Namangantoday.uz
975 subscribers
6.21K photos
1.39K videos
9 files
7.75K links
Download Telegram
Халқаро гуллар фестивалининг дунёга танилишига катта ҳисса қўшганлар...

Қарийб бир ойдан кўпроқ вақт давом этаётган 63-Халқаро гуллар фестивали нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатлари аҳлининг назарига тушиб улгурди.

Наманган шаҳрида фестивал доирасида 45 млн тупдан зиёд 50 дан ортиқ турдаги гул кўчатлари ўтказилди.
Ушбу гулларнинг экилиши ва уларни бир ой давомида доимий парваришлашда ободонлаштириш ходимларининг хизмати жуда катта бўлди. Уларнинг фидокорлигини ҳар қанча олқишласак арзийди.

Ушбу ташкилотнинг меҳнаткаш ходимлари бир ой давомида эртаю кеч фестивал бўлиб ўтаётган жойлар, шаҳар кўчалари ва боғ ичида тозаликка, гуллар парваришига масъул бўлмоқдалар. Шунингдек, томошага келувчиларнинг кайфиятлари чоғ бўлиши учун тинмай хизмат қилмоқдалар.

Наманганнинг гуллаб-яшнашида ўз хизматларини аямай меҳнат қилаётган ободонлаштириш соҳаси ходимларига фестивал иштирокчилари ва юртдошларимиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОЛИЙТАЪЛИМ

ОТМга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади

Жорий йилда барча йўналишлар учун минимал ўтиш бали оширилади, энди аввалгидек 56,7 балл билан ўқишга кириш имкони бўлмайди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов маълум қилди.

Кейинги йилда эса ўтиш бали янада оширилади.

Жорий йилги, яъни 2024-2025 ўқув йили учун ўтиш баллари:
• соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл;
• бошқа йўналишлар учун – 66,5 балл этиб белгиланади.

Келаси йили, яъни 2025-2026- ўқув йили учун ўтиш баллари:
• соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл;
• бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҚУТЛОВ

Президент
бир гуруҳ ОАВ ходимларни мукофотлади, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаоллик кўрсатиб келаётгани, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини ёритиш, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий медиа тармоқлари учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ОАВ ходимлари Президент томонидан мукофотланди.

Улар орасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари Содиков Икром Мамадалиевич ҳам борлиги қувонарли ҳол.

Фурсатдан фойдаланиб, тақдирланган ҳамюртимизни юксак мукофот билан чин дилдан қутлаймиз!

МанбаNamangan Haqiqati»

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
❗️Расман: Тест синовлари 14 июлдан бошланади, мандат 22 августга қадар эълон қилинади

2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июль кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади.

13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади.

7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21-22 августда мандат эълон қилинади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Наманганлик ҳожилар ҳам юртга қайтмоқдалар 


📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш бўйича президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан:

2030 йил 1 январгача
паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

2024 йил 1 июлдан парранда гўштини (ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.

2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Янги ўқув йилидан олийгоҳлар қошидаги жами 73 та академик лицейда тажриба тарзида “Халқаро бакалавриат” ва “A-level” дастурлари жорий қилинади.

Бу дастурлар асосида сертификат олган ўқувчилар ўша олийгоҳга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилинади.

Ёшларимиз хорижий олийгоҳларда ўқиш учун математика, инглиз тили ва илмий фикрлаш бўйича “AST” имтиҳонини топширмоқда. Бу тестларда 75 фоиздан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар чет элни энг нуфузли олийгоҳларига грант ютаяпти.

- Энди бундай ёшларни ўзимизни олийгоҳларга ҳам грантга қабул қиламиз, - деди президент.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Эндиликда олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади.

Техникумнинг биринчи ва иккинчи йилини яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади.

❗️ Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.

Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда:

IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади;

улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади;

IT парк томонидан IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга “ижтимоий карта” берилади;

ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.

Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди.

❗️ Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида  масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

📝 Namangantoday

➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM