Namangantoday.uz
939 subscribers
6.27K photos
1.41K videos
9 files
7.84K links
Download Telegram
#ҚУТЛОВ

Мукофотлар муборак!

Президент Шавкат Мирзиёев "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Мукофотланганлар қаторида қуйидаги ҳамюртларимиз ҳам бор:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан:

Мелибоев Аҳмаджон — «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

Болтабоева Ўғилхон Набижановна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телеканалининг Наманган вилояти бўйича мухбири.

«Шуҳрат» медали билан:

Абдураҳмонов Хайрулло Файзуллаевич — «Маҳалла» газетаси махсус мухбири;

Акбаров Қосимжон Турғунович — Мингбулоқ тумани «Мингбулоқ» газетаси муҳаррири.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасбларимизни юксак эътироф билан чин дилдан қутлаймиз!

(👇NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
#ҚУТЛОВ

Мукофотлар муборак!

Президент Шавкат Мирзиёев "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Мукофотланганлар қаторида қуйидаги ҳамюртларимиз ҳам бор:

«Келажак бунёдкори» медали билан:

Ахмеджанов Музаффар Бахтиёр ўғли — Наманган шаҳридаги «Даштбоғ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси;

Полвонов Аббосхон Саидаброрхон ўғли — Поп туманидаги «Chodak nihol tex» масъулияти чекланган жамияти раҳбари;

«Шуҳрат» медали билан:

Мустаева Елена Юрьевна — Наманган шаҳридаги Президент мактаби директори ўринбосари.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртларимизни юксак эътироф билан чин дилдан қутлаймиз!

(👇NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
#ҚУТЛОВ

Мукофотлар муборак!

Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган Фармонга биноан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Улар қаторида қуйидаги ҳамюртларимиз бор:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони билан

Хомидов Шавкатжон Сайрамович - «Ғўза уруғчилиги бирлашмаси» Наманган элита уруғчилик лабораторияси мудири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони билан

Исматуллаев Дилшод Хайруллаевич - Чуст туманидаги «Chust Textile» хусусий корхонаси директори

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

Мансуров Зиёвиддин - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наманган вилояти бўлими раҳбари

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдурахманова Халима Пайзирахмановна - Тўрақўрғон туманидаги «Ёртепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси

Имомалиева Онархон Турсуновна - Чортоқ туманидаги «Гулсанам Ҳамидулла Қудратулла» фермер хўжалиги пиллачиси

«Дўстлик» ордени билан

Айбханов Харимхон - меҳнат фахрийси

Нуритдинов Хусанбой Юсубаевич - Наманган туманидаги гул ва гул уруғлари етиштириш йўналишидаги хусусий тадбиркор

Усманов Сайдулло Атабиллаевич - Наманган шаҳридаги «Замин кийим саноат» масъулияти чекланган жамияти директори маслаҳатчиси

Юсупов Баходир Турсунович - Косонсой тумани ҳокими

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Абдуллаев Ашур Нуралиевич - «Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини қуриш дирекцияси» унитар корхонасининг буғ-газ қурилмаси цехи бошлиғи

Кадиров Дилмурод Гафурович - Норин тумани ҳокими

Рахманова Мукаддасхон Мураталиевна - «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг Норин тумани марказий биолабораторияси бўлими мудири

Убайдуллаев Абдурашид Яхъяевич - Наманган вилояти нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли

«Соғлом турмуш» медали билан

Махмудова Джамиля Ходжаевна -Учқўрғон тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари

Хошимова Дилбар Насимовна - Наманган тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

«Келажак бунёдкори» медали билан

Вохидов Темурмалик Илхом ўғли - «Менинг юртим» телеканалининг Наманган вилояти бўйича мухбири

«Жасорат» медали билан

Эгамбердиева Мухайё Зокировна - Наманган шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар)

Мавлянова Рахима - Наманган тумани

«Шуҳрат» медали билан

Даминов Азиз Абдусаттарович - Учқўрғон туманидаги «DB Group Eco» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Маматалиев Руслан Ахмаджонович - Уйчи туманидаги «Сифат кафолат стандарт сервис» хусусий корхонаси раҳбари

Муминов Зиёвиддин Фахритдинович - Наманган шаҳридаги «Тhе Lider Textile Industry» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш бўйича директори

Одилов Мухаммаджон Зокиржон ўғли - Наманган шаҳридаги «Панда саноат савдо» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Рахимов Анвар Хасанжонович - Наманган шаҳридаги «Dreamliner Textile» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

Туйчиев Самандар Турсунбаевич - Поп тумани Чоркесар қишлоғидаги чўпон

Усманов Акмал Хамидуллаевич - Наманган туманидаги «Келажак Мега Строй» масъулияти чекланган жамияти директори

Халимов Ахрор Кодирович - Наманган шаҳридаги «Мусаффо полимер» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Ҳамюртларимизни юксак мукофотлар билан чин қалбдан муборакбод этамиз!


(👇NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ
#ҚУТЛОВ

Мукофотлар муборак!

«Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.

Улар орасида бир гуруҳ наманганлик фаоллар ҳам давлатимизнинг юксак мукофотларига лойиқ кўрилди:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

Жўрабоев Рахимжон — Чортоқ тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли.

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
:

Қурбонова Мархабо Исмаиловна — Учқўрғон туманидаги «Қўғай Ўлмас» маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

«Жасорат» медали билан:

Абдуллаев Жавлонбек Абдуқаюм ўғли — Косонсой туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш бўйича мутахассиси.

Тақдирланган юртдошларимизни чин дилдан муборакбод этамиз!

Манба: «Наманган ҳақиқати»

📝Namangantoday

➡️Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҚУТЛОВ

Президент
бир гуруҳ ОАВ ходимларни мукофотлади, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаоллик кўрсатиб келаётгани, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ОАВ ходимлари Президент томонидан мукофотланди.

Улар орасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари Содиков Икром Мамадалиевич ҳам борлиги қувонарли ҳол.

Фурсатдан фойдаланиб, тақдирланган ҳамюртимизни юксак мукофот билан чин дилдан қутлаймиз!

МанбаNamangan Haqiqati»

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday