Manba.uz
1.03K subscribers
2.57K photos
650 videos
117 links
Download Telegram
Сурия

Дейр аз-Зўр вилоятидаги Ички хавфсизлик кучлари Мўҳассен шаҳридаги ташлаб кетилган уйлардан бирида жойлашган омбордан катта миқдорда ўқ-дорилар ва қурол-аслаҳаларни топди.

Бу топилма ҳудудда собиқ режим қолдиқлари ва Эронга боғлиқ қуролли гуруҳларни қидиришга қаратилган хавфсизлик кампанияси доирасида амалга оширилди.

@manbauzz
Сурия фуқаро мудофааси жамоалари Идлиб вилоятининг ғарбида жойлашган Жиср аш-Шуғур шаҳридаги миллий шифохона вайроналарини тозалаш ишларини давом эттирмоқда. Бу шифохона яқин кунларда таъмирлаб, яна фаолиятга қайтарилиши режалаштирилган.

Бу эса атрофдаги бошқа шифохоналардаги босимни енгиллаштиради.

@manbauzz
Аҳмад Далатий генерал унвонига кўтарилди ва Сувайда вилояти ички хавфсизлик қўмондони этиб тайинланди. У бу лавозимга Қунайтра вилоятидаги олдинги вазифасидан ўтказилди.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомс вилоятининг Ҳула туманида жойлашган Тел Заҳаб шаҳрида болаларни ўғирлаш билан шуғулланган аёллардан иборат гуруҳ Ички хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинди.

@manbauzz
Сурия || Тартус

28 минг тонна буғдой ортилган украин кемаси Тартус портга етиб келди.

@manbauzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇾 Ҳомсдаги Хула қатлиоми иштирокчилари қўлга олинди

Ҳомс вилояти хавфсизлик кучлари 13 йил олдин Ҳула шаҳарчасида содир этилган тинч аҳолига қарши оммавий қотилликда айбланаётган бир неча шахсни қўлга олганини маълум қилди.

@manbauzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурия || Тартус вилояти

Банияс шаҳрига қилган илк сафримда юзлаб одамлар мени шаҳар киришида илиқ кутиб олишди — бу муҳаббат мени хижолатга солди. Аллоҳнинг неъмати — инсон ўз халқи муҳаббатини ҳис қилишидир, мен бу неъматдан фахрланаман ва Аллоҳдан шукр қилишга мадад беришини сўрайман.

Сўнгра Банияс уламолари билан учрашдик ва улар бизга денгизда бир саёҳат уюштиришди. Саёҳат вақтида табиий манзарани кўрдик. Кейин гўзал қалъани, 13 йил аввал 500 киши ҳалок бўлган Банияс қатлиоми қурбонлари оилаларини зиёрат қилдик ва уларга таъзия билдирдик.

Улар меҳмондўстликлари ва мазали таомлари билан ҳурмат кўрсатишди. Шаҳарни тарк этдим, аммо қалбим Баниясда қолди. У ерга яна қайтишимни аҳолига ваъда қилдим.

Шайх Абдуллоҳ ал-Муҳайсиний

@manbauzz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурия

Лазиқия вилоятидаги Ҳмеймим ҳарбий базасида алавий шиялар жойлашган лагерларидан.

@manbauzz
Сурия Ички ишлар вазири Анас Хаттоб вилоятлардаги ички хавфсизлик қўмондонлари ва вазирликнинг марказий бошқарма раҳбарлари ҳамда ўринбосарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда вазирликнинг янги ташкилий тузилмасини расман тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинди.

Вазир барча кўрсатма ва йўриқномаларни аниқ ва қатъий амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, учрашув давомида бир қатор муҳим хавфсизлик ва маъмурий масалалар муҳокама қилиниб, институционал самарадорликни ошириш ва иш сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

@manbauzz