#Ҳикмат
БАРАКА
Солиҳлардан бири: "Аллоҳим, ризқимга барака бер", деб дуо қилар эди.
Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", деб айтмайсиз? – деди.
У зот: "Аллоҳ таоло барча тирик жонзотнинг ризқини таъмин этган. Мен фақат ўша ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", деди.
@milliyteatr

Кўп китоб ўқиганинг сари ўз тутган ўрнингдан, қолоқ фикрларингдан, бошқалар фикрига тобелигингдан хижолат бўлиб бораверасан...
Ўқиш сенга фикрий жиҳатдан мутлоқ озодлик беради!
Абдуқодир Полвонов

БАХТ
Бахт шундай нарсаки, борлигида уни киши сезмайди, йўқлигида орзу қилади. Бахтли одам: "мен бахтлиман", деб оламга жар солмайди. Инсон ҳеч қачон бахтга тўйган, бахтим етарли, деган эмас.
Аслида, ҳаётда бирор мақсад билан яшашнинг ўзи – бахт. Мақсадсиз яшаш шундай кўргиликки, у ҳеч кимнинг бошига тушмасин! Кишида мақсад бўлса, унга эришиш йўлида курашиш, машаққат чекиш, таъна-дашномлар эшитиб куйиб-ёниб юриш ҳам – бахт...
Эркин Воҳидов,
Ўзбекистон Қаҳрамони

Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Доим тақдирдан рози бўлинг, доим борига қаноат қилинг!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

ИСБОТИНИ КЎРГАНМАН
"Эрни эр қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам хотин", деган гап бор халқимизда. Қўшиламан. Бу гап ёки мақолнинг тасдиғи учун икки қўлимни баравар кўтараман. Чунки ҳаётда исботини кўрганман.
Хотинни гул қиладиган ҳам, тул қиладиган ҳам, сўл қиладиган ҳам, чўл қиладиган ҳам, йўқ қиладиган ҳам эркак. Юракдаги гап бу. Чунки ҳаётда исботини кўрганман.
Озода ШОБИЛОЛОВА

ҲАЁТИНГИЗ ЭГАСИ, ЎЗИНГИЗ!
Бошингизга тушган ноxушликни аллакимларга сўзлаб, тасвирлаб ҳолатингизни икки баробар оғирлаштирманг. Улар сиз учун ҳеч нарса қилиб бермайди. Сиз ўз ҳолатингизга бошқалардан тасалли изламай, мардона туринг ва ҳурматингизни сақланг.
Биз қачонки бошимизга тушган омадсизликда кимнидир айблар эканмиз, катта хатога йўл қўяётганимизни сезмай қоламиз.
Ўзингизни кўмакчисиз, ёлғиз ҳисобламанг. Сизга Худодан ўзга ҳукмронлик қилолмайди. Ҳаётингиз эгаси, ўзингиз!
Бодо Шефер
"Ғолиблик қонуниятлари" китобидан.

Орифдан сўрадилар:
– Сиздаги сакинатнинг боиси недир?
– Босиб ўтилган йўл ва яшаб ўтилган умрдан чиқарган хулосам шу бўлдики:
🔹 менга аталган ризқнинг менгагина насиб қилишини англадим ва сокинлашдим;
🔹 Оллоҳнинг нигоҳини доим ҳис қилиб турдим ва сокинлашдим;
🔹 қилишим керак бўлган ишни мендан ўзга одам қилолмаслигини англадим ва сокинлашдим;
🔹 яхшилик ва ёмонликнинг танлов эканлигини англадим: яхшиликни танладим, ёмонликдан воз кечдим;
🔹 ниҳоят сабрни ўргандим ва "Яшасин, ҳаёт!" – дедим.
©️Маъруфжон Йўлдошев
@hayot_deganlari

МАЙИН ЁМҒИР
Оғзи ёпиқ балиқни ҳеч ким қармоққа тушира олмайди. Сиз ҳам оғзингизни ёпинг. Чунки қанчадан-қанча инсонлар сизнинг хатоларингизни овлаш пайида юрган бўлади. Сиз худди майин ёмғир каби бўлингки, ёмғир қаерга ёғса, ўша ерга манфаат етказади.

БИЛКИ...
Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса, билки, ҳали табиатинг тоза экан.
Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг, билки, ички дунёинг гўзал экан.
Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг, билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг, билки, сен вафога жуда яқинсан!

АТРОФИНГИЗДА КИМЛАР?
– Aгар сиз бешта ақлли одам билан суҳбатлашсангиз, сиз уларнинг олтинчисига айланасиз.
– Aгар сиз учта ўзига ишонган одам билан суҳбатлашсангиз, сиз тўртинчиси бўласиз.
– Aгар сиз олтита миллионер билан суҳбатлашсангиз, сиз еттинчиси бўласиз.
– Aгар сиз иккита нодон одам билан суҳбатлашангиз, сиз уларнинг учинчиси бўласиз.
Атрофингиздаги одамларга эътиборли бўлинг!

