#Кўнгил_дафтари
ФАРЗАНД
Аллоҳ таолонинг бандалар учун атаган энг олий неъмати – фарзанд!
Ҳаёт фарзанд билан нурли. Умр фарзанд билан файзли. Хонадон фарзанд билан обод.
Фарзанд учун интиламиз, изланамиз. Фарзанд учун куйиб-ёнамиз. Фарзанд учун уйга шошамиз.
Фарзанд қалб малҳами. Фарзанд кўнгил таскини. Фарзанд дил ороми.
Тушкунликдан олиб чиқадиган ҳам фарзанд. Яшашга куч берадиган ҳам фарзанд. Парвозга қанот бўладиган ҳам фарзанд.
Бир сўз билан айтганда, ҳаётнинг маъно-мазмуни фарзанд. Тўпори тилда айтганда эса, ҳамма-ҳаммаси фарзанд.
Қиздир-ўғилдир фарзанддан буюрсин!
Озода ШОБИЛОЛОВА
@milliyteatr

ДИЛДОШИМ ОНАМ!
Дўстим ҳам онам, сирдошим ҳам онам, дардкашим ҳам онам!
Қайғуйимга қайғудош, севинчимга севинчдош ягона инсон – онам!
Тушкунликка тушсам, онамга қўл узатаман. Осмонларда учсам, онам томон қанот қоқаман.
Бўйи бўйимдан баланд фарзандим бўла туриб, ҳали ўзим боламан. Ҳануз ёш боладек онам этагини тутганман.
Беминнат дастёрим онам! Дунёни бир четга суриб қўйиб, тентак қизини тинглайдиган дилдошим онам!

КИМ...
Кимнинг жисми ўлса ҳам номи яшайди.
Кимнинг ўлиши билан номи ҳам унутилади.
Кимнинг аввал номи унутилиб, кейин ўзи ўлади.

ХУДОНИНГ ЭРТАСИ...
Бу ҳақиқат, дангасалик ҳар бир инсоннинг қонида бор иллат. Азалий содда фалсафа: чап елкада шайтон бор.
Шайтонни енгишнинг бир усулини топдим. Дангасага нима кўп: Худонинг эртаси кўп.
Йўқ, ундай эмас! Худонинг эртасиям бир кун тугайди. Унда кеч бўлади. "Бугуним – охирги куним! Ҳаммасига улгуришим керак. Эрта кеч, жуда кеч! Ҳаммаси бугун! Эртанинг ўз иши бор".
Мана шу ёндашув инсонда ҳам диний, ҳам дунёвий мудраб ётган ҳисларни уйғотар экан. Ие, Ҳақнинг даргоҳида ҳар бир куннинг ҳисоботи бор. Икки дунё саодати ҳалол ва улкан меҳнат эвазигадир!

O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
Photo
#Кўнгил_дафтари
АКА
Мен дунёда энг бахтли сингилман. Мени меҳри ҳаммага етадиган, менга нисбатан эса меҳри дунёга сиғмайдиган акам бор. Акам билан орамиз атиги бир ёшу уч ой. Деярли тенгқурмиз. Лекин акамдан ота тафтини сезаман. "Онамдан кейин мен учун синглим туради", - дейди акам.
Ҳолимдан хабар олувчи, акам. Фарзандларимнинг бошини силовчи, акам. Кўнглимни кафтида тутувчи, акам.
Акамнинг телефон орқали қўнғироғи ҳам файз-барака. "Синглим, ишим кўпайиб сендан хабар ололмай қолдим. Рўзғорингда нима кам-кўст? Менга СМС қилиб ёзиб юбор", "Озод, уйга қачон келасан? Келишингга кеннойинг нима пишириб қўйсин? Нима егинг келяпти?", "Синглим, уйга келишингга шашлик пиширайми ёки адам ўчоқда балиқ қовурсинларми?", "Озод, карточкангга пул "ҳайдадим". Болаларингга чиройли кийим-бош қилиб бер". Акам билан ҳар галги телефон суҳбатимиз шу маънода бўлади.
Чамаси 5-6-синфда ўқиб юрган кезларим, "Оила ва жамият" газетасида бир мақола ўқигандим. Мақолада ёзилишича: Аллоҳ жигаржонликда ака ва сингил муносабатларини ўзгача қадрлар экан. Синглисини сийлаган акани Ўзи сийлар экан. Ака сингил учун буғдойзорни пайҳон қилса ҳам, бу иш Аллоҳ даргоҳида гуноҳ бўлмас эмиш.
Мени шундай акам бор-у, нима ғамим бор!?
Отамдан кейин мен учун акам туради!

ИККИТА КЎЙЛАК
Онамнинг синглиси Гулчеҳра холам кўп яшамади. Бултур рўзаи рамозон кунида, эллик тўрт ёшда боқий дунёга риҳлат қилди.
Хўп ажойиб аёл эди. Гапни қоғозга ўраб гапириш, жойида "пахта" қўйишни билмасди. Ичидагини шундоқ айтиб юборадиган соддадил, беғубор инсон эди. Бир гапириб, ўн куларди. Ҳаётга оддий ва содда нигоҳ билан қарарди. Дабдабани, ҳашаматни хушламасди.
Жуда оддий кийинарди. Ёрқин ранг ва гулдор либосни эгнига илмасди. Узун ҳам кийолмасди. "Узун кўйлакда ўралашиб, йиқилиб тушаман. Этакка оёғим чалишиб, юролмайман", дер эди. Фақат сидирға матодан, тиззани ёпадиган узунликда либос киярди.
Холамни билибман-ки, сочи доим калта турмакда. Қош-кўзига қалам тортганини ҳам кўрмаганман. Пардоздан мутлақ тоза юзи қуёшдек порларди. Чиндан ҳам ўз исми билан гулчеҳра эди.
Эслайман, фарзандлари майда пайтидан беш вақт намозга қойим турарди. Қачон, қаерда ва қандай шароитда бўлмасин бир четга жойнамоз тўшаб, бандалик фарзини адо қиларди. Холам онамга айтар экан: "Зулфия опа, иккита кўйлагингизни учта қилманг. У дунёда учинчи кўйлакнинг жавоби бор..."
Аллоҳ йўқ жойдан бўйи сумбатдек холамга бедаво дард берди. Бу дард билан холам икки ярим йил курашди, олишди...
Ғассолнинг айтишича: майитдан хушбўй ис таралиб, ўзини осон ва енгил қўйиб берган эмиш...
Халойиқнинг айтишича: тобут қабристон томон учган эмиш...
Гўрковнинг айтишича: қабр осон ва тез қазилиб, тупроғи укпар эмиш...
Ўғилларнинг айтишича: майитни лаҳадга қўяётганда, қабр кенг ва ёруғ эмиш...
Таъзиядан сўнг жигар доғида тўкилган онам айтади: "Гулчеҳранинг шифонери бўм-бўш. Ҳар битта мавсумга иккитагина кўйлак. Чиройлигим, оппоғим Худодан қўрқиб, иккита кўйлагини учта қилмабди-я!.."

ТИЛАК
Агар менга илоҳиётдан садо келиб, тила тилагингни, деганида: "Болалик давримга қайтиб қолай. Шунақа болалик бўлсин-ки, ҳеч ҳам улғаймай", – дея тилак сўрардим.
Ота-онамнинг ёшариб қолишини орзулайман. Акамнинг ғамхўрликларини, укамнинг шўхликларини хаёл сураман. Бир тану бир жон бўлиб кетган бобом ва бувимнинг пардали муҳаббатини ёдга оламан.
Болаликка разм солсам, магнитофондан янграётган Қуръон тиловати қулоғим остида жаранглайди. Райҳон ифори димоғимга урилади. Ўсма ва хинали томорқа кўз олдимда жонланади.
Очиқ айвонда икки оққуш намоён бўлади. Бу, бобом ва бувим.
Муздек қилиб сув сепилган файзли ҳовлида бир фаришта аёл куймаланади. Бу, онам.
Ҳовлининг этак қисмида бир кўркам эркак темир-терсаклар билан ишлайди. Бу, отам.
Болахонада икки болакай ўйинчоқ машина ўйнайди. Бу, акам билан укам.
Ўрта ёшга етибман-ки, Қуръон тингласам: бобомни, қошимга ўсма оқизсам: бувимни хотирлайман.
Ўша файзли ва шинам ҳовлида навжувон онамни, уст-бошидан бензин ва солярка ҳиди анқиб турадиган келбатли отамни ахтараман. Ҳовлининг ҳар ер, ҳар ерида думалаб ётган копток, ланкаларни акам ва укамдан яшириб қўяман. Жиғига тегиб маза қиламан...
Тилагим қатъий: болаликка қайтариб қўй, эй само!

КАМБАҒАЛЛИК – ДАВЛАТ!
Бир коса аталаси чиққан мошхўрдани мазза қилиб истеъмол қиламан. Таомни Аллоҳ берган табиий тишда чайнаб ютаман. Дастурхонда жиззали ёки сариёғли патир бўлмаса-да, буханканинг мазасидан роҳатланаман. Қорақозон юпқароқ гўштга бўлса ҳам кунда қайнаб турибди.
Фарзандларим кўзимни қувнатиб, дилимни яйратиб улғайяпти.
Маошимни орзиқиб кутаман. Орзу-ҳаваслаб копилкага пул ташлайман. Бир сўмим икки сўм бўлганидан қувонаман. Машинам бўлишини орзулайман. Лекин бундоқ ўйлаб қарасам, ўзим машинадан чаққон эканман. Манзилимга тоза ҳавода югуриб-югуриб етиб боряпман. Бунда ҳам бир ҳикмат бор-да. Ортиқча вазн йиғмайман. Йўл-йўлакай физкультура!
Эй-й, бой бўлмасанг ҳам тинч ва соғлом бўл экан. Аслида камбағаллик ҳам бир давлат!

МОШ-ГУРУЧ
Эскиларнинг шундай гапи бор: "мош-гуруч қилиб берсин". Худо фарзандни ўғил-қиз аралаш қилиб берсин, дегани бу. Кўп нарса ниятга тортар экан. Ўғли борлар: қиз нима ҳам қилиб берарди. Бировнинг хасми. Қизи борлар: ўғилдан қиз меҳрибон. Ўғил келиннинг хасми, – дея ниятларига доғ туширадилар.
Бизнингча, ўғил ҳам, қиз ҳам бирдек керак. Ота-онани сўнгги манзилга кузатар чоғда, ўғил отага, қиз онага ички кийим. Келин ва куёвнинг қони бир қадар бўлса ҳам йироқ. Ўликлар – тирик! Истиҳола қилади...
Келин қиздан, куёв ўғилдан аъло бўлиши мумкиндир, балки. Барибир ичингизни сидириб тушган, ўз қонингиздан бунёд бўлган ўғил-қиз бошқа. Бу аччиқ ҳақиқат: сўнгги покланиш куни ийманмайсиз.
Таъзияда бир уй хотин-халажга "онабоши" қизингиз бўлади. "Отам"лаб, "онам"лаб "аржуманд"га файз бағишлайди. Эшик тагида савлат тўкиб турадиган ўғлингиз бўлади. Уч кун беминнат эшик очиб, "ҳамдардлик"ни қабул қилади.
Майитнинг эгаси, ўғил. Тепкилаб гўрга тиқиб келади. Майитнинг саранжоми, қиз. Сув сепгандек уйингизни сокинлаштиради.
Бу армонли дунёда, сўнгги манзил армонли бўлмасин. Ниятни чиройли ва бутун қилайлик.
Аллоҳ белингизга фарзандни мош-гуруч қилиб берсину, этагингизга фарзандни мош-гуруч қилиб солсин.

АТТЕСТАЦИЯ
Инсонни ўлдирадиган ҳам, тирилтирадиган ҳам гап-сўз. Ҳар ким ўзидан келиб чиқиб фикрлайди, хулоса қилади. Кўрмай, билмай, ушламай, тутмай туриб бир инсон ҳақида шубҳа-гумон қилиш кўнгилнинг қорайганидан, ҳукм чиқариш қалбнинг чириганидан далолатдир.
Банда – боши, қорни, кети думалоқ шаклдаги Аллоҳнинг бир махлуқоти, холос. Бу уч кунлик дунёда ҳар ким ўзини билиб, ўзини тафтиш қилиб, ўзини кўзгуга солиб яшаса, жаҳон чароғон.
Билиб, кўриб, эшитиб турувчи, Ул Зот. Олий ҳукм чиқарувчи ҳам, Ўзи. Шундай экан, Ҳақга ташлайлик ҳаммасини. Ўй-фикр, хаёл, кўнгилнинг тозалиги чин маконга бир захирадир. Инсон ўзининг қандайлигини ўзи ва Ҳақ билади. Аттестация деган нарса бор... Унда ҳар ким ўзи учун ўзи жавоб беради. Имтиҳонни ўзи топширади.
Кўнгилни ғуборлардан тозалаб, кенг қилайлик. Қалбни гумонлардан ювиб, нурлантирайлик.

Sticker
#Кўнгил_дафтари
БЕМЕҲР ҚИЗ
Фарзандларим учун рисоладагидек онадирман, балки. Ишхонада яхши ношир, яхши матбуот котибидирман, эҳтимол. Ҳақиқатга тик қараб айтаман: ота-онам учун яхши фарзанд бўлолмадим, лекин.
Ой ойни қувади-ки, ўз ташвишларимдан ортиб ота-онамни йўқламайман ҳам. Тўртта нон кўтариб, икки-уч соатга дийдорни ғанимат билсам, бошим ёриладими?! Биламан, ота-она ғанимат... Бағритош фарзанд бўлсам, нима қилай?!
Кечқурун кўча санқисам, онам: "болаларингдан хавотир оламан", деб уйимнинг қулфи бўлади.
Тўртинчи қаватда яшаганим учун отам мени аяб, рўзғорлини уйимга ташиб беради. Айниқса, қовун-тарвуз пишиқчилигида: "домдагиларга қовун-тарвуз ейиш анча қийин", деб ошхонага қовун-тарвузларни думалатиб кетади.
Мен бемеҳр қизга эса ота-онамни шу баҳона кўрганим, ҳисоб. Ҳаттоки, байрам кунлари ота-онамни йўқлаб келишга вақт ажратмайман-а... Токи ўзлари "чарларб" чақирмагунча, ўз дунёимга андармонман. Телефон орқали суҳбатни ярим дийдор, биламан. Ярим дийдорни ҳам "ярим дийдор" қиламан. Фақат дардимни тўкаман, ташвишларимдан нолийман. Камига жаҳл ҳам қиламан.
Лекин ҳар нафасда ота-онамга умр тилайман. Бахтимга ўлмасин, улар!
Меҳрибон, Эгам! Дардимни тинглайдиган, жаҳлимни кўтарадиган, оғиримни енгил қиладиган, ҳолимдан хабар оладиган ота-онамни мен, бемеҳр қиз учун асра, Аллоҳим!

ФАЙЗЛИ ОДАМНИНГ...
Отамнинг укаси Салоҳиддин амаким, шу йил сентябрь ойида 61 ёшда оламдан ўтди. Ака-уканинг дарвозаси рўпарама-рўпара. Яъни отам укаси билан қўшни эди.
Таъзиянинг иккинчи куни кўнгил сўраб, амакимникига бордим. Шунақанги келди-кетди кўп. Одам ёғиляпти. Тоғоранинг кети узилмайди. Ошхонадаги келинлар тоғорада адашиб кетяпти. Қўли-қўлига тегмай тоғора тугиш билан овора. Таом кўплигидан Қуръон тиловатга келган ҳар бир хотин-халажнинг олдига ноз-неъмат олиб кириляпти.
Кун туш маҳалга оғди. Уй эгалари битта хонага катта дастурхон тузашди. Бу марҳумнинг яқинлари, яъни “ҳассакаш”лар учун тушлик дастурхони эди. Дастурхон атрофида жам бўлганда, қаерга ва нима мақсадда келганимни адаштириб қўйдим.
– Ойи, ман таъзияга келдим шекилли, ўзимни меҳмондорчиликка келгандек ҳис қиляпман, – деб шивирладим онамга.
Онам айтади:
– Раҳматли Салоҳиддин, уйига меҳмон келишини жуда яхши кўрарди. Жигарлар бир жойга йиғилса, яйраб кетарди. Қўли, кўнгли, чеҳраси очиқ йигит эди. Таъзияси ҳам худди ўзидек файзли ўтяпти.
– Намунча бутун бошли Тошкент одами келмаса... Таъзияда одам шунақа кўп бўладими? – оломонга ҳайрон бўлиб, онамдан сўрайман.
– Кечаги одамни кўрмабсан... Ҳовли тугул, маҳаллага одам сиғмай кетди. Оёқ босишга жой қолмади. Раҳматлини ҳурмат-эъзозда қабрга қўйиб келишди, – дейди онам.
Амакимнинг касб-кори авточилангар эди. Акамнинг озиқ-овқат дўконида сотувчилик ҳам қиларди. Жудаям одамохун, ҳазилкаш эди. У бор жойда дунё кулгига тўларди. Беўхшов айтганда: ҳар бир инсон кўнглини бошида кўтарарди. Лекин чиндан ҳам меҳмондўст эди.
Қиссадан ҳисса: амакимнинг таъзияси тўй бўлиб кетди. Тўй ҳам, таъзия ҳам инсоннинг аслиятига қараб экан. Кўнгил қандай бўлса, сўнгги кун ҳам шундай экан. Тўйга-ку, одам чорлайсиз. Таъзиягачи?!
Файзли одамнинг таъзияси ҳам файзли экан.

СОЯБОН
(фақат аёллар ўқисин)
Эркак аёлга соябон. Ёмғирдан, қордан, дўлдан, жизғанакдан, шамолдан ҳимоя қиладиган соябон. Соябони йўқ аёл – боши очиқ аёл. Қадим момоларимизнинг ўша тиғли гапи: "Боши очиқ аёлга Бухородан ит ҳурар".
Сўзламоқчи бўлганимиз, Бухоро мавзуси эмас. Соябони бор баъзи аёллар ҳақида. Балки ноўриндир бу мавзуни очмоқ. Лекин сезиб, кўриб, билиб юрганимиз айрим воқеалардан юрагимиз қонайди. Ичимиз тўкилади.
Жуфти ҳалоли бор аёл, эгри қадам тугул бегона туйнукдан мўраламоғи боши узра гуноҳи азимдир. Бегона эркакка кўнгил суст кетиб, у ҳақида хаёл суришнинг ўзи заминчалик гуноҳи кабирадир.
Ориқ-семизми, қора-қурами, бўйи калта, бурни чўмичдек, юзи чўтирми ёки бўш-баёв, хаста, жисмонан кучсизми нима бўлган тақдирда ҳам, у фарзандларингизнинг отаси! Оилангиз устуни. Худо сизга буюрган соябон.
Кўз очиб кўрганингиз қаймоқлидир, асли. Кўчадаги сув аралаш сут. Кафтингизда тутиб туролмайсиз. Ҳарчанд уринманг, барибир тўкилади...
Иқлимдош, аёл деган латиф номингизни гулдан пахтадек асранг. Аёл ғурурингизни тоғлардан-да баланд тутинг. Оила қўрғонингизни ярақлатиб қўйинг. Тўсиқ тутинг, бу қўрғонга. Сирли бўлинг жуфтингизга. Ечилмас жумбоқ, чигал ип бўлинг номаҳрамга. Жумбоқлигингизча, чигаллигингизча қолинг, ташқарига. Сизни қизиқтирсин, фақат Тангри битган тақдирингиз. Фарзандларингиз уриб турган юрагингиз. Бу юракда жуфтингизни қони оқади. Шу қоннинг ҳаққи, ҳурмати соябонингизни асраб-авайланг.
У ўзганинг соябони. Сизни ҳимоя қилишда, Худодан кафиллик олмаган. Виждонан айтинг, уриб турган юрагингизни ўша ишқингиз тушган эркакка бир кунга ишонасизми?.. Бегойим, жаннатдан қайраб келсангиз ҳам ўзга эркак фарзандларингизга ота бўлолмайди! Қони қўшилмаган-да, гулойим...
Кўз очиб кўрган соябонингиздан қўймасин.

У сени писанд қилмаяптими? Эй-й, ордона қолсин! Шуни бил, соф кўнгилга соф инсон муносиб. Хира ва лойқалар чашмага асло томмасин. Кўлмак кўлмакдан рангланади.
Олийжаноб кўнгилга олийларнинг олийси таъзимдадир.
Озода Шобилолова
@milliyteatr
У сени писанд қилмаяптими? Эй-й, ордона қолсин! Шуни бил, соф кўнгилга соф инсон муносиб. Хира ва лойқалар чашмага асло томмасин. Кўлмак кўлмакдан рангланади.
Олийжаноб кўнгилга олийларнинг олийси таъзимдадир.
Озода Шобилолова
@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
Photo
#Кўнгил_дафтари
ТАБИАТ
Ўшанда мени тонгда қушлар уйғотар эди. Йўқ, тонг оқармасдан қушларнинг навоси бошланарди. Ҳар тонг қушлардан бири “чир-р” этарди-ю, ортидан “ҳамсоя”лари бир-биридан ўтай деб, чуғурлашиб кетарди. Қушларнинг чуғур-чуғуридан эътиборан уйимизда ҳаёт бошланарди.
Баҳорда мева дарахтлар гуллаганда, ҳовли арига тўлиб кетарди. Гуллаган дархт атрофида айланишган ариларнинг чақиб олишидан қўрқардим. Томорқадаги ранго-ранг гуллар устида учиб-қўнаётган гўзал капалакларни қувиб етолмасдим. Капалаклар билан ўйнашиб, вақт пешинга оғганини сезмай ҳам қолардим.
Кўчамиздаги кичик ариқда тизза бўйи сув оқарди. Бир кўча бола шу ариқда сув кечиб ўйнардик. Маҳалладаги келинлар эса шу ариқдан кўча-ҳовлига сув сепарди. Сувнинг сероблигини айтаман-да...
Баҳор ва куз фаслларида ёғингарчилик мўл-кўл бўлганидан, отам менга қизил рангли резина этик олиб берганди. Ёмғир ёғса шу этикни кийиб мактабга борардим. Ўртоқларимнинг этигимга росаям ҳаваси келарди.
Болалигимда қиш фаслини яхши кўрардим (ҳозир эса акси). Қор ёққан куни бошқа болалар каби кўчадан уйга кирай демасдим. Қорбобо ясаб, чанғи учиб, қорга думалаб белимгача шалаббо бўлиб кетсам ҳам ўйинга тўймасдим. Ахири онам бурнимдан тортиб, қулоғимдан чўзиб уйга олиб кирарди. Уйга кирардим-у, яна эртага кўчага отилиб чиқиш пайида турардим. Кўча тизза бўйи қор-да... Мен ўйнамасам, ким ўйнайди у қорда.
Ҳозир ўйлаб қоламан. Қани ўша чуғурчуқ будильник қушлар? Қани гуллаган мева дарахтларни талаётган арилар? Қани гул васлига ошиқаётган шошқалоқ капалаклар? Қани ариқлардан тўлиб-тошиб оқаётган зилол сув? Қани эзма ёмғир, қани эринмаган эланма қор? Қизиқ, борган сари камнамолашиб кетяпти табиатнинг бу мўъжизалари, бу ажойиботлари...
Мен ҳам кўҳна одам эмасман. Болалик даврим тўқсонинчи йилларга тўғри келади. Фарзандларимга қараб туриб: табиатнинг қайси фазилатларидан завқланар экан булар, деб ўйлаб қоламан...

ШОШҚАЛОҚ АЁЛ
Нимага уйга шошасиз? – деб сўрашади мендан.
Мен ишгаям шошаман. Ишга ишимни яхши кўрганим учун шошаман. Қалбимдаги орзу, мақсад, истаклар ҳапқириб тургани учун ишга югураман. Албатта югураман-да. Ишхонада жўжаларимнинг ризқини тераман. Ҳалолидан оғзига емиш тутаман. Нима қилсам, қаерни кезсам мўлроқ дон тераркинман, дея ҳаракатда бўламан.
Буям ҳаётнинг бир завқи, гашти, ширин машаққати.
Нимага уйга шошмас эканман?! Уй роҳатижон бўлгани учун шошаман. Дилим ором, жисмим роҳат, руҳим ҳузур топганлиги учун уйга югураман. Албатта югураман-да. Уйда жўжаларим интиқ кутади мени. Бағримга “чип-чип”лаб отилади жигарбандларим. Уларни ўпиб, ҳидлаб, силаб-сийпаб чарчоғим чиқади. Асал-қандларим билан бир пиёла чой устида суҳбатлашиб, йигирма йилга ёшараман.
Уйим тўла бахт, севинч, шодлик!
Айтинг, нимага уйга шошмас эканман?!

БЎЛГАН САРИ...
Камбағаллик айб ёки уят эмас экан. Яқин-яқин орада ҳам маошимнинг озлигидан, уйимнинг ғарибона аҳволидан уялардим, аччиқланардим, ўзимча бу ҳолатимни яширардим ҳам.
Энди тамомила акси. Маошимнинг ҳисобини олмайман. Эртанги кунга, Ё Раззоқ! Фақирлигимга шукр қиламан, кулбаи вайронам билан фахрланаман.
Инсоннинг қорни бир пиёла таом, бир кесим нон билан тўяди. Битта либос оҳори тўкилгунча, эҳ-е, сизга қанча хизмат қилади. Оёқ кийимдан-ку, зерикиб кетасиз. Жонивор керак бўлса, ўн-ўн беш йиллаб хизматингизга шай.
Ўйлаб қоламан, кўп пул нимага керак? Йўқ, яхши яшаш, албатта яхши. Орзу-ҳавасли дунё. Лекин Тангри таоло берган сари одамда очлик ҳисси ортавераркан-да... Карамли Зотнинг ҳар бир ишида ҳикмат бор. Давлат, мансаб, шуҳрат бериб, бошқа жойдан тортиб оладиган хислатлари ҳам бор-да. Хўп, нимага бисёр давлат беради баъзи бандасига? Бандам бошқа бандаларимга силаи раҳм қилсин, эҳсон қўлини узатсин, деб. Одамлар-чи? Бўлган сари бўлай, деяверади.
Аслида бахт, рўмолчанинг учига тугилгудек маошни ноз-неъматга, кўз қорайиб етишган орзу-ҳавасга сарфлашдадир. Ғарибона уйда доимо қуёш чарақлаб туришидадир. Танада қон тоза ва соғлом оқишидадир. Кундузда куч-ғайратнинг қайнашидадир. Тунда жисму жон оғриқсиз ва сокин ором олишидадир.

МАНА ШУ...
Ризқ, муҳаббат ва тақдир. Мана шу уч мавзу кўнглимга яқин. Мана шу уч мавзу ҳақида ёзгим, сўзлагим келаверади. Мени ўйлатадиган, таҳлилга ундайдиган ҳам мана шу уч мавзу.
Бу мавзулар илоҳиётга боғлиқ. Сир-синоатга тўла. Мана шу уч мавзу қаршисида ожизман. Бергани, буюргани ва раво кўргани экан...
Ёшимга ёш қўшилган сари мана шу уч мавзуга ҳурматим ҳам, қўрқувим ҳам, ҳайратим ҳам ошиб боряпти. Бу ҳис-туйғулар руҳимни яна илоҳиётга боғлаяпти. Билдимки, мана шу уч мавзуга холислик, поклик ва шаффофлик деб қарамоқ керак экан. Бўлмаса, Унинг муҳаббат кўчасига йўлолмаc экансиз... Ҳаракат, умид ва шукр экан, мана шу уч мавзуга. Яна: борлиқ, яшамоқ ва бўйсунмоқ экан, мана шу уч мавзу.
Озода ШОБИЛОЛОВА
@milliyteatr
МАНА ШУ...
Ризқ, муҳаббат ва тақдир. Мана шу уч мавзу кўнглимга яқин. Мана шу уч мавзу ҳақида ёзгим, сўзлагим келаверади. Мени ўйлатадиган, таҳлилга ундайдиган ҳам мана шу уч мавзу.
Бу мавзулар илоҳиётга боғлиқ. Сир-синоатга тўла. Мана шу уч мавзу қаршисида ожизман. Бергани, буюргани ва раво кўргани экан...
Ёшимга ёш қўшилган сари мана шу уч мавзуга ҳурматим ҳам, қўрқувим ҳам, ҳайратим ҳам ошиб боряпти. Бу ҳис-туйғулар руҳимни яна илоҳиётга боғлаяпти. Билдимки, мана шу уч мавзуга холислик, поклик ва шаффофлик деб қарамоқ керак экан. Бўлмаса, Унинг муҳаббат кўчасига йўлолмаc экансиз... Ҳаракат, умид ва шукр экан, мана шу уч мавзуга. Яна: борлиқ, яшамоқ ва бўйсунмоқ экан, мана шу уч мавзу.
Озода ШОБИЛОЛОВА
@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
Photo
#Кўнгил_дафтари
МОШ-ГУРУЧ
Эскиларнинг шундай гапи бор: "мош-гуруч қилиб берсин". Худо фарзандни ўғил-қиз аралаш қилиб берсин, дегани бу. Кўп нарса ниятга тортар экан. Ўғли борлар: қиз нима ҳам қилиб берарди. Бировнинг хасми. Қизи борлар: ўғилдан қиз меҳрибон. Ўғил келиннинг хасми, – дея ниятларига доғ туширадилар.
Бизнингча, ўғил ҳам, қиз ҳам бирдек керак. Ота-онани сўнгги манзилга кузатар чоғда ўғил отага, қиз онага ички кийим. Келин ва куёвнинг қони бир қадар бўлса ҳам йироқ. Ўликлар – тирик! Истиҳола қилади...
Келин қиздан, куёв ўғилдан аъло бўлиши мумкиндир, балки. Барибир ичингизни сидириб тушган, ўз қонингиздан бунёд бўлган ўғил-қиз бошқа. Бу аччиқ ҳақиқат: сўнгги покланиш куни ийманмайсиз.
Таъзияда бир уй хотин-халажга "онабоши" қизингиз бўлади. "Отам"лаб, "онам"лаб "аржуманд"га файз бағишлайди. Эшик тагида савлат тўкиб турадиган ўғлингиз бўлади. Уч кун беминнат эшик очиб, "ҳамдардлик"ни қабул қилади.
Майитнинг эгаси, ўғил. Тепкилаб-тепкилаб гўрга тиқиб келади. Майитнинг саранжоми, қиз. Сув сепгандек уйингизни сокинлаштиради.
Бу армонли дунёда, сўнгги манзил армонли бўлмасин. Ниятни чиройли ва бутун қилайлик.
Аллоҳ белингизга фарзандни мош-гуруч қилиб берсин-у, этагингизга фарзандни мош-гуруч қилиб солсин.

Эркак аёлга соябон. Ёмғирдан, қордан, дўлдан, жизғанакдан, шамолдан ҳимоя қиладиган соябон. Соябони йўқ аёл – боши очиқ аёл. Қадим момоларимизнинг ўша тиғли гапи: "Боши очиқ аёлга, Бухородан ит ҳурар".
Сўзламоқчи бўлганимиз, Бухоро мавзуси эмас. Соябони бор баъзи аёллар ҳақида. Балки ноўриндир бу мавзуни очмоқ. Лекин сезиб, кўриб, билиб юрганимиз айрим воқеалардан юрагимиз қонайди. Ичимиз тўкилади.
Жуфти ҳалоли бор аёл, эгри қадам тугул бегона туйнукдан мўраламоғи боши узра гуноҳи азимдир. Бегона эркакка кўнгил суст кетиб, у ҳақида хаёл суришнинг ўзи заминчалик гуноҳи кабирадир.
Ориқ-семизми, қора-қурами, бўйи калта, бурни чўмичдек, юзи чўтирми ёки бўш-баёв, хаста, жисмонан кучсизми, нима бўлган тақдирда ҳам, у фарзандларингизнинг отаси! Оилангиз устуни. Худо сизга буюрган соябон.
Кўз очиб кўрганингиз қаймоқдир асли. Кўчадаги сув аралаш сут. Кафтингизда тутиб туролмайсиз. Ҳарчанд уринманг, барибир тўкилади...
Иқлимдош, аёл деган латиф номингизни гулдан пахтадек асранг. Аёл ғурурингизни тоғлардан-да баланд тутинг. Оила қўрғонингизни ярақлатиб қўйинг. Тўсиқ тутинг, бу қўрғонга. Сирли бўлинг, жуфтингизга. Ечилмас жумбоқ, чигал ип бўлинг номаҳрамга. Жумбоқлигингизча, чигаллигингизча қолинг, ташқарига. Сизни қизиқтирсин, фақат Тангри битган тақдирингиз. Фарзандларингиз уриб турган юрагингиз. Бу юракда жуфтингизни қони оқади. Шу қоннинг ҳаққи, ҳурмати соябонингизни асраб-авайланг.