Muslim.uz
91.7K subscribers
17.9K photos
4.96K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур...

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур” (Анкабут сураси, 45-оят).

📃батафсил ўқиш

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar

#намоз
КЎЗИ ОЖИЗ ОДАМ ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

1092-CАВОЛ: Кўзи ожиз одам имом бўлиб намоз ўқиса бўладими? Хатми Қуръондачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар жамоат ичида имомликка кўзи ожиз одамдан лойиқроқ киши бўлмаса, ўша кўзи ожиз киши имом бўлгани авло (афзал) бўлади ("Фатҳу бобил иноя" китоби. "Намоз" боби).

Лекин жамоат ичида кўзи ожиздан лойиқроқ киши бўлиб туриб, ўша кўзи ожиз киши имомликка ўтса, намоз дуруст, лекин макруҳ бўлади ("Мухтасарул виқоя" китоби. "Намоз" боби).

Нафл намозларда ҳам ҳукм шундай. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
НАМОЗИ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ?
#Намоз #қаъда
#ракат

1100-CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасига ўтирмай, учинчи ракатга туриб кетган киши қайтиб қаъдага ўтирса, намози дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт ракатли фарз намозларда аввалги қаъда вожибдир. Агар билмасдан учинчи ракатга туриб кетса, қайтиб ўтирмайди ва охирида саждаи саҳв билан намозини якунлайди. Агар қайтиб ўтирса, намозни бузилиши ёки бузилмаслиги борасида муҳаққиқ уламолар ўртасида ихтилоф бўлган. Жумладан, “Дуррул мухтор” китобида бу ҳақда шундай дейилади:
( فَلَوْ عَادَ إلَى الْقُعُودِ ) بَعْدَ ذَلِكَ ( تَفْسُدُ صَلَاتُهُ ) لِرَفْضِ الْفَرْضِ لِمَا لَيْسَ بِفَرْضٍ وَصَحَّحَهُ الزَّيْلَعِيُّ ( وَقِيلَ لَا ) تَفْسُدُ لَكِنَّهُ يَكُونُ مُسِيئًا وَيَسْجُدُ لِتَأْخِيرِ الْوَاجِبِ ( وَهُوَ الْأَشْبَهُ ) كَمَا حَقَّقَهُ الْكَمَالُ وَهُوَ الْحَقُّ بَحْرٌ در المحتار
“Агар учинчи ракатга туриб кетган киши қаъдага қайтса, фарз бўлмаган нарса учун фарзни тарк қилгани сабабли намози бузилади. Бу гапни Имом Зайлаъий раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ, деганлар. Баъзи уламолар эса бу масалада намоз бузилмайди, лекин гуноҳкор бўлади ва вожибни кечиктиргани учун саҳв саждасини қилади, деганлар (Намоз бузилмайди, деган гап мазҳаб қоидаларига яқинроқдир). Аллома Камол ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ бу масалани таҳқиқ қилиб: “Ҳақ нарса намозни бузилмаслигидир”, деганлар. “Баҳрур роиқ” китобида шундай келган”.
Нафл намозларда аввалги қаъдага ўтирмасдан туриб кетган бўлса, модомики кейинги ракатни саждасини қилмаган бўлса, қайта ўтиради ва ташаҳҳудни ўқийди. Кейинги ракатдан яна намозини тўлиқ давом эттиради ва намозини саждаи саҳв билан якунлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
НАМОЗДА БИР САЖДАНИ ТАРК ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз #сажда

1113-CАВОЛ: Намозда бир саждани унутган бўлса, нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу ҳақида ҳанафий мазҳабидаги мўътабар манбалардан бири “Раддул-муҳтор” китобида шундай дейилади:
"قَالَ فِي شَرْحِ الْمُنْيَةِ حَتَّى لَوْ تَرَكَ سَجْدَةً مِنْ رَكْعَةٍ ثُمَّ تَذَكَّرَهَا فِيمَا بَعْدَهَا مِنْ قِيَامٍ أَوْ رُكُوعٍ أَوْ سُجُودٍ فَإِنَّهُ يَقْضِيهَا وَلَا يَقْضِي مَا فَعَلَهُ قَبْلَ قَضَائِهَا مِمَّا هُوَ بَعْدَ رَكْعَتِهَا مِنْ قِيَامٍ أَوْ رُكُوعٍ أَوْ سُجُودٍ ، بَلْ يَلْزَمُهُ سُجُودُ السَّهْوِ فَقَطْ ، لَكِنْ اُخْتُلِفَ فِي لُزُومِ قَضَاءِ مَا تَذَكَّرَهَا فَقَضَاهَا فِيهِ ، كَمَا لَوْ تَذَكَّرَ وَهُوَ رَاكِعٌ أَوْ سَاجِدٌ أَنَّهُ لَمْ يَسْجُدْ فِي الرَّكْعَةِ الَّتِي قَبْلَهَا فَإِنَّهُ يَسْجُدُهَا ، وَهَلْ يُعِيدُ الرُّكُوعَ أَوْ السُّجُودَ الْمُتَذَكَّرَ فِيهِ ، فَفِي الْهِدَايَةِ أَنَّهُ لَا تَجِبُ إعَادَتُهُ بَلْ تُسْتَحَبُّ مُعَلَّلًا بِأَنَّ التَّرْتِيبَ لَيْسَ بِفَرْضٍ بَيْنَ مَا يَتَكَرَّرُ مِنْ الْأَفْعَالِ"
Яъни: “Шарҳи муня” китобида дедилар: Бирор ракъатдан битта саждани тарк этса сўнг кейинги ракъатдаги қиём, рукуъ ёки саждада ёдига тушса, дарҳол ўша саждани қазосини қилади. Лекин сажданинг қазосидан олдин қилган қиём, рукуъ ва саждаларни қайтадан қилмайди. Балки намознинг охирида фақатгина саҳв саждаси вожиб бўлади. Лекин ўша қолдирилган сажда эсига тушган рукнни қайта қилиши лозим бўлишида ихтилоф қилинди. Яъни рукуъ ёки саждада олдинги ракъатда сажда қилмагани эсига тушса, дарҳол ўша қолдирилган саждани қилади. Аммо ўша сажда ёдига тушган рукуъ ёки саждани ҳам қайтарадими? “Ҳидоя”да мазкур рукнларни қайтадан қилиш вожиб бўлмайди, балки мустаҳаб бўлади. Чунки намозда такрорланадиган амаллар орасида тартибга риоя қилиш фарз эмас (балки вожибдир)”, дейилган” (“Раддул-муҳтор” китоби).

Ҳанафий мазҳабининг яна бир мўътабар манбаси “Баҳрур-роиқ”китобида шундай зикр қилинган:
"أنّه لو ترك سجدةً من ركعة فتذكّرها في آخر الصّلاة سجدها وسجد للسّهو لترك التّرتيب فيه ، وليس عليه إعادة ما قبلها"
Яъни: “Бирор ракъатдан битта саждани тарк қилса ва намознинг охирида ёдига тушса, ўша саждани қилади ва тартибга риоя қилмагани учун саҳв саждаси қилади. Унга олдинги рукнларни қайтадан қилиш вожиб бўлмайди” (“Баҳрур-роиқ” китоби).

Сажда қилмагани саломдан кейин эсига тушса нима қилади? Бу борада “Раддул-муҳтор” китобининг соҳиблари Аллома ибн Обидин шундай ёзадилар:
"ولو نسي سجدةً من الرّكعة الأولى قضاها ولو بعد السّلام قبل إتيانه بمفسد ، لكنّه يتشهّد ، ثمّ يسجد للسّهو ، ثمّ يتشهّد ، لبطلان التّشهّد والقعدة الأخيرة بالعود إلى السّجدة"
Яъни: “Биринчи ракъатда бир саждани унутган бўлса, саломдан кейин ёдига тушса, модомики, намозни бузадиган иш қилмаган бўлса, ўша саждани қазосини қилади. Лекин қайтадан ташаҳҳуд ўқийди сўнг саҳв саждаси ва ташаҳҳуд билан намозни тугатади. Зеро, унинг ташаҳҳуди ва охирги қаъдаси саждага қайтиши туфайли ботил бўлади”. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
Қабул бўлган намоз ўз эгасини фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ

яъни: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур” (Анкабут сураси 45-оят).

