Muslim.uz
95.2K subscribers
17.4K photos
4.77K videos
114 files
16.2K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🌙 ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ

Бугун, 8 ноябрь куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуслари билан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларида фаолият юритаётган ўқитувчилар учун Тажвид дарслари бошланди.

🔸Дарслар Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли томонидан олиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МУФТИЙ ҲАЗРАТ РУМИНИЯ ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Шу йил 7 ноябрь куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Руминия давлатининг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Кристиан Чобану жанобларини қабул қилдилар.

🔹Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Руминия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, айниқса, маданий-маърифий, илм-фан ҳамда таълим-тарбия йўналишидаги алоқаларни янада ривожлантириш яхши натижалар беришини таъкидладилар.

🔸Элчи жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Руминия давлатида Ислом дини ва мўмин-мусулмонлар ҳаёти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у Қуръони карим оятларини маъносини румин тилидаги таржима қилинган Мусҳафни тақдим этди.

🔹Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонаси фондида сақланаётган Қуръони карим оятлари маънолари таржимасининг 30 хил тилда ёзилган нусхалари қаторига ушбу Мусҳафни ҳам жойлаштиришни билдирдилар.
Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz | @muslimuzportal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Кўп йиллик қазо намозни ўқиш учун қандай ният қилинади?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️ОДАМЛАРНИНГ ЭНГ ЁМОНИ – ХАВОРИЖЛАР!

Адашган оқимларнинг шаклланиши узоқ тарихий ўтмишга бориб тақалади.
Тарихда ўзаро зиддиятлар туфайли «аҳли сунна»дан ажраб чиққан фирқалар бор. Уларнинг ғаразли ғояларини ўрганишга бағишланган асарлар кўп. Абу Мансур Мотуридий, Абул-Ҳасан Ашъарий, Абу Мансур Бағдодий, Абу Ҳафс Насафий, Муҳаммад Шаҳристоний каби уламолар адашган фирқаларнинг услубларини синчковлик билан ўрганган ҳамда уларга раддиялар берганлар.

❗️Ислом тарихида «хорижий»лар илк адашган оқим сифатида пайдо бўлган. Дин ниқоби остида фаолият кўрсатган ва уламолар томонидан қаттиқ қораланган фирқалар фаолиятини Бағдодий «ал-Фарқ байнал-фирақ» асарида муфассал баён қилган. Дастлабки бўлиниш Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу давридаги «Жамал воқеаси иштирокчилари», саҳоба Муовия, «Сиффийн иштирокчилари» ҳамда икки ҳакам Абу Мусо Ашъарий ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумнинг чиқарган ҳукмлари сабабли юз берган. «Сиффийн» жангида Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тарафдорлари ўртасида норозилик пайдо бўлиб, икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу тарафдори бўлиб, иккинчи гуруҳ эса «хорижий» (ажралиб чиққанлар) номини олган...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Огоҳ бўлинг! Албатта, мен сиздан аввал боргувчиман, сизлар ҳам менга етиб оласиз.

Огоҳ бўлинг! Ваъдалашган жойимиз – ҳавзи Кавсардир.....

Огоҳ бўлинг! Кимки эртага бу манзилда бўлишни истаса, тилини ва қўлини ёмонликдан тийсин”,
дедилар.

манба

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 09 ноябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарсларининг 4-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Бақара" сурасиннинг 142 оятидан 202 оятигача хатм қилинади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Мол-дунёни гўзал йўл билан топинг!

("Ҳазрати Имом" масжиди, 04.11.2022)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мақбарасига ташриф буюрди

Давлат раҳбари зиёратгоҳда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar