Muslim.uz
91.8K subscribers
18K photos
4.97K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

❗️ТИЛИМИЗГА ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК!
...Кишининг жисмидаги нуқсон билан айблаш ёки насл насабини, ҳаракатини, сўзларини, дин-у диёнати, дунёси, кийимлари, яшаш жойи, уловини камситиш ғийбат бўлади.
Қўл ҳаракати, кўз қисиш, ишора қилиш каби ҳоллар билан ҳам кишини мазаҳ қилиш мумкин эмас.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📿 ТИЛ ВА ҚАЛБ ЗИКРИ
...Зикр қалб ва тил билан бўлади, энг афзали эса қалб ва тил билан бирга зикр қилишдир. Aгар биттаси билан чекланса, қалб билан зикр қилиш афзалроқ.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🏆 ЎЗИНИ БОШҚАЛАРДАН УСТУН ҚЎЙИШ
....Ушбу касалликни Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазлини тафаккур қилиш орқали даволаш керак. Чунки илм ва юксак мартаба Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматларидир.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

💠 ВАҚФ - АЛЛОҲНИНГ МУЛКИ!
“Вақф” сўзи луғатларда “тутиб туриш”, “тўхтатиш” маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. “Вақф - нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир”.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📚 КИТОБ КЎЧИРИШ БИЛАН ТИРИКЧИЛИК ҚИЛГАН ҚОРИ ВА МУЖТАҲИД ОЛИМ
...Али Қорининг таржимаи ҳолини ёзган баъзи уламолар бир йилда иккита мусҳаф кўчиришини, иккисини сотиб, бирининг пулини Ҳарами шариф фақирларига садақа қилишини ва иккинчисининг пулини эса, ўз эҳтиёжи учун ишлатишини айтганлар.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🏘 ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚҚИ

...Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди”...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
—————————-

🌙 ЗУЛҚАЪДА ОЙЛАРИДА ЮЗ БЕРГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

...Ҳижрий 6 йил, зулқаъда ойи ўрталари (мил. 628 йил, март охирлари)

– Маккага яқин Усфон водийида аср намозидан олдин Аллоҳ таоло хавф намози ҳукмини туширди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни икки гуруҳга бўлиб, биринчи хавф намозини ўқидилар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда саҳобалардан байъат олдилар;

– Қурайш мушриклари билан мусулмонлар ўртасида тўрт банддан иборат сулҳ битими имзоланди. Ушбу битим Ислом тарихида «Ҳудайбия сулҳи» номи билан машҳурдир;

– Ушбу сафар асносида Аллоҳ таоло Бақара сураси 196-оятини нозил қилиб, бирон узр сабабли сочини олдирган эҳромдаги одамнинг уч кун рўза тутиш ё олти мискинга садақа бериш ёки бир жонлиқ сўйиш билан тўлайдиган фидясини баён этди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
—————————-

“ЙЎЛ-ЙЎЛАКАЙ”ЧИ

...Яқинда қизим ҳунар ўрганиш учун парда тикиш цехидаги тикувчига шогирд бўлиб ишга кирди. Фарзанди ортидан раҳмат эшитиш она учун нақадар ёқимли эканини ҳис қилдим. Қизим ҳар куни ишдан келар экан: «Ойижон, бугун мени чаққонлигим учун мақташди, ҳар доим “тез-тез, бўлақол” дердингиз-ку”, “Ойижон, бугун мени сариштали дейишди, ўзингиз доим “атрофингни тартибга келтир, бундай ўтирма”, дейсиз-ку”; “Ойижон, ишимга меҳр берарканман, тайёрлаган олмали чойимни ҳамма мақтаб ичяпти... »...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

БОЙЛИК АФЗАЛМИ Ё ФАҚИРЛИК?
...“Фақирлик бойликдан афзалдир. Аммо бой бўлиш ҳам айб эмас. Кузатсангиз, улуғ саҳобалар орасида ҳам бойлар бўлган. Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бойликларидан воз кечишни буюрмадилар. Агар бой бўлиш ёмон бўлганида, уларни бой-бадавлат бўлишдан қайтарган бўлар эдилар. Демак, айб бойликда эмас, бой бўлгач, Аллоҳ таолонинг амирларига зид иш қилишдадир”.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕗 40 ЙИЛЛИК ҚАЗО НАМОЗИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАМАН?
Ёшим 60 га яқинлашяпти. Намоз ўқий бошлаганимга 20 йиллар бўлди. Мен аввал ўқимаган намозларим қазосини қандай ўқишим керак?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

