Muslim.uz
97K subscribers
17.1K photos
4.66K videos
114 files
16K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Хотиржам бўлиш ва ухлашга ёрдам берадиган энг яхши усул китоб ўқишдир. Телевизор ёки телефондан тарқалаётган ёрқин нур мияга уйғониш кераклиги ҳақида сигнал юборади. Китоб ўқиш эса аксинча таъсир кўрсатади – мия ухлаш вақти бўлганлигини тушунади.

#Фойдали_маслаҳатлар
Инсон китобни қанча кўп ўқиса, ҳикоя қилиш қобилияти шунчалик ошади. Кераксиз гапларни камроқ гапириб, кераклиларини яхшироқ етказадиган бўлади.

#Фойдали_маслаҳатлар
Доимий равишда китоб ўқиш бошқа тилларни ўрганишда янги сўзларни осон тушунишга ва ёдда сақлаб қолишга ёрдам беради.

#Фойдали_маслаҳатлар
Китобни инсон тафаккурининт қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинт чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинт аччиқ меваси. Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонта китоб ўқиш орқали юқади.

#Фойдали_маслаҳатлар
​Туҳматдан тийилиш учун ва умуман ҳаёт фаолиятингизда фойдали бўладиган - Суқротнинг "3 та элак" қоидасига амал қилинг
#фойдали #қоида

Бир одам Суқротнинг олдига келиб:

- Биласизми, дўстингиз Сиз ҳақингизда нималар деб юрибди?

- Тўхтанг, - деб уни гапини бўлди Суқрот. - Аввало, ҳозир менга айтмоқчи бўлган гапингизни 3 та элакдан ўтказинг.

- 3 та элакдан? - ҳайрон бўлди гап етказмоқчи бўлган одам.

- Ҳа, ҳар доим бир нима гапиришдан олдин, уни 3 та элакдан ўтказиш лозим. Биринчидан, ҳақиқат элагидан. Ҳозир менга айтмоқчи бўлган гапингиз ҳақиқатлигига ишончингиз комилми?

- Йўқ, мен буни эшитдим холос.

- Яхши. Демак, буни ҳақиқат ёки ёлғонлигини билмайсиз. Унда иккинчи - яхшилик элагидан ўтказамиз. Мени дўстим ҳақида қандайдир яхши гап айтмоқчимисиз?

- Йўқ! Тескарисини айтмоқчиман!

- Демак, - деб давом этибди Суқрот, - Сиз дўстим ҳақида ёмон гап айтмоқчисизу, лекин бу ҳақиқатлигини билмайсиз. Унда учинчи - фойда элагидан ўтказиб кўрамиз. Эшитган нарсангизни менга айтишга эҳтиёжингиз каттами?

-Йўқ, бунга эҳтиёж йўқ.

- Хулоса қилиб айтганда, менга айтмоқчи бўлган гапингизда на яхшилик, на бирор фойда, на бунга эҳтиёж бўлмаса, нима кераги бор бу ҳақда сўз очишни?

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Фойдали
Масжид ва ибодат одобларини биласизми?

Ўқиш учун манзил:👇
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/2505
#мутолаа #фойдали #китоб
📚ФАРЗАНДИНГИЗНИ КИТОБ ЎҚИШГА ҚИЗИҚТИРИШДА ЁРДАМ БЕРАДИГАН 10 ТА МАСЛАҲАТ

Авваллари ўқиш ягона кўнгилочар машғулот эди. Ҳозир эса бундай машғулот турлари кўпайган бўлса-да, китоб ўқиш ҳали ҳам энг фойдали вариант бўлиб қолмоқда. Болалар нима учун китоб ўқиши керак?

🔘Китоб ўқиш сўз бойлигини оширади.
🔘Ўқиш дунёқарашни кенгайтиради — бола ҳеч қачон кўрмаган одамлари ва бормаган жойлари ҳақида билиб олади.
🔘Ўқиш ижтимоий кўникмаларни ривожлантиради — бола китоб қаҳрамони билан бирга мураккаб ҳаётий вазиятлардан чиқишни ўрганади.

📚Тадқиқотларга кўра, ҳафтасига 1-2 марта китоб ўқийдиган 16 ёшли ўсмирлар, умуман ўқимайдиганларга қараганда юқори ўқиш кўрсаткичларига эга бўлади.

Китоблар = ҳақиқий ҳаёт

Бола ҳеч қачон кўрмаган нарсалари ҳақида ўқишга қизиқмайди. Шу сабабли китобдаги ҳикояни ҳақиқий дунёга ўтказиш керак. Масалан, агар бола космос ҳақида ўқиётган бўлса, уни космонавтика музейига олиб боринг ёки телескоп сотиб олинг. Ёввойи ҳайвонлар ҳақида бўлса, ҳайвонот боғига ташриф буюринг...
🖥  БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мутолаа #фойдали #дуо
🤲 ЁШ БОЛАЛАРНИ ШАЙТОНДАН САҚЛАШ ДУОСИ

Аллоҳ таоло мени етти фарзанд билан сийлаган. Кўпдан бери тижорат билан шуғулланиб келаман. Бундан чамаси 30 йил аввал бир ҳадисни ўқиб қолдим. Имом Бухорийдан ривоят қилинишича: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: “Аъуузу би-калимаатиллааҳит тааммаати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин ва мин кулли ъайнин лаамматин”, дер (Маъноси: “Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман”) ва сўнгра: “Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди”, дер эдилар.

Ўз-ўзимга: “Иброҳим алайҳиссалом фарзандлари Исмоил ва Исҳоқни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам невараларини шундай дуо қилган бўлсалар, демак, бу жуда муҳим дуо экан-да”, дедим ва мен ҳам ҳар кеча фарзандларимни шундай дуо қилишга қарор қилиб, ушбу гўзал одатни йўлга қўйдим. Бу одатни ҳеч қачон, ҳатто сафарда бўлганимда ҳам канда қилмадим.

Узоқда бўлсам телефон орқали боғланиб, дуо қилар эдим. Ҳатто улар улғайиб, оилали бўлиб кетганларида ҳам бу одатимни ташламадим. Оталарнинг фарзандларини дуо қилиши, меҳр билан уларнинг бошини силаши улар ораларида меҳр уйғотар, ғам-ташвишларни аритар, ўртадаги масофани олиб ташлар экан.

Ҳаётимдаги энг бахтли пайтларимдан яна бири Аллоҳ таоло мени неваралар билан сийлаб, уларни ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдек дуо қилишни бошлаган пайтим дея оламан.

Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Меҳр ойи" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Ҳикматуллоҳ Рўзалиев таржимаси.


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM