Muslim.uz
96.6K subscribers
17.2K photos
4.72K videos
114 files
16.1K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#МАҚОЛА
МУСУЛМОН КИШИ МИШ-МИШЛАРГА ИШОНМАЙДИ

Шу кунларда барчанинг оғзида коронавирус ҳақидаги гап-сўзлар айланиб юрибди. Одамларни кузатсак, уларда асосан икки ҳил ҳолатни кўрамиз. Бир қисм кишиларнинг тили зикрда, қўли дуода. Улар Аллоҳ таолодан юртимиз ва бутун дунёни бу мусибатдан аритишини, беморларга тезроқ шифо беришини сўрамоқда. Яна бир тоифа кишилар эса турли миш-миш ва ёлғон хабарлар тарқатиб, одамлар орасида безовталик юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Миш-миш тарқатиш – динимизда гуноҳи кабира ҳисобланади. Нега бундай? Сабаби у орқали ришталар узилади, уйлар бузилади, ёмонликлар урчийди, одамлар орасида хавф-хатар, қўрқинч юзага келади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МАҚОЛА
“Эл бошига иш тушса, ботирлари синалар”

Кичик сарлавҳа сифатида келтирилган бу мақолни бугун ҳеч иккиланмай тиббиёт ходимлари ва тегишли мутасадди соҳалар вакиллари ҳамда имом-хатибларимизга қарата айтишимиз мумкин. Чунки улар кунни тунга, тунни тонгга улаб, шу юртнинг ҳар бир фуқароси соғлиғи учун қайғуришмоқда. Улар – бугунги кун ҚАҲРАМОНЛАРИдир!

Бугун бутун дунё бир бўлиб мудҳиш иллат – коронавирусга қарши курашмоқда. Афсуски, COVID-19инфекцияси юртимизда ҳам тарқалиб, одамларнинг тинчини бузди. Ўттиз тўрт миллиондан зиёд аҳоли муҳтарам Юртбошимиз атрофида жипслашиб, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда бу ўлатни енгишга киришди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МАҚОЛА #ҲАМД
БАРЧА ҲОЛАТЛАРДА АЛЛОҲГА ҲАМД БЎЛСИН


ألحمد لله على كل حال

Бу калиманинг маъно-мазмунини энди тушуниб етяпман. Бу калима ҳақида тафаккур қиладиган бўлсак, биз билмаган, тасаввур ҳам қила олмайдиган даражада кўплаб маънолари бор экан. Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ таолога ҳамд айтиш кераклиги, Аллоҳ таоло биз ақлимизга сиғдира олмайдиган даражада бизларга буюк неъматларни ато этгани, биз эса уларнинг бирортасини англаб етмаганимизни тушуняпман.

Ҳар куни уйимиздан хотиржам чиқишимиз, ташқарига чиққан вақтимизда тоза ҳаводан эркин нафас олишимиз, жамоат жойларида бемалол хавфсирамасдан юра олишимиз бизларга берилган катта неъматлардан экан. Масжидларда беш вақт намоз ўқилиши, жума хутбалари қилиниши, илм толибларининг илм олишлари учун ҳар куни илм даргоҳларига боришлари –барча-барчаси бизларга берилган катта неъматлардан экан. Лекин шунча неъматлар ичра яшаган бўлсакда, шукронасини адо эта олмабмиз. Ҳаётимизда учрайдиган кичкина камчиликлар ва ноқисликлар учун ҳаётимиздан нолибмиз. Уларни ўзимизга етган мусибат деб билдик. Энди англаяпмиз мусибат аслида қанақа бўлишини, биз шунча неъматлар ичида кўмилиб яшаганимизни, бизга берилган неъматлар учун Аллоҳга шукрона айтмаганимизни, ўз вақтида бўлмасада англаб етдик.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар. Албатта, инсон ўта золим ва ношукрдир” (“Иброҳим” сураси, 34-оят)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
Forwarded from Muslim.uz
#МАҚОЛА
ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМ СИЙРАТЛАРИНИНГ МУҲИМ САНАЛАРИ

