Mehnat huquqi
28.2K subscribers
877 photos
202 videos
389 files
3.91K links
🌐Kanal orqali mehnat, pensiya va b. sohalarda:
⚖️Yangiliklaridan xabar topasiz;
✍️Savollaringizga javob olasiz;
🎓Olimlarning ilmiy ishlarini kuzatish mumkin.
💻 Murojaatlar va reklama uchun:
@MehnathuquqimurojaatBot
@MuhammadaminKarimjonov
Download Telegram
#test 18 yoshga to‘lmagan xodimlar, I va II guruh nogironi bo‘lgan xodimlar uchun mehnatga haq to‘lash kamaytirilmagan holda ish vaqtining haftasiga necha soatdan oshmaydigan qisqartirilgan muddati belgilanadi.
Anonymous Quiz
44%
35
49%
36
3%
37
4%
38
#qonunbilan ❗️18 ёшга тўлмаган шахсларнинг ўқув таътили вақтида иш вақтининг муддати:

16 дан 18 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 36 соатдан ;

15 дан 16 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади
(Меҳнат кодекси 242-моддаси 1-қисми).

Таътил вақтида 18 саккиз ёшга тўлмаган ходимларнинг кундалик иш вақти қисқартирилган ҳоллардаги меҳнатига ҳақ кундалик иш вақти тўлиқ бўлган чоғда тегишли тоифадаги ходимларга бериладиган миқдорда тўланади (Меҳнат кодекси 243-моддаси 1-қисми). Яъни таътил вақтида ҳафтасига 24 соат ишлайдиган болага 40 соат учун ҳақ тўланади.

Ўқишдан сўнг ишлаётган(таътил вақти эмас) ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги иш вақти муддати эса:

16 дан 18 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 18 соатдан ;

15 дан 16 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 12 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади
(Меҳнат кодекси 242-моддаси 2-қисми)

❗️Ўқишдан сўнг ишлаётган ўқувчиларнинг меҳнатига ишлаган вақтига мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб ҳақ тўланади. Яъни 12 соат ишласа, 12 соатга ҳақ тўланади.

💻 Murojaatlar uchun: @MehnathuquqiBot Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
#savolimbor Таянч докторантура ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий ўқув юртидан кейинги таълим шакли эканлиги белгиланган экан. Шу муносабат билан иш берувчи мен билан меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи. Таянч докторантурада ишлай олмайманми?

https://t.me/mehnathuquqi javobi📤:

Cўнгги вақтларда таянч докторантурада меҳнат муносабатлари билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар кўплаб учрамоқда. Бу борада бизга келаётган саволлар кўпайган.

👉 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига асосан, ҳар бир шахс меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. Меҳнат кодексининг 97-моддасига асосан, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бир қатор сабабларга кўра бекор қилиш мумкинлиги кўрсатилган. Улар орасида “ходим докторантурага (таянч докторантура) ўқишга кирса меҳнат шартномаси бекор қилинади” деган асос йўқ, шунингдек МК 106-моддаси 6-банди ҳам бу ҳолатга тушмайди.

👉 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига кўра таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.

❗️Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда дегани меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Бундан ташқари, таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт (МК 248-моддаси).

👉Вазирлар Маҳкамасининг 304-сон қарорига 2-илованинг (https://lex.uz/docs/3213410#5096939) 28-бандига кўра, докторантлар Коллегиал орган қарори билан тасдиқланадиган якка тартибдаги режага мувофиқ равишда таълим оладилар.

👉Докторантлар Коллегиал орган қарори билан тасдиқланадиган якка тартибдаги режадаги вазифаларни бажаришдан бўш вақтида ўзи тадқиқот олиб бораётган илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида ёки бошқа ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлашлари мумкин.

👉 Меҳнат кодексининг 119-моддасига асосан, докторант иш берувчи билан келишиб тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга ҳақли. Бу меҳнатнинг янги шарти ҳисобланади. Ўрнатилган янги шарт асосида меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Сиз ўқишдан бўш вақтда 0,5 ва 0,25 шунингдек бошқа ставка асосда ишлашга ҳақлисиз.