УНИНГ АҚЛИ ҚАНДАЙ?
...Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг ақли қандай? Аҳмоқ аҳмоқлиги билан фожир қилмаган ишни қилиб қўяди. Одамлар алдамчи нарсаларга ақллари даражасига кўра яқин бўладилар”, дедилар»...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

"Худо хоҳласа, яхшиликка!”
Кунларнинг бирида подшоҳ бармоғини кесиб олди. Табиийки, қон оқди. Вазир буни кўриб: “Худо хоҳласа, яхшиликка”, деди. Вазирнинг сўзидан ғазабланган подшоҳ: “Қўлим кесилиб қон оқса-ю, қанақасига яхшиликка?” деди-да, соқчиларига: “Вазирни зиндонга ташланг”, деб буйруқ берди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

УЧИНЧИ ОДАМ
... Хуллас, бечора бузоқнинг тақдири бозор дарвозасидан кирмасданоқ ҳал бўлди. У бир миллион сўмга сотилди. Шожалил пулларни санаб, бемалол ҳамёнига жойлади-да, секин ичкарига кирди. Не кўз билан кўрсинки, ҳозиргина сотган бузоғини Норқобил бошқа харидорга нақ 1 миллион 200 минг сўмга пуллаётганди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

❗️Натижа Аллоҳдан, биздан эса...
...Ёдда тутайлик, натижа Аллоҳдан. Биздан талаб қилинадигани фақат интилиш. Бунга ёрқин мисол Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаётларидир...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌠 Улуғ руҳоният, етук комиллик
Шайх ҳазратлари бола тарбияси борасида мисол келтириб, отаси Муҳаммад Юсуф домла Бойбўта ўғли болалигида унга қандай китоб ёд олдирганини айтиб беради...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌎 Ҳар бир нарса ибрат!
Ғофил инсонгина рассомнинг чизган табиат манзараларини мақтаб томоша қилади-ю, коинот ва унинг Холиқи қаршисида мақтов ҳиссини туя олмайди. Илоҳий қудратни оддий иш сифатида қабул қилади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌌 Рисоладаги мўмина аёл...
У ўз эрининг яхши фазилатларини топиб, уларни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Эрини масъулиятли ишларни амалга оширишга чорлайди, у билан умидворлик ва муваффақиятли ишлар ҳақида суҳбат олиб боради. Чунки хотиннинг чорлови ҳар қандай чорловдан устун туради. Эрнинг жамиятда қолдирадиган таъсири, хотиннинг унда қолдирган таъсирининг аксидир, буни ҳеч қачон унутмаслик лозим...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌎Ким айбдор?
Бировнинг хатосини юзига солиш ёки бу айб яширин бўлса, уни элга ошкор қилиш эса мўминнинг иши эмас. Зеро, Аллоҳ очмаган пардани очмаган маъқул...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕗 Фойдасиз вақт - 41 қисм
Вақтни беҳуда ва бефойда ишларга сарфлаш, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бирор манфаат етказмайдиган ишларига шўнғиш нафс касаллигининг бир кўринишидир...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📚Илм нури
Илм шундай улуғ кучки, бартараф этишда унинг қурби етмайдиган бирор муаммо йўқ. Илмнинг ақл-заковат чироғи билан ёритилган йўли инсониятни ҳидоятга, тинчлик-тотувликка йўналтиради....
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
ҲАР БИР МЎМИН БИЛИШИ КЕРАК!
(2 қисм)

Аллоҳ сенга раво кўрганига рози бўл!
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйганига рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Аллоҳ сенга ҳаром қилган нарсалардан четлан, одамларнинг энг тақводори бўласан. Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни тўкис адо эт, одамларнинг энг обиди бўласан”.

Сенга энг меҳрибон бўлган Зот устидан сенга раҳм қилмайдиганларга шикоят қилма! Аллоҳдан ёрдам сўра, Аллоҳга таян, шунда Унинг хос бандаларидан бўласан!

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу айтадилар: “Одамларнинг қўлидаги нарсадан умидингни бутунлай уз, зотан шу ҳақиқий бойликдир. Таъмагирликдан, ҳожатларингни одамлардан сўрашдан сақлан, зеро, бу айни фақирликдир. Намоз ўқисанг охирги намозингни ўқиётгандек ўқи!”...
🖥 БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мутолаа #фойдали #китоб
📚ФАРЗАНДИНГИЗНИ КИТОБ ЎҚИШГА ҚИЗИҚТИРИШДА ЁРДАМ БЕРАДИГАН 10 ТА МАСЛАҲАТ

Авваллари ўқиш ягона кўнгилочар машғулот эди. Ҳозир эса бундай машғулот турлари кўпайган бўлса-да, китоб ўқиш ҳали ҳам энг фойдали вариант бўлиб қолмоқда. Болалар нима учун китоб ўқиши керак?

