#МАҚОЛА #ҲАМД
БАРЧА ҲОЛАТЛАРДА АЛЛОҲГА ҲАМД БЎЛСИН
ألحمد لله على كل حال
Бу калиманинг маъно-мазмунини энди тушуниб етяпман. Бу калима ҳақида тафаккур қиладиган бўлсак, биз билмаган, тасаввур ҳам қила олмайдиган даражада кўплаб маънолари бор экан. Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ таолога ҳамд айтиш кераклиги, Аллоҳ таоло биз ақлимизга сиғдира олмайдиган даражада бизларга буюк неъматларни ато этгани, биз эса уларнинг бирортасини англаб етмаганимизни тушуняпман.
Ҳар куни уйимиздан хотиржам чиқишимиз, ташқарига чиққан вақтимизда тоза ҳаводан эркин нафас олишимиз, жамоат жойларида бемалол хавфсирамасдан юра олишимиз бизларга берилган катта неъматлардан экан. Масжидларда беш вақт намоз ўқилиши, жума хутбалари қилиниши, илм толибларининг илм олишлари учун ҳар куни илм даргоҳларига боришлари –барча-барчаси бизларга берилган катта неъматлардан экан. Лекин шунча неъматлар ичра яшаган бўлсакда, шукронасини адо эта олмабмиз. Ҳаётимизда учрайдиган кичкина камчиликлар ва ноқисликлар учун ҳаётимиздан нолибмиз. Уларни ўзимизга етган мусибат деб билдик. Энди англаяпмиз мусибат аслида қанақа бўлишини, биз шунча неъматлар ичида кўмилиб яшаганимизни, бизга берилган неъматлар учун Аллоҳга шукрона айтмаганимизни, ўз вақтида бўлмасада англаб етдик.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўта золим ва ношукрдир” (“Иброҳим” сураси, 34-оят)...
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

t.me
Барча ҳолатларда Аллоҳга ҳамд бўлсин
ألحمد لله على كل حال Бу калиманинг маъно-мазмунини энди тушуниб етяпман. Бу калима ҳақида тафаккур қиладиган бўлсак, биз билмаган, тасаввур ҳам қила о...