Manba.uz
982 subscribers
2.31K photos
608 videos
113 links
Download Telegram
Жанубий Сурия — Сувайда вилояти:

Сувайда вилояти ҳокими:

📌 Полиция раҳбариятига шаҳар, ташқи туман, Салхад ва Шаҳба бўлимларини қайта фаоллаштириш кўрсатмаси берилди. Бу ишларга 100 нафар офицер ва 2000 дан ортиқ янги ва тажрибали ходим жалб қилинмоқда.

📌 Шунингдек, жиноят қидирув ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари ҳам қайта иш бошлайди.

📌 Вилоят аҳолисини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишга чақириб қоламан ва Сувайдада хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлаш учун ишни давом эттираман.

@manbauzz
Сурия:

Ироқ Бош вазири: Сурияни Ироқ миллий хавфсизлигининг бир қисми сифатида кўрамиз. Биз Дамашқдаги маъмурият билан алоқадамиз ва ИШИДга қарши курашда жиддий эканимизни яна бир бор таъкидлаймиз.

@manbauzz
Туркия Мудофаа вазирлиги манбаларига кўра:

– Исроилнинг Суриядаги ҳаво ҳужумлари фақатгина барқарорликни бузиш мақсадини кўзламоқда.
– Туркия томони Дамашқнинг расмий сўрови асосида амалга ошириладиган фаолиятлар бўйича минтақадаги барча томонлар билан мувофиқлашувни давом эттирмоқда.

@manbauzz
Сурия Мудофаа вазири генерал-муҳандис Мурҳаф Абу Қасра қуйидаги қарорни чиқарди:

Ҳарбий хизмат ўрнига тўланадиган компенсация тўловлари билан боғлиқ молиявий мажбуриятларга эга бўлган шахсларга нисбатан амалга оширилган барча чора-тадбирлар, жумладан гаров қўйиш ва мажбурий ижро ҳаракатлари — бекор қилинади.

@manbauzz
Сурия

Лазиқия портида жадал фаолият кузатилмоқда


Лазиқия портида юк кемаларини тушириш ишлари узлуксиз ва юқори суръатда давом этмоқда. Портдаги техник ва маъмурий жамоалар куну-тун фаолият юритиб, товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш, шунингдек, импорт ва юк тушириш жараёнларини соддалаштириш устида иш олиб бормоқда.

Ушбу юқори суръатдаги фаолият Лазиқия портининг миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлашдаги муҳим ролини ва маҳаллий бозорни турли хил маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлашдаги стратегик аҳамиятини яққол намоён этмоқда.

@manbauzz
Manba.uz
Сурия Молия вазири Муҳаммад Юсар Барниянинг баёноти: – Қатар гранти соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ишлар соҳаларида ишловчи ходимлар ҳамда ҳарбий бўлмаган нафақахўрларнинг маошларини тўлашни қамраб олади. – Биз Қатар ҳукуматига бу грант учун миннатдормиз…
Сурия

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги: Сурияга қаратилган санкцияларда алоҳида имтиёз бериш механизми мавжуд. Шу асосда Қатар айрим давлат ходимларига маош тўлаш каби ёрдамлар кўрсатишга рухсат олган.

Биз ҳозирда Сурия расмийларининг талабларимизга муносабат билдиришини кутаяпмиз.

@manbauzz
Сурия

📌 56-фирқа Тартус вилояти шарқидаги Хирбат ал-Муъзза ҳудудида Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий базага собиқ режим қолдиқлари томонидан қилинган яширинча хужумини бартараф этди.

Улар орасида яраланганлар бор, ҳозирда қочган собиқ режим қолдиқлари ҳудудда қидирилмоқда.

@manbauzz
Сурия Мудофаа вазирлигига қарашли денгиз кучлари томонидан одам савдоси билан боғлиқ қочоқчилик кемаларига қарши кенг қамровли амалиёт ўтказилди.

Бир неча соат давом этган тўқнашувлардан сўнг, бир нечта қочоқчи ушланди ва уларнинг қўлидан турли хил қурол ва жиҳозлар мусодара қилинди.

Ушланган шахслар жазоланишлари учун тегишли хавфсизлик идораларига топширилди. Бу операция қочоқчиликни чеклаш йўлида Мудофаа вазирлиги олиб бораётган доимий саъй-ҳаракатлар доирасида амалга оширилди.