⚠️Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, доктарант тадқиқот олиб бораётган ОТМ ва ИТМ унинг асосий иш жойи ҳисобланмайди. Чунки айрим иш берувчилар доктарантларни фақат ўриндошлик асосида ишга олиш керак деб ҳисоблашади. Бу мутлақо хато. Юқоридаги 304-қарорда ҳам докторант меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига тақдим этиши айтилган. Эътибор беринг, нусхасини дейилмоқда. Чунки меҳнат дафтарчасининг асли асосий иш жойида сақланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори иловасига кўра ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир. Таълим олиш жараёни эса меҳнат фаолияти ҳисобланмайди. Яна бир бор таъкидлаймизки, докторант таълимдан бўш вақтида ўзи тадқиқот олиб бораётган ОТМ ёки ИТМда ёки бошқа ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлашлари мумкин.

❗️⚠️ Демак, таянч докторантлар меҳнат шартномаси асосида ишлашлари мумкин ҳамда ходимнинг таянч докторантурага қабул қилиниши меҳнат шартномаси бекор қилини учун асос ҳисобланмайди.


💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
🔉 https://t.me/mehnathuquqi каналида Сиз ўз маҳсулот ва хизматларингиз,телеграм канал, гуруҳ ва ботлар рекламасини беришингиз мумкин.

🎯НИМА УЧУН БИЗНИНГ КАНАЛДА РЕКЛАМА БЕРИШ САМАРАЛИ?

1. Каналдаги постлар меҳнат ва ижтимоий таъминот қонунчилигига оид бўлганлиги учун канал аудиторияси асосан HR тизими, кадрлар бўлими ва давлат ташкилотлари ходимларидан ташкил топган.

2. Каналда соҳага оид долзарб постлар қўйиб борилганлиги сабаб фаоллиги юқори.

3. Канал аудиторияси 100% ҳақиқий.

Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид ҳар қандай реклама рад этилади!

📨 Мурожаат учун: @MuhammadaminKarimjonov
Mehnat huquqi pinned «🔉 https://t.me/mehnathuquqi каналида Сиз ўз маҳсулот ва хизматларингиз,телеграм канал, гуруҳ ва ботлар рекламасини беришингиз мумкин. 🎯НИМА УЧУН БИЗНИНГ КАНАЛДА РЕКЛАМА БЕРИШ САМАРАЛИ? 1. Каналдаги постлар меҳнат ва ижтимоий таъминот қонунчилигига оид…»
#savolimbor
Ходим бир ставкада фаолият юритади. Штат нормативига мувофик унинг ставкаси 0.5 бўлиши кутилмокда бундай ҳолда ходимга огоҳлантириш хати бериладими?

Javob
Ҳа огоҳлантириш хати бериш шарт. Меҳнат кодексининг 89-моддасига асосан, иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Меҳнат кодексининг 88-моддасига асосан, меҳнат шартлари деганда меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилади. Иш вақти ижтимоий омил саналади. Тўлиқ иш вақтидан тўлиқсиз иш вақти яъни 0,5 ставкага ўтказиш бу меҳнат шартлари яъни ижтимоий омилнинг ўзгариши демакдир.
Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси ва МК 67-моддасидаги кафолатлар тўланади.
Ходим иш берувчи томонидан меҳнат шартлари ўзгартирилганлиги устидан судга шикоят қилишга ҳақли. Низони кўриш вақтида иш берувчининг зиммасига аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериш мажбурияти юклатилади.

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
#test O'qituvchi ta'tili - 48 ish kuni. Bu ayol xodimga MK 232-moddasiga ko'ra (12 yoshga to‘lmagan 2 ta bolasi bor ) yana 3 ish kuni, jami 51 ish kuni ta'til berildi. Tashkilot jamoa shartnomasida bunday ta'til nazarda tutilmagan. Shu to'g'rimi?
Anonymous Quiz
41%
noto'g'ri, chunki MK 140-modda talabi buzilgan va ta'til 48 ish kunidan oshib ketgan.
59%
to'g'ri, chunki MK 149-moddasiga ko'ra MK 232-moddasidagi ta'til ijtimoiy ta’til hisoblanadi.
#lekinbufakt ❗️Ko‘pchilik qiziquvchan obunachilarimizning iltimos va takliflarini inobatga olib, O‘zbekiston Respublikasida qonun bilan tasdiqlangan barcha bayram (ishlanadigan hamda ishlanmaydigan) kunlarini taqdim qilmoqdamiz. Ushbu bayram kunlarini eslab qolish, hamda tanish-bilishlarni kasb bayramlari bilan tabriklash qanday yaxshi!

Bugun, 15 aprel — Madaniyat va san’at xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi madaniyat va san’at xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-694-son 07.06.2021

O‘zbekiston Respublikasida qonun bilan tasdiqlangan bayramlar soni — 3️⃣0️⃣ ta. Shundan 9️⃣ tasi ishlanmaydigan, qolgan 2️⃣1️⃣ tasi ishlanadigan bayram kunlaridir.

MK 131-moddasiga ko‘ra, 9 ta bayram ishlanmaydigan kunlar mavjud:
1. 1 yanvar — Yangi yil;
2. 8 mart — Xotin-qizlar kuni;
3. 21 mart — Navro‘z bayrami;
4. 9 may — Xotira va qadrlash kuni;
5. 1 sentyabr — Mustaqillik kuni;
6. 1 oktabr — O‘qituvchi va murabbiylar kuni;
7. 8 dekabr — Konstitutsiya kuni;
8. Ro‘za hayit (Iyd al-Fitr) diniy bayramining birinchi kuni;
9. Qurbon hayit (Iyd al-Adha) diniy bayramining birinchi kuni.

Qolgan 21 ta ishlanadigan bayram kunlari esa quyidagilardir:

1. 8 yanvar — O‘zbekiston Respublikasi prokuratura organlari xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi prokuratura organlari xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-414-son 19.12.2016

2. 14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni. “Vatan himoyachilari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. 1018-XII-son 29.12.1993

3. 26 yanvar — O‘zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi davlat bojxona xizmati organlari xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-507-son 22.12.2018

4. 22 mart — Mahalla tizimi xodimlari kuni. “Mahalla tizimi xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-606-son 02.03.2020

5. Aprel oyining birinchi yakshanbasi — O‘zbekiston Respublikasi geologiya sohasi xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi geologiya sohasi xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-509-son 26.12.2018

6. 15 aprel — Madaniyat va san’at xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi madaniyat va san’at xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-694-son 07.06.2021

7. 18 aprel — O‘zbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish sohasi xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish sohasi xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-464-son 02.04.2018

8. May oyining uchinchi yakshanbasi —O‘zbekiston Respublikasi konchilik va metallurgiya sanoati xodimlari kuni. “O‘zbekiston respublikasi konchilik va metallurgiya sanoati xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. 221-II-son 12.05.2001

9. 27 iyun — Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. 948-XII-son 03.09.1993

10. 30 iyun — O‘zbekiston Respublikasi yoshlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi yoshlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-437-son 25.08.2017

11. Iyun oyining oxirgi yakshanbasi — O‘zbekiston Respublikasi Savdo, matlubot kooperatsiyasi va aholiga maishiy xizmat ko‘rsatish xodimlari kuni. “Savdo, matlubot kooperatsiyasi va aholiga maishiy xizmat ko‘rsatish xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. 422-I-son 25.04.1997

12. 30 iyul — Xalqlar do‘stligi kuni. “Xalqlar do‘stligi kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-672-son 10.02.2021

13. Avgust oyining birinchi yakshanbasi — O‘zbekiston Respublikasi temir yo‘l transporti xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi temir yo‘l transporti xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-449-son 20.12.2017.

14. Avgust oyining ikkinchi yakshanbasi — O‘zbekiston Respublikasi qurilish sohasi xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi qurilish sohasi xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-450-son 21.12.2017
15. Avgust oyining uchinchi yakshanbasi — O‘zbekiston Respublikasining Havo Floti Kuni. “O‘zbekiston Respublikasi havo floti kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. 117-I-son 31.08.1995

16. 26 sentyabr (avval 5 aprel edi) — O‘zbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati organlari xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi davlat xavfsizlik xizmati organlari xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-715-son 14.09.2021

17. 21 oktabr — O‘zbek tili bayrami kuni. “O‘zbek tili bayrami kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-615-son 10.04.2020

18. 25 oktabr — O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar organlari xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-65-son 06.12.2006

19. 11 noyabr — O‘zbekiston kasaba uyushmalari kuni. “O‘zbekiston kasaba uyushmalari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-648-son 23.11.2020

20. Noyabr oyining ikkinchi yakshanbasi — O‘zbekiston Respublikasi Tibbiyot xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi tibbiyot xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun

21. Dekabr oyining ikkinchi yakshanbasi — O‘zbekiston Respublikasi qishloq xo‘jaligi xodimlari kuni. “O‘zbekiston Respublikasi qishloq xo‘jaligi xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida”gi Qonun. O‘RQ-438-son 25.08.2017

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
#konvensiya
C001 - Hours of Work (Industry) Convention, 1919 (No. 1)
Har qanday davlat yoki xususiy sanoat korxonasida (faqat bitta oila a`zolari ishlaydigan korxonalar bundan mustasno) yoki uning biron bir tarmog`ida ishlaydigan shaxslarning ish vaqti kuniga sakkiz soatdan, haftasiga qirq sakkiz soatdan oshmasligi kerak.

🌐 Mazkur konvensiyaning to`liq matni bilan bu yerda tanishishingiz mumkin. https://www.ilo.org/dyn/normlex/en/f?p=NORMLEXPUB:12100:0::NO::P12100_ILO_CODE:C001

📍Konvensiya matnini o`zbek yoki boshqa tilga o`girib, o`qish uchun bu yerga kiring. https://translate.google.com/?hl=ru&sl=en&tl=uz&op=translate

💻Murojaatlar uchun: @MehnathuquqimurojaatBot
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang
https://t.me/mehnathuquqi
#test Xodimlarning ayrim toifalari uchun qo‘shimcha ta’til necha kungacha belgilanishi mumkin.
Anonymous Quiz
40%
15
18%
24
14%
33
28%
48
#savolimbor Men telefon ishlatayotgan vaqtimda nachalnigimiz ko'rib qolib qo'limdan olib sindirib tashladi qonunan kim haqli umi yoki menmi?

https://t.me/mehnathuquqi

📌Аввало, фикримизни Сизнинг ҳаракатларингизга баҳо беришдан бошласак. МКнинг 176-моддасига кўра, ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат интизомига риоя қилиши, иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши, технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши, иш берувчининг мол-мулкини авайлаб-асраши шарт.

❗️Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади. МКнинг 178-моддасида эса ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозимлиги белгиланган.

❗️Демак, агар ташкилот ички локал ҳужжатларида ходимларга уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланган бўлса ёки телефон ишлатиш юзасидан алоҳида талаблар белгиланган бўлса, ходимлар албатта бу талабларга риоя этишлари керак бўлади. Бу талабларга риоя қилмаган ходимларга нисбатан МК 181 моддасидаги интизомий жазолардан бири қўлланилиши мумкин.

📌Энди бўлим бошлиғининг ҳаракатларига баҳо бериб ўтсак. Унинг ҳаракатлари ғайриноқонуний ҳисобланади. Сиз ҳолат юзасидан ички ишлар органига мурожаат қилинг.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 61-2-моддасига кўра, ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдорда (1 млн 350 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

❗️Оз миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача (8 млн 100 минг сўмгача) бўлган доирадаги, кўп бўлмаган миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача (27 млн сўмгача) бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

❗️Маъмурий жазони қўлланиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш пайтида айбдордан етказилган мулкий зарарни ундириб олиш масаласи ҳам ҳал этиладиган бўлса, иш юзасидан чиқарилган қарорда ундириб олиниши лозим бўлган шу зарарнинг миқдори, уни ундириб олиш муддати ва тартиби кўрсатилади.

⚠️Агар ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил этса яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ошса (27 млн сўмдан) Жиноят кодексининг 173-моддасига кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
#savolimbor
O’qituvchi ayol kishi 22 yil 0,5 stavkada ishlagan bo’lsa ish ish staji to’lgan bo’ladimi va uning pensiyasi miqdori qancha bo’ladi?


🔰Javob
Amaldagi Mehnat kodeksining 119-moddasiga asosan, to‘liqsiz ish vaqti sharti bilan ishlash xodimning mehnat stajini hisoblashni hamda boshqa mehnat huquqlarini biron bir tarzda cheklashga asos bo‘lmaydi va ishlangan vaqtga yoki ishlab chiqarilgan mahsulotga mutanosib ravishda haq to‘lanadi. Bundan shunday ma’no anglashiladiki, xodim 22 yil 0,5 stavkada mehnat faoliyatini amalga oshirgan bo’lsa, unga 22 yillik mehnat staji yoziladi.
“Fuqarolarning davlat pensiya ta’minoti to’g’risida”gi qonunning 7-moddasiga asosan, ayollar — 55 yoshga to‘lganda va ish stajlari kamida 20 yil bo‘lgan taqdirda yoshga doir pensiya olish huquqi ega bo‘ladilar. Pensiyangizning miqdori O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 8-sentabrdagi 252-sonli qarori bilan tasdiqlangan Davlat pensiyalarini tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risidagi nizomning “IV. Pensiyani hisoblash tartibi” bobi asosida hisoblab chiqariladi.
Siz o’zingiz yashab turgan yerda joylashgan Pensiya jamg‘armasi bo‘limiga murojaat qilish orqali pensiyangiz miqdorini aniqlab olishingiz mumkin.

Murojaatlar uchun: @MehnathuquqimurojaatBot Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang https://t.me/mehnathuquqi
#savolimbor
Assalomu alaykum. Korxonamizda ish vaqtida namoz o'qiganlarga ish joyida ma'lum vaqt bo'lmaganlik sababi bilan intizomiy chora ko'riladi. Qonunchilikda bu holatga qandaydir yechim bormi? Javob uchun oldindan rahmat.

❗️Savolingizga amaldagi qonunchilik doirasida javob berishga harakat qilamiz. Avvalo, korxonalar, muassasalar, tashkilotlarda namoz o’qish taqiqlanmagan va bunga hech qanday cheklovlar ham mavjud emas (Asos: O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi, O’zbekiston Respublikasi “Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to’g’risida”gi qonuni).

👉Mehnat kodeksining 177-moddasiga ko’ra, ish beruvchi xodimlar mehnatini tashkil qilishi, qonunlar va boshqa normativ hujjatlarda, mehnat shartnomasida nazarda tutilgan mehnat sharoitlarini yaratib berishi, mehnat va ishlab chiqarish intizomini ta’minlashi, mehnat muhofazasi qoidalariga rioya etishi, xodimlarning ehtiyoj va talablariga e’tibor bilan qarashi, ularning mehnat va turmush sharoitlarini yaxshilab borishi, ushbu Kodeksga muvofiq jamoa shartnomalarini tuzishi shart.

👉Mehnat kodeksining 127-moddasiga ko’ra, xodimga ish kuni (smena) davomida dam olish va ovqatlanish uchun tanaffus berilishi kerak, bu tanaffus ish vaqtiga kiritilmaydi.
Tanaffus berish vaqti va uning aniq muddati ichki mehnat tartibi qoidalarida, smena grafiklarida yoki xodim bilan ish beruvchi o‘rtasidagi kelishuvga binoan belgilab qo‘yiladi.
Demak, tanaffus vaqtini xodim ish beruvchi bilan kelishgan holda ibodat qilish uchun o’ziga qulay vaqtga o’tkazishi mumkin. Tanaffus vaqtini ichki mehnat tartibi qoidalariga o’zgartirish kiritish orqali ham qulay vaqtga o’zgartirish mumkin. Ichki mehnat tartibi qoidalari xodimlar tomonidan berilgan iltimos va takliflar va kasaba uyushmalari orqali qilingan takliflarni inobatga olgan holda o’zgartirilishi mumkin.

