Muslim.uz
91.7K subscribers
17.9K photos
4.96K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 Қачон Одам боласи сажда оятини ўқиса ва сажда қилса...

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Қачон Одам боласи сажда оятини ўқиса ва сажда қилса, шайтон қочиб кетади ва йиғлаб: ҳолимга вой бўлсин, Одам боласи саждага буюрилди ва у сажда қилиб жаннатга кирди. Мен ҳам саждага буюрилдим, аммо сажда қилмадим, менга эса дўзах, дейди”
(Имом Муслим ривояти).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Одам #сажда #оят #жаннат #дўзах
НАМОЗДА БИР САЖДАНИ ТАРК ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз #сажда

1113-CАВОЛ: Намозда бир саждани унутган бўлса, нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу ҳақида ҳанафий мазҳабидаги мўътабар манбалардан бири “Раддул-муҳтор” китобида шундай дейилади:
"قَالَ فِي شَرْحِ الْمُنْيَةِ حَتَّى لَوْ تَرَكَ سَجْدَةً مِنْ رَكْعَةٍ ثُمَّ تَذَكَّرَهَا فِيمَا بَعْدَهَا مِنْ قِيَامٍ أَوْ رُكُوعٍ أَوْ سُجُودٍ فَإِنَّهُ يَقْضِيهَا وَلَا يَقْضِي مَا فَعَلَهُ قَبْلَ قَضَائِهَا مِمَّا هُوَ بَعْدَ رَكْعَتِهَا مِنْ قِيَامٍ أَوْ رُكُوعٍ أَوْ سُجُودٍ ، بَلْ يَلْزَمُهُ سُجُودُ السَّهْوِ فَقَطْ ، لَكِنْ اُخْتُلِفَ فِي لُزُومِ قَضَاءِ مَا تَذَكَّرَهَا فَقَضَاهَا فِيهِ ، كَمَا لَوْ تَذَكَّرَ وَهُوَ رَاكِعٌ أَوْ سَاجِدٌ أَنَّهُ لَمْ يَسْجُدْ فِي الرَّكْعَةِ الَّتِي قَبْلَهَا فَإِنَّهُ يَسْجُدُهَا ، وَهَلْ يُعِيدُ الرُّكُوعَ أَوْ السُّجُودَ الْمُتَذَكَّرَ فِيهِ ، فَفِي الْهِدَايَةِ أَنَّهُ لَا تَجِبُ إعَادَتُهُ بَلْ تُسْتَحَبُّ مُعَلَّلًا بِأَنَّ التَّرْتِيبَ لَيْسَ بِفَرْضٍ بَيْنَ مَا يَتَكَرَّرُ مِنْ الْأَفْعَالِ"
Яъни: “Шарҳи муня” китобида дедилар: Бирор ракъатдан битта саждани тарк этса сўнг кейинги ракъатдаги қиём, рукуъ ёки саждада ёдига тушса, дарҳол ўша саждани қазосини қилади. Лекин сажданинг қазосидан олдин қилган қиём, рукуъ ва саждаларни қайтадан қилмайди. Балки намознинг охирида фақатгина саҳв саждаси вожиб бўлади. Лекин ўша қолдирилган сажда эсига тушган рукнни қайта қилиши лозим бўлишида ихтилоф қилинди. Яъни рукуъ ёки саждада олдинги ракъатда сажда қилмагани эсига тушса, дарҳол ўша қолдирилган саждани қилади. Аммо ўша сажда ёдига тушган рукуъ ёки саждани ҳам қайтарадими? “Ҳидоя”да мазкур рукнларни қайтадан қилиш вожиб бўлмайди, балки мустаҳаб бўлади. Чунки намозда такрорланадиган амаллар орасида тартибга риоя қилиш фарз эмас (балки вожибдир)”, дейилган” (“Раддул-муҳтор” китоби).

Ҳанафий мазҳабининг яна бир мўътабар манбаси “Баҳрур-роиқ”китобида шундай зикр қилинган:
"أنّه لو ترك سجدةً من ركعة فتذكّرها في آخر الصّلاة سجدها وسجد للسّهو لترك التّرتيب فيه ، وليس عليه إعادة ما قبلها"
Яъни: “Бирор ракъатдан битта саждани тарк қилса ва намознинг охирида ёдига тушса, ўша саждани қилади ва тартибга риоя қилмагани учун саҳв саждаси қилади. Унга олдинги рукнларни қайтадан қилиш вожиб бўлмайди” (“Баҳрур-роиқ” китоби).

Сажда қилмагани саломдан кейин эсига тушса нима қилади? Бу борада “Раддул-муҳтор” китобининг соҳиблари Аллома ибн Обидин шундай ёзадилар:
"ولو نسي سجدةً من الرّكعة الأولى قضاها ولو بعد السّلام قبل إتيانه بمفسد ، لكنّه يتشهّد ، ثمّ يسجد للسّهو ، ثمّ يتشهّد ، لبطلان التّشهّد والقعدة الأخيرة بالعود إلى السّجدة"
Яъни: “Биринчи ракъатда бир саждани унутган бўлса, саломдан кейин ёдига тушса, модомики, намозни бузадиган иш қилмаган бўлса, ўша саждани қазосини қилади. Лекин қайтадан ташаҳҳуд ўқийди сўнг саҳв саждаси ва ташаҳҳуд билан намозни тугатади. Зеро, унинг ташаҳҳуди ва охирги қаъдаси саждага қайтиши туфайли ботил бўлади”. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar