O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
7.27K subscribers
8.06K photos
1.3K videos
5 files
1.43K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
INSTAGRAM: milliy.teatr
FACEBOOK: MILLIY TEATR
YOUTUBE: MILLIY TEATR
Download Telegram
Аси и Демир Музыка из сериала ASI
Аня Шевчук
#Тунги_наво

"ОСИЁ"

("Осиё" турк сериалидан)

🌙Хайрли тун, азизлар!

@milliyteatr
🎭Ўзбек Миллий Академик драма театрининг 2025-йил МАЙ ойи репертуар режаси

🎟 Чипта нархлари:

Партер - 90.000
Амфитеатр - 70.000
Балкон - 60.000

@milliyteatr

Касса: 71 244-17-51

Чипталарни iTicket.uz дан ва театр кассасидан ҳарид қилишингиз мумкин.

Бизнинг ижтимоий тармоқларимиз:

TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
#Репертуар

🗓27/04/2025

“АНДИШАЛИ КЕЛИНЧАК”

РОЛЛАРДА:

Олмахон - Шаҳло Темирова
Арслонбек - Диёр Саъдуллаев
Қундузхон - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова
Қоплонбек - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов
Тўйчихон - Азиза Шарипова
Хушчақчақ - Вазира Юнусова
Муштипар - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова
Ландовур - Собиржон Отажонов

18:00да бошланади.

☎️71/244-17-51

🎟НАРХЛАРИ:

Партер - 90.000
Амфитеатр - 70.000
Балкон - 60.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA
ДУШАНБА – Ўзбек Миллий академик драма театри ДАМ ОЛИШ КУНИ.

📸
Баҳодир Эргашов

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
#Дур_инжу

Агар донишманд ҳам хафа бўлса, у энди оқил эмас.

Ким катта, ким кичик – барибир, қалби тоза бўлсин!

Яхши одамлар ёмонни кўриб ўрганадилар.

Ким жуда юқорига чиқиб кетса, пастга фақат учиб тушиши мумкин.

Яҳудий мақоллари

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Репертуар 

🗓29/04/2025

“ЎЗГАЛАР ДАРДИ”

РОЛЛАРДА:

Заҳро Самадовна - Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова
Зафар Сафарович - Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов
Ризвон - Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова
Умид - Лазизбек Орзиев
Шокир - Шерзод Абдувалиев
Чарос - Азиза Шарипова

📸Баҳодир Эргашов

18:00да бошланади.

☎️71/244-17-51

🎟НАРХЛАРИ:

Партер - 90.000
Амфитеатр - 70.000
Балкон - 60.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA
#Сумалак_2025🌾

Сумалак сайлида 7дан 70 ёшгача бўлган аҳли халойиқ иштирок этди.

📸Баҳодир Эргашов

@milliyteatr
#Алломалар_ҳаётидан

ИВАН ТУРГЕНЕВ (1818–1883)

✔️Рус ёзувчиси, шоир, драматург ва таржимон.

✔️У дворьян оиласида туғилган.

✔️Моҳир овчи ва файласуф бўлган.

✔️Адибнинг вафотидан сўнг, экспертлар унинг миясини оғирлигини текшириб кўришган ва адиб мияси 2,5 кг оғирликда эканини аниқлашган.

✔️Оддий одамларнинг мия вазни ўртача 1,3-1,4 кг га яқин бўлиши ҳисобга олинса, рус ёзувчисининг ҳаддан зиёд кучли, қомусий билим ва тафаккурга эга бўлгани маълум бўлади.

✔️65 ёшида вафот этган.

@milliyteatr
#Фото

Дўстлар суҳбатига нима етсин. Айниқса, баҳаво жойда (2024).

Ўнгдан: Актёр Бахтиёр Юсупов, фотограф Баҳодир Эргашов, актёр Ҳамза Ҳасанов.

@milliyteatr
#Дур_инжу

Ҳар бахтсизликнинг яхши тарафи ҳам бўлади.

Ўнта ҳунарни чала билгандан биттасини тўлиқ ўрган.

Қарилар сўзини олмаганнинг қаригунча бири икки бўлмас.

Оз берган – кўнгилдан берар, кўп берган – бойликдан.


Қрим-татар мақоллари

@milliyteatr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонгги_ҳикоя

ТАВБАСИГА ТАЯНДИ

Бир содда киши эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга бораётган экан, йўлда биров учраб:
– Йўл бўлсин? – деб сўрабди.
– Эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга боряпман, – деб жавоб берибди у.
– Иншооллоҳ, дегин! – дебди ҳалиги одам.
– Эшак бозорда, пул чўнтагимда турибди-ю, нега иншооллоҳ, дерканман? – дебди содда одам.

Харидор бозорга бориши билан пулни киссавурга олдириб қўйибди ва умидсизланиб уйига қайтиб келаётганида яна ўша одамга дуч келибди. Ҳалиги киши:
– Қаердан келяпсан? – деса, у:
– Иншооллоҳ, бозордан келяпман, иншооллоҳ, эшак ололмай қуппа-қуруқ қайтиб келяпман! – дебди.

P/S.: Албатта, ҳар бир ишга иншооллоҳ ва Худо хоҳласа! Бу биринчидан, камтарлик. Иккинчидан, иймон-эътиқод. Учинчидан, қадарни Ҳақга ҳавола этиш. Ярим сония ичида нималар содир бўлишини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди.

