Muslim.uz
92K subscribers
17.8K photos
4.93K videos
114 files
16.5K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
✍️ БОЛАЛАР ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Бугун, 7 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Махсудов БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзода жаноблари билан учрашув ўтказдилар.

🔸 Учрашувда Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари юртимизда болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жуда кўплаб ишлар амалга оширилаётгани, ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда диёримизда бола ҳуқуқлари, фаровонлиги, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилинаётганини қайд этдилар...
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳ таолонинг амри билан бизни нимага буюрган бўлсалар, ўша нарсада биз учун фойда бордир...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг амри билан бизни нимага буюрган бўлсалар, ўша нарсада биз учун фойда бордир. Ва албатта, нимадан қайтарган бўлсалар, унда бизлар учун зарар, зиён бор.
“Пайғамбар сизларга келтирган нарсани олингиз, у сизларни қайтарган нарсадан қайтингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз!”
(Ҳашр сураси, 7-оят) деб марҳамат қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ризқингизни ҳалол йўл билан топинг!

("Ҳазрати Имом" масжиди, 04.11.2022)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
Фиръавн саройида улғайган Мусо алайҳиссалом (Аудио)

#Анбиёлар_қиссаси:

▶️13

ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Имом-хатиблар фаол бўлиши лозимлиги таъкидланди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Болалар фаровонлиги йўлида Меморандум имзоланди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Билим юртида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸БАА Имом Бухорийнинг ҳаёти ҳақида сериални суратга олиш ишларини давом эттиради
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ўзбекистон “Makkah Expo for Hotels & Restaurants” халқаро кўргазмасида иштирок этади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸“Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига ташриф
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Шимкентда Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратларининг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган анжуман бўлиб ўтди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Билим юртида "Яшил макон" лойиҳаси
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муснади Кеший (1-жуз)
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муфтий ҳазрат: Савдогарнинг ростгўй бўлиши дунё-ю охиратда шарафдир
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Муфтий ҳазрат: Савдогарнинг ростгўй бўлиши дунё-ю охиратда шарафдир
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🪙 ОЙ ТУТИЛГАН ВАҚТДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИШ ТАВСИЯ ЭТИЛГАН

Бугун 8 ноябрь куни
Ер юзи аҳолиси астрономик ҳодисалардан бири – тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин. Ушбу тутилишнинг тўлиқ фазасида ой юзаси 100 фоиз Ер соясида бўлади. Ой тутилиши Ўзбекистонда Тошкент вақти билан соат 13.00 да бошланади ва 21:00 да тугайди. Максимал тутилиш босқичи эса соат 18:00 га тўғри келиши кутилмоқда.

🌙 Ой тутилишида Ой бутун тутилиш давомида кўриниб туради. Фақат Ой соя ичида ҳаракатлана бошлаганда у қизғиш – жигарранг тусда кўринади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуёш ва ой Аллоҳ таолонинг оят мўъжизаларидандир. Улар бирор кишининг ўлими сабаб тутилмайди. Агар улар тутилса, токи очилиб кетганча намоз ўқинглар ва дуо қилинглар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Демак, ой тутилганда ҳар бир киши ўзи ёлғиз намоз ўқиб, Аллоҳ таолога дуои хайрлар қилса Набий алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @diniysavollar
НАМОЗИМ БУЗИЛГАН БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тўрт ракатли намознинг 2-ракатида Аттаҳиятдан кейин саловатни ҳам чалғиб ўқиб юбораман. Намозим бузилган бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада Аттаҳиятдан кейин, учинчи ракатга туриш ўрнига адашиб "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин" гача ўқиб қўйган бўлса, энг тўғри қавлга кўра намозни охирида саждаи саҳв қилади. Шу билан намоз тўғри бўлади. Агар "Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин"дан кам ўқиган бўлса, саждаи саҳв қилмайди ("Ал-Баҳр ар-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қубо масжиди тарихи, фазилати ва унда намоз ўқишга оид масалалар (1-қисм)

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

👉Youtube орқали кўриш:

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Бировнинг ҳақидан қўрқиш керак!

("Ҳазрати Имом" масжиди, 04.11.2022)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НАФСНИНГ ТУРЛАРИ (1-ҚИСМ)

Билингки, инсон нафси учга бўлинади: нафси мутмаинна, нафси лаввома ва нафси аммора.

🔹Нафси мутмаинна – ором топган қалб, Аллоҳ таолонинг Робби эканига мустаҳкам ишонч ҳосил қилган, Аллоҳнинг ваъдаларига сидқидилдан ишонган, Унинг ҳар бир сўзи ҳақлигини тасдиқлайдиган, Роббининг берган ҳар бир синовига сабр билан чидаган қалб.

Бу иймон келтирган нафсдир, охиратда Аллоҳ уни шарманда қилмайди, унинг амаллари китоби ўнг қўлига топширилади ва унинг юзи оппоқ, ёруғ юзлардан бўлади. Бундай нафс яхши-ёмон, фойда-ю зарарнинг барчаси илоҳий тақдир эканига бўйсунади.

Аллоҳ таоло Ўзининг ваъдаларига қатъий ишонган ва Унинг розилигини яхши амаллар билан қозонишга интилган нафсга бундай ишора қилади:

﴿يَٰأَيَّتُهَا ٱلنَّفۡسُ ٱلۡمُطۡمَئِنَّةُ ٢٧ ٱرۡجِعِيٓ إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةٗ مَّرۡضِيَّةٗ ٢٨﴾

"Эй, хотиржам нафс! Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт!" (Фажр сураси, 27-28-оятлар).

🔸 Нафси лаввома – гуноҳкор нафс, яхши ва ёмон ишлари учун ўзини доимо танбеҳлайди, қувончда ҳам, қайғуда ҳам сабр қилмайди, ҳар доим ўзидан норози. У ўзини тинмай танбеҳ қилиб: “Нега мен бундай қилишим керак? Буни бошқача қилиш керак эди!" Бу нафснинг ўзи яхши ҳам, ёмон ҳам эмас. Шунчаки у ҳеч қачон ўз-ўзидан қониқмайди.

Танбеҳ қилувчи (маломатчи) нафс имкониятларни қўлдан бой бергани учун ўзидан жуда хафа бўлади ва ўз ҳаракатларидан ҳеч қачон қониқмайди. У яхши иш қилса: "Кўпроқ қилишим керак эди!" дейди. Гуноҳ иш қилганида эса: “Нега шундай қилдим?!" деб афсусланади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#НАФСНИНГ_ТУРЛАРИ (1-ҚИСМ)