Машҳур олимга иккита савол беришибди:
– Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган?
Олим бирма-бир санай бошлади:
– Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар;
– Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар;
– Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар.
Гал иккинчи саволга келди
– Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?
Олим жавоб берди:
– Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг;
– Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир;
– Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин;
– Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.

Умр биттадир!
У сенинг қўлингда!
Унинг ҳар бир кунини ихлос билан варақла.
365 кун давомида қуёш 365 хил жилваланади.
Ой ҳам ўшанча турланади, тусланади.
Ҳар кунни жониқиб томоша қил! Кўзларингни яйрат, юракларингни хаприқтир.
Кунда бир ишингни битказ.
Кунда бир кишининг ҳожатига яра, дуосини ол, бу ҳузурлардан умрларинг узайиб кетсин!
Турсуной Содиқова

Беш нарса ақлли одам хислати: Қўлдан кетган нарсага ачиниб ўтирмаслик, меҳнатдан қўрқмаслик, мағрур бўлмаслик, қўлдан келмаган ишга киришмаслик ва хоҳлаган нарсаси қўлга кирмаганига қайғурмаслик.
Байт:
Иқтидоринг етмаган ишни қилма,
Сабабсиз ўзингни донишманд билма.

Афлотундан сўрадилар:
– Файласуф, олим одамсан. Қани айтчи, шунча ўқиб нима натижага келдинг?
У жавоб берди:
– Фақат бир нарсани англадим. Ҳеч нарса билмас эканман.
Ps.: Чин олимлик камтарликда. Билган сари билмаслигини англашида.

Олти нарса жоҳиллик аломатидир. Биринчи: беҳуда ғазабланмоқ, иккинчи: фойдасиз сўзламоқ, учинчи: ноўрин совға қилмоқ, тўртинчи: барчага ишонмоқ, бешинчи: дўстни душмандан ажратмаслик, олтинчи: нафсга эрк бермоқ.

– Энг доно ким?
– Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.
– Энг яхши бойлик нима?
– Ақл.
– Қайси олов ўз ёқувчисини куйдиради?
– Ҳасад ўти.
– Қандай бино вайрон бўлмайди?
– Адолат биноси.
– Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
– Сабрнинг.
– Қайси нарсанинг охири аччиқ?
– Шошқалоқликнинг.
– Қайси дард бедаво?
– Нодонлик.

Бир оқил зотдан сўрашибди:
– Коинотдан оғирроқ нима бор?
– Ердан кенгроқ нима бор?
– Денгиздан бойроқ нима бор?
– Тошдан қаттиқроқ нима бор?
– Оловдан даҳшатлироқ нима бор?
– Муздан совуқроқ нима бор?
– Заҳардан аччиқроқ нима бор?
У жавоб берибди:
– Одамларни ноҳақ айблаш коинотдан оғирроқдир.
– Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқдир.
– Шукрли банда денгиздан ҳам бойроқдир.
– Мунофиқнинг юраги тошданда қаттиқроқдир.
– Золим ҳукмдор оловдан ҳам даҳшатлироқдир.
– Миннатчига муҳтож бўлмоқ музданда совуқроқдир.
– Ҳасад тўла қалб заҳарданда аччиқроқдир.

ФАРОСАТ
Олимлардан Ҳимматзода айтади:
– Бир касал одамни зиёрат қилиб, ҳол-аҳволини сўраш, тасалли бериб кўнглини кўтариш энг яхши ишдир. Фақат зиёрат қилганингиздан кейин унинг ёнида эзмалик қилиб кўп қолиб кетманг. Хайрлашиб тезроқ қайтишга ҳаракат қилинг, касални тинч қўйинг, безовта қилманг.
P.S.: Фаросат ҳар жойда ва ҳар нафасда керак.

Кўнглинг ғаш бўлса ишла, бу ғамдан қутулишнинг ягона воситасидир. Изтиробга тушмаслик учун ишла. Ишдан бошқа ҳеч нарса бу ғамнокликдан ҳалос этолмайди.
P.S.: Меҳнат қилган ва сабр қилган инсонга, ошнодир чин бахтиёрлик.

Қимматбаҳоликда ёғоч тиллога тенглаша олмайди, лекин сувга ғарқ бўлётганингда ёғочга ёпишасан, тиллога эмас. Демак, нарсалар қиммати даврига боғлиқ.
Тўғри танланган сўз, тўғри танланган калитга ўхшайди, – дебди бир куни донишманд. – Унинг ёрдамида сиз исталган қалбнинг қулфини очиб, исталган оғизнинг қулфини беркитиб қўйишингиз мумкин.