Manba.uz
1.03K subscribers
2.62K photos
655 videos
117 links
Download Telegram
Сурия

Идлиб вилоятининг Ариҳа шаҳрида собиқ режимдан озод этилганига ўн йил тўлиши муносабати билан халқ байрами ўтказилди.

@manbauzz
📌 Сурия мудофаа вазири, муҳандис лавозимидаги генерал Мирҳаф Абу Қасра, вазирликнинг офицерлар ишлари бошқармаси директори, генерал Муҳаммад ал-Мансур билан учрашув ўтказди.

📌 Учрашувда офицерлар ишларини бошқаришда амалга оширилаётган сўнгги ташкилий ва маъмурий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Айниқса, собиқ армиядан ажралиб чиққан офицерларни қайта фаоллаштириш, уларнинг малака ва мутахассисликларидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

📌 Бу ташаббуслар Сурия Араб армияси самарадорлигини ошириш ва уни касбий, замонавий кучга айлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

@manbauzz
Сурия-Туркия холдинг компаниясига қарашли STL компанияси Туркиянинг Aras Kargo логистика компанияси билан Сурияда юк ташиш ва логистика хизматлари соҳасида фаолият юритиш бўйича шартнома имзолади.

Шартномани Сурия-Туркия холдинг компанияси бош директори Зиё Қаддур, Aras Kargo бош директори Утку Ийаркан ва компаниянинг ижроия директори Барбара Ҳаген имзолади.

@manbauzz
Савол туғилади-да: 2 нафар дипломатнинг ўлдирилиши ваҳшиёна ҳужум, халқаро ҳуқуқ нормаларига зид ва мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат деб баҳоланса, унда бутун бошли Ғазо халқини — чақалоғидан тортиб қарияларигача — оммавий равишда ўлдириш, бомбардимон қилиш, қириб ташлаш, геноцидга учратириш, оч ва сувсиз қолдириб таҳқирлашни қандай ҳолат дейиш мумкин?!

‘‘Ўзбекистон элчихонаси Исроилга таъзия билдирди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси АҚШда икки исроиллик дипломатнинг отиб кетилиши муносабати билан Исроил давлатига ҳамдардлик билдирди.

“Биз бу ваҳшиёна ҳужумни қатъий қоралаймиз, дипломатик ходимларга қилинган ҳар қандай ҳужум халқаро ҳуқуқ нормаларига зид ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат”, — дейилади элчихонанинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида.

Ушбу баёнот учун Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам ўз миннатдорчилигини билдирган.‘‘


@manbauzz
Сурия

Ички ишлар хизматининг Ҳомс вилоятидаги раҳбарияти томонидан “Мозин Бадр Ҳаммуд” исмли жиноятчи қўлга олинди. У собиқ тузум даврида “Миллий мудофаа” деб аталган ҳарбий гуруҳ аъзоси бўлган ва тинч фуқаролар ҳамда қамоқдаги маҳбусларга қарши уруш жиноятлари содир этганликда айбланмоқда.

@manbauzz
Сирия Ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбоний ва АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Томас Барак Дамашқдаги АҚШ элчиси қароргоҳи биносини расман очди.

Томас Барак пайшанба куни пойтахт Дамашқда жойлашган АҚШ элчиси қароргоҳига етиб келди. Бу 2012 йилда АҚШ элчихонаси ёпилганидан сўнг илк расмий ташриф ҳисобланади.

Маълумот учун, Барак 23 май куни Сурия бўйича махсус вакил лавозимига тайинланган. Шунингдек, у АҚШнинг Туркиядаги амалдаги элчисидир.

@manbauzz
Сурия

Дараъа вилоятидаги Ички Хавфсизлик Қўшинлари шаҳар атрофида тарқалган ноқонуний қуролларни йиғиш ва қонунбузарларни қўлга олиш мақсадида Шайх Мискин шаҳрида хавфсизлик тадбирларини бошлади.

@manbauzz
Сурия Ички ишлар вазирлиги маълумот беришича, Гиёҳванд моддаларга қарши кураш бошқармаси «K9» хизмат итлари бўлинмалари билан ҳамкорликда Иордания билан чегарадош Насиб назорат пункти орқали Қўлтиқ давлатларига олиб чиқиб кетишга уринилган ҳар хил турдаги гиёҳванд моддалар юкини фош этди ва мусодара қилди.

@manbauzz
Дамашқда Сурия Энергетика вазирлиги ва Қатарнинг UCC гуруҳи ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик ва ривожлантириш юзасидан англашув меморандуми имзоланди.

@manbauzz