Дейр аз Зўр — Ал-Букамал ҳудуди
Ироқ–Сурия чегарасида жойлашган Ал-Букамал туманининг Ҳараб қишлоғида ўтказилаётган махсус хавфсизлик амалиёти доирасида 35 нафардан ортиқ шахс қўлга олинди. Ушбу операция контрабанда тармоқларини йўқ қилишга қаратилган.
Ҳозирда тўқнашувлар тўхтаган бўлса-да, ҳали ҳам таслим бўлишдан бош тортган қуролли шахслар қаршилик кўрсатмоқда ва уларга нисбатан операция давом эттирилмоқда.
Операция пайтида катта миқдорда қурол-яроғ мусодара қилинди. Улар орасида танкка қарши мосламалар ва тунги кўриш оптикалари билан жиҳозланган қуроллар ҳам мавжуд бўлиб, барчаси Ироққа ноқонуний йўл билан олиб ўтилиш учун тайёрланган эди.
@manbauzz

Европа Иттифоқи расмий равишда Сурияга нисбатан барча иқтисодий санкцияларни бекор қилди.
Бу қарор 2025 йил 20 май куни Брусселда бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қабул қилинди. Унинг мақсади — Асад режими ағдарилгандан сўнг урушдан вайрон бўлган мамлакатни тиклаш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашдир.
Европа Иттифоқининг 27 аъзо мамлакати элчилари бу ҳаракат бўйича дастлабки келишувга эришдилар. Бу қарор АҚШ президенти Дональд Трампнинг Сурияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги эълонидан сўнг қабул қилинди.

Сурия
Жамоат хавфсизлик кучлари Мудофаа вазирлигига қарашли бўлинмалар билан ҳамкорликда Ироқ–Сурия чегараси яқинида жойлашган Ал-Ҳари қишлоғида кенг кўламли хавфсизлик амалиётини ўтказмоқда.
Ушбу тадбир қурол савдоси ва наркотик моддалар тарқатиш билан шуғулланувчи гуруҳларнинг яширин жойларини аниқлаб, бостиришга қаратилган бўлиб, муваффақиятли рейдлар билан якунланди.
Операция чегара ҳудудида хавфсизликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш доирасида амалга оширилмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ҳаво кучлари қўмондони бригадир генерал Осим Ҳоворий ва Ҳаво кучлари Бош штаби раиси бригадир генерал Мустафо Баккур Син ҳарбий аэродромида техник тайёргарлик ва инфратузилмасини кўздан кечириш мақсадида ташриф буюрдилар.
Бу сафар аэродромни яна фаолиятга қайтариш ва хизматга тайёр ҳолатга келтириш режаси доирасида амалга оширилди. Маълумки, сўнгги пайтларда ушбу аэродромни ишдан чиқаришга қаратилган бир неча марта саботаж уринишлари қайд этилган эди.

Manba.uz
Европа Иттифоқи расмий равишда Сурияга нисбатан барча иқтисодий санкцияларни бекор қилди. Бу қарор 2025 йил 20 май куни Брусселда бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қабул қилинди. Унинг мақсади — Асад режими ағдарилгандан сўнг урушдан вайрон бўлган…
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги:
📌 Асад режими даврида қўлланган барча иқтисодий санкцияларнинг Европа томонидан бекор қилиниши бўйича тарихий қарорни мамнуният билан қарши оламиз.
📌 Барча европалик санкцияларнинг бекор қилиниши муҳим бурилиш нуқтаси ва икки томонлама муносабатларда янги босқичнинг бошланишидир.

Дамашқ
Дамашқ шаҳри ҳокими инвестиция ва шаҳарсозлик соҳалари бўйича мутахассислар ва маслаҳатчилардан иборат делегацияни қабул қилди. Учрашув Сурия ва Америка ўртасида барқарор шаҳар ривожланишига қаратилган лойиҳаларда инвестициявий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ўтказилди.
Ҳукуматнинг кейинги беш йиллик стратегияларидан бири — Дамашқ шаҳрини қайта тиклаш ва замонавийлаштириш орқали уни минтақадаги энг яхши шаҳарлар қаторига олиб чиқишдир.

АҚШ Сурияга нисбатан жорий қилган санкцияларни бекор қилди. АҚШ Президенти Дональд Трамп: «Сурия билан муносабатларни нормаллаштириш йўлида биринчи қадамни қўйдик — Сурияга қўлланган санкцияларни бекор қилдик. Бу қарорни Президент Эрдоғон билан муҳокама…
Сурия
АҚШ Конгрессидаги эшитувда сўзга чиққан Америка Ташқи ишлар вазири шундай деди:
“Суриядаги ўтиш даври ҳокимияти ҳозирги мураккаб вазият шароитида, агар санкциялар бекор қилинмаса, фақат бир неча ҳафта ичида яна фуқаролар урушини келтириб чиқарадиган йиқилиш арафасида турибди.”
“Санкцияларни бекор қилишнинг тўғридан-тўғри таъсири шундаки — қўшни давлатлар ўтиш даври ҳукуматига бошқарув механизмларини яратишда ёрдам бера олади. Бу эса ҳақиқий ҳукумат тузиш ва ҳарбий кучларни ягона байроқ остида бирлаштириш имконини беради. Баъзи давлатлар ёрдам беришни истаяпти, лекин улар бизнинг санкцияларимиздан қўрқиб, буни амалга ошира олишмаяпти.”
P/S: Трампнинг санкцияларни бекор қилиш бўйича қарорини Конгресс ҳозирча расман маъқулламаган. Айни пайтда бу борада амалий жараёнлар ва музокаралар олиб борилмоқда.