Ояти каримада зикр қилинганидек Аллоҳ таолонинг ибодатида бўлган киши ўз-ўзидан ёмон иллатлардан, ножўя ишлардан тийилади. Содда қилиб айтадиган бўлсак, намоз – инсонга гўзал тарбия берувчи илоҳий амалдир.

#намоз
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#таҳорат #намоз

🎬 Таҳоратдаги муҳим масала

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
ЁШ БОЛАЛАРНИ КАТТАЛАР БИЛАН БИР САФДА НАМОЗ ЎҚИШ МАСАЛАСИ
#намоз

1136-CАВОЛ: Масжидда ёш болалар катталар орасида туриб намоз ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Балоғатга етмаган ёш болани араб тилида “сабий” дейилади. Ёш боланинг сафда қандай туришлари ҳақида эса, шундай зикр қилинган:

وَيَصُفُّ الرِّجَالَ ثُمَّ الصِّبْيَانَ ثُمَّ النِّسَاءُ لِقَوْلِهِ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ { لِيَلِيَنِّي مِنْكُمْ أُولُو الْأَحْلَامِ وَالنُّهَى }

Яъни: Намозда аввал балоғатга етган эркаклар, сўнг балоғатга етмаган ёш болалар, сўнг аёллар сафга турадилар. Чунки пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менга намозда орангиздан балоғатга етган ва оқиллар яқин турсин”, деганлар. (“Баҳрур-роиқ” китоби).

Сўнг мусанниф раҳимаҳуллоҳ давом этиб айтадилар:

فَإِنَّهُ قَالَ فَصَفَفْت أَنَا وَالْيَتِيمُ وَرَاءَهُ وَالْعَجُوزُ مِنْ وَرَائِنَا وَيَقْتَضِي أَيْضًا أَنَّ الصَّبِيَّ الْوَاحِدَ لَا يَكُونُ مُنْفَرِدًا عَنْ صَفِّ الرِّجَالِ بَلْ يَدْخُلُ فِي صَفِّهِمْ وَأَنَّ مَحَلَّ هَذَا التَّرْتِيبِ إنَّمَا هُوَ عِنْدَ حُضُورِ جَمْعٍ مِنْ الرِّجَالِ وَجَمْعٍ مِنْ الصِّبْيَانِ فَحِينَئِذٍ تُؤَخَّرُ الصِّبْيَانُ بِخِلَافِ الْمَرْأَةِ الْوَاحِدَةِ فَإِنَّهَا تَتَأَخَّرُ عَنْ الصُّفُوفِ كَجَمَاعَتِهِنَّ

Яъни: “Анас ибн Молик дедилар: Мен ва етим бола пайғамбаримизни орқаларида ҳамда кампир аёл эса, бизнинг ортимизда саф олган ҳолда турдик. Бу яна шуни тақозо қиладики, агар ёш бола битта бўлса, эркакларни сафидан ажратиб ўзини ёлғиз қўйилмайди. Балки, катталарни сафига кириб туради. Юқоридаги тартибнинг ўрни балоғатга етган эркаклар ва ёш болалардан иборат жамоат ҳозир бўлганидадир. Яъни ўша вақтда ёш болаларни катталарнинг сафидан орқага ўтказилади. Аммо, аёл киши бир ўзи бўлса ҳам, худди аёллар кўпчилик бўлганидаги каби эркакларнинг орқасига туради”. (“Баҳрур-роиқ”).

