Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY
4.31K subscribers
12K photos
4.01K videos
37 files
5.01K links
Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
НАМАНГАНДА ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

1412 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этган фан олимпиадасининг якуний натижаларга кўра 79 нафар истеъдодли ўқувчи фахрли ўринларни қўлга киритди. Халқ таълими вазирлиги, вилоят Халқ таълими бошқармаси масъул ҳодимлари ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари фахрли ўринни эгаллаган ўқувчиларни муваффақият билан табрикладилар. Ғолиб ўқувчилар, шунингдек, олимпиада баҳсларининг холислик билан шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаган ҳакамлар ҳайъати аъзолари вилоят Халқ таълими бошқармасининг ташаккурнома, фахрий ёрлиқлар ва бир марталик пул мукофоти билан тақдирландилар. 27 нафар фахрли ўринларни эгаллаган 11-синфларнинг ғолиб ўқувчилари олимпиаданинг Республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қиладилар.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
🟢 Bugungi o‘qituvchilar olimpiadasini o‘tkazib yubormang!

💠 Bugun 3-dekabr kuni soat 23:00 ga qadar khiso.uz platformasida quyidagi fanlardan o‘tkaziladi:

Matematika
🧲 Fizika
🧪 Kimyo
🦠 Biologiya
👩‍💻 Informatika
🌐 Geografiya
✍️ Ona tili va adabiyot
🇬🇧 Ingliz tili
🇷🇺 Rus tili
🇩🇪 Nemis tili
🇫🇷 Fransuz tili
🛖 Qoraqalpoq tili
🚩 Tarix
✏️ Boshlang‘ich ta’lim
⚖️ Huquq
✏️ Tasviriy san’at va chizmachilik
📖 Tarbiya
🛠 Texnologiya (Servis va Dizayn)
🎵 Musiqa
⚽️ JIsmoniy tarbiya

⬇️ Barcha o‘qituvchilar soat 23:00 da QR kodli sertifikat yuklab olishadi.
🔠 Testlar soni 20 ta bo‘lib, oson-o‘rtacha-qiyin tartibda tuzilgan.
🖼 Ishtirokingizga mos reyting ballariga ham ega bo‘lasiz.

📌 Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan tanishishni unutmang.

➡️ Qo‘shimcha savollar uchun admin: @khiso_admin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатобод туманидаги 82-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Раъно Исмоилованинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллига бағишлаб тайёрлаган видеоролиги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиқўрғон туманидаги 4 - умумий ўрта таълим мактабида ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида 600 млн сўм эвазига қуриб битказилган мини стадион фойдаланишга топширилди
ЯНГИ НАМАНГАН ТУМАНИДАГИ 69-МАКТАБДА ЭНГ БИЛИМЛИ ВА ИҚТИДОРЛИ 10 НАФАР ЎҚУВЧИ ҲАР ОЙДА 500 МИНГ СЎМДАН СТИПЕНДИЯ ОЛМОҚДА

Ўқувчи-ёшларни умумтаълим фанларини чуқур ва мукаммал ўрганишга ундаш, муваффақиятлар сари руҳлантиришда борасида Янги Наманган туманидаги 69-умумтаълим мактабида ўзига хос ташаббус йўлга қўйилган.

Мактаб директори Мухторжон Исақов ташаббуси билан ташкил этилган “Яшил ва қизил” бурчак анъанаси асосида 2 йилдирки, ҳар ҳафта энг намунали, давомат кўрсатгичи юқори бўлган, синф хонасини озода тутадиган, формаси эътиборга лойиқ ибратли синфлар турли номинациялар бўйича эътироф этиб борилади.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3P14Zi0


Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from Namangantoday.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОШ ҚОМУСИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МАКТАБДА ҲАМ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
НАМАНГАН ШАҲРИДАГИ 29-МАКТАБГА ВИЛОЯТ ҚУРИЛИШ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН 10 ТА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАСИ ТОПШИРИЛДИ

Ўқувчи-ёшларнинг компьютер ва ахборот технологияларини мукаммал эгаллаши таълим жараёнларида муваффақиятларга эришишида муҳим ўрин тутади. Наманганда тараққиёт асри талабларига монанд бу борадаги ташаббуслар кенг қамров касб этмоқда. Хусусан, вилоят қурилиш бошқармаси томонидан Наманган шаҳридаги 29-умумий ўрта таълим мактабига беғараз ёрдам сифатида 10 та компьютер жамланмалари топширилди. Бошқарма бошлиғи Дилшод Мирханов муносиб туҳфани ўқувчиларга топширар экан, мазкур компьютерлар уларни илму салоҳият борасида изланишларига хизмат қилишини, информатика ва ахборот-коммуникация технологиялари борасидаги билимларни чуқур эгаллашига имконият яратишини таъкидлади. Эътиборлиси, эндиликда вилоят қурилиш бошқармаси мутахассислари мазкур таълим муассасасида бўлиб, ўқувчиларга ҳафтада бир соат веб-дизайн ва макетларни лойиҳалаштириш курсларини ўтадиган бўлишди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси
Ахборот хизмати