Manba.uz
1.02K subscribers
2.49K photos
634 videos
115 links
Download Telegram
Сурия

Лазиқия шаҳрида Ички ишлар вазирлигига қарашли Наркотик моддаларга қарши кураш бошқармаси томонидан саноат ускуналари ичига яширилган ҳолда аниқланган катта миқдордаги гиёҳванд моддалари мамлакатдан ташқарига ноқонуний олиб чиқиш учун тайёрланган эди.

Ушбу моддалар мусодара қилинди ва амалдаги қонуний тартибга мувофиқ йўқ қилишга тайёрланмоқда.

@manbauzz
Ҳамa вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Сурия Тиббий Ёрдам Ташкилотлари Иттифоқи (UOSSM) билан ҳамкорликда “Ғарбий Маштал” тиббий марказини таъмирлашдан сўнг қайта очди.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурия Президенти Аҳмад аш-Шарънинг кортежи Жармана шаҳрида кузатилди. Пойтахт Дамашқ яқинида жойлашган мазкур шаҳарда асосан друзлар истиқомат қилади. Сўнгги ойларда бу ҳудудда қуролли тўқнашувлар кузатилган эди. Ҳозирда барқарорлик тиклангани сабабли, Президентнинг ташрифи бу жараённинг муҳим рамзий белгиси сифатида қайд этилмоқда.

@manbauzz
Европа Иттифоқи:

📌 Биз Сурия халқини тинчлик, барқарорлик ва адолат сари ҳаракатида қўллаб-қувватлашда давом этамиз.

📌 Сурияда Ўтиш даври адолати ва бедарак йўқолганлар бўйича миллий ҳайъатлар ташкил этилганини олқишлаймиз — бу адолат ва ҳақиқат йўлида муҳим қадамдир.

📌 Ўтиш давридаги саъй-ҳаракатлар Сурияда узоқ муддатли тинчликка замин яратиш учун муҳим аҳамиятга эга.

📌 Адолатка эришиш учун халқаро идоралар ҳамда суриялик ва халқаро фуқаролик жамияти ташкилотлари ўртасидаги мувофиқлашув ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

@manbauzz
Сурия

Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Лазиқия вилоятининг Қардаҳа шаҳрида ўтказилган операция натижасида енгил ва ўрта турдаги қуроллар ҳамда бир неча минамёт снарядларини мусодара қилди.

@manbauzz
Сурия Бош штаб раиси генерал Али ан-Наъсан иштирокида 52-фуқаро гуруҳи жангчилари учун малака ошириш курсини тамомлаганлар муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида битирувчилар юқори даражадаги жанг ва тактик маҳоратини намойиш этувчи амалиётий кўргазмаларни тақдим этдилар. Шунингдек, маросимда ҳарбий ва фуқаролик шахслар иштирокида фаол ва пешқадамлар тақдирланди.

@manbauzz
Сурия Соғлиқни сақлаш вазири доктор Мусъаб ал-Алий Жаҳон соғлиқни сақлаш ассоциацияси конференциясининг 78-йиғилишида иштирок этди.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Сурия армияси таркибидаги махсус тайёргарликка эга бўлган (нухба қўшинлари) жангчиларнинг битирув маросимидан лавҳалар.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тақдим этади: Ҳалаб шаҳрининг шарқий туманларида жойлашган «ИШИД» гуруҳига мансуб яширин тўдани нишонга олган хавфсизлик амалиёти вақтидаги тўқнашувлардан лавҳалар. Мазкур операция Ҳалаб Хавфсизлик бошқармаси ва…
ИШИДнинг стратегияси: раҳбарларни озод қилиш ва махфий гуруҳлар тузиш — ҳозирги хавфсизлик таҳдидларига назарий тахлил:

Сурия ва Ироқдаги катта ҳарбий мағлубиятлардан сўнг, “ИШИД” ташкилоти тўғридан-тўғри эмас, билвосита усуллар билан фаолиятини қайта тиклашга уринмоқда. Бу жараёндаги асосий мақсадлардан бири — “Сурия Демократик Кучлари” (СДК) қўлидаги раҳбарларни озод қилиш ва нотинч ҳудудларда махфий гуруҳлар тузишдир.

1. ИШИДнинг раҳбарларни озод қилишга бўлган сабаблари

Ташкилотни қайта тиклаш:
Қамоқдаги раҳбарлар — ташкилотнинг ақлий ва ҳарбий асоси саналади. Улар озод этилса, ИШИД яна кучли ва марказлашган тарзда ҳаракат қилиш имконига эга бўлади.

Маълумот ва тажрибани тиклаш:
Бу раҳбарлар узоқ йиллик тажрибага эга. Уларнинг озодлиги ташкилотга яна тажрибали раҳбарликни қайтаришга ёрдам беради.

СДК ва халқаро коалицияга зарба бериш:
СДК қамоқхоналарига ҳужум қилиш — унинг хавфсизлик тизими заифлигини кўрсатади ва халқаро иттифоқчиларни ноқулай ҳолатга солади.

2. СДК қамоқхоналаридаги хавф

Ҳасака ва Дейр аз-Зўрдаги қамоқхоналарда минглаб ИШИД аъзолари сақланмоқда. Бу қамоқхоналар тўлиқ мустаҳкамланмаган. 2022 йилдаги “Гуэйрон қамоқхонасига ҳужум” бундай таҳдидлар қанчалик жиддий эканини кўрсатди. Жамиятдаги нотинчлик ёки кичик ҳужумлар орқали оммавий қочиш содир бўлиши мумкин.

3. Яширин гуруҳлар тузиш тактикаси

Кичик гуруҳларга бўлиниш:
ИШИД ўзининг собиқ “халифалик” ҳудудларини йўқотгандан сўнг, марказлашмаган, кичик, тез ҳаракатланувчи гуруҳлар асосида фаолият олиб боришга ўтди.

Хавфсизлик бўшлиқларидан фойдаланиш:
Шимолий-шарқий Сурияда хавфсизлик етишмаслиги, маҳаллий низолар ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик бўлмаслиги — ИШИД учун қулай шароит яратади.

Қамоқдаги раҳбарлар билан алоқа:
Баъзи маълумотларга кўра, ташқардаги гуруҳлар қамоқдаги раҳбарлар билан яширин алоқада бўлиб, ҳужумлар ва қочиш ҳаракатларини мувофиқлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

4. Кутилган сценарийлар ва қарши чоралар

Қамоқхоналарга янги ҳужумлар:
АҚШ қўшинлари қисман чиқиб кетса ёки қамоқхоналарда нотинчлик юз берса, ИШИД “Гуэйрон” ҳужуми каби сценарийни қайта ишга туширишга уриниши мумкин.

Гурухлар фаолиятини кучайтириш:
ИШИД маҳаллий раҳбарларга суиқасдлар ва кичик портлашлар орқали хавфсизликни издан чиқариб, нотинч муҳит яратишга интилади.

Хулоса: ИШИДнинг раҳбарларини озод қилиш ва яширин гуруҳлар тузиш уринишлари — кенгроқ стратегик режанинг бир қисми. Уларнинг ҳаракатлари тактик харакатлардан кўра, қайта фаоллашувга қаратилган. Бу таҳдидга қарши самарали кураш учун мунтазам хавфсизлик назорати ва халқаро даражада ҳамкорлик зарур.

@manbauzz
Сурия

Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Сурия—Ироқ чегарасидаги наркотик ва қурол савдоси билан шуғулланувчи гуруҳларга қарши махсус операцияни бошлади.

@manbauzz