@milliyteatr
#Репертуар

🗓30/04/2025

“ТАҚДИР СИНОВЛАРИ”

Ролларда:

Жайрон - Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов
Гулсум - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова
Бутунвой - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев
Сора - Ш.Мирзамаҳмудова
Қулмирза - Ўткир Менглиев
Қудрат - Собиржон Отажонов
Эсонқул - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов
Тоирович - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов
Зенфира - Саида Умарова
Тилаболди - Лазизбек Орзиев

18:00да бошланади.

☎️71/244-17-51

🎟НАРХЛАРИ:

Партер - 90.000
Амфитеатр - 70.000
Балкон - 60.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA
#Мурожаат

Ҳурматли театр санъатининг ихлосмандлари, азиз обуначилар!

Бугун, 30 апрелда техник сабабларга кўра, телефон алоқа тармоқлари вақтинча ишламайди. Шу сабаб, кассага қўнғироқ қилиш бефойда.

"ТАҚДИР СИНОВЛАРИ"

🗓30/04/2025
18:00
Чипталар 18:00га қадар сотувда.

🎟ни театр кассасидан харид қилишингиз мумкин.

Унутманг, Миллий театр ҳар бирингизни қайноқ меҳр билан яхши кўради!

@milliyteatr
#Аллома_ҳаётидан

НИКОЛАЙ ГОГОЛЬ (1809–1852)

☑️Рус ёзувчиси ва драматург.

☑️Николай Гоголнинг хоббиси ошпазлик бўлган.

☑️Римда яшаганида италиялик ошпазлардан ошпазликнинг барча сир-асрорларини ўрганиб, макарондан ажойиб таомлар тайёрлаган.

☑️Меҳмондўст бўлган. Айниқса, ўзи тайёрлаган таомларни меҳмонларга улашишни хуш кўрган.

☑️Рассомлик итеъдоди ҳам бор эди.

☑️Драма тўгаракларига қатнашган ва саҳнада роллар ижро этган.

☑️Унинг шоҳ асари “Ревизор” 1836 йилда дунёга келган.

☑️Узоқ ўлкалардан туриб, онаси ва сингилларига тез-тез соғинч мактубларини йўллаган.

☑️Анна ва Елизавета исмли сингиллари бўлган.

☑️Сингилларини жуда яхши кўрган ва ардоқлаган.

☑️Асарларидан келаётган даромаднинг асосий қисмини онаси ва сингилларига сарфлаган.

☑️Аввалдан васият қилганки: "Вафотимдан сўнг, асарларимдан келаётган даромад онам ва сингилларимга расмийлаштирилсин. Онам ва сингилларимдан сўнг, даромаднинг маълум бир қисми бева-бечораларга берилсин".

☑️Камбағалпарвар инсон бўлган. Доимо бева ва ёлғиз аёлларни моддиятдан таъминлаб турган.

☑️1850 йилнинг баҳорида графиня Анна Михайловна Виельгорская (1823–1861)га оила қуриш маъносида оғиз солган. Аммо унинг бу таклифини графиня рад этган.

☑️Адиб асаб ва жиззакилик (неврастения) касаллиги билан оламдан ўтган.

☑️43 йил умр кўрган.

@milliyteatr
#Бу_қизиқ

Пушкин ва “Ревизор”

Машҳур рус ёзувчиси Гоголнинг “Ревизор” пьесасига асос бўлган воқеа Россиянинг Новгород губерниясидаги Устюжна шаҳрида бўлиб ўтган. Бу ҳақда муаллифга Пушкин айтиб берган ва асар ёзилишига сабабчи бўлган. Гоголь “Ревизор”ни ташлаб қўйган пайтларда ҳам айнан Пушкин тугаллашга ундаган.

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Спектакль

“РЕВИЗОР”

Муаллиф: Николай Гоголь
Саҳналаштирувчи режиссёр: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Сергей Каприелов
Режиссёр: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова

@milliyteatr
#Дур_инжу

Сен ўзингга эҳтиёт бўлсанг, Худо сен билан.

Ким уятни ҳис қилса, қарзни ҳам ҳис қилади.

Ёмонлик қилмасанг – доим қўрқмайсан.

Кучли ва мағрур чиқиша олмайди.


Шумер мақоллари

@milliyteatr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонгги_ҳикоя

ХАСИСНИНГ ИЛТИМОСИ

Араблар орасида хасислиги туфайли тилларда достон бўлган Шаммома исмли бир кишининг олдига бир камбағал илтимос билан келибди. Шаммома:
– Аввал сен менинг бир илтимосимни бажар, ундан кейин мен ижро этаман, – дебди.
– Марҳамат, қанақа илтимос?
– Илтимос шуки, мендан бирор нарса тилама.

P/S.: Қўли очиқнинг, йўли очиқ. Худо берганга бераверади. Хасисдан эса қишда қор сўраманг. Берувчи қўллардан қилсин!

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Репертуар

🗓01/05/2025

“СИЗСИЗ ЎТМАС КУНЛАРИМ”

РОЛЛАРДА:

Ирода - Шаҳноза Ҳожимуродова
Исмоил - Лазизбек Орзиев
Ансора - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Иброҳимбекова
Иброҳим - Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов
Фарида - Саида Мадумарова
Кибора - Азиза Шарипова
Умар - Ғайрат Боймирзаев
Азиза - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова
Ўткир - Фурқат Ғофуров
Куёвжўра (1) - Улуғбек Холиқжонов
Куёвжўра (2) - Жамолиддин Абдужабборов

18:00да бошланади.

☎️71/244-17-51

🎟НАРХЛАРИ:

Партер - 90.000
Амфитеатр - 70.000
Балкон - 60.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA