Manba.uz
1.02K subscribers
2.66K photos
655 videos
118 links
Download Telegram
Сурия Энергетика вазири:

Президент Аҳмад аш-Шаръ ҳузурида Сурияда энергетика соҳасидаги энг муҳим келишувлардан бири имзоланди.

Бу келишув иқтисодий тараққиётни рағбатлантиради, қайта тиклаш жараёнини тезлаштиради ва халқимиз юкини енгиллаштиради.

Англашув меморандуми барқарорлик ва энергия хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, барқарор ривожланишни амалга оширишга ҳисса қўшади.

Яқин вақт ичида Иордания ва Туркиядан янги газ таъминотлари етиб келиши режалаштирилган.

Ушбу келишув Сурияга нисбатан санкцияларни бекор қилишнинг амалдаги намунаси ҳисобланади.

@manbauzz
Эрдўғон:

(Сурия Демократик Кучлари) Дамашқ билан бирлашиш бўйича келишув мавжуд бўлса-да, вақтни чўзиш ва келишувни кечиктириш тактикаларини қўлламоқда. Буни дарҳол тўхтатиши лозим.

Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини сақлаш шарт. СДК ва Дамашқ ўртасидаги келишув ўз вақтида, келишилган муддатда тўлиқ бажарилиши керак.

@manbauzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Архив

📌 Идлиб шаҳри озод қилинган пайтдан тарихий лавҳа:

Қўмондон (Абу ал-Ҳасан ал-Ҳамавий) генерал-лейтенант муҳандис Мурҳаф Абу Қасра муҳожир мужоҳидлар танкалари устида шаҳарга кириб келишган пайт.

@manbauzz
Manba.uz
Архив 📌 Идлиб шаҳри озод қилинган пайтдан тарихий лавҳа: Қўмондон (Абу ал-Ҳасан ал-Ҳамавий) генерал-лейтенант муҳандис Мурҳаф Абу Қасра муҳожир мужоҳидлар танкалари устида шаҳарга кириб келишган пайт. @manbauzz
Булар — Шом қўмондонлари. Улар на дабдабали идоралар кулбаcидан, на конференциялардан чиққан — улар танклар устида ғалаба билан келганлар. Ҳа, бу қаҳрамон — намуна бўлган қўмондон, муҳандис генерал-лейтенант Мурҳаф Абу Қасра. У фақатгина битта эмас — балки ўнлаб, юзлаб фахрланарли қаҳрамонларимиздан биридир. Аллоҳдан уларнинг барчасини хайрли ишларида муваффақ этишини сўраймиз.

@manbauzz
Дамашқ вилояти адвокатлар уюшмаси:

📌 2012 йил 1 январдан 2024 йил 8 декабрга қадар собиқ режим армияси ёки унга қарашли кучларда мажбурий, захира ёки ихтиёрий ҳарбий хизмат ўтаган барча адвокатлар терговга тортилади ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

📌 2012 йил 1 январдан 2024 йил 8 декабргача мажбурий ҳарбий хизматнинг ўрнига тўлов тўлаб, молиявий жиҳатдан собиқ режимни қўллаб-қувватлаган адвокатлардан, тўланган сумманинг 10 фоизи миқдорида жарима ундирилади.

📌 Ушбу қарорга тааллуқли барча адвокатлар 2025 йил 15 июндан бошлаб икки ой муддатда уюшманинг филиалига мурожаат қилиши шарт. Акс ҳолда, улар адвокатлар рўйхатидан чиқарилади.

@manbauzz
Сурия

Ҳомс вилояти Ички хавфсизлик бошқармаси шимолий-шарқий Мухрам ҳудудида хавфсизлик кампаниясини бошлади.

Ушбу тадбир давомида хавфсизликни издан чиқариш мақсадида ҳудудда тайёрланган катта миқдордаги енгил ва ўрта оғирликдаги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар қўлга киритилди.

Мусодара қилинган қуроллар қонуний тартибда давлат ихтиёрига ўтказилди.

Бу амалиёт ҳудудда қурол фақат давлат назоратида бўлиши ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

@manbauzz
Сурия Республикаси президенти Аҳмад аш-Шаръ Сувайда вилоятидан келган оқсоқоллар ва нуфузли шахслар вакилларини қабул қилди. Учрашувда вилоятидаги мавжуд вазият, миллий бирдамликни мустаҳкамлаш ва давлат муассасаларини янада фаол ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

@manbauzz
Сурия — пойтахт

📌 Дамашқ вилоятидаги Қатна шаҳри яқинида қуролли шахслар томонидан уюштирилган пистирма натижасида бир нафар Жамоат хавфсизлик хизмати ходими шаҳид бўлди, яна бири яраланди.

📌 Қатна шаҳрида кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилмоқда, унинг атрофида оғир қуроллар ва танклар жойлаштирилди.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия — пойтахт 📌 Дамашқ вилоятидаги Қатна шаҳри яқинида қуролли шахслар томонидан уюштирилган пистирма натижасида бир нафар Жамоат хавфсизлик хизмати ходими шаҳид бўлди, яна бири яраланди. 📌 Қатна шаҳрида кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилмоқда, унинг…
Дамашқ вилояти атрофидаги хавфсизлик идораси:

📌 Қўшни Ливандан Жабал аш-Шайх ҳудудига йўл олган моддa юклаган юк машиналари хавфсизлик томонидан аниқланди. Шу асосда пистирма тайёрланиб, жиноий гуруҳ тузоғга туширилди.

📌 Пистирма пайтида гуруҳ аъзолари билан тўқнашув юз берди, икки киши қўлга олинди, уларнинг қуроллари ва моддa юки мусодара қилинди. Қолган аъзоларни қидириш ишлари давом этмоқда.

📌 Айсам қишлоғи яқинидаги тўқнашувда бир хавфсизлик ходими шаҳид бўлди.

@manbauzz