Мазкур матнда машҳур бир ҳадисга ишора қилинмоқда. Яъни Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у зотнинг момолари Мулайка исмли кампир Пайғамбаримизни меҳмонга таклиф қилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу таклифни қабул қиладилар ва Анас ибн Молик ва Зумайра исмли бир етим бола билан бирга борадилар. Улар таомланиб бўлишгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга намоз ўқиб бермоқчи бўладилар. Шунда Анас ва етим бола у зотнинг ортларида, ҳамда кампир аёл эса, уларнинг ортида туриб иқтидо қилишади ва саф олишади. (Муттафақун алайҳ).

Ушбу ҳадисдан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз балоғатга етмаган ёш бола битта бўлса, катталар билан бир сафда туриши жоизлиги ва бу иш макруҳ саналмаслиги, ҳамда унинг бир ўзини ёлғиз орқа сафга тургазмасликни баён қилганлар. Бундан ташқари “Ат-Таҳрийрул-мухтор” китобида шундай дейилган:

قال الرحمتي: ربما يتعين في زماننا إدخال الصبيان في صفوف الرجال، لأنّ المعهود منهم إذا اجتمع صبيّان فأكثر تبطل صلاة بعضهم ببعض و ربما تعدّى ضررهم إلى إفساد صلاة الرجال،.

яъни: “Раҳматий дедилар: “Кўпинча замонамизда ёш болаларни катта эркаклар сафига киргизиш таъйин топади (керак бўлади). Чунки, одатда икки ва ундан ортиқ ёш болалар бир жойда турса, бир-бирини намозини бузади ва кўп ҳолатларда уларнинг зиёни атрофидаги кишиларнинг ҳам намозини бузилишига олиб келади”. (“Ат-Таҳрийрул-мухтор ли раддил-мухтор”).

Шунга кўра, саф тузишда асл ҳолат ёш болаларнинг орқа сафда туришлари ҳисобланади. Агар улар алоҳида бир сафда турганларида намозни бузмайдиган ва бошқаларга ташвиш келтирмайдиган бўлсалар орқада алоҳида сафда туришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Агар ундай бўлмаса уларнинг катталар орасида туриши жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
БИРИНЧИ АЗОН ТУГАГАНДА НАМОЗНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар #намоз

CАВОЛ: Ишхонамизнинг уч томонида масофаси деярли бир хил масжид бор учаласи навбати билан азон айтади. Деярли бир хил эшитилади биринчи азон тугаганда намозни ўқисак дуруст бўладими ёки учаласи ҳам тугаши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон намознинг вақти кирганини эълон қилувчи ва намозхонларни жамоъатга чорловчи калималардир. Намоз ўқишингиз учун биргина масжидни азонини эшитишингиз кифоя қилади. Атрофингиздаги барча масжидларнинг азони тугашини кутишингиз шарт эмас.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗ ИБОДАТЛАРНИНГ САВОБИНИ ЎЗГАЛАРГА БАҒИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#намоз

1147-CАВОЛ: Кўпинча гувоҳ бўламизки, баъзи намозхонлар намозларидан кейин ўқилган барча намозларини (фарз, суннат) савобларини ўтганларга бағишлайдилар. Фарз ибодатларни савобини ҳам ўтганларга бағишлаш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ибодатларнинг савобини марҳумларга бағишлаш жоиз. Ҳаттоки фарз ибодатларни савобини ҳам. "Раддул муҳтор" китобида шундай дейилади:

وفي البحر: من صام أو صلى أو تصدق وجعل ثوابه لغيره من الاموات والاحياء جاز، ويصل ثوابها إليهم عند أهل السنة والجماعة، كذا في البدائع، ثم قال: وبهذا علم أنه لا فرق بين أن يكون المجعول له ميتا أو حيا.
والظاهر أنه لا فرق بين أن ينوي به عند الفعل للغير أو يفعله لنفسه بعد ذلك يجعل ثوابه لغيره، لاطلاق كلامهم، وأنه لا فرق بين الفرض والنفل اه.

“"Баҳр" китобида: "Бирор киши рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа берса ва шу ишни савобини вафот этганларга ва тирикларга бағишлаш жоиз. Аҳли сунна вал жамоа наздида унини савоби уларга етиб боради. "Бадоиъ" китобида ҳам шундай келган. Сўнгра мусанниф (Ибн Обидин) айтадилар: "Юқоридаги сўзлардан маълум бўладики, савоб ҳадя қилинаётган инсон вафот этган ёки тирик бўлишини фарқи йўқдир. Яна, бир ибодатни бошқа инсон учун, деб ният қилиши ёки уни ўзи учун қилиб, савобини бошқага бағишлашининг фарқи йўқлиги уламолар сўзларининг умумийлигидан маълумдир. Қолаверса савобини бағишлашда фарз ва нафл ибодатлар ўртасида ҳам фарқ йўқлиги очиқдир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"АЛЛОҲУММА АНТАС-САЛАМ..." ЗИКРИНИ АЙТИШ
#намоз #зикр

1156-CАВОЛ: “Аллоҳумма антас-салам...” зикрини аср намози каби ортида суннат намозлари бўлмаган фарзлардан кейин ҳам айтиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳа, айтилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу зикрни қилганлари ҳақидаги ҳадисларда бирорта намоз истисно қилинмаган. Балки мазкур зикр барча намоздан кейин айтилганига ишора қилади. Бу ҳақида Ҳанафий олимлардан Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ “Бадоиъус саноиъ” номли китобида қуйидагиларни зикр қилганлар:

فَإِنْ كَانَتْ صَلَاةً لَا تُصَلَّى بَعْدهَا سُنَّةٌ كَالْفَجْرِ وَالْعَصْرِ فَإِنْ شَاءَ الْإِمَامُ قَامَ وَإِنْ شَاءَ قَعَدَ فِي مَكَانِهِ يَشْتَغِلُ بِالدُّعَاءِ ؛ لِأَنَّهُ لَا تَطَوُّعَ بَعْدَ هَاتَيْنِ الصَّلَاتَيْنِ فَلَا بَأْسَ بِالْقُعُودِ رُوِيَ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا { أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إذَا فَرَغَ مِنْ الصَّلَاةِ لَا يَمْكُثُ فِي مَكَانِهِ إلَّا مِقْدَارَ أَنْ يَقُولَ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ }

“Имом салом бериб намозни тугатгач, агар шу ўқиган намози бомдод ва аср каби ортида суннат намози йўқ бўлса, хоҳласа туриб кетади. Хоҳласа, жойида ўтириб, дуолар билан машғул бўлади. Чунки бу икки намоздан кейин ўқиладиган суннат намоз йўқ. Шундай экан, дуо қилиб ўтиришининг зарари йўқ. Оиша розияллоҳу анҳодан қилинган ривоятда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлгач, “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар”.

“Мароқул фалоҳ” китобида ушбу маълумотларни кўришимиз мумкин:

إذا فرغ من صلاته إن شاء قرأ ورده جالسا وإن شاء قرأه قائما ( ويستغفرون الله ) العظيم ( ثلاثا ) لقول ثوبان " كان رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا انصرف من صلاته استغفر الله تعالى ثلاثا وقال اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام " رواه مسلم

“Имом намозини тугатгач, хоҳласа, вирд(зикр)ларини ўтириб, хоҳласа туриб айтади. Уч марта истиғфор айтади. Кейин ушбу ҳадисда келган зикрни айтади:
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
намозни тугатгач, уч марта истиғфор айтиб, кейин “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар” (Имом Муслим ривоят қилган).

Мазкур иборалардан маълум бўладики, мазкур зикр барча фарз намоздан кейин айтилади. Агар фарз намознинг ортидан суннати ҳам бўлса, ушбу зикрни қилиш билан кифояланади ва суннат намозни адо этишга туради. Агар ортидан суннати бўлмаган намоз бўлса, ушбу ва бошқа зикрларни қилиб ўтириши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM