Mehnat huquqi
28.7K subscribers
901 photos
218 videos
393 files
4.01K links
🌐Kanal orqali mehnat, pensiya va b. sohalarda:
⚖️Yangiliklaridan xabar topasiz;
✍️Savollaringizga javob olasiz;
🎓Olimlarning ilmiy ishlarini kuzatish mumkin.
💻 Murojaatlar va reklama uchun:
@MehnathuquqimurojaatBot
@MuhammadaminKarimjonov
Download Telegram
#Оғриқли_нуқта

Иш режими масаласида телеграм ижтимоий тармоғида (ташкилотнинг расмий канали ва ҳамкорларнинг @segmentuz, @yuristkadr, @mehnathuquqi каналлари) аноним сўровнома ўтказдик. Ҳолатни билмоқчи эдик. Сўровномада 22 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этди.

Энг қизиғи, сўровнома натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 32 фоизи дам олиш, яъни якшанба куни ишга чиққанлигини билдирган. Бу жараён ҳарчанд норматив ҳужжатларимизда иш режими қатъий кўрсатилганлигига қарамай, бизнинг оғриқли нуқтамиз эканлигини кўрсатди.

Бугун давлат хизматчилари муносиб меҳнат шароитларида ишлаш, ўз вақтида дам олиш ҳуқуқларини талаб қила бошлади. Бу эса нормал ҳолат. Бугун Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг амалиётда тўлиқ ишлаши — давр тақазоси.

Шу мақсадда вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш бўлимларига давлат фуқаролик хизмати соҳасида ҳамда янги меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида тушунча бериш мақсадида “Yurist va kadr” НТМ билан ҳамкорликда қисқа муддатли ўқув курси ташкил этдик.

Унда 800 нафардан ортиқ персонал билан ишлайдиган кадрларнинг иштирок этиши белгиланди. Мақсадимиз — маъмурий ислоҳотлар жараёнида янги таҳрирдаги Кодекснинг кучга кириши билан меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш, ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлаш юзасидан тушунтириш бериш.

Дастурнинг очилиш маросимида ушбу йўналишдаги раҳбар-кадрлар билан мулоқот қилиб, иш режимига қатъий риоя қилинишини таъминлаш масаласини ўртага қўйдик. Ва эндиликда барча ташкилотларда иш режими масаласи амалдаги қонунчилик билан тўлақонли мутаносиб ишлашини таъминлаш мақсадида бот эълон қилиб, мурожаатлар билан индивидуал ишлаймиз.

Мақсадимиз —
давлат хизмати жозибадорлигини ошириш, халқимизга хизмат кўрсатишда самарадорликка эришиш, оилалар фаровонлигини таъминлаш. Бу йўлда барча тоифадаги раҳбарлар бизни қўллаб-қувватлайди, деган ниятдамиз.

@otabek_khasanov