Гўзал ҳаёт саҳифалари


1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишлари – фил йили, 12 рабиъул-аввал.
2. Пайғамбар алайҳиссаломнинг оналари билан Мадинага боришлари ва оналарининг вафоти – туғилганларининг олтинчи йили.
3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг боболари Абдулмуталибнинг вафоти ва у зот амакилари Абу Толибнинг кафолатига ўтишлари – туғилганларининг саккизинчи йили.
4. Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб билан Шом сафарига чиқишлари – туғилганларининг ўн иккинчи йили.
5. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фижор урушида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг ўн тўртинчи йили.
6. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Фузул шартномасида ҳозир бўлишлари – туғилганларининг йигирманчи йили.
7. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадичанинг ғуломи Майсара билан тижоратга чиқишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
8. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳога уйланишлари – туғилганларининг йигирма бешинчи йили.
9. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Каъбани қайта қуришда иштирок этишлари – туғилганларининг ўттиз бешинчи йили.
10. Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий тушишининг бошланиши –туғилганларининг қирқинчи йили, пайғамбарликнинг биринчи йили.
11. Ҳабашистонга биринчи ҳижрат – пайғамбарликнинг бешинчи йили.
12. Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат – пайғамбарликнинг олтинчи йили.
13. Қамал саҳифаси – пайғамбарликнинг еттинчи йили.
14. Қамал саҳифасининг бекор қилиниши – пайғамбарликнинг тўққизинчи йили.
14. Абу Толибнинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили.
15. Хадича розияллоҳу анҳонинг вафоти – пайғамбарликнинг ўнинчи йили...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Мақола

ИМОН-ЭЪТИҚОД ЭРКИНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ — ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Инсон манфаатлари ичида энг асосийси юрт тинчлиги ва оила хотиржамлигидир. Юртимиздаги бундай осойишта кунларни қадрлаш, энг аввало, аҳил-иноқ бўлиб яшаш…

Батафсил: https://muhaddis.uz/site/inner?id=1123

t.me/muhaddisuz
#МАҚОЛА
КЎР-КЎРОНА ТАҚЛИД – ЖОҲИЛЛИК

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойликдир. Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрли кечмиши, орзу-интилишлари, дарду армонлари, зафарлари ва ғалабалари билан чамбарчас боғлиқ...

БАТАФСИЛ: https://telegra.ph/Gazeta-10-22

Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси фахрий доктори

Манба: “Yangi O‘zbekiston” газетаси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁 ҲАДЯ УЛАШИНГ, ЎЗАРО ИНОҚ БЎЛАСИЗ

Ҳадя (совға) улашиш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тарғиб қилган амаллардан биридир. Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўзаро ҳадя улашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

🤝 Ҳадя кишилар ўртасидаги меҳр-оқибатнинг мустаҳкамланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ушбу амални адо этишга имкон қадар ҳаракат қилиши лозим. Мазкур амалнинг бир қанча одоблари бор...
➡️ БАТАФСИЛ

#мақола #ҳадя #меҳр_оқибат

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГУНОҲ ВА ХАТОЛАРГА ТАВБА ҚИЛИШ

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Ва жаннат тақводорларга узоқ бўлмаган жойга яқинлаштирилди» (Қоф сураси, 31-оят).

Жаннат қиёмат куни тақводор бандаларга яқин келтирилиб, кўзларига кўрсатилишининг ўзи уларга бўлган катта башоратдир. Ушбу шарафга кимлар эришади ва қайси сифатлар етказади?

«Бу сизга ваъда қилинган нарсадир, ҳар бир сертавбага ва муҳофаза қилувчига...» (Қоф сураси, 32-оят).

Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ ушбу оят ҳақида: «Сертавба ва муҳофаза қилувчи ким эканига далолат қилайинми? У холи қолганда гуноҳини ёдга олади ва у учун истиғфор айтади» деди...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#мақола

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣ЎТГАН ИШГА КЎЗ-ЁШ ТЎКМАНГ

Ўтган ишга кўз-ёш тўкиб, ҳасрат чекиб ўтирадиганларга дунё кулиб боқмайди. Шунингдек бошқаларнинг қийинчилиги устидан кулиб, вақтларини зое кетказадиганларга ҳам кунлар шафқат қилмайди. Кунлар ўтиб кетаверади, улар эса ортда қолиб кетаверадилар.

Тўкилган сутга, яъни қўлдан кетган ишга ўксиниб ўтирманг, балки ишингизга қўшимча куч, саъй-ҳаракат беринг, токи бу ҳаракат сизни қўлдан чиқарганларингиз ўрнини ёпадиган ютуқларга эриштирсин!

Агар қандайдир ишни бажаришда фурсатни қўлдан бой берсангиз ва бундан ичингиз алангаланса, унинг оловини ушбу оят билан ўчиринг:

“Шояд Роббимиз унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини берса. Биз ўз Роббимизга рағбатлимиз, дедилар” (Қалам сураси, 32-оят)...
🖥 БАТАФСИЛ

#мақола
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM