Muslim.uz
92K subscribers
17.8K photos
4.93K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмонни кофир дейиш хатари !

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Саррофлик яъни валюта айирбошлаш шартлари қандай?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ҲОМИДЖОН ДОМЛА ИШМАТБЕКОВ ХАЛҚАРО ФОРУМДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Ҳар йили Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида “Мусулмон жамиятларида тинчликка кўмаклашиш” глобал форуми ўтказилади.

🔹Бу йил тўққизинчи маротаба ўтказилаётган “ТИНЧЛИК ФОРУМИ” 8-10 ноябр кунлари “Урушнинг глобаллашуви ва тинчликнинг оламшумуллиги: заруратлар ва ҳамкорликлар” мавзусида ташкил этилди. БАА Ташқи ишлар ва Халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдуллоҳ бин Зойид Ол Наҳаён ҳомийлигида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда ўнлаб мусулмон мамлакатларнинг уламолари, муфтийлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам қатнашмоқда...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
💧СУВНИ ЎТИРГАН ҲОЛАТДА ИЧИШ

Анас розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни тик туриб ичишдан қайтарганлар”
(Имом Муслим ривояти).

Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: “Овқат ва сувнинг ўтирган ҳолатда ейиш ва ичиш соғлиқ учун ҳавфсиз ва фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди. Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир.
манба

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_суннатларининг_илмий_мўъжизалари
⚡️⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» рўйхатидан жой олди.

Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб боради.

Ўз навбатида, ушбу рўйхатдан бир қатор давлат раҳбарлари — Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам ўрин олган.

Маълумот ўрнида, «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» журнали 2009 йилдан буён йилда бир марта нашр этиб келинади.

Манба: @uzauz

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 БУГУН ОНЛАЙН "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 10 ноябрь куни, соат 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарслари ўтказилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🟢 БУГУН, 10 НОЯБРЬ КУНИ СОАТ 16:30 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

10 ноябрь куни соат 16:30 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Фойдани оз олиб, кўпчиликни ўйлаган, Қиёматда роҳат топади!

("Ҳазрати Имом" масжиди, 04.11.2022)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (32 minutes)
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби Рустам домла Охунжоновнинг оналари Насиба ҳожи онанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳума онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Рустам домла Охунжоновга ва марҳума онахоннинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Жаноза намози бугун, 10 ноябрь куни “Минор” масжидида хуфтон намозидан сўнг ўқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
⚡️⚡️Режеп Таййип Эрдоған «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди. «Бугун тарихий воқеа — бугун қардошим Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланди», — деди Президент.

«Хабарингиз бор, 2017 йили БМТнинг 72-сессиясида улуғ бобомиз Имом Бухорийнинг меросини ўрганиш ҳақида гапиргандим ва ўша пайтда Туркия Президенти, қардошим Режеп Таййип Эрдоған бу фикрларни қўллаб-қувватлаган эди», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

«Биз Ўзбекистонда Имом Бухорий бобомизнинг меросини чуқур ўрганиш учун Самарқанд заминида ул зотнинг номида халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳадис илми мактабини ташкил этдик», — деди Президент.

«Ўзбекистон халқи сизнинг қардош элларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни самарали амалга ошириш борасидаги шахсий ҳиссангизни яхши билади ва юксак қадрлайди. Ишончим комилки, умумий тил ва маданиятга, аждодларимизнинг бой меросига, муштарак интилишга асосланган дўстлик ва қардошлик муносабатларимиз янада равнақ топади», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, «Олий даражали Имом Бухорий» ордени илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришган хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларига берилади.

манба: @uzauz

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ЖУМА