Сурия
Иқтисод
АҚШ ва Европа томонидан жорий этилган санкцияларнинг бекор қилиниши Сурия иқтисодиётини қайта тиклаш ва уни жаҳон иқтисодий тизимига қайта интеграция қилиш учун ҳақиқий имкониятни англатади.
Шу билан бирга, мутахассислар ушбу қарорнинг таъсири дарҳол сезилмаслигини ва иқтисодий тикланиш йўли узоқ ҳамда мураккаб бўлишини таъкидлашмоқда.
@manbauzz

Manba.uz
Сурия Иқтисод АҚШ ва Европа томонидан жорий этилган санкцияларнинг бекор қилиниши Сурия иқтисодиётини қайта тиклаш ва уни жаҳон иқтисодий тизимига қайта интеграция қилиш учун ҳақиқий имкониятни англатади. Шу билан бирга, мутахассислар ушбу қарорнинг таъсири…
Иккита турдаги Америка санкциялари мавжуд:
1. Ижроия санкциялар – бу турдаги санкцияларни АҚШ президенти тўғридан-тўғри жорий этиши ёки бекор қилиши мумкин.
2. Қонунчиликка асосланган санкциялар – бундай санкциялар Конгресс томонидан қабул қилинади ва “Қайсар қонуни” билан боғлиқ. У Сурия учун энг мураккаб ва оғир санкциялардан ҳисобланади. Президент бу турдаги санкцияларни мустақил равишда бекор қила олмайди. Бироқ ҳозирги пайтда Конгрессда республикачилар устунлик қилгани учун, санкцияларни Конгресс қарори орқали бекор қилиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Сурия пули барқарорлашмоқда
Президент Дональд Трамп томонидан Сурияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш эълон қилинганидан сўнг, Сурия лираси қийматида сезиларли ошиш кузатилди.
Бу қарордан сўнг долларга нисбатан Сурия пули қиймати тезда кўтарилиб, 1 доллар учун 13 минг лирадан 9,5 минг лирагача пасайди.
Санкцияларнинг бекор қилиниши миллий валюта тикланиши учун йўл очиши мумкин. Бироқ айни пайтда бу лиранинг арзонлашишига ҳам олиб келиши мумкин, чунки энди Сурия давлатининг Европа, жумладан Швейцария ва Австрияда янги пул босиб чиқариши мумкин бўлди. Бозорга катта миқдорда нақд пул кириши — лиранинг қадрсизланишига олиб келади.

АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили:
• Ғарб давлатларининг Сурияга бевосита аралашув даври тугади. Энди ечимлар минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматга асосланади.
• Ғарбнинг Сурияни бўлиш ҳаракатлари бутун бир авлод учун ҳалокатли бўлди. Биз бу хатони қайта такрорламаймиз.
• Суриядаги фожеа миллатнинг бўлиниши оқибати эди. Янги Сурия эса — бирлик, шараф ва халққа сармоя киритиш билан қайта туғилади.
• Санкцияларнинг бекор қилиниши орқали сурияликлар ўз келажакларини яратиш имконига эга бўлади.
• Асад режими қулагани тинчликка йўл очди. Санкцияларни олиб ташлаш орқали бу йўлни халқ учун очиб берамиз.

СДК
Сурия ва Туркия томонлари президент Аҳмад аш-Шарънинг Туркияга ташрифи ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашуви чоғида Сурия Демократик Кучлари (СДК) масаласини ҳал этиш борасида келишиб олдилар.
Бу масалада АҚШ ҳам қарорни амалга ошириш учун “яшил чироқ” берди, ва агар СДК ўзини тарқатиб, Сурия армияси таркибига қўшилиш ташаббусини кўрсатмаса, яқин кунларда амалий қадамлар кутилмоқда.
Туркия президентининг баёноти СДКга қаратилган босимлар кучайган бир вақтда янгради. Айни дамда, СДК ўз назоратидаги Шарқий Шимолий Сурия ҳудудларида мустаҳкамлаш ишлари, мина қўйиш каби ҳаракатларни бошлади — бу уларнинг Сурия армияси томонидан мумкин бўлган ҳужумдан хавотирда эканини кўрсатади.
Бу ҳаракатлар Сурия Мудофаа вазирлиги томонидан қуролли гуруҳлар билан ишлаш бўйича тайёрланаётган режа ортидан амалга ошмоқда. Вазирлик ушбу гуруҳларга белгиланган муддат ичида ўз мақомини аниқлашни талаб қилган эди.
Бундан ташқари, Сурия Мудофаа вазирлиги СДК каби қуролли гуруҳларни имконият даражасида тўқнашувларсиз тарқатиш ва қуролсизлантириш йўлини танлаган. Шунингдек, ушбу режа ИШИД ва шунга ўхшаш яширин фаолият юритувчи гуруҳларни бутунлай йўқ қилишни ҳам ўз ичига олади.

Сувайда шаҳридаги баёнот
Бугун Сувайда шаҳрида шаҳар етакчилари, шу жумладан шайх Юсуф Жарбуъ иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қуйидаги қарорлар қабул қилинди:
1. Шаҳарда хавфсизликни таъминлаш учун “Рижол ал-Карома”, “Ливa ал-Жабал” ва “Аҳли Сувайда” гуруҳлари вақтинча фаолият олиб боради. Бу ички хавфсизлик ва суд идоралари тўлиқ тиклангунигача амал қилади.
2. Суриянинг бирлиги ва ҳудудий яхлитлиги қўллаб-қувватланади. Мамлакат бўлинишига йўл қўйилмайди.
3. Ҳар қандай ташқи аралашув ва хорижий таъсир рад этилади. Муаммолар фақат мамлакат ичида ҳал қилинади.
4. Яқин кунларда бутун Сувайда вилояти даражасида кенгроқ йиғилиш ўтказилиб, муаммони ҳал этиш ёки ислоҳот режалари муҳокама қилинади.

Дамашқ вилояти Ички хавфсизлик бошқармаси раҳбари, генерал Ҳусам ат-Таҳҳон:
– Якшанба куни Риф Дамашқда “ИШИД”га алоқадор гуруҳларга қарши муваффақиятли амалиёт ўтказдик.
– Амалиёт Ғарбий Ғутадаги бир нечта ҳудудда амалга оширилди.
– Бир қанча ишидчилар қўлга олинди, танкларга қарши ракеталар, портловчи қурилмалар ва ўзини портлатувчи жилетлар мусодара қилинди.
– Бу гуруҳ минтақада терактларни режалаштирган эди.
– Биз вилоятда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун ўз бурчимизни бажаришда давом этамиз.

Сурия Миграция ва паспортлар бошқармаси қуйидаги қарорларни эълон қилди:
• Паспортнинг амал қилиш муддати барча ёшдаги фуқаролар учун аввалгача 6 йил этиб белгиланди.
• Яқин ҳафталарда мамлакат бўйлаб барча вилоятларда паспорт марказлари фаолияти йўлга қўйилади.
• Янги паспорт шаклан ўзгаришсиз қолади.
• Эски паспортлар амал қилиш муддати тугагунигача яроқли бўлиб қолади, уларни алмаштириш шарт эмас.
• Паспорт олиш учун тўлов миқдори ўзгартирилмайди.
Сурия ичида паспорт расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари:
• Оддий паспорт: 312,700 сурия лираси (тақрибан $25) – 30-45 кун ичида тайёр бўлади.
• Шошилинч паспорт: 432,700 сурия лираси (тақрибан $35) – 15 кун ичида тайёр бўлади.
• Жуда шошилинч паспорт: 2,010,700 сурия лираси (тақрибан $180) – 2 кун ичида тайёр бўлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳалаб
Сурия ҳукумати Ҳалаб шаҳридаги Шайх Мақсуд маҳалласини назорат қилувчи СДК билан асирлар алмашиш операциясига тайёргарлик кўрмоқда.

Дараъ вилояти ҳокими Анвар Тоҳа аз-Зуъбий Давлат хавфсизлик бошқармаси раҳбари Ҳусейн ас-Салама ва унинг ўринбосари билан учрашди.
📌 Учрашувда вилоятдаги хавфсизлик ва сиёсий вазият муҳокама қилинди.
📌 Томонлар аҳоли ва мулкий объектларни ҳимоя қилиш, хавфсизликни таъминлаш, ҳамда муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.

Сурия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нуриддин ал-Бабa
📌 Собиқ режим ағдарилгандан сўнг, “ИШИД” фаолияти кучайди. Улар собиқ режим қолдирган қурол-аслаҳалардан фойдаланган.
📌 ИШИД гуруҳлари Сурия Мудофаа вазирлигига қарашли объектларга киришга уринган.
📌 ИШИД таркибига собиқ режим қолдиқларини жалб қилиш ҳаракатлари ҳам кузатилган.
📌 Гуруҳга қарши олиб борилган сўнгги амалиётда бир нечта хавфсизлик идоралари иштирок этди.
📌 Бугунги кунда мамлакатдаги барча хавфсизлик тузилмалари ягона жамоа сифатида ишламоқда.
📌 ИШИД чегаралардан ташқари таҳдид бўлгани сабаб, Сурия қўшни давлатлар билан ҳамкорликни кучайтирмоқда.
📌 Яқинда Сурия ва қўшни давлатлар хавфсизлик идоралари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
📌 Бу давлатлар билан ҳамкорлик кун сайин кучаймоқда.
📌 Ҳарбийлашган гуруҳлар орқали қурол ва гиёҳванд моддалар контрабандасини олдини олиш мақсадида ҳамкорлик амалга оширилмоқда.
📌 Эрон айрим шия гуруҳлари орқали қурол ва гиёҳванд моддалар контрабандасини қўллаб-қувватлаб келаётган эди.
📌 Янги Суриядаги давлат тузилмаларида собиқ режимдан ажралиб чиққан офицерлар муҳим ўрин тутади ва мамлакатни қайта қуришда фаол иштирок этмоқда.