⚠️Ishlab chiqarish sharoitiga ko‘ra dam olish va ovqatlanish uchun tanaffus berish mumkin bo‘lmagan ishlarda ish beruvchi xodimga ish vaqtida ovqatlanib olish imkoniyatini ta‘minlashi shart. Bunday ishlarning ro‘yxati, ovqatlanish tartibi va joyi ichki mehnat tartibi qoidalarida belgilab qo‘yiladi.
Mehnat to‘g‘risidagi qonunlar va boshqa normativ hujjatlar bilan ish kuni (smena) davomida boshqa tanaffuslar ham belgilab qo‘yilishi mumkin.

⚠️ Demak, ish vaqti (smena) davomida ovqatlanishdan boshqa tanaffuslarga ham yo’l qo’yilishi mumkin va ularni belgilash tartibi esa ish beruvchi bilan kelishilgan holda yoki ichki mehnat qoidalariga o’zgartirish kiritish orqali amalga oshirilishi mumkin .

⚠️ Bundan tashqari, nafaqat ish beruvchi balki xodimning ham burchlari bor. Xodim o‘z mehnat vazifalarini halol, vijdonan bajarishi, mehnat intizomiga rioya qilishi shart. O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining 1998-yil 17-apreldagi 12-sonli “Sudlar tomonidan mehnat shartnomasi (kontrakti)ni bekor qilishni tartibga soluvchi qonunlarning qo‘llanilishi haqida”gi qarorining 36-bandiga ko’ra xodimning ish vaqtida korxona hududidan yoki unga berilgan vazifani bajarishi lozim bo‘lgan obyekt hududidan tashqarida bo‘lishi ish joyida bo‘lmaslik deb tushuniladi. Shunga ko‘ra, ishda har qanday bo‘lmaslik emas, balki faqatgina uzrsiz sabablar bilan ish joyida bo‘lmaslik progul deb hisoblanishi mumkin. Shuningdek, ish beruvchini ogohlantirmasdan ishni tashlab ketish ham mehnat intizomini buzish hisoblanadi. Bunday holatlarda, xodimga mehnat intizomini buzganligi uchun ish beruvchi intizomiy jazo choralarini qo‘llashga haqli.
💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇👇👇 @mehnathuquqi
Ассаламу алайкум каналимиз обуначилари!
Биз сизларга @yurist_muydinov каналини тавсия қиламиз.Қонунчиликни жуда содда ва жўн тилда тушунтириб беради

Канал: @yurist_muydinov

У каналида солиқ, тадбиркорлик, янги қонунлар, фуқаролик-оилавий масалалар, кредитлар олиш тартиби ҳақида тушунтириб боради. Шунингдек, ҳозирги кунда фуқаролик-оилавий,ижтимоий масалаларда бепул жавоб бериб келмоқда.

Мурожаатингиз сир сақланади

https://t.me/yurist_muydinov
#savolimbor
Ходим қанча муддатгача "больничный"да юриши мумкин?

Қуйидаги ҳолларда бемор тегишли тиббий ижтимоий эксперт комиссиясига (ТИЭК аввалги ТМЭК) юборилади:

👉айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4️⃣ ойни ташкил қилса, сил касаллиги бундан мустасно;

👉айнан бир касаллик бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан ўн икки ой мобайнида жами 6️⃣ ойни ташкил қилса, сил касаллиги бундан мустасно;

👉сил касаллиги биринчи марта аниқланганда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида 🔟 ойни ташкил қилса;

👉силга қарши курашиш муассасасида ҳисобда турган беморда асосий касаллик кучайган — вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошлангандан кейин меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 6️⃣ ойни ташкил қилса.

👉Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтмасдан туриб ҳам тиббий ижтимоий эксперт комиссиясига юборилиши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТИЭК раиси томонидан қабул қилинади.

📌Асос: “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги 2667-сонли Йўриқнома https://lex.uz/docs/2625878

Murojaatlar uchun: @MehnathuquqimurojaatBot Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang https://t.me/mehnathuquqi
#savolimbor
Ассалому алейкум мен (аёл киши) банкда бир жойда 30 йил ишладим, 54 ешимдан пенсияга чиксам буладими?

Javob
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 12-моддасига асосан ушбу Қонун 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Шундай экан сиз имтиёзли асосда эллик тўрт ёшдан пенсияга чиқа оласиз.

Murojaatlar uchun: @MehnathuquqimurojaatBot Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang https://t.me/mehnathuquqi