Manba.uz
978 subscribers
2.32K photos
610 videos
113 links
Download Telegram
Сурия

Агар “Тарбия ва таълим вазирлиги” деб аталса-ю, фақат таълимга эътибор қаратилиб, тарбия эътиборсиз қолса, у ҳолда ё вазирликнинг номини “Таълим вазирлиги” деб ўзгартириш керак, ёки тарбия соҳасини фаол ишга тушириш, ҳатто уни таълимдан устун қўйиш зарур — чунки “тарбия” сўзи аввало келган.

Жамият ахлоқсиз яшай олмайди — улар жамият қурилишидаги асосий боғловчи омилдир. Афсуски, одамлар фақат биноларни қуришни ёки инфратузилмани ривожлантиришни тараққиёт деб ҳисоблашади, холбуки, инсонни онгли равишда қуриш — яъни уни ахлоқли қилиб тарбиялаш — ҳақиқий тараққиётдир. Бугунги кунда эса инсон маънавий жиҳатдан савиясизлашиб кетган.

Ҳозирги жамиятда болаларнинг тарбияси фақат ота-оналар зиммасига юкланган, лекин ҳар бир ота-она ҳам болани тўғри тарбиялай олмайди. Шунинг учун мактаб — бола ҳаётидаги биринчи тарбия нуқтаси бўлиши керак.

Мактабда болага:

• ота-онага ҳурмат,

• дўстлар, қўшнилар ва ўқитувчиларга нисбатан одоб,

• сўкиниш, ёлғон, алдаш ва хиёнатнинг зарари,

• мустақил фикрлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш кўникмалари,

• шахсий гигиена, йўл қоидалари, ҳаракат белгиларини тушуниш,

• ҳаётда учрайдиган оддий муаммоларга тўғри муносабат каби нарсалар ўргатилиши керак.

Бундан ташқари, ҳар бир мактабда Ислом қоидаларига асосланган психолог маслаҳатчи бўлиши керак — у ўқувчининг шахсий муаммоларини эшитади ва йўл кўрсатади.

Шунингдек, исломий тарбия фанини қайта ишлаб чиқиш ва уни фақат ёдлаш эмас, амалий ахлоқий тарбия шаклида ўқитиш керак. Бу жамиятдаги турли муаммоларни йўқ қилиш учун энг самарали йўлдир.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистон Ҳиндистоннинг бугун тунгги тажовузига жавобан “Буньян ул-Марсус” амалиётини бошлади.

Бу амалиёт доирасида Покистон Ҳиндистоннинг асосий ҳарбий позицияларини нишонга олди.

Шунингдек, баллистик ракеталар ҳам қўлланилди.

@manbauzz
Сурия

Дамашқ вилоятидаги Забадани ҳудудида Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Сарғая шаҳарчасидан Ливанга ноқонуний йўл билан олиб ўтилиши режалаштирилган қурол-яроғ юкини мусодара қилди.

@manbauzz
📌Сурия Президенти Аҳмад Шаръ расмий ташриф билан Баҳрайн Қироллигига етиб келди.

@manbauzz
Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад Шаръ ҳамроҳидаги делегация билан биргаликда Баҳрайн Қироллигидаги Сухайр ҳарбий авиабазасига етиб келди.

Уларни фахрий кутиб олувчилар қаторида қирол номидан инсонпарварлик ва ёшлар ишлари бўйича вакил шайх Насир бин Ҳамад Оли Халифа, Ташқи ишлар вазири доктор Абдулатиф бин Рошид аз-Заяний ва Қиролликнинг қатор юқори мартабали амалдорлари қатнашди.

@manbauzz
Сурия

Фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш мақсадида, 66-фирқага қарашли минани йўқ қилиш бўйича муҳандислар бўлими Мариия шаҳарчасида собиқ тузум томонидан ўрнатилган уруш қолдиқларини, миналар ва портловчи воситаларни аниқлаш ҳамда йўқ қилиш ишларини амалга оширмоқда.

Ушбу шаҳарча Дейр аз-Зўр аэропорти яқинида жойлашган бўлиб, мазкур база собиқ режим томонидан ҳарбий база сифатида фойдаланилиб, у ердан аҳоли яшайдиган маҳаллаларга ҳаво ҳужумлари амалга оширилар эди.

@manbauzz
Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад Шаръ Баҳрайн Қироли Ҳамад бин Исо Оли Халифа томонидан Сухайр саройида расман кутиб олинди.

@manbauzz
Сурия Мудофаа вазирлиги Дараъа вилояти ғарбий ҳудудидаги Марказий қўмитага тегишли бўлган таркиблардан оғир қуроллар ва ўқ-дорилар омборларини қабул қилишни бошлади.

Бу жараён мазкур гуруҳлар расман Мудофаа вазирлиги таркибига қўшилиб, қайта тайёрлов лагерьларига жойлаштирилгани ва уларнинг илк бўлими фаолиятни якунлаганидан сўнг амалга оширилмоқда.

@manbauzz