назардан, бизнинг инсоний қадр-қимматимизни, ғурур ва шаънимизни, дину диёнатимизни, миллий давлатчилигимизни тиклаб берган Мустақиллик куни Ватанимизнинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин саҳифа бўлиб қолади, — деди Шавкат Мирзиёев.
Кейинги йилларда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйилаётгани, янги бир уйғониш — Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётгани қайд этилди.
— Кенг жамоатчилик, эл-юртимиз барча ижобий ўзгаришларнинг ташаббускори ва бунёдкорига айланмоқда, — деди Президент.
Жаҳонда юзага келган коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида рўй берган табиий ва техноген офатлар жорий йилда жиддий синов бўлди. Шу мураккаб вазиятда ғоят муҳим иккита вазифа — яъни аҳолининг соғлиғи ва ҳаётини асраш ҳамда иқтисодиётимизни тиклаш, одамларга ишлаб даромад топиши учун шароит яратиш бир пайтнинг ўзида ҳал этилмоқда.
— Ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги керак: қанчалик қийин бўлмасин, қанча маблағ ва имконият талаб этилмасин, Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди, – дея таъкидлади давлат раҳбари.
Ўзбекистон Президенти ўз нутқида таълим, илм-фан ва тиббиётни юксалтириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, келгусидаги устувор режаларга алоҳида тўхталиб ўтди. 2021 йилда нишонланадиган Мустақилликнинг 30 йиллик тантаналари улкан шодиёнага айланишига умид билдирди.
Давлат раҳбарининг нутқи якунланиб, давлат мадҳияси янграганидан сўнг вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўз олди. У ўз чиқишида йиғилганларни, улар орқали барча наманганликларни айём билан қутлади.
— Байрам арафасида 30 нафардан ортиқ ҳамюртимиз Ватанимизнинг фахрий унвон, орден ва медалларига сазовор бўлди. Уларни чин дилдан қутлаймиз, зеро буни барча наманганликларнинг саъй-ҳаракатларига берилган юксак баҳо сифатида қабул қилиш мумкин.
Президентимиз нутқларида тилга олинмаган соҳа қолмади. Хусусан, таълим-тарбия, илм-фанга алоҳида урғу берилди. Бу бежиз эмас, чунки келгусидаги ютуқларимиз пойдевори айнан таълимдан бошланади. Қолаверса, халқ ичига кириш, аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиш раҳбарлар олдидаги энг муҳим вазифа эканлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
Эндиги асосий мақсад давлат раҳбари нутқида келтирилган ҳар бир йўналиш бўйича батафсил дастур ишлаб чиқиш, вилоятимизда йилни барча соҳаларда ютуқлар, хусусан, тадбиркорлик муҳитини яратиш бўйича Наманган тажрибасини яратган ҳолда якунлашдан иборат. Бу борада барчангизга куч-қувват, ғайрат-шижоат тилайман. Мустақиллик айёми яна бир бор муборак бўлсин! — деди вилоят ҳокими.
Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Namangantourism.uz |Наманганни қайта кашф этинг!
Наманганнинг юраги - “Чорсу”!
Катта шаҳарларнинг ўз Чорсуси бор. Жумладан Наманганнинг ҳам. Бу даҳа қоқ марказ. Барча мўлжал шу ерга қараб олинади.
Наманганда ўз давридаги илк дунё андозасига мос меҳмонхона ҳам айнан Чорсуда қурилган(1988).
“Чорсу” меҳмонхонаси Наманганнинг брендига айланиб улгурган десак, ҳеч муболаға қилмаймиз.
У ҳар тарафлама қулай жойда - кунчиқари - Сумалак гузарида Атоуллихон тўра – Гумбаз масжиди жойлашган. Ўрта Осиёда энг катта диаметрли гумбазга эга хонақоҳда ҳозир Бадиий галерея бор.
Кунботарида икки асрлик тарихга эга истироҳат боғи ва Нодим Намонгоний мақбараси мавжуд.
Шимолида Мулла Бозор Охунд масжид ва мақбара мажмуаси жойлашган.
Жанубида - орқа томонида Мулла Қирғиз мадрасаси, уч асрлик тарихга эга жомеъ масжиди ва Хўжа Амин мақбараси – Хўжамнинг қабри, Абдулазизхон Эшон мадрасаларига дуч келасиз.
Бу меъморий обидалар “Чорсу”дан пиёда беш-ўн дақиқалик йўлда.
Меҳмонхона қайта реконструкция арафасида, тез орада суратдаги каби кўриниш олади.
Наманганга хуш келибсиз!

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Davlatobod tumani bo'limi
Болаларга ўқув қуроллари совға қилинди
Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси томонидан Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан кам таъминланган, "темир дафтар" рўйхатида турувчи оила фарзандлари ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, Агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Тохиржон Каримов Наманган шаҳрининг "Бунёдкор" ва "Ёшлик" маҳаллаларида бўлди.
Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан 80 нафар болажонларга 18 турдаги мактаб ўқув қуроллари ва сумкалари совға қилинди.
@yianamangan

Наманганда абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган манзилларга етказиш учун автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Наманган вилоятида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест синовлари ўтказиладиган манзилларга етказиш учун йўналишсиз автобуслар қатнови ташкил этилади.
Вилоятда тест синовлари Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси, “Динамо”, “Навбаҳор-Умид” ўйингоҳлари ҳамда Тўрақўрғон туманидаги “Ёшлик” стадионларида бўлиб ўтади.
Автобуслар қатнови 2 сменада ташкил этилади. Биринчи сменадаги абитуриентлар имтиҳон куни соат 04.00 да туманларидаги мутасаддилар томонидан белгиланган ҳудудга етиб бориши керак. Автобуслар 5.00 дан бошлаб ҳаракатланади.
Иккинчи сменада эса абитуриентлар 13.00да белгиланган жойга етиб боришлари сўралади. Автобуслар 14.00 да имтиҳон топшириш манзилига йўл олади.
Абитуриентлар автобусларда синовлар ўтказиладиган ҳудудларга олиб келиниб, тест жараёнлари якунлангач, яшаш манзилларига етказилади.
Абитуриентлар автобусларга чиқиши учун белгиланган манзиллар:
Косонсой туман марказий ўйингоҳи;
Мингбулоқ туман ҳокимлиги биноси;
Тўрақўрғон туман хокимлиги биноси;
Чуст тумани автошоҳбекати;
Поп туман маданият саройи;
Наманган туман ҳокимлиги биноси;
Уйчи туман ҳокимлиги биноси;
Учқўрғон туман ҳокимлиги биноси;
Чортоқ туман ҳокимлиги биноси;
Янгиқўрғон туман ҳокимлиги биноси;
Норин туман ҳокимлиги биноси.
Тест синовлари кунлари имтиҳонлар бўлиб ўтадиган спорт мажмуалари ва ўйингоҳлар олдидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Жумладан, “Баркамол авлод” спорт мажмуаси олдидаги Истиқлол кўчаси, “Динамо” ўйингоҳи олдидаги “Ғирвонсой” кўчаси, Тўрақўрғон туманидаги “Ёшлик” стадиони олдидаги “Оқтош-Тўрақўрғон” йўли С.Раҳимов кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Маълумот учун, Наманганда ҳам олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари жорий йил 2 сентябрдан 13 сентябрга қадар бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ахборот 24 | Наманганда янги қувватлар ишга тушди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда тест синовлари жараёнлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислоҳотлар амалда | Наманган шаҳрида барпо этилган «Афсоналар водийси» боғи