Manba.uz
1.03K subscribers
2.62K photos
653 videos
117 links
Download Telegram
Сурия

Собиқ режим ағдарилганидан сўнг, 28 500 тонна буғдой ортилган илк кеманинг Тартус портига етиб келгани маълум қилинди.

@manbauzz
Сурия Республикаси президенти Аҳмад аш-Шарънинг Ҳалаб вилоятидаги Насроний роҳиблари билан учрашувидан лавҳалар.

@manbauzz
Сурия

Дараъ вилоятининг Жассим шаҳрида Ички хавфсизлик кучлари қидирувда бўлган бир неча шахсни қўлга олиб, улардан турли хил қурол-яроғларни мусодара қилди.

@manbauzz
📌 Сурия ҳукумати эртага электр тармоғини мустаҳкамлаш бўйича тўртта компания билан шартнома имзолайди.

📌 Шартнома доирасида газ турбиналари ва қуёш электр станциялари ривожлантирилиши орқали тахминан 5000 мегаватт қувват тақдим этилади.

📌 Шартнома имзолайдиган компаниялар орасида “Power International” ва Қатарнинг “UCC” компанияси ҳам бор.

@manbauzz
Forwarded from Guroba Media
Хитой лагерларидаги уйғурларнинг қийноққа солинишига оид янги гувоҳликлар

Тадқиқотчи Муҳаммад Амин ал-Уйғурий Хитой қамоқ лагерларида сақланаётган уйғурлар ҳаёти ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди.

Унга кўра, хитойлик расмийлар эркак ва аёлларни лагер ичидаги тор панжараларда сақлашмоқда.

Уйғурлар оғир жисмоний меҳнатга мажбурланади, қийноқлар, маънавий ва руҳий таҳқирларга учрамоқда.

Хитой томонидан олиб борилаётган таъқиблар инсонпарварлик меъёрларидан анча узоқлашган: одамлар қулга айлантирилмоқда,

Бир собиқ маҳкум шундай деган:

“Хотиним, бу қийин дамларда сабр қилганинг учун сенга раҳмат.”

https://t.me/Guroba_Mediiaa
Сурия

📌 Бош штаб раиси генерал-лейтенант Али ан-Наъсан Сурия ва Ливан ўртасидаги чегара хавфсизлиги масалалари ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида Ливан хавфсизлик делегацияси билан учрашди.

@manbauzz
Сурия

Ҳомс вилоятида Ички хавфсизлик бошқармаси томонидан жиноятчи, ҳарбий учувчи полковник Ражиҳ Хизр Ваннус қўлга олинди. У Дамашқнинг Мазза ҳарбий аэродромида жойлашган 767-вертолёт қўмондони сифатида фаолият юритган ва Суриядаги Дараъ вилояти ҳамда Дарайя шаҳарлари аҳоли яшаш масканларига юзлаб бомбали ҳаво ҳужумларини амалга оширганликда айбланмоқда.

@manbauzz
Франция Ташқи ишлар вазирлиги:

📌 Биз келгусида Сурияга нисбатан яна қўшимча санкциялар бекор қилинишини режалаштирмоқдамиз.

📌 Санкцияларни бекор қилиш — Сурия ҳокимиятларига қўллаб-қувватлаш ифодаси сифатида қаралади.

📌 Европа Иттифоқи аъзолари Сурияда ўтиш жараёнидаги тараққиётни аллақачон гувоҳ бўлишди.

@manbauzz
Сурия Марказий банки раҳбари:

📌 Айни пайтда Сурияда учта Иордания банки фаолият юритмоқда ва улар сонини кўпайтириш устида ишлаяпмиз.

📌 Иордания банк сектори улушини Сурия иқтисодиётида оширишни мақсад қилганмиз.

📌 Иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш учун санкциялар бекор қилиниши ортидан ҳаракатга ўтдик.

📌 Жаҳон иқтисодиётига яна қўшилиш учун “SWIFT” тизимига қайтиш, захираларни инвестициялаш ва электрон тизимларни янгилашни режалаштирмоқдамиз.

📌 Сурия, Иордания ва Ливан ўртасида иқтисодий ривожланиш лойиҳасини йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда — бу минтақа иқтисодиётини рағбатлантириш ва халқлар ҳаётини яхшилашга қаратилган.

@manbauzz
Manba.uz
📌 Сурия ҳукумати эртага электр тармоғини мустаҳкамлаш бўйича тўртта компания билан шартнома имзолайди. 📌 Шартнома доирасида газ турбиналари ва қуёш электр станциялари ривожлантирилиши орқали тахминан 5000 мегаватт қувват тақдим этилади. 📌 Шартнома имзолайдиган…
Энергетика вазири Муҳаммад ал-Башир:

📌 «Сурия халқи учун энергетика ва электр таъминоти соҳасида катта янгиликлар яқинлашмоқда».

📌 Унинг таъкидлашича, янги режалар ва лойиҳалар орқали мамлакатда электр энергияси таъминотини узлуксиз етказиб бериш мақсад қилинган.

@manbauzz
Иқтисодиёт ва саноат вазири Муҳаммад Низол аш-Шаъар:

📌 Янги иқтисодий муҳитга мослашиш учун инвестиция қонунларини қайта кўриб чиқмоқдамиз ва инвестициялар учун янада рағбатлантирувчи ва адолатли қонунчилик базасини яратишни мақсад қилганмиз.

📌 Охирги уч ой ичида экспортимиз 10 фоиздан ошди.

📌 Инфратузилмага оид саноатларни, жумладан цемент ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга тайёрмиз. Европа давлатларидан янги цемент заводларини қуриш бўйича таклифлар келиб тушди.

📌 Яқин кунларда халқаро стандартларга мос янги индустриал шаҳарлар тўғрисидаги қонун қабул қилинади.

📌 Инвестиция жараёнларини чеклаётган бир қатор қарорларни бекор қилдик. Хусусан, Халиж давлатларидан, айниқса БААдан бўлган сармоядорлар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда.

📌 Илгари тузилган кўплаб шериклик шартномаларини қайта кўриб чиқиб, юридик жиҳатдан янгилаш мақсадида вақтинча тўхтатдик.

📌 Олдинги давлат корхоналарининг хусусийлаштирилиши ва молия бозоридаги айрим компанияларнинг акцияларини сотувга қўйишини 2–3 йил ичида амалга оширишни кутмоқдамиз.

@manbauzz
Қамишли —

Суриянинг шимолий-шарқида жойлашган Қамишли аэропортида кенг кўламли ҳарбий тайёргарлик кузатилмоқда. Бу ҳолат Лазиқия вилоятидаги Ҳмеймим ҳарбий базасидан «Ил-76» туридаги юк самолётлари орқали йирик рус ҳарбий кучларининг етиб келиши билан бир вақтга тўғри келди.

Маҳаллий манбаларга кўра, ушбу ҳарбий кучлар ичида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва электрон уруш бўйича ихтисослашган бўлинмалар ҳам бор. Ҳмеймим ва Қамишли ўртасидаги авиақатновлар фаоллашгани, Россия томони Суриядаги Ҳмеймим базасини Қамишлига кўчириш ниятида экани ҳақидаги хабарларни кучайтирмоқда.

Агар бу тасдиқланса, Россия ҳарбий кучларининг Суриядаги жойлашув харитаси тубдан ўзгариши мумкин.

@manbauzz