Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY
4.3K subscribers
12.1K photos
4.02K videos
37 files
5.02K links
Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
#Маънавият_сектори

Бугун Наманган шаҳридаги "Маърифат" масканида Наманган вилоятида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш борасида Сурхондарё тажрибаси асосида Маънавият секторини ташкил қилиш мақсадида ташкилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари, туман ҳокимликларининг вакиллари, маҳалла, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Муродхўжаев Наманган вилоятида "Маънавият сектори"ни жорий этишда қандай мезон ва тартибларга аҳамият бериш лозимлигини  таъкидлаб ўтди ҳамда тегишли идора раҳбарларига топшириқлар берди.

Йиғилишда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари М.Аппақов "Маънавият сектори"ни ташкил этишда Наманганнинг ўзига хос тажриба ва имкониятларидан келиб чиқиб ёндашиш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда маҳалла, олий таълим, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисмларда қилиниши лозим бўлган амалий ишлар махсус слайдлар асосида тегишли масъулларга тушунтирилди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube