Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY
4.5K subscribers
11.7K photos
3.95K videos
34 files
4.95K links
Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
НАМАНГАНДА ЖАМИЯТ ҲАЁТИДА СИДҚИДИЛ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ФАОЛЛИК ВА ТАШАББУС КЎРСАТАЁТГАНЛАР “КОНСТИТУЦИЯНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ” ЭСДАЛИК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан эл-юрт равнақи йўлида фидойилик билан сидқидил фаолият олиб бораётган турли соҳа вакиллари эсдалик нишон билан тақдирланди. тантанали тақдирлаш маросимида сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев барчани қутлуғ сана билан муборакбод этиб, Ватанимизнинг тинчлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятда янада омад ва муваффақиятлар тилади. Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси тизимларида фаолият олиб бораётган бир қатор фаолларга ҳам эсдалик нишонлари топширилди.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЧҚЎРҒОН ТУМАНИДА 14.9 МЛРД СЎМ МАБЛАҒ ҲИСОБИГА ҚАД РОСТЛАГАН 46-СОНЛИ МАХСУС МАКТАБ-ИНТЕРНАТ КЎРКАМ ВА ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФАДА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Мактаб-интернатдаги янги биноларни барпо этиш, ундаги мавжуд иншоотларни капитал реконструкция қилиш учун давлат бюджетидан 14,9 миллиард сўм маблағ сарф этилгани мамлакатимиздаги юксак инсонпарварлик ва болажонликнинг ёрқин ифодасидир
"Халқ сўзи" газетасининг бугунги сони 4-саҳифасида Учқўрғон туманидаги 46-махсус мактаб - интернати янгиланган биноси тақдимоти ёритилди
Юртимиз умумтаълим мактабларидаги инглиз тили фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича халқаро ҳамкорлик ишлари муҳокама этилди

🔰Куни кеча Халқ таълими вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашларининг Президенти Д.Паттон иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

💠Унда мазкур халқаро ташкилот ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада юксалтириш, амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Ўзаро самимий руҳда кечган учрашув доирасида Д.Паттон бугунги кунда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳар томонлама, хусусан, таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ижобий ривож топаётганлигини таъкидлаб ўтди. Хусусан, ҳамкорлик доирасида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган инглиз тили фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараёнларига алоҳида тўхталди.

Батафсил: 👉https://www.uzedu.uz/y3/news/878

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Наманган вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан Наманган шаҳар ХТБга қарашли 21-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари учун "ИШГА МАРҲАМАТ МОНОМАРКАЗИ"га саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида мономарказда фаолият олиб бораётган мутахассис ва мураббийлар ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб марказда мавжуд шароитлар ҳамда ўргатиш тартиби билан таништирдилар. Саёҳатдан ўқувчилар ўзлари учун керакли бўлган маълумотларни олдилар шу билан бирга ушбу саёҳат кўплаб ўқувчиларни келажакда ўзлари учун тўғри касб танлашларида туртки вазифасини бажарди.