@manbauzz
Туркия Энергетика вазири Алп Арслон Байрақдар:

📌 Сурияга кунига 6 миллион куб метр газ экспорт қиламиз

📌 Бу газ Ҳалабдаги электростанцияда электр энергияси ишлаб чиқаришда фойдаланилади

📌 Газ оқимини уч ой ичида бошлашни режалаштиряпмиз, қувур Қилисгача тайёр

📌 Ҳалаб ҳозирда Туркиядан 200 мегаватт электр энергияси оляпти

📌 Туркия газ билан бирга электр таъминотини ҳам бошлади

📌 Сурияда ҳаётни одатий ҳолга қайтариш — бизнинг устувор мақсадларимиздан бири.

@manbauzz
Британия Бош вазири президент Аҳмад Шаръга Британияга ташриф буюриш учун расмий таклиф йўллади.

@manbauzz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистоннинг Лоҳур шаҳрида яшовчи фуқаролар ҳудуд устида учаётган Ҳиндистон дронларини аниқлаш ва уларни нишонга олишда Покистон армиясига фаол ёрдам бермоқда.

@manbauzz
Сурия

📌 Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Дамашқ вилоятининг Сарғоя ҳудудида мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш учун тайёрланган қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва гиёҳванд моддаларни қочоқчилик орқали олиб чиқиш ҳаракатини бартараф этди.

@manbauzz
Manba.uz
Покистоннинг Лоҳур шаҳрида яшовчи фуқаролар ҳудуд устида учаётган Ҳиндистон дронларини аниқлаш ва уларни нишонга олишда Покистон армиясига фаол ёрдам бермоқда. @manbauzz
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги низо ҳозирча тўлиқ урушга айланмаган — бу фақат чегарадаги қаршиликлар, тортишувлар холос. Агар уруш бошланса ҳам, бу эҳтимоли жуда кам, ва у икки давлатнинг ўзи эмас, катта давлатларнинг таянчи билан юз бериши мумкин — масалан, Хитой Покистонни, АҚШ эса Ҳиндистонни қўллаб-қувватлаши мумкин.

Ким кучлироқ?

Покистонда пиёда армияси сони кам, лекин уларнинг интизоми, тайёргарлиги яхшироқ.

Ҳиндистон армиясида тартибсизлик кўп, лекин иқтисодиёти кучли. Узоқ давом этадиган урушда иқтисод катта аҳамиятга эга.

Бироқ Ҳиндистоннинг атрофи душман деб ҳисобланган давлатлар билан ўралган — шимолдан Хитой, шарқдан Бангладеш, ғарбдан Покистон ва Афғонистон.

Мудофаа сарф-харажатлари:

• Покистон – 40 миллиард доллар
• Ҳиндистон – 70 миллиард доллар


Ҳаво кучлари:
• Покистонда асосан Хитой ва АҚШ самолётлари (JF-17, J-10, F-16), ҳамда турк дронлари бор. Бу унга ҳавода устунлик беради.

• Ҳиндистонда ҳар хил турдаги самолётлар бор (МиГ, Су, Рафал, Мираж), лекин уларни биргаликда бошқариш қийин.

Ракеталар:
• Покистонда маҳаллий ракеталар (Ғурий, Абабил, Шоҳин),
• Ҳиндистонда кучлироқ ракеталар, асосан “Агни” ракета тизими бор.

Ҳаво мудофааси:
• Покистон — Хитойнинг HQ тизимларига таянади, лекин бу тизимлар урушда синовдан ўтмаган.
• Ҳиндистон — Россиянинг С-400 ва Исроилнинг мудофаа тизимларига эга, ва улар самарали ҳисобланади.

Ядровий қурол:

Иккала давлат ҳам ядровий қуролга эга, лекин бу қуроллар фақат хавф-хатар юзага келганда ишлатилиши мумкин.

Хулоса: Жаҳон ҳамжамияти урушнинг олдини олишга ҳаракат қилади. Бу низо узоққа чўзилиши эҳтимоли кам. Фақатгина катта давлатлар аралашса, можаро оғирлашиши мумкин.

@manbauzz
Сурия

Тартус портида 50 та йўловчи автобус ортилган биринчи юк танкери қабул қилинди.

Бу транспорт тизимини қўллаб-қувватлаш, самарадорлигини ошириш ва фуқаролар учун хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган.

@manbauzz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурия араб армияси вертолётларининг Лазиқия вилояти шимолий қишлоқ ҳудудларида ёниб турган ёнғинларни ўчиришдаги иштироки акс этган суратлар.

@manbauzz