🔘Китоб ўқиш сўз бойлигини оширади.
🔘Ўқиш дунёқарашни кенгайтиради — бола ҳеч қачон кўрмаган одамлари ва бормаган жойлари ҳақида билиб олади.
🔘Ўқиш ижтимоий кўникмаларни ривожлантиради — бола китоб қаҳрамони билан бирга мураккаб ҳаётий вазиятлардан чиқишни ўрганади.

📚Тадқиқотларга кўра, ҳафтасига 1-2 марта китоб ўқийдиган 16 ёшли ўсмирлар, умуман ўқимайдиганларга қараганда юқори ўқиш кўрсаткичларига эга бўлади.

Китоблар = ҳақиқий ҳаёт

Бола ҳеч қачон кўрмаган нарсалари ҳақида ўқишга қизиқмайди. Шу сабабли китобдаги ҳикояни ҳақиқий дунёга ўтказиш керак. Масалан, агар бола космос ҳақида ўқиётган бўлса, уни космонавтика музейига олиб боринг ёки телескоп сотиб олинг. Ёввойи ҳайвонлар ҳақида бўлса, ҳайвонот боғига ташриф буюринг...
🖥  БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мутолаа #фойдали #дуо
🤲 ЁШ БОЛАЛАРНИ ШАЙТОНДАН САҚЛАШ ДУОСИ

Аллоҳ таоло мени етти фарзанд билан сийлаган. Кўпдан бери тижорат билан шуғулланиб келаман. Бундан чамаси 30 йил аввал бир ҳадисни ўқиб қолдим. Имом Бухорийдан ривоят қилинишича: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: “Аъуузу би-калимаатиллааҳит тааммаати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин ва мин кулли ъайнин лаамматин”, дер (Маъноси: “Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман”) ва сўнгра: “Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди”, дер эдилар.

Ўз-ўзимга: “Иброҳим алайҳиссалом фарзандлари Исмоил ва Исҳоқни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам невараларини шундай дуо қилган бўлсалар, демак, бу жуда муҳим дуо экан-да”, дедим ва мен ҳам ҳар кеча фарзандларимни шундай дуо қилишга қарор қилиб, ушбу гўзал одатни йўлга қўйдим. Бу одатни ҳеч қачон, ҳатто сафарда бўлганимда ҳам канда қилмадим.

Узоқда бўлсам телефон орқали боғланиб, дуо қилар эдим. Ҳатто улар улғайиб, оилали бўлиб кетганларида ҳам бу одатимни ташламадим. Оталарнинг фарзандларини дуо қилиши, меҳр билан уларнинг бошини силаши улар ораларида меҳр уйғотар, ғам-ташвишларни аритар, ўртадаги масофани олиб ташлар экан.

Ҳаётимдаги энг бахтли пайтларимдан яна бири Аллоҳ таоло мени неваралар билан сийлаб, уларни ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдек дуо қилишни бошлаган пайтим дея оламан.

Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Меҳр ойи" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Ҳикматуллоҳ Рўзалиев таржимаси.


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
...Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)...
🖥 ЎҚИШ

🌍 ДУНЁ КУНЛАРИНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
...Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир" (Имом Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф)...
🖥 ЎҚИШ

🌱 АЛЛОҲ РИЗҚ БЕРАДИ
...Банданинг ризқини Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан ўлчаб қўйилган. Шу ризқ бандага етиб келгай. Ҳолбуки сон-саноқсиз жониворларнинг ризқини етказган Аллоҳ таъоло инсоннинг ризқини ҳам бергай. “Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир” (Анкабут, 60)...
🖥 ЎҚИШ

☀️ ҚАЛБЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЭГАЛЛАШ МУМКИН?
...Очиқ чеҳрали бўлинг, суҳбатдошингизга қалбий ҳароратни ҳис қилдиринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деган эканлар: “Ҳеч қайси яхшиликни паст санама, биродарингга очиқ чеҳра билан юзланишни ҳам!”....
🖥 ЎҚИШ

☪️ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲИКМАТЛАРИ
...Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ҳаж сураси, 37-оятида бундай марҳамат қилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!”....